Ҳар юракнинг бир баҳори бор Ҳамид Олимжон Муҳаббат-ул уъзи эски нарса, Лекин ҳар бир юрак Они ёнғорта... Ҳоди Тоқтош Ҳар юракнинг бир баҳори бор, Ҳар бир қалбга ишқ бўлар меҳмон. Ҳар юракда гуллар муҳаббат, Бўстон этар уни бегумон. Лекин Лайли бошига келган Қора кунлар бизга ёт бугун; Бизга ётдир ширин бахтини Поймол этган у қоп-қора тун. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ҳар_юракнинг_бир_баҳори_бор. Downloaded from uzbekai.com.