Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий Бидъатми мажусиятми? Майдони исломиятда жаҳолат тиғи ила заҳмланмиш бир жароҳатимиз тўғруси Туркистон мусулмонлари бошига носир марази каби ёпишмиш бир бало бор бўлса, ул, шубҳасиз, никоҳдан сўнгра келинни куёвнинг уйига келтурулғон кеча ҳовлига зўр ўт ёқуб, келинни янгалари ила ул ўтнинг атрофидан айлантурмакликдур. Бу бидъат умумий урфу одат бўлуб, исломиятдан илгариги мажусиятдан бир намуналар, десам шояд ёлғончи бўлмасман. Иккинчи бири эса хотунлар тарафидан ёш келин ўлғонда қилинадирган «юз очув» расму қоидасидурки, буниси мажусийликнинг бутун ҳаёти ила кишининг кўз олдига мужассам суратда кўрсатадир. Мисол учун ўзимни кичкиналик вақтимда бир кўруб қолган бу расмни сўйлаб ўтсам, кифоя қилур. Мундан бир неча йил муқаддам ўз ақраболарим орасида шундай юз очув расми бўлуб ўтмиш эди. Ўшал расм бўладурган куни ман бир уйнинг теразасидан қараб турган эдимки, кўзлари ёшли бир неча хотинлар кўрпага ўралган бир нарсани гўшанга (чодир) тортилган уйдан кўплашуб олуб чиқдилар. Кўз олдимни хотинлар тўсуви сабабли эшикни ёпуб, ёруғидан оҳистагина диққатлаб қараб турдим. Ўчоққа зўр ўт ёқуб, қозон осдилар. Қозонга бир қадоқ чамаси зиғир мой солдилар. Бир тарафдан ўчоқ бошига бир суфра ёзуб, ичига бирор табоқ ун солдилар. Дарров беш-ўн дона чўбчироғ ҳозирлаб, икки-уч дона шағамлар ила чўбчироғларни ёндуруб, суфрадаги унга суқуб қўйдилар. Шул ишлар қилинғондан сўнг отунойим китобини қўлтуғлаб суфра бошига ўтуруб, бояги кўрпага ўралган нарсани ерга келтурди ва ўз қўли ила кўрпани очди. Баъзи хотунлар оҳиста-оҳиста ҳўнграб йиғлаб юбордилар ва кўрпа ичидаги ҳаракатсиз гавданинг бошини кўтаруб қўйдилар. Шу ҳолда билдимки, бечора келиннинг навниҳол ғунча ҳаёти хазони маргға мубаддал бўлуб, ўлум йўлдоши бўлган экан. Баданим сескануб кетуб, кўзимни зулмат қоплади. Ҳақиқатини билмак учун яна қараб турдим. Алҳосил, ул жасаднинг қўллари ила ундан чангаллатуб қозонга солдирдилар ва ўчоқға таъзим қилдирдилар. Отун ойим жасадга қараб: «Энди эрингизнинг ҳақ-хизмати бўйнингиздан соқит бўлди. Сиздан қайнота, қайноналарингиз ҳам рози бўлди»,— деди. Бундан сўнг ул бечоранинг руҳсиз жасадини яна кўрпага ўраб, гўшангалик уйга олуб кирдилар. Ўтурғузуб қўюб, ҳарир кийимлар кийдирдилар. Маржон, узук ва зиракларни тамом тақдурдилар. Қошиға ўсма, кўзига сурма, юзиға упа дегандек тамом зийнатлаб, сўнгра ётқузуб, юзига бир оқ пардани ёпуб қўйдилар. Бу орада отунойим бир хотунға қараб: «Амма-холаларни чақиринг, келуб кўрсунлар», — деб уйдан чиқарди ва уйдан туруб манга кўзи тушуб қолди. Дарров хотунларга қараб: «Ана у ким? Уриб чиқаринглар, бу ерда турмасин», — деган ҳамон бир хотун келуб ёқамдан судраб, ул жойдан ҳайдаб чиқаруб юборди. Ноилож уйга қайтдим. Аммо, охириғача кўролмаганим хаёлимни кўп паришон қилмакда эди. Эртасига ўшал хотунлар ичида бўлғон маҳалла дастурхончиси бизнинг уйға келуб қолди. Ман ондан ишнинг охирин сўрадим. Дастурхончи кўрганларимни эркакларга айтмаслигимни шарт қилуб, жавоб бермоқчи бўлди. Ман они қабул қилдим. Дастурхончи ўлукнинг амма, хола ва жиянлари тирик вақтида олуб келуб кўрадирғон кўрманаларини олуб кирурлар. Аларнинг ҳар қайсилариға ўлукнинг юзини очуб кўрсатилур. Алар ила кўриштирилур ва салом қилдирурлар. — Нима учун? — Агар шундай қилинмаса, қиёматда ўлукнинг юзи ёпуқ қолур эмиш. — Сизнинг бу сўзингизга кўп ҳайрон бўлдим. Ман ўқиғон китобларнинг ҳеч қайсисида бундай сўзлар йўқ эди. — Йўқ, отинбибиларимизнинг китобларида бор экан, бизларға неча мартаба ўқуб бердилар. Ҳам бу расм қадимдан ота-боболаримиздан қолуб келуб ётган расм. Бу иш ҳар ерда бор, болам. — Бу расмни эркаклар ҳам биладиларми? — Эркакларнинг хотинларда нима ишлари бор? Эркаклар аввал ўзларини тузатсунлар, ондан кейин гапурсунлар. — Эркакларга нима бўлубдур? — Эркаклар бачча ўйнайди, қимор ўйнайди, ичкулик ичади, шариатда йўқ ишларни қилади. Биз нима қилубмиз? Биз ҳали момоларни исчироғ, расм-қоидаларини қиламиз-да. Аларни бизда нима ишлари бор?! Мана шундай дашномларни эшитгандан сўнг ҳар икки тарафни айбли қилмасдан, бошқа анинг ила мунозара қилишдан бутун ожиз қолдим. Хотунларнинг бу ишларини нима деб ҳукм қиласиз? Мажусийликми? Йўқми? «Ўтган айлантуриш бу бидъат расм ва урф, муни ман қилуб бўлмайдур», дейдурғон зави ал эҳтиром уламоларимиз буни ҳам «Бидъат, урф» дебгина қўяверарларми ёки уй ичида мажусона бўлуб кафанланган ўлукни «Шариат зоҳирини кўзлайдир. Бу худо раҳмати»,— деб берган тўнларини олуб, кўмуб юборурларми? Киши бундай расм ва одатларни исбот қилмак учун уй ичига икки шоҳид олуб кируб воқеани кўрсатсунми ёки «синематуграф» каби тошқарида кўрсатуб турсунми? Бу қандай ғафлатдурки, аҳволимизға боқмайсиз? Бу асрорни билмайдиргон киши йўқ. Ҳаммамиз билсак керак. Имом ва уламоларимизға халқнинг бундай бидъат ва мажусийлик амалларидан қайтармак, масжид ва жомеларда, хусусан, жума куни хутбаларда ваъз ва насиҳат қилуб амру маъруф, наҳи мункар қилмак улуғ вазифалардан эмасми? Бу бидъат ва мажусиятлар «бидъат, урф, урф» деб қонимизға сингитуб, гўё ота-бободан бизға мерос қолган каби бўлуб кўринадир. Мундан сўнгра яна «урф, урф» деявермак истиқболда булар ёниға яна бир нечалари қўшулуб, биздан кейин келадурғон авлодларимизға кўпроқ мерослар қолдирурмиз. Ул бечоралар ўз гуноҳларини ҳазм қилсунларми? Биздан қолғон меросларними? Агар бу аҳволда яшайверсак, бир муддатдан сўнг бу бидъатлар орасида бир миллат туғулуб бутун ислом фақат исми бор, жисми йўқ бир ҳолға келуб қолур. Ўзимизнинг бидъатларға мубтало бўлғонимиз етар. Ўзимиздан кейинги авлодларимизнинг хуршид саодатларин заволға еткурмайлук ва ҳозирдан бу дардларнинг давосиға киришуб, чорасини излайлук. Мана бу ишлар на ердан чиқди? Албатта, илмсизликдан, хотун-эркакларимиз учун яхшигина мунтазам мактаблар йўқлиғидан чиқди. Бунинг каби бидъат ва мажусият одатларини йўқ қилмак учун ёлғуз икки калима сўзни яхши тушунмак лозим: ўқимак ва ўқитмак. Букунги қадрлик кунлар Букун бахт фалакиндан чиқмиш ҳақиқат қуёши мусовот, адолат каби энг соф зиёлари воситаси била энг қоронғуда йўқолгон игна каби нозик ва муҳум мақсадларимизи ҳам ялтуратуб кўрсатмакдадур. Мана, букун ҳақиқат, ҳуррият воситаси била эски хоин ва золим, мустабид ҳукуматни 50 йилдан бери бўйин, қўл ва оёғимизга сезимсиз солуб келган умрлик оғур занжирларин кўзга кўрсатуб ечди, халос қилди. Букун ҳақиқат, мусовот воситаси била, бир тараф, золим амалдорлар, иккинчи тарафдан, раҳмсиз, шафқатсиз талончилар темир тирноғи остида пўстлари бутун сидирилуб, юраклари эзилуб, чўкуб хонумонларидан ажраб келуб турган мазлум, ноҳақ фақиру бечора, етим, ғарибларнинг бургутлар панжаи маргидан раҳо қилди. Фақиру бечоралик оғуси била хаста бўлган овозлари мусовот шифоси била тузатилди, чиқарилди. Демак, шоҳу гадони довуш ва ҳуқуқлари бамувофиқ оёт ва ҳадис баробар бўлди. Ва ҳар ким ўзига ҳур бўлди. Яхши, ёмон, содиқ, хоин, роҳим, золим, жобир ва одилни ажратуб, ихтиёрларини каттаю кичик, шоҳу гадо, эру хотунларни ўз-ўзлариға топшурди. Букун ҳақиқат, адолат воситаси била аввали 30, охири 10 йилдан бери «Оҳ, ҳақиқат қайси кун бўлурки, бизни бошимиздаги золим ва хоин эски ҳукуматнинг баҳри истибдодиндаги гирдоби балодан халос этуб, ҳуррият, мусовот, адолат канорига чиқорурсан, халқимиздан миссионерларнинг маънавий қармоқларин саломат жудо қилурсанки, хоин чўпонларга топшурилуб биёбони жаҳолатга ҳайдалган мазлум элу халқимизи озод қилурга етушурмиз, кўзларин очурмиз, уйғотурмиз, бадназар, бадкирдорларнинг дин ва миллатимизга солган тешук раҳналарин ошкора қичқуруб айтурмиз…», деб дин ва миллати учун тунин, кунин қойғуруб юрганда, баравж ватаннинг чин ўғуллари дин ва миллатнинг маънавий ходимлари бўлган ёшларимизга, алҳамдулиллоҳ сум алҳамдулиллоҳ, букунги қадрлик кунлар етушди. Букун ҳақиқат улуғ хизматга кенг бир майдон очди. Букун ҳақиқат ҳақиқий миллатпарастларнинг майдонига чоқурмакдадур. Ким ҳақиқатпараст, ким миллатин суювчи ким иннамо ал мўминина ихвату ҳу ояйи каримаси мазмунича, ўз халқини бир кўзда кўрувчи, ким жамоат хизматига жон ва молин фидо этувчи, айтилсун, бу майдони ҳақиқатга кирсун, бу мункирлик хизматига. Букун қандай кун? Букун энг қадрлик, энг ғаниматлик кун! Букун Ostroumov, Илминский кабиларнинг тарбиясида яшаган ва анинг маслакига хизмат этувчи, ватандаги ўз орамиздан чиққон дин хоинларини хиёнатларин ҳақиқат майдонига отур. Ноҳақларни шарманда ва сарнигун қилур. Ҳой, биродарлар, кўзингизни очинг! Ва огоҳ бўлинг! Қулоқ солинг! Букун майдони ҳақиқат миллат хизматига ходим чоқирур экан, қарангиз: ким югурур, ким сукут қилур? Фарқ этинг, тонинг, ажратинг, илм ила ажратолмасангиз, қилуб турган хизматларидан ажратинг. Букунги қадрлик кунларни қадрин ким билур? Миллатини ўзи жонидан ортуқ суйгон ва ўз халқи учун жисму жигари куйган, 30 йилдан бери золим сайёдларнинг ноҳақ тир ва ўқларига кўкракларин сипар қилуб келган баравж ёшларгина бу кунги қадрлик кунларни қадрин билур. Юқоридаги хитоблардан мақсад миллий бу хизматга ёшларнигина мустасно қилув эмас, бори ёшларимиз сўз кўтарувчан, қанча очуқ: айтсанг, ҳақиқатлиғин англар, тобора шавқлик ўлур. Ҳой, аҳли ватан, бу хизмат ҳаммага баробар, такрор айтмоқдамизки, букун хизмат куни экон. Ким миллатин суюр, ким динга хизмат қилмоқ истар? Ким тангрисин ризолиғин, ким руҳи пайғамбарин шод бўлурин истар, ким маҳшарда «Ислом миллатига на хизмат қилдинг?» деган хитобга сарнигун бўлмоқни, сукутда қолмовни истар экан, уламоми, бойми, гадоми, ёшми, қарими — келсун, бу хизматга отилсун. Масъулиятни ўзидан кўтарсун. Букун — тижорат куни эмас, букун — саёҳат куни эмас, букун — иш эмас, букун — ўқув ва ўқутув куни эмас, букун — ман катта, сан кичик, сан бой, ман бечора, биз уламою сиз авом, дейдурган кун эмас. Букун — иттифоқ ўрнига нифоқ, садоқат ўрнига адоват қиладурган кун эмас. Бизни ҳолимизга! Яна қичқириб айтурмиз, ҳой, биродарлар, букун — хизмат куни, букун — иззат, ҳурмат, даража ва мартаба талаб этув куни эмасдур. Онгласи куни! Букун — ҳар бир миллатин тонувчи, суювчи зотга белини устидан боғлаб, югуруб хизмат қиладурган кун. Букун — биз ўз вазифамиз бўлган бу диний хизматни адо қилмасак, икки дунёда масъулмиз, миллатлар орасида аввалғидан ҳам баттар хору зор, шармандаю шармисорбиз. Фидокор ёшлар! 700 минг халқимиз тарафиндан 20 минг халқ шаҳодати билан ҳануз жасади вужуд оламига кўчмаган миллиюн-миллиюн авлоди исломни келажакдаги ҳуқуқини тайин этувни ўз устингизга олдингизми? Бошқалар ҳам олди. Лекин сиз қараб турманг, ҳамон ўз вазифангизи адо этмоқға киришинг, ўз манфаатидан кечувчи сиз бўлуб кўрунмакдасиз, ҳамон давом этинг, эртаги товуқға олдануб, бу кунги тухумдан ҳам ўзингизи ва ҳам мустақбил авлодингизи маҳрум қилманг. «Хизмат—ўлмас мол» каби муқаддас боболаримизнинг гавҳардек қадрли ҳикматлик сўзлари йодингизда бўлсун эди. Яшасун ёшлар! Энг муҳим тилак Ҳозирги янги ҳукуматнинг адолаткорона рафтори ва инсониятпарварона вердиғи ихтиёрий сояи марҳамат ва шафқатинда ҳар миллатнинг тилак ва орзулари ўз қўлларина ранжу шафқатсиз етушмакдадур. Шу жумладан; бизим, бир тарафдан, илму маърифатдан, бир тарафдан, ото-анодан маҳрум бўлуб, кўчаларда зору гирён, очу яланғоч, кўз ёшлари томчилаб, яхшию ёмонлар эшигида кичкина бир қоринни тўйдирув учун зўр фалокат, шум феъл турткиси фисқ фужурда энг бадбахт бўлган кишиларга асиру мубтало бўлуб юргон кўз олдимизда ҳисобсиз етимлар вор эди. Аларга шафқат назари била қарамоқ ва бир ерга тўплаб, тарбия қилмоқ илму маърифатға чўмдурмоқ шу етимлардан моадо ҳар бир эру хотун, уламо, авом ва ағниё, қисқаси, ўзи болиғ ва оқил бир дирҳам эҳсон этувға тавоно бўлган ҳар бир аҳли ватан мусалламға фарз даражасиндаги амал ҳисоб ўлса керак «Лавлок, лавлок ламо халақатул афлок» санъати била мавзуф бўлган жаноби фахри коинот Расуллулоҳ афандимиз бир ятим дилни хушнуд қилмоқ (этти нифоқ)ға сотулмоқларида етув бўлуб, «афв», «афв» деб кўтаруб юрмоқларидан бошқа қулуб муъмининға оғур таъсир этарлик нима далил кўрсата олурмиз? Демакки, бундан уч-тўрт сана аввалда бир «Дор ул-айтом» очуб у етимларни тарбият этмакка ҳаракат қилган эдик. Маатаассуф Мединский деган эски ҳукумат тарафиндан қўйилган золим ва хоин шаҳар ҳакамимизни хоинона таъсириндан бир санада давом эта олмади. Балки муддаомиздагидек иона йиғувға чорасиз қолдиғимиздан ёпулғон эди. Шукрлар ўлсун, холисона фисобиллиллоҳ орзу этдиғимиз кенглик бир замонлар етушди. Ҳар нави диний, миллий камчиликларимизга моне бўлган қисинқилик битурилди. Мака шунинг учун 1335 йилинда учинчи ражаб ойинда сешанба кун кеч соат 7 да «Ҳуррият» журналимизнинг байроғи остида дардли етимпарвар ёшларимиздан 20 лар чамасинда зотлар жам’ бўлдилар. Бу кунги қадрлик минутларда миллатнинг етим авлодини бир ерга тўплаб, диний ва дунёвий тарбия этмак учун ва ўз ҳимоясина олмак ва аларнинг қайси тарафиндан бўлган бир камчиликлари бўлса, қўл, оёқ хизмат ва оқча билан-да баробар хизмат қилмоқ борасинда таъмин этмоқ хусусинда қизиқ нутқлар сўйланди. Бу мажлисда «Этимлар ёрдамчиси жамияти» унвони берилуб, муваққат раисга Ҳамза Ҳакимзода сайландилар. Саркотибликка мулла Наби маҳдум Иқонбой ўғиллари, хазинадорликка Маҳмуджон Баротбой ўғиллари сайлануб, ҳозиринлардан тубандаги ионалар тўпланди. 1. Ҳамза Ҳакимзода — 10 с. 2. Мулло Маҳмуджон Баротбой ўғли — 200 с. (104 с. тегди.) 3. Мирзо Раҳим афанди — 10 с. 4. Мулло Muhammad Ҳаким афанди — 50 с (45 с. тегди.) 5. Каримжон Турсунмуҳаммад ўғли — 10 с. 6. Мулла Усмон қори афанди — 5 с. 7. Муҳаммадхон Маҳдум Абдулмўмин ўғли — 5 с. 8. Мулла Назаржон Muhammad Иброҳим ўғли —20,5 с. 9. Саид Muhammad афанди — 5 с. 10. Муаллим Мулла Абдуллабек — 5 с 11. Саъдуллабой Тожи улуғ ўғли — 6 с. 12. Раҳимжон Ҳожи Шоди — 5 с 13. Мулла Искандар Баротбой ўғли — 6 с 14. Мулла Алижон Ҳусанбой ўғли — 4 с 15. Акбарбек Султонмуродбек ўғли — 5 с 16. Мулла Ғозибек Тошбек ўғли — 25 с Жамъи 383 с. бўлуб, қўлга текгани 132 сўм бўлди. Миллат тарафиндан муҳаббатлик аъзоларимизга ташаккур этамиз. Мусодара бадинда жамиятимизнинг маслак ва мақсадин билдирмоқ учун ҳозирин ҳузурида бир ариза ёзилуб Шўрои ислом мажлисига тақдим қилинди. Аризамиз аксарият тарафиндан муҳиббона мақбул ўлди ва кўлдан келган қадар ёрдам этмоқға ваъда этдилар. Эмди душанба кунги тубандаги таклифномамизга биноан етимпарвар ҳиммат эгалари бўлган зотлар жам бўлсалар, доимий бир ҳайъат сайлануб, қонун ва қоидалари тартиб этулуб, сўнгра Шўрои исломда тасдиқ қйлдирилур ва ғайратлик ходими миллатлар ишга киришурлар. Илоҳи, сарнигун етимларнинг бахтига бу жамият исолини ўз лутфу марҳамати соясинда кўпайтурсун эди. Энг қадрли меҳмон 23-ражабда якшанба куни Қозон уламолариндан муҳтарам Фозил Олимжон ҳазрат боруви Намангондан қайтишли Ҳўқанд Шўрои исломиясиға ташриф буюрдилар. Бу зот татар оламиндагина эмас, бутун Туркистонда миллатга этган улуғ хизматлари макотиб, мадорис учун ёзғон энг муҳим асарлари била тонулган улуғ зот ва савод эгаси бўлғон чинлик ҳар бир кишиға маънавий бир устоздирлар. Шўрои ислом аъзоларидан бошқа зиёрат ва нутқ эшитмоқға ошиққан кишилар билан бутун тўлган, ҳатто кўчаларда ҳам сомелар икки-уч қатор тизилган муҳтарам зот порс-порслар баъдинда туруб, мусулмонларни ҳозирги саодат кунлар бирла табрик этдилар. Сўнгра оташлик нутқлар ила бу кунги вазифамиз учун энг керакли бўлғон ижтиҳод, ҳаракат, иттифоқ, иттиҳод хусусинда икки соатга қадарлик кенг бир маълумот бердилар. Бир оз миодалар баъдинда сўз усули жадид мактабина кўчди. Уламоларимиздан жоменинг мударрислари жаноб Тўрахон махдум домла сўзга кириб: «Меҳмон афандим! Менга рухсат берсангиз, бир-икки оғиз сўз сўзласам», — дедилар. Жаноб Олимжон домла ҳазратлари рухсат бердилар. Жаноб Тўрахон маҳдум домла: «Биз усули жадид мактабиға ҳеч бир важҳдан моне бўлмадук ва ҳам бўлмаймиз. Усули жадид мактабининг замонға мувофиқ равишда ташил бўлмоғи била ҳаммамизга тонулғон ҳамда ҳеч бир китобларинда шаръифға хилоф бир калимани кўрмадук, илло, онинг ўқитувчиларидангина ўпка этамиз. Чунки адабсиз сўз келишимсиз рафтор ва равишда бўлувчилари кўпдир. Хусусан, ўқуб турган шогирдлари ҳам ўзлариға биноан рафторда бўлинурлар ва ҳоказо… Ҳақиқатда ўзимиз ҳам инсофга келганимизда, бу сўз ҳақдур. Чунки усули жадид мактабининг интишор топганиға йигирма йиллар тўлмакдадур. Аввалда муҳтарам уламоларимиз ҳам қаршу олдилар. Ҳатто ўз фарзандларин беруб, ўқитгонлар ҳам бўлдилар. Ҳозирғача имтиҳонларда ҳам баъзан бўлмоқдадурлар. Маатаассуф муаллимларимиз орасинда таълим ва ахлоқ, қисқаси, усули таълим ва тадрисдан камчиликларга кўмилганлари ва балки бутун деярлик бехабарлари ҳам кўпдур. Муни у муаллимжонлар ўзи иқрор этмас ҳам энди ҳақиқат ўзи майдонга чиқорур. Бу камчиликларға сабаб эса у муаллимларнинг ўзлари рушди мактаб кўрмоғонға қарши мукаммал суратда ибтидоий мактабларға ҳам боруб, усули таълим ва тарбия ва равиш ўрганмаганликларидур. «Устод кўрмаган шогирд ҳар мақомға йўрғалар» муқаддас мақол каби бир ҳисса у муаллимларға қоршу ўн ҳисса тақлидчилар кўпаюб, бу хил ноҳақ қусурлар майдонға чиқти ва боиси нафрат бўлди. Бу ҳам эски хоин ҳукумат миссионерларини сезғусизлиқлар соясинда жамиятлар ва жамият муфтишлари казо-казолар бўлмагани сабабидандур. Эндиликда, албатта, шул ҳолда қолмас, алҳамдулиллоҳ, жамияти Шўрои исломлар қилди, маориф тарқатмоқ ишлари жамият ихтиёрига ўтди, кабидур. Эндиликда муҳтарам уламоларимиз ва бойларимиз ва ёшларимиз қўл тутушуб, макотиб ва мадорис ислоҳотиға киришурлар. Энди макотиби жадида учун бўладурган муаллимларни мумкин қадар текшируб, имтиҳонлар қилуб, муаллимлар етушмас экан, татар ва қофқозли ва туркистонли дин қариндошларимиздан етушган муаллимлар кетурурлар. Муҳтарам уламоларимиз замоннинг янгиланув муносабатила аввалғи бизим этган адабсизликларимиз юқоридаги ажзларимизға биноан афв этарлар. Сўнгғи бўладурган макотиб ва муаллимларға моддий назар ва ёрдамларин дариғ тутмаслар, деб умид этамиз. Демакки, жаноб Тўрахон маҳдум домла ҳазратларининг инсофона сўзлари ҳаммаға таъсир қолдурди. Жаноб домла Олимжон ҳазрат ҳам муаллимлардаги қусурларни ёшлик ва тарбия кўрмаганликка ҳамул этуб энди бўладурган насри маориф ишларинда ҳамма баробар бахтиёр ва озоддур. Ёшлар мумкин қадар текшуруб, ҳар бир ишда ҳам имтиҳонлар ясаб, иш юрутажак. Шўрои ислом насри маориф учун бир кичик жамият ясаяжак. Макотиб ишларин анга топшуражак. Албатта, у жамият ўзини эҳтиёт этуб, Шўрои ислом қошинда ҳар бир тарафдан ўзини масъулиятга қолмаслиқ даражада иш юритажакдир. Ҳоказо, таъсирлик нутқлар ила сомеларнинг қондуруб бизим тарафдан уламоларимизнинг кўнгулларин тўлдурдилар ва ҳам тезлик ила вақтинча кичикроқ бир дор ул-муаллимин «келадурган таҳсилга ва муаллим тайёрламак учун» очмоқни таъкидлаб ўтдилар. Сўнгра жаноб Тўрахон домла мажлисдан рухсат сўраб чиқиб кетдилар. Жаноб домла Олимжон ҳазрат бир оз сўзлаб ўтурдилар. Обиджонбой тарафиндан бизларда юристлар, яъни ҳуқуқшунослар йўқ учун ишимизни оғир кетувидан ҳикоят этуб: «Ҳозир оз-моз русча ўқуғон талабаларимиз бор. Буларни тездан русчани юқори мактаблариға кирутмоқ ва алар орқали мустақбалдаги баъзи муҳим камчиликларимизни ўрниға келтурмоқ ниятидамиз. Бу иш шариат қошинда қандоғ бўлур экан»,— деган уламоларимизға савол қўюлди. Бир қанча музокаралар баъдинда Мадрасаи Хон мударрислариндан жаноби қозиюл қуззот Маҳдум домла ва жаноб мулла Файзулла Охунд домла ва Мадрасаи Олий мударрислариндан жаноб мулла Зоҳидхон домла бу шараф зотлар: «Филҳақиқат зарур экан, ахлоқ ва қиёфаларин табдил ва ташбиҳ этмасалар, шариатда моне йўқ», — дейдилар ва Акоюв: «Дуруст, моне йўқ экан, энди шул хусусда муҳтарам уламоларимиз расмий рухсат, яъни жойизлиғиға бир ривоят қилуб берсалар, авом наздида бизга яхши бўлур эди», — деди. Уламоларимиз юқоридаги шартни яна зикр этуб ривоят қилуб берувни руҳоний мажлислариға қўюб, ваъда қилдилар. Сўнгра Олимжон ҳазрат ҳам рухсат олуб кетдилар. Эртаси кун соат еттидан Мир Обидбой боғлариға ёшлар тарафиндан домла Олимжон ҳазрат мукаллаф этдилар анда ҳам яхши жамият бўлди. Дор ул-муаллимин хусусинда чоралар қилинди. Фақирлик нимадан ҳосил ўлур? Жигарнинг қон томчиларин кундан-кун зиёд тараққий эттирмоқда бўлган иллатларнинг энг биринчи моддаси нимадир, деб сўрасангиз, ваҳшат, ғафлат ва жаҳолат деб жавоб олурсиз. Бу уч қиш ойлари ила тан, ақл ва кўзлари музлаб, совуқ урган дарахтлар каби мевасиз қолган ота ва боболаримизнинг мукофотларидан иборат бўлуб чиқди. Демак, йигирма йил аввал, бостурма тагида, похол устида чакса жўхорини икки ой гўжа оши қилуб аҳлу аёллари ила ичуб, бўздан яктак ва лозим, олачадан тўн киюб, ҳафтада уч кун сайр, тўрт кун наълчилик қилуб, шул тариқа бир ҳунар ила бўлса ҳам тамини маишат мукаммаллануб, ўзларининг дохилий ва хорижий фисқу фасод, шаръу-шурурлариға етушуб, яна беш пул, ўн пул ёнларида қолур экан. Ажабо, нима бўлмишдирки, ул усталарнинг кўплари гадо бўлуб кетгандирлар. Аммо баъзилари оталаридин қолмиш бир оз мулкларини бир тарафидан ўпуруб, қўшуб, амаллаб келмакда ва баъзилари етушдура олмай, бутун бу ҳунарларидан кечуб, бошқа бир йўл ва куйға кируб кетмакдадирлар. Демак, ёлғуз бу касб аҳли эмас, ҳар бир касб аҳли шундоғдир. Хусусан, 1912 йилдан бошлаб аксар косиблар зарарлануб, мардикорликка кира бошлаганлари учун кучсиз мардикорларни бозор олмай, бу йиллардан алар гадойларга қўшилуб, 1914 йил рамазонда гадойлар бошқаларга қараганда юзга қирқ процент бўлуб кетган, десак ҳам лоф бўлмайдир. Мана бу разолат, хайрчилик ва хорлик на ердан келди? Наълсиз кафшларнинг кўпайганиданми? Турмуш харажатларининг ортганлиғиданми? Ёхуд оёғимиз тагидаги кафш наълининг ақчасиғача фабриклар қўлиға ўтуб кетганлиғиданми? Оҳ, ҳунарларимиз, қайси тарафға ва кимлар қўлиға асир бўлди?! Пул ва молларимиз қайси тарафға ҳижрат этмакдадир?! Кеча бир кафшға 20 тийин олуб, наъл қоқуб берган уста бугун дарвозалар тагида: «Рабби ман, ё рабби ман рамазон!» деб қичқирмакдадир. Бу хўрликларнинг илмсизликдан келганин шояд ўйлаган ва ақлга солуб қараган киши билур. Мана сиз ила инсонликда баробар бўлуб, илм ўқиган одамларни кўрасизми? Сиздан давлати тараққий этмаган бўлса ҳам, сиз каби хору зор бўлмасдан бир фалон ила маишат ўткаруб келмакдадир. Мақсудга келайлик: ҳаётнинг энг биринчи душмани ва офати бўлган фақир ва тамага гирифтор бўлмиш мазлум ва бечораларга аввалги аҳволларин сўзлаб ўтган эдук. Кўча-кўчаларда тўп-тўп эркак ва хотун, майда-чуйда етим ва есирлар тўполон, шовқун ва сурон қилуб юрадирлар. Закот берувчининг эшиги тагида оч бўрилардек бир-бирларига интилишуб жанжал, муштлаш. Бирининг боши ва бирининг чаккаси ёрилган, ёш болалари оёқ тагида қолуб дод ва фарёд қиладурлар. Бунинг устига қоринлари оч, ранглари сарғайган, устларидаги бутун тўнлари йиртилган. Бу ғурбат, бу зиллат, бу хўрлик, бу асорат ва бу разолат ила эртадан-кечгача оғизлари қурушуб, кўзлари мўлтираб ва мўлдир-мўлдир ёшлар оқузуб, холиқ ва розиқи ҳақиқийлари бўлған жаноби бори таоллонинк буюрган беш вақт саждасидан бўйин тортган мард йигитлар чорак газ чит учун ўзлариға ўхшаган бир худо бандасининг эшигига бориб, бунча таъзимлар қилуб, ташаккурлар айтуб ва меҳнатлар чекуб, дарбадар юришлари, оҳ, қайси бир инсон наслини таҳаййир зулматига чўмдурмас, қайси бир ҳақиқий мусулмоннинг баданиға ўтлар тушурмас ва оламни зиндон қилмас?! Оҳ, қани исломият аҳкоми?.. Кошки, ул закот берувчи зотлар берадирган бир неча вершук читларини миннатсиз ва озорсиз берсалар эди. Оҳ, аларнинг эртадан-кечгача интизор қилуб ва хизматчиларини буюруб, шовқун солганларини, боши демай, кўзи демай йўғон калтаклар ила уруб, оғизлари, кўзлари, хотун ва қизлари демай, ҳақоратлар қилуб, неча хил дашном ва таъналар ила туртуб-туртуб юборуб қилган муомалаларини кўруб, ҳар бир жони бор инсон синфидаги зот, кофур бўлсун, мусулмон бўлсун, исломнинг ёлғуз исмигина қолғонлиғига ҳукм қила оладур. Демак, бу қаердан келди, надан бўлди, шояд билурсиз. Эй, кошки, бойларимиз бу тариқа азоб, кулфат ва озор ила берадирган закотларини бермасдан, ўзлари еб қўя қолсалар эди. Фақирлик ва зарурат ситами ила аламзада бўлган ул бечораларнинг дилидаги доғ устига қора ёғ қуймасалар эди. Мабодо анинг касофатига мундан ҳам баттар кунларга қолмасам эди?! Ийди қурбон Бугун-эрта насиб ўлурса, бутун ер юзиндаги аҳли исломга Қурбон номли улуғ бир байрамдир. Ағниёи тоифаларимиза нақадар шодлик ва фароғатлик кун бўлганда, етим, фуқаро бекасу бенаво тоифаларимиза оҳ!.. Ондин неча даражалар ортиқ афсус ва надомат, мотам ва қиёматлик бир кундин иборатдир. Демак, уруғ ерга сочилмаган «амиркон» пахтани устидин фабриклардин олинган оқчаларнинг куч-қувватидин юз, икки юз сўмини ипаклик албисаларга, юз, икки юзини оби дастурхонга масруф тутган тўкали тош комил мусулмон. «Текин ошга баковул» бўлган баҳодир боёнларимизнинг даста-даста бўлуб, қадамларини йигирма вершукдин босуб, рафтор қиладурган кунларидин иборатдур. Олти ойлик ваъдага олинган молларни тўрт минг, икки кам олти минг сўмға сотуб, кайфи сафо қиламан, деб қарздингина қочуруб қариндошлари… Бибига васиқа қилинган ҳовли-жой… Бибининг шу ери … жон бойбаччанинг қарзига сотилуб кетуб, ўрта ичида юқоридаги фабрикни алдаб орттирилган тўрт минг сўм ҳовлини жанжалига кетуб, ҳаммаёқдан баробар ажраб, қип-қизил мусаффо бўлуб, фарзанди аёллари кимлар эшигида қолуб, аксарлари саёҳат муносабати Маккаи муаззамага боруб қолуб, жаноби ҳақдин шарм қилмай яна эҳром боғлаб, Арофат тоғида «Лак-лаббайк» калимасини ўгурадирган кунларидин иборатдир. Бир тарафдин жоҳил, авом косибларимизга эса, у йилдин бу йилгача кечаю кундуз меҳнату азоб билан рангларин сарғайтируб, ишлаб, халфалар устакордин, устакорлар дўкондор, аллоф, қассоб, баққоллардин қарздор бўлуб, минути гавҳарга топилмаган азиз, қимматлик умрни уч юз олтмиш кунини масруф ўлмоғи била, ҳатто емоқ, ичмоқ, кийинмоқдин-да бутун қизғонуб орттирган боригина эллик-олтмиш сўм оқчаларини фарзанди аёлларин эшикға кўзларин нигорон қолдируб, ўзлари пивохоналарда ичуб, маст беҳол бўлуб, ўзларидин бехабар, оғизларидин борон гап… балки кўчаларда бешлаб-ўнлаб муштлашуб, бурун ва чеккалари қизил қонга бўёлуб, оқибати баъзилари миршабхонада, баъзилари турмада асиру банди бўлуб, ғайрлар қошида маъсум миллатни масхаралик бир ҳолга қўядирган кунлардин иборатдир. Хотун тоифаларимиз эса, илм-маърифат, балки бутун аҳком ва аркони ислом ва имондин бо ал-куллия деярлик хабарсиз, зулмат, жаҳолат дарди била маънавий кўзлари кўр… бидъат балчиқларига чиқа олмаслик даражада бўғизларигача ботган, ваҳший оилаларимизга у йилдан-бу йилга йиғилган, тавба ва истиғфорсиз сағира ва кабира гуноҳларини балки «лаъна илайҳи зовирот кубур» мазмунича ўзларига ёғулган лаънатларини дастурхон қилуб, айёми саодат шарофатиндин эндигина осойишга чиқуб, бир оз азоби қабрдан амон ва халос топган маъсум арвоҳларни қайта бошдин «иннал маййита яъзубу бибикаи аҳли алайҳа» мазмунича уқубатга гирифтор қилуб, ярим кечадин то чоштғача кўча-кўчаларда юзлаб, минглаб навма ва зоре, садри самўлар била боруб, қабристонларни поймол қиладурган кунларидин иборатдир. Хусусан, у йилдан-бу йилга келадурган ийди қурбондаги эллик-олтмиш қурбон терисини устидан қарз олуб, иморатлар бинога қўйган бир хотунликлари иккинчисини, икки хотунликлари учинчини олуб, уч юз олтмиш беш кечани айши фароғат била ўткарган муқтадо ва пешво собиқ аҳкоми шар’ имом ва муаззимларимизга қарзлари учун улуғ нажотлик ва ўзлари учун фурсат ва ғаниматлик кунларидин иборатдир. Оҳ!.. Биз келайлик яна фақирлар, етимларимиз ҳолина… у йилдан-бу йилга баҳазор машаққат танини латта-поралар, қорнини парча буруш нонлар ила қаноатландируб келган фақиру етим, бекасу бехонумон, аксари ота-онадин, баъзилари парчагина ватан ва маъводин маҳрумликда мусича каби мўйин қисилган, ҳавонинг бир оз совуқлик шиддатларидин устлари юпун, ранглари кўкарган. Юқорида асоссиз давлатга молик муаззин… ва сердавлатларнинг ясан-тусандаги шов-шувлари. Куйган юрак-бағри устина намакоб ўлуб, диллари маъюс ва вайрон, жигарлари эзилган. Кўчаларда тўп-тўп бўлушуб қайси бир эшикда қурбонлик ошини ошамоқ умиди била эртадин кечга қадар девор остида қатор тизилишуб, қалтирашуб, демак, маҳалланинг ғайри мустаҳқиқ давлатли ғаний аҳоли ва имомларидин ортган салқут, совуқ, куюк, гўштсиз ошларни бир косадагисини саккиз-олти нафарлари ўртага олуб, бир луқмадин ошаб, яна иккинчи бир эшикка боришуб, рангларин сарғайтируб ўлтирадирган кунлардин иборатдир. Эй, қардошлар! Худо йўлига деб қурбон қилувчи улуғ зотлар! Кўзингизни очинг! Эшикларингиз остида интизор бўлуб ўлтирган фақир ва етимлар ҳолина боқинг! Ўйланг! Фикр қилинг! Сизга на учун қурбон вожиб ўлди. Ҳақиқатга қараб иш юрутинг. Қурбонни маъноси нима? Ўйланг. Инсоф қилинг. Мақсудингиз эҳсон ўлурса, жаноби ҳақнинг ризоси ва амрича қилинг. Фақирлар ҳолина боқинг. Етимларга эҳсон қилинг. Аларни сизга муҳтож қилган жаноби ҳақда ҳозир ва сизи муомалаларингиза қудрат кўзи била сизга нозирдир. Сиз жаноби ҳақдин юз ўгуруб, маҳалла бойларига қараманг, фақиру бечораларга қаранг, йўқ, деманг. Онлар орасида ҳам сизинг каби неча замонлар давлат соҳиби бўлганлари бор: мундоғ улуғ айём кунларида сиздин неча даража ортиқ либослар кийинуб, алвон неъматлар ила хонлар тузаб, қурбон учун биргина эмас, икки-уч қўй сўюб, халқға оби ош тутганлари бор. Шунчалик бир оз сафоҳати ахлоқларга боғланув сабабли қўлларидин давлатлари кетуб, очлик доғлари кучланув сабабли юзларидин ору номуслари кетуб, бугун сизни эшик остингизга бўйинларин қисуб келган бўлсалар, бандаликдин чиқуб қолган бўлмаслар. Сизга хўр кўрунсалар-да жаноби ҳақға азиздирлар, биласизми? Жумъа қандоқ кун? Мана биз бори жумъа куни дебгина қўямиз. Лекин жумъа қандоқ кун, жумъа кунларида бизга нима қилмоқ лозим, жумъа намозини ҳар бир масжидда ўқилавурмай, катта жомеларга жамоат бўлуб ўқумоқда» мақсад нима? Хутбадан мурод нима? Кўпимиз бутун бехабармиз. Эски ҳукумат вақтида жумъа фазилатлариндан баъзи муҳимроқ ерлардан очуб айтмоқға тилларимиз сиёсат муҳрлари била тамғаланган эди. Шукрлар ўлсун жаноб тангригаким, карам шеваси била умумий ҳуррият, мусовот, адолат бўлди. Қўл-оёғимиздаги занжири сиёсатни ешди, озод қилди. Тилларимиздаги қизил тамғалар-да, қирқилди, тўкулди. Ҳар бир тўғридан осон-очуқ сўзлаб, қичқируб, халқимизи уйғотмоққа, огоҳ қилмоққа кенг йўл берилди. Қўрқунч, босқунч каби нафас била ичга кируб чиқуб турган заҳарлик газлардан юракларимиз тозаланди. Эмди жумъа хусусиндаги у муҳум ерларини айтуб, ёзуб, халқларимизга тушундуруб ва таклиф этувга ҳуқуқимиз комилдур. Жумъа қандоқ кун? Жумъа кунларнинг саййиди ер юзиндаги 400 миллион мусулмонларнинг ҳаммаларига ҳам ҳафталик улуғ байрам кунидур. Жумъа куни косибларга касбларин, савдогарларга савдоларин, уламоларга мактаб-мадрасаларин, қуззотларга маҳкамаи шаръияларин, дўкондорларга дўконларин тўхтатуб ва бу ишлар ўрнига намози зуҳрдан сўнг байрам қилув — бир-бирларига меҳмон бўлуб бормоқ; нотоб қардошларни боруб ҳол сўрмоқ; шогирд муаллимларини зиёратига бормоқ. Меҳмонхоналарда, дарсхоналарда бешлаб, ўнлаб мажлис қилмоқ ва бу мажлисда дин ва миллат учун керак бўлган заруриётдан баҳс ва музокаралар қилмоқ. Уламолар авомга, ағниё, фуқарога ёрдам қилмоқ ва аларни жаҳолатдан ва асоратдан халос қилмоқ чорасига киришмоқ учун осон бир йўлларни кенгашмоқ, мактаблар очмоқ, кўҳна мадрасаларни тузатмоқ, кўр, шол ёхуд заифлик мажбурияти била тирикликдан бутун ожиз қолган тул хотун, бева-бечора, етимларни тарбия қилмоқ учун ародаги бир-биримизга фарз, вожиб бўлгаш закот, садақотларни йиғишиб, тарбияхоналар солмоқ ва ул мажруҳларни тарбия қилмоқ йўлларин изламоқ, хусусан, ўқув-ўқутув усулларин замонга мувофиқ таҳсил қилмоқ чораларин ахтармоқ, ҳосил, дин ва миллатимиздаги бундай камчиликларни фикрлашмоқ, сўнгра ўн минглаб халқимизи бағрига тўплаб турган жомеларимизда воизларимиз орқали юқоридаги заруриётдан халқимизи огоҳ қилмоқ, ҳоли ба қудрат ёрдамга таклиф қилмоқ, дини исломимиз тарафиндан буюрулгон ҳар биримизни энг биринчи муҳим бурчимиздур. Жаноб пайғамбаримизни энг суйган одатлари ва саҳобаи киромга энг улуғ васиятлари такрор-такрор буюргон таклифи муборакларидур. Бу хусусда ҳадиси шариф истаган кишилар «Минг бир ҳадис» китобларина боқсун эди. Сад ҳайф, ҳазор афсуски, бизи халқ бундоғ амали пур саодатдан бутун-бутун бехабардурмиз. Жумъа байрами иқлимимизда бор. Яна, афсуски, у миллий ва диний байрамга бутун хилоф аксдур. Чунончи, боғларга чиқуб ўйнамоқ, қарта ўйнамоқ, гўдакларимиз эса тухум ва пилдироқ ўйнамоқ, уламо ва ағниё ва косибларимиз эса бори қорун тўйдурмоқ, бировларни мазаммат ва ғийбат қилмоқ, ҳосил, ҳаммаси фисқ ва номашру’ ишларга саргардон ва оғишталикдан иборатдур. У миллий байрамми, у жумъаи эҳтиромими, у расули саллаллоҳу алайҳа вассалламга пайравликми, балки дин буйруқларига бутун хиёнат ва жиноятдур. Мана биз боқайлик ватанимиздаги ажнабийлардан бир қисмигина яҳудийларга, шанба кун бўлдими кўзимизга бирор дўкон очуқ кўрунмас ёки бирор бир яҳудийни бир иш ва хизматга боғлануб турганин кўрмас, ҳатто қўлларига ақча-да ушламоқ шариатларида ҳаром эмиш, кўчаларда бешлаб-ўнлаб юрурлар, бир-бирларига меҳмонга борурлар. Тўп-тўп бўлуб меҳмонхоналарда мажлис қурурлар. Диний ва миллий камчиликларин кенгаш қилурлар. Бева-бечораларини ҳимоя учун чалишурлар. Мана шунинг учун шаҳримизга кечагина йиртуқ либосларга ўралуб келуб, бойларига ош ташуб ёки бир яшукни бўйниға осуб юрган, «мулло муши», эртага кўрамизки, оврўпача кийинган, бир от, резиновий ароба, растадан олти-этти дўкон бир бўлуб, 12 газлик зўр вивеска қўйилган «Мануфактури муши Хайюм Суюнов» ёзилган олдида оқ саллалик ватан ўғли, ватан савдогари, мусулмон фарзанди, қўли кўксида илтижо, рижо: «Бой ака, хўжайин, худо хайр берсун». Ҳўқанд шаҳрининг энг қадрлик ўрта қуруқ катта иморат боғларига кўзинг тушар, «Кимники?» деган саволга «Муши Хайюм Суюновники» деган жавобни эшитарсан. Оҳ, дерсан, ичинг пишар, жигаринг кабоб бўлур. Мана булар на учун мундоғ тез етушурлар. Бойларимизга «Бой ака», хўжайин бўлурлар. Шояд буни яхши билувчи фаҳм ва идроки етувчилар бордур. Лекин маатаассуф билувчи ва идрок этувчиларга қаршу «Биз жуҳудми?» деб ўт устига намакоб еуртувчилар-да, бор. Бу ҳам бўлса, хайрсизлик, жумъа муаммосига донишсизликдандир. Йўқ, биз эмдигина жуҳудлардан ўргануб, ҳафтадан бир кунни байрамга сайлаб, янгидан тақлид қиламиз, демаймиз. Алҳамдулиллоҳ, сумми алҳамдуллиллоҳ, асри саодатдан бери бошлануб, хонликларимизи ахири вақтигача амалда тутуб келган «жумъа» исми била улуғ байрамимиз бор. Лекин шунчалик юқорида айтуб ўтдигимизча, диний ва миллий камчиликларимизнигина кенгашув ишлари тобора йўқолуб, ўрниға бошқа кирдорлар ўрун тутуб қолган, хусусан, Русия ҳукуматига ўтганда, яна сиёсат эгови била бутун эговлануб, бошқача турли-турли бузуқчилиқларни эрмак қилувга мажбурият кўрулган. Мана, у замон, у сиёсатлар ҳам битирилди. Истибдод, зулм ва монелар кўтарилди. Эмди яна қайта-бошдан бирлашуб иттифоқлашуб, ўлка асри саодатдаги мажлиси диний ва миллий байрамларимизи жорий қилмоқға кенглик бир замон келди. Эмди бизлар, юқорида айтуб ўтдиғимизча, жумъа кунлари дўкон, мактаб ва мадрасаларимизи тўхтатуб, ҳар ерда тўплануб, миллий мажлислар қуруб, диний камчиликларимизи катта-кичиклар кенгашуб, бир-биримизи қўллашуб, истиқболимизи тараққий ва тахолиси учун керак бўлган заруриётни олға сурмакда давом қилсак, оз фурсатда бечораларимиз давлатга эришур. Авомларимизи ўзлари бўлмаса ҳам авлоди илм, маърифат, ҳунар ва саноат каби дунёвий ва охиравий саодатларга етушур. Зиллат ва жаҳолат каби умрлик офатлар бошимиздан кўтарилур. Ажнабийга нафс учун сотулган мусулмонларимиз қуллиқдан озод бўлур. Ҳар бир мақсад, ҳар бир тилак ва орзусига ҳар ким етар. Мана биз бу вақтда ўзимизнинг ҳуқуқимизга хўжа бўла оламиз. Жаноби Расул агар саллавлоҳу алайҳа ва салламнинг саҳобаи киромларнинг руҳлари биздан хушнуд бўлгон бўлурлар. Лекин нодон авом халқи орасига бир бидъатни нақадар ижро қилмоқ осон бўлса, диний бир амални таратмоқ минг-минг чандон ортуқ мушкул ва машаққатдур. Мушкул ва машаққат, деб турамизми? Йўқ, билгонимиз билмагонимизга тушунтурамиз, ташвиқ қиламиз. Бунинг била бўлмас экон, жийлонларимиз орқали раста оқсоқолларини чоқиртуруб, дўкондорларга тушундурувни, ҳафталик жумъа байрами куни жамияти хайриятга юборилувини илтимос этамиз. «Воизларни чақиртуруб, улуғ-улуғ гузарларда, жомеларда жумъа байрами хусусида ваъзлар айтдурамиз. Шогирдлар учун, муаллимларга мадраса талабалари учун муҳтарам мударрисларимизга мурожаат этамиз. Мана, бир оз машаққатни ёшлар ўз устимизга оламиз. Диний ва миллий улуғ муборак бу байрамимизи оз фурсатда расм-одатга киритамиз. Сўнгра жумъа куни ишдан тўхталгон халқимиз қойга борур, ўйлар-ўйлар, албатта, жамияти хайрияга борур. Биз бу тўғруда элнинг ўз воизини қўлга олувимиз ҳикматдир. Бу байрам соясинда биз аввалғи иттифоқ ва иттиҳодимизга енгиллик ила етиша олурмиз. Ба ҳар ҳол бизлар миллий камчиликларимиз ўрнин тўлдирув учун энг улуғ бир кучга муҳтож эканмиз, мумкин қадар бу диний улуғ байрамни олға суруб, халқимизи тўпланувға жамияти ҳайрияга мажбуриятсиз келувға ваъз тинглатув учун вақтини боғлатмоқға одат қилдирув керакдур. Мана, биз шунинг учун журналимизи бош мақоласини «Жумъа байрами»дан бошладик. Шояд маслакдошларимиз-да, бизим бу қосир фикримизи бўшга ҳисобламаслар. («Хутба» хусусинда келажак номерда изоҳ верилур.) Маҳаллий сармояни кучайтириш чоралари Қайсики маҳаллий ҳукумат кишилари маҳаллий сармояни кучайтириш чорасини истасалар, Қўқон ижроқўмининг шул хусусда қилғон қарорларидан ибрат олсин. Масалан: 1. Боқиманда солиғларни йиғиштириш ҳафтаси эълон қилиб, бутун масъул ишчиларни боқиманда солиғларни ундириш тўғрисида ташвиқот кампанияси ўтказиш учун волостларға чиқариб, ул чиққан вакилларнинг суточний олишларигағина, қишлоқларни саёҳат қилишга чиқиб, ташвиқот ўрнига ов қилиб қайтишда волижроқўмларнинг қўлидан олиб келган тилхат билан қаноатлансин. 2. Агарда бирорта муассасанинг штати кўп бўлса-ю, бинолари етишмаган бўлса, дарҳол ёнида бўш жой бўлса, ошхона қилдирсин. Токим маҳкамага кирари-чиқари кўпайиб, маҳкама ишчиларининг қорни овқатнинг ҳиди билан тўядир, 8 соатлик иш вақтларини 3/4 ни ошхонада ўтказмайдурлар: Айниқса, атлас, банораслардан кафа қилдириб, аравага тушиб юрган, папирос олиб чекишга пулларини кўзи қиймағон, ҳар бир кирган кишидан аризадан илгари папиросга гадойлик қиладурғон ота ўғилларининг меъдаларини тўйишига сабаб бўладур. Тангла рўзи қиёмат куни сўроқдан осон қутулишларига сабаб бўлғайлар, валлоҳу олам биссавоб. Мактаби Дор ул-айтом I Дунёда ҳар бир нарсанинг танилмоғи исми иландур. Бинои олия дунёдаги ҳар бир бор ва бор бўлуб турувчи нимарсаларнинг ҳар бири, илмий ўлсун, чунончи, китоблар, газета, журналлар ёхуд фанний ўлсун, ашёлар, ҳунарлар ўзларига махсус бир унвон илагина мустаммидурлар. Биз келдик масжид, ё мадраса, ё мактабхоналар масаласина. Мана, Мисрда «Жоме’ ул-азҳор», Истамбулда «Султон Аҳмад», Шомда «Жомеи Умавия» ёхуд мактаблар — Қозонда «Муҳаммадия», Оренбургда «Ҳусайния» ва ал-ҳосил ҳар бир мамлакатларда бўлғон ҳар бир мадраса, масжид ва мактабхоналарни ўзига махсус бир исмлари вордирки, Ғарбда, Шарқда ўлсун қўлиға газета тутган кишилардан юқоридаги мактаб ва мадрасаларни кўрмағанлари бўлса ҳам эшитмаганлари ва унвонини билмайдурганлари камдир. Хусусан, Оренбургга борган киши қайси бир тарафдан, қайси бир кишидан «Ҳусайния» мактаби қайда, — деганда, билотаваққуф «фалон жойда» деган жавобини эшитмоқ шубҳасиздир. Бу нимадан? Бори мактаб ва мадрасаларнинг ўзига махсус бир унвон ила умумга баробар масму’ бўлганидандир. Мана, бизим мамлакатларда ҳам мактаб ва мадрасалар йўқ эмас, бор. У мадрасалардек ўлмаса ҳамки, ҳозирги илм-маърифат таҳсилларига торлик қилмаса ҳам, кенглик қилмас. Лекин исм қўймоқ масаласига келганда, «Дарх задам девор кафид» деган мақолидек ёлғиз эшитувчини таажжубга қолдирувдан бўлак аҳамиятлигина бир унвон муқаррар ўлгани камдан-камроқдир. Масалан, мадрасаи «Тўнқатор» ёхуд мадрасаи «Чалпак» ёки мадрасаи «Замбардор», масжидлар эса «Чинорлик мачит», «Анжирлик мачит», «Читгарлик мачит» ҳоказо. Бунга ўхшаш «Тақачилик», «Тароқчилик мачит»» лақаблари унвон топуб, бечора бонийлар ила масжидларнинг хуруфлари ўзгаруб, балки бутун йўқолуб, агарчи кўҳна солликда бир аср одамларига ибодатхона бўлуб ўтганлари бўлса ҳамки, 12 дарвоза ичида туруб, бу масжид-мадрасаларни мухтасаргина бўлсун таржимаи ҳолини билғувчи кишилар мўйсафид одамлардан бўлмаса, бошқаларида камдан-камроқдир. Мана, бошқа мамлакатларни қўяйлик, ўзимизни Ҳўқанддаги мадраса ва масжидларнигина бонийларини ва на сабабдан бу хилда маълумотсиз унвонлар қўйилмоғини ҳанузгача билмаслигимиз қайдан келди? Аввалги ота-боболаримизни илмсиз ва маърифатсизлик ва ҳар сўзни ҳусн ва қабиҳини, аввалу охирини ўйламасликлариндан келди. Шояд, бошқа иллатларини мандан ҳам кўпроқ қориини киром билсалар керак. Мана, ҳозирги ўзимиз ойнак олуб, аксимизга қараганда, яна ўзбек боболаримизни айбли санамоққа бутун ҳақсиз бўлуб қоламиз. Чунки уч-тўрт йилдан бери усули жадид мактаблари расм ўлуб, кундан-кун ривож топуб кўпаймоқдадур. Гарчи бу мактабларнинг бинолари янгидан солинган бўлмаса ҳам назар эски мактабларга қаралганда ҳифзил сиҳатга мувофиқ бўлмоғи ёки бошқача бир низом ва тартибдалиғининг назокати янги бинодан 100 даража ортиқроқ, десак-да ҳақли бўлурмиз. Баён ҳожат эмас. Бас, лозим эрдики, ҳар бир мактабни ўзига муносиб тарихи бўлмаса ҳам лаёқатли мухтасаргина бир унвон ила юритулса, назокат устина иккинчи бир назофат ўлур эди. Ҳолбуки, бир мамлакатдан келган мусофир кўчада ўтуб кетгувчи талабалардан тутуб: «Қайси мактабда ўқийсиз?» деганда, бири: Чорсувни орқасида мисгарликдаги аврод масжидда… домлада ўқийман», иккинчиси: Бекбачча маҳалласида… масжидидаги ҳовузи бор мактабда ўқийман, учинчиси, ёғ бозорига кетоверишда, дўппи бозорига чиқоверишда чап қўлдаги тор кўчадаги ҳовлидаги мактабда ўқийман, деган жавоби ўн саккиз қаричликни эшитуб бутун ҳайронликда қолмоқдан бўлак мазалик жойи йўқдир. У бечоралар қайдан билсун бизни Ҳўқанддаги Карнайчилик, Шимчилик, Эшакчилик каби адабий исмлар ила унвон топган маҳаллаларимизни?! Бу такрор лозим эдики, ҳар бир мактабларимизга бир унвон қўйсак, токи тарихлар саҳифасида ҳам беш-тўрт газ жойларни бандга солуб ўтлаб ётмаса. Мана, жаноби қози домла ҳазратлари… санада миллат мунодиллари учун икки қанотли бир мактаб бинога қўйдилар. Тамом топгани сўнғида бу мисра ила унвон қўйилди: Бу мактабхонадур ибтидоий, Камол ал дини миллат раҳнамоий. Агарчи мисра ўлмоқ сабабли оғир кўринса ҳам адабий ва тарихий ўлганлиқдан таворих ва адабиёт сафҳаларинда қолурлик даражада назокатлидур. Оғизда қисқача юритилганда «Мактаби Камолий» дебгина қўярға кўп қулай ва ҳар ким тушунарликдир. Бунга ўхшаш Хонақоҳ маҳалласида муҳтарам «Садои Фарғона»нинг ҳозирги мудирлари тарафидан очилган мактаб эса «Муҳаммадия» унвони билан ҳозирда ҳамма катта-кичикларга маълум ва машҳурдур. Яна Сўфи Бадал эшон хонақоҳларидаги мактаб эса муаллим ҳазратлари тарафидан «Мактаби Ваҳобия» исми ила шуҳрат топмакдадур. Ҳоказо, бошқа мактабларда бу ҳам ўзларига бир унвон илагина юритилса, албатта, сойил ила масъул орасида у қадар ҳайрат ва қабзиятликлар лозим келмас эди. Мана, бизда буларга қиёсан Бекбачча маҳалласидаги мактабимизни «Дор ул-айтом» унвони била юрутмакни ижтиҳод этамиз. Демак, «Дор ул-айтом» ўлмоғига бир оз сабаб ёзуб ўтмоқда лозим келди. Мана, ҳозирда бизим Ҳўқандда усули савтия мактаблари тўрт-беш ададға етуб ва имтиҳонларни таъсироти йилдан-йил тараққий қилмоқда бўлса ҳамки, муаллимларнинг дохилий манфаати, яъни болалардан келуб турған вазифалари таъмин-маишатлариға етарлик бўлса-да, ортуб қолурлик даражада бўлмаганига баъзи етим, фақир ва бечора болаларни мажжоноан (ақчасиз) ўқутмоқға чорасиз қолурлар. Йўқ эмас, баъзиларинда беш-ўн дона бор, лекин ондан зиёдасин ўқутуб, тарбия қилмоқға хорижий бойлардан ва бошқалардан иона ва ёрдам деган сўзлар йўқ учун яна чорасизроқ қолурлар эди. Мана бул сабабдан ойлик вазифа тўлаб ўқувдан ожиз қолган фақир ва бечора болалар кўча-кўчаларда ҳайрон ва саргардон бўлуб, ниҳол умрларин сафоҳатға барбод беруб, каттароқлари самоворчига чилимбардор, бедонабардор, хунукроқлари избошчи, қоровул, бир оз силлиғроқлари ўзларини тузотуб бесоқол ва жавонлик каби энг биринчи даражадаги ҳаётнинг ҳавоти иффат ва номусдин ва диёнат каби исломиятнинг аввалги синфиндаги заруриятлардан бутун хабарсиз охири зил ва разолатга гирифтор бўладурғон амал фасодларға ўралибгина кетмоқдадурлар. Кичик сағиралари эса ёнғоқ, фат-фарак, даста чикалдак каби ажални комидаги лаъблар ила умрни ўткаруб катта бўлғоч, яна юқоридагиларни сафлариға қўшилмоқ бирла машғулликда эканликлари ҳар бир зий басорат аданда такрор тажрибага етмакдадур. Мана бу хил авлоди исломни кундан-кун бу хил қабойиҳларға гирифтор бўлуб кетуб турганидин мамлакатларимизда кундан-кун фаҳш, зино, ҳамр, қимор каби исломиятнинг қотили бўлғон амаллар тобора кўпаймакдадур. Бас, буларни бу амаллардан сақламоқ ва ул фасодлардан соф қутулмоқ учун энг аввалғи чора ўшал болаларни бир илож қилуб, оқчасиз бўлса ҳам бир мактабни мажжоноан (пулсиз) қилиб қўюб бўлса ҳамки, тарбия ва ўқувға бошини банд қилмоқ эди. Бас, бизларда жамияти хайрия йўқки, болаларни аларни тарафидан тарбия қилинса. Ноилож бу сана, бу мактабни ўқутадурған муаллимни вазифасини беш-ўн нафар ёшларимиз ҳар тарафдан иона тариқида йиғуб бермоқни ўз гарданлариға олуб, бори етим, фақир, ойлик вазифа бермоқға ожиз қолган болаларни тарбия қилмоқға бир қарор қилдилар. Демак, бу «Дор ул-айтом»да Ҳўқанднинг ҳар тарафидан ўлсун фақир болаларни, шубҳасиз, қабул қилинадур. Фақат дафтар, қаламдан бошқа китобларғача ҳатто мактабдан бериладур. Юқоридаги иона қилувчи афандиларимизға қиёсан фақир ва етим болаларға раҳм ва шафқатлари бори худо ва расулдан ва миллатнинг ризолиғи бирлан дунё ва охират саодатлариға ҳаваскордан қариндошларимизға бу тўғрида нақадар иона ва мурувват кўргузмоқларни рижо ва ниёз этамиз. Ҳамда ҳар ойда жинни, фосиқ, мунофиқ, коски, муфлиси беномоз лўли, жўги гадойларға бир тийинлаб, икки тийинлаб, 40—50 тийинни беҳудаға бергунча бир ойдоғи эҳсонларини жамлаб, хоҳ оз, хоҳ кўп бу етим болаларин мактаб мудирига берсалар, нақадар болаларни илму маърифатға етишмоқиға энг биринчи шафқатлу ота-оналаридан бўлур эдилар. Дунё ва охиратда руҳлари дарёйи раҳматда ғаввос ўлурлар эди, деб сўзумни тамом қилурман. Лекин мактабда ўқув бошланмасдан аввал иона қилмоқни ўзиға фарз даражалардан билган диёнатлик баъзи аҳбобларимиз ҳар ойнинг охирида юборадурғон ақчаларини ёздуруб қолдурғанлариға манда аларға чин қалбим ила ташаккуримни газета орқали эълон қилуб, ваъдаларинида ёзуб ўтувни муносиб кўраман. Токи шояд ҳар бир газетани қўлиға олған ислом қардошларимиз исломиятлари уйғониб, иона ҳаваси ва фақирларнинг тарбия орзуси кўнгилларига тушса, хусусан боён ва аҳли давлатларимизни. Мактаби «Дор ул-айтом» учун ҳар ойда иона берувчиларнинг ионалари ва исмлари: биринчи, Ҳожи Абдулвоҳид домла Ҳомид маҳрум ўғлилари — эллик тийин. Иккинчи. Мулла Абдулазиз Абдураҳмбой ўғлилари — ўттиз тийин. Учинчи. Мулла Тўражон Аҳрорхон ўғли — эллик тийин. Тўртинчи. Мирзоҳид Мироқилов — эллик тийин. Бешинчи. Мулла Абдулла қори Ҳакимов — эллик тийин. Олтинчи. Мулла Мирсалим қори — эллик тийин. Эттинчи. Мирусмон Muhammad Собирий. Саккизинчи. Мулла Маҳмуджон Мирбарот қори ўғли — қирқ тийин. Тўққизинчи. Мулла Аҳмад Охун ҳожи Муҳаммадбоев — эллик тийин. Ўнинчи. Мулла Абдураззоқ Миршариф ўғли — қирқ тийин. Ўн биринчи. Бўронбой Миртожибоев — қирқ тийин. Яна ионага қўшулганлари газета орқали эълон қилинса керак. II Эътизор 60-нумера «Садои Фарғона»да «Мактаби «Дор ул-айтом» унвони билан бир мақола ёзилган эди. Шояд ўқувчиларимизнинг диққатларин жалб қилган бўлса керак. Демак, мактаби «Дор ул-айтом» Шайхулислом гузарида муҳтарам жаноби Мулла Алихон ҳожининг ўз эшик олдидаги саройларида бўлуб, 6 октябр (27-зулқаъда) шанба кунидан эътиборан ўқув бошланди. Агар-чи замон бизни бундоғ канорага мажбур қилган бўлса ҳам тўрт-беш қадамни оғир қўрмай йўқлаб келган ҳар бир талабаларимизни камоли шафқат ва муҳаббат ила қарши олуб, унутмаслик даражада хизматлар ила, inshoollo, мамнун ва сарафроз қилмоқға амин ва умидвордурмиз. Ушбу мактабга Ҳўқанднинг ҳар бир тарафиндан келган фақир ва етим талабаларни ойликсиз қабул қилинуб, ҳатто баъзи ҳолсизларига китоб, қалам, дафтар ҳам мактаб тарафиндан берилур. Умид қилурмизки, ушбу числа октябрдан мактабга кела бошласалар. Ва ҳам тубандаги мактаби «Дор ул-айтом»га ҳадя қилган зотларни ёзуб хулус қалбимиз ила ташаккуримиза адо этамиз. Биринчи. Мактаби «Ваҳобия» муаллимлари муҳтарам мулла Абдулваҳоб Ал-Ибодий ҳазратлари ўз асарлари — «Таҳсили алифбо» рисоласиндан мактабга кетарлик миқдорича ҳадя қилдилар. Иккинчи. Мулла Мирсалим қори Ҳакимов жаноблари «Этиқодот» рисоласиндан ўттиз дона ҳадя қилди. Учинчи. Муаллим мулла Тошпўлат ҳазратлари 1 дона доска, 1 дона парта ҳадя қилдилар. Тўртинчи. Назиржон Музаффарзода — эллик тийин. Бешинчи. Ҳабибқули Набиқулиев — қирқ беш тийин. Олтинчи. Мулла Нуъмонжон Абдуқодирбоев — эллик тийин. Эттинчи. Мирзахон ҳожи Хонбобоев — эллик тийин. Саккизинчи. Мулла Омонжон Абдулжалилов — қирқ тийин. Тўққизинчи. Мулла Аҳмаджон Муҳаммадшарифбоев — эллик тийин. Ўнинчи. Мулла Абдураҳмон Муҳаммадқулибоев — эллик тийин. Ўн биринчи. Мирзажон Камолбоев — эллик тийин. Ўн иккинчи. Мулла Носқржон ҳожи Муҳаммадзияев — эллик тийин. Ўн учинчи. Самежон Муҳаммадзияев — эллик тийин. Ўн тўртинчи. Абдуллажон Муҳаммаджон аттор ўғли — эллик тийин. Яна ҳадя қилувчи зотларни «Мансурия» китобхонасига марҳамат этмоқларин ўтинамиз. Мундан бошқа ҳам Ҳўқанд ёшларидан умидимиз зўрдир. Марсия Эй қориин газетадаги ёзувларина тушган кўзларимдан жигар қонларими чеккан эдан, оё бизга мавт баъд ул абасми қўрқунчлари била юракларим титралуб, ақл ва фикрдан бегона умид ва хаёлларими паришон эдан, неча милюн сўмға минутини топа олмаслик қадарлик ширин бир нарсадан суюкли энг йигитлик умрни кунларин, ойларин, йилларин киприк секровича қизғонмай, ваҳший ёбоний охир оқибати бошинггаки, вақтсиз шулай марги муфожотлари арз эдан, жаҳҳол қопқора бир миллата эҳсон ва қурбон эдан. Миллият фидоийси, эй қаҳрамон Нўширавон, бале сени энг муҳим ва энг керакли бир вақтда тикилуб турган қонлу кўзлар қошиндан кутилмаган бир фожиа ва ваҳшат қора булути остинда сезулмай маҳв ўлуб кетувинг биргина мен ва ҳозирғиларға эмас, истиқболда исломият дунёсина алланималар умидинда отувлон ва боболарнинг бугунги хизматларин тақаб, мутолаа учун таворих саҳойифина кўзларин солан милюн-милюн «авлоди ватан учундан қора била бўлғон қурбон Нўширавон!» унвониндағи дебочаи мусибат сарлавҳаи шаҳодатларинг буюк-буюк таассуфлари тийран-тийран ўй ва қайғулариму сабаб ўлур-ўлмай қолмаслигин сени ва сени кибк чин қаҳрамон ва чин фидойи содиқ миллиятпарастларнинг бу хил қурбонлари ва бу хил қаҳрамонона фидокорликлари тарих саҳифасини кўз ёшларин томузуб турган зотларни қалбина илҳоми тийбий ҳислари интибоҳона ҳиммат ва ғайратли қаҳрамонона шижоат ва жасоратларда таъсир этарми қолмас, аларға бу шаҳодатнинг ёдгор ва боиси ифтихордур. Хусусан ул саҳойиф ичина дарж ўлинмиш бинглаб миллат ва ватан ходимларининг вақтида сен ва сен кибк ватан. қаҳрамонларининг унвони пойтахтинда ошажак ва сенинг кабилар била ҳам асир ўлувигина миллатпарастлиқларина шаҳодат вера олур, хизматларин назарина тақдим эда олур, бале, «Жон вермаса жонона қайда?!» муқаддас сўзлари бу боринда. Биргина Мидхатнингда вийруғи жонға келмиш жонона бу кун милюнларча жонларни тарки фалак арвожида қуёш бўлуб курраи ҳаётини ёқтурта! Мидхат! Қимни хаёлидан бир нафас йироқдур? Исмингни хаёлоти ўлгач-да сўнгак туфроқлариндан унутилмас. Илоҳи, бу қаҳрамонларинг авзинасина ва сен кабиларни мангу фирдавса меҳмон эдан жаноби ҳақ жалла ва Али ҳазратлари мақрунларингга «ҳиоран жамилан» фироқингда қолонларинг содиқона тилакларина исол! Сенинг кабиларни нафсина шу қасдни тангридан кўз юмуб эданлара ҳар пайғамбаринг қавмина вермас балолари ато айласун. Яшасун мангу фирдавс ва санинг киби миллат ва ватан қурбонлари! Муаллим афандиларимиза улуғ рижомиз Мутаваттин бизим мусулмонларнинг энг тубан даражалардаги сафоҳат ва разолат, фақир ва асоратларга гирифторликда қолуб, баъзилари ўз қўлларидаги касб ва ҳунарларидан-да маҳруб ўлуб, жинни ва гадолик каби инсоният ва исломиятга харофат еткурадургон аъмоли замоим ва қабойиҳлара асир бўлуб кетмоқларига энг биринчи модда миллатларин фикриға олингандан «Ман ташбиҳа қувмаи фаҳу манҳа» ҳадиси шарифи ила наҳий мункар қилуб, «Ал илму лугон бўлсин» ҳадиси шарифининг амри маъруфни қизғониб, энг ичида қолдурган насиҳ улуғ зотлар тарафиндан мажбур бўлган жоҳил авом, ота-оналар: «Қўй, ўрусча ўқима! Икки дунёда ҳам рози эмасман!» — товушлари била силтаб, қичқуруб, қирқ, балки эллик йилдан бери ватандошимиз ва ҳукуматимиз ўлган Русия ила лисонда ва муомалада, хусусан тижоратда танишув-билишув, бирлашув йўлларига тўсқун бўлуб қилган қаршиликлариндангина иборат бўлуб чиқадур. Ҳолбуки, ҳаммамизнинг тижоратда ва муомалада ҳатто албиса ва атъималарда-да эҳтиёжимизни кундан-кунга ортуб турмоқлиғи кўз олдинда қуёш каби кўринмакдадур. Мана бизим мусулмонлар бу ёнда қолуб, кечагина келган ажнабий, яҳудий ва арманийларнинг-да бу қадар давлат ва тараққийларга етишуб кета қолгонлари-да зўр далил бўлса керак. Демак, биз қарайлик арманийлар ҳолина: кечагина оёғида эски чоруқ, бошида эски телпак, устида йиртиқ пальто бирла олақарға каби «қағ! вағ!» деб келган арманий бўлса, бу кун аравакашлик, эртага кунжарафурушлик, бир ҳафтадан кейин сўк-совулчилик, бир ойдан кейин баққолчилик, икки-уч йил сўнгида кўрамизки, форма бошқа, тилло соат қўлларида, ўзлари образованний, фалон жойда олти аршин вивиска бир магазинни эгаси бўлубгина қолурлар. Ажабо! Яҳудийлар ва бошқалари-да бундан иборатдир. Мана булар на учун бу қадар тезлик била тараққийга етиша олурлар? Аларнинг бу хил давлатга тездан молик ўлувларига энг асослик сабаб ва фалонларин ахтарур бўлсак-да ватандошлари ўлган Русиянинг лисонлари ила танишуб, балки мунтазам мактабларида, дорилфунунларида таҳсил этуб тижорат ва муомалат усулларининг мукаммал топмоқлариндан. Хусусан Туркистон крайларига келганлари аввал бир йил, икки йил бизим мусулмонлар орасина кируб, риёзат ва меҳнат ила бизим мусулмоннинг ўзлари ва лисонлари ила танушуб, тижоратда бирлашуб қилган ижтиҳод ва ғайратлариндан иборат ўлуб, бойлик ва тараққийлари бунинг орқасиндадур. Яна тун-кун ўғул ва қизларини-да ўзлари қаби мактабларда ўқитуб ва тарбия этуб, келажакдаги авлодларининг ҳаёт йўлларин тузмак учун қўлдан келгани қадар моддий ва маънавий ёрдамларин тақсир этмай, ўз бўйинларидан миллий бурчларин адо этмоқдадирлар. Ажабо! Бутун бидъат ва жаҳолатга бўғзигача ботган, ўрусча ўқув ва ўқитувни ўзига улуғ кароҳатлардан санаган бизим диёнатлик мусулмонларимиз у дейдигимиз яҳудий ва арманийларга хизмат қилурга ор ва номуслари келмай, аларга тавозе қилувни на учун кароҳатлардан ҳисоб этмаслар экан? Яна тиётруларда, тсиркларда артистлар бизим мусулмонларнинг ҳамёза ва керишувларин бир куни меҳнат, уч кун уйқу, олти кун тамошода ланғиллаб юрувларин танқид ва масхара этуб кўрсатсалар, қўшилуб кулушуб, балки қарсак чолуб, олқишлашубгина қўярлар. Англабми, англамайми, — униси маълум эмасдир. Бу хусусларда мақолалар олам матбуотида такрор-такрор кўрилмоқда бўлса ҳамки, ўқув ва ўқитув ишларида бизим Туркистон мусулмонларида жиддият у қадар умид кутадирган даражаларда эмасдур. Демак, ҳануз бизнинг Туркистон мусулмонларининг 30 думоғларидан таассуф асари у қадар зойил ўлмагандур. Мана, бизим қайси бир мусулмонға: «Сиз ҳам ўғлингизни ўрусча ўқитувға беринг, бизға онинг керакли тижорат асбобларидан бири дорилфунун тарбия ва таълимларин қўлға олмоқдур. Ҳар бир бойлик ва тараққий илм ва маърифатнинг соясиндадур. Кўрасизми бошқа миллатлардаги халқ илм учун ёшгина ўғул ва қизларин Оврўподан Амриқоға, Осиёдан Оврупоға, демак, тўрт-беш йил мусофур қилуб юборалар. Лоақал сиз кўз олдингизда бўлган туземнический мактабларина беринг! «Шояд келажакдаги оғирлиқлардан сизнинг тарбиянгиз соясинда саломат қутқорулсун», дегонингда лабларин буруб ажаблар қилувлар била «Сиз менга насиҳат қилғунча ўзингиз боруб, туземний школада ўқувчи болаларнинг аҳволларини кўринг. Аввал оғизларидаги алфози қабиҳаларни айтинг! Аввал кўчада қолгон ўйин ва тўполонларини ва ўтгон одамларга қилғон кирдикорларин томошо қилинг. Ёшш ҳеч нимани кўрмаган болаларимизни ахлоқлари бузулуб, оғзиларида попирус, бири оғзингга… деса, бири отангни арвоҳига…, бири онангни… деса, бири ҳамширангни… деган ҳақоратларини кўринг. «Ўшандоғ ўқиб, тараққий қилғунча шундоққина юргон яхши», деган жавобларини эшитуб, бошқа бир сўз айтгали ожиз қолув шубҳасиздур. Мана, ҳолбуки, ҳар жойда ёш болаларнинг шўхлиги оддий бир ишдир. Лекин халқнинг бу асоссиз таассуфларга қаршу агар у талабалар мумкин қадар муаллим ҳазратлари тарафиндан тарбиялар этилуб, покиза ахлоқ ва асослик одоблар илагина тарбия этилуб, халқнинг муҳаббат ва диққатин жалб этув равишларин ва усулларин ўргатилуб, насиҳатлар этгонда эди, юқоридаги мутаассуфларнинг-да топган плонлари бузилуб, йилдан-йилға талабалар минглаб эмас, балки миллионлаб деюрлик кўпаймоқда. Юзларимиз ёруғ, тилларимиз узаюб, келажакдаги талабаларнинг-да ўқувларина оғзи ила моне ўлувчи мутаассуфлардан халос топар эдук. Октябр инқилоби ва маданий-маориф Мен ўзим, биринчи ёқдан, йўқсуллиқнинг қийинчилиқлари, иккинчи ёқдан, сизнинг йўқсуллар болаларин эски ҳукумат қисинти остинда, инқилобий руҳ тарбият этув орқасинда ўрта мактаблар тарбиятин кўра олмағонимға кўра идрок ва ақлимда камчилик кўп қолгон бўлмаса, бу Октябр (туфайли)дур. Инқилобғача йўқсул меҳнаткашлар ҳуқуқин ҳимояти учун бир мақола (болалардан чин инсон этуб етушдирорлик бир мактаб борлиғин (ҳақинда)) ўқимадим ва эшитмадим: ёхуд тарихлар саҳифасинда бўлсин, меҳнаткаш ҳуқуқи ҳимоят учун сўғишлар сафинда бир бой ё бекзода болалари иштирок этганин учратмадим, балки ҳамон икки меҳнаткашни бир-бирина қарши қўйиб қон тўкдирдилар. Бир бекзодани қизин суйгон учун йўқсулнинг ёхуд қўл-оёқлари кунда ва занжирларда сирилиб, яғрин қонлариға қайиш, қамчилар бўялиб, ер юзининг энг даҳшатлик ёки энг йиртқичлик тўғайларина кеттирдилар. Бой оғалар, қозизодаларға ўғил-қизларин, манглай тери билан кўкартирган боғларин, ерларин берувга қаршилик келтиргани учун шариат исмидан малъун кофир этулуб сурулғон меҳнаткашлардан бошқа киши эмас, оп-очиқ бир ҳақиқатдир. Ya’ни ул ғаддорларнинг асос мақсадлари меҳнаткашларнинг ҳақ мерослари бўлған маданий-маориф(дан) бутун-бутун адаштирмоқ эди. Йўқ, ҳақиқат ҳеч йўғолмас, чунки меҳнат меҳнаткашларина маданий-маорифларин ғаддорлардан қўлларина олув учун иккинчи бир эҳтиёж қуроли ва тадбири меҳнат мукофот этдикки, меҳнаткашлар бирлашуб, ярим кучларин меҳнат ва ярим кучларин йўғолтқон маданий-маориф йўлина сарф этувға муваффақ бўлдилар ва буларнинг бу муваффақиятларина энг биринчи ёрдамчи бўлса, у ёлғуз соф юраклариндағи мазлумларни золимлар қўлиндин озод этмоқ, ўз ҳаққини ўз хўжасина топширмоқ эди. Бу муваффақият қўзғолиши биринчи мартаба 1871 йилда Францияда бўлди. Гарчи Францияда бўлғон мазлумлар инқилобининг муваффақияти зоҳир кўринишда мендан бошқаларга золимлар тарафинда бўлғон бўлса-да, бу кунги меҳнаткашларнинг абадий масъулиятлик бир ҳаётға мушарраф бўлғонларин ўлчаб қаролгонда, муваффақият, ҳақиқат Франция инқилобининг қурбонлари бўлғон мазлумлари ёқда, деб ҳукм этмакка ҳақлиман. Ондин сўнг 1905 йилда бу қўзғолиш даври Русияда бошланғон бўлса-да, Франция қонхўрлариндан ўрганган Николай авлодининг ва онинг ёнчилари бўлғон имомат ва руҳонийларнинг сиёсатлари остинда анча уюша олмағон меҳнаткашларнинг иккинчи маданий-маориф инқилобларида темир панжаралар ўткур қон тўкувлари орқасинда юз минглаб қурбонлар берилиб, муваққат зоҳир муваффақият истибдодчилар қўлинда қолди. Мана бу маориф инқилобининг учинчи даври, ондин сўнг 17-йил инқилоби келиб кирган бўлса-да, мен они ҳақиқий инқилоб ҳисоб эта олмайман. Чунки ул ёлғиз меҳнаткашларни мақтови билан жонин олувчи Англиянинг, Ҳиндистон, Арабистон ва Мисрға йиллардан бери бериб келган бўёқ каби иккинчи турли бир сиёсат эди. Мана шунга тушунган Русия маданий-маориф меҳнаткашлари энг сўнгғи инқилоби абадий туфроқ устина тушаяжак Октябр инқилобини флагин кўтарди. Ўзининг минг асрлардан бери жабран ғаддорлар мулки саналиб келган абадий масъудият етишуви учун меҳнат тарафидан қурол меросни олиб, ўз авлодлари учун қизил маориф юртлари очиб, болаларин ўқитдирув ўз бурч ва муқаддас вазифаларидир. Чунки жумҳурият ёш бўлуви устина эли ҳукуматчиларни етарлик этуб етиштира олгани йўқ. Шунинг бу хизматларин ўтов ҳам қавм орасинда онг-билим ва инқилобий ҳисларни таратув учун лозим бўлғон қурол, киши, ўқув юртлар ва анга керак асбоб, муаллим ва ташвиқотчилар ҳозирланмоқ ҳар қавмни ўз тарафиндан қўйилғон шўъбаларнинг жариятлари ҳормай-толмай иш ортиндан юрувларина боғлиқдир. Натижада мен ўзим шул қарорға келаманки, айрим биродарларимизнинг инқилобдан бутун йироқда яшаб келувларина икки зўр моне бор. Бириси санойи нафиса жумласидан аларнинг ичиға бу кунгача қизил матбуот, қизил адабиёт ва шавқли сайёр труппалар ва митинглар бўлмовидур. Иккинчи кўпчилик ёқдан озғина бўлса четға ва ўз жумҳуриятиға яроқли бўлғон қўл ҳунарларини йўлға қўюв учун кофиративларға боғлоғон артеллар ташкил этувға аҳамият берилмағанидур. Агар қурултой вакили шу икки ишға жиддият била киришса, мен «Маданиятға бадавиятдан ваҳшият яқин» деган араб шоири каби қозоқ, қорақалпоқ биродарлари орасина оз хизматда қизил инқилоби оқа бошласа керак, дейман. Шу билан сўзимни битириб айтаман — дунёнинг энг пучмоғина золим ғаддорлар тазлиминдин қувулғон меҳнаткашларни ҳимоят этган Учунчи Байналмилал эди. Абадий масъудиятға етишуб, бутун дунё қизил меҳнаткашлари учқундиргон маданий-маорифни қўлға олди. Мана сизға маданий-маорифнинг билимимға яраша тушундиғим ва нуқсонларима яраша сўйлий билдиғим маданий-маориф қисқача тарихи. Энди, келинг, ҳозир қизил маданий-маорифнинг меҳнаткашларға на хизмат этажағи, на фойда кетургони ва кетиражағи ҳақина. Ҳозирғи қизил маданий-маориф бора-бора бизларни меҳнат қуроллиғидан, эски ваҳший турмуш, заҳарли одат(дан) бус-бутун қутқазиб, еримизни жаннат, авлодимизни онг ҳуру ғилмонлари этиб етишуражақ бир воситалиғина ҳар бир инқилобчининг зарра қадар ўлсун шубҳаси йўқдир. Шунинг учун ҳозирғи мактаблар бутун эски хурофотлар қувулуб, онинг ўрнина меҳнат асоси била тузилғон ўқув-ўқитув программ билан, меҳнатнинг маданий равишдағи усулда амалий ўйрануб, санъат ва маърифат иккисин бир йўлда олиб чиқув қуроллари билан тутдирилғондир. Бу меҳнат маданий-маорифнинг ўқув юртларина кирмаган меҳнаткаш болалари қолмоғон шекилли дунёдаги ҳар илми жузв, ҳар бир санъатдан қўли ишсиз ҳеч бир меҳнаткаш боласи қолмаяжақдир ҳамда ишонура оламан. Шу меҳнат қизил маданий-маориф инқилобининг қонли санжоғи остина жийналғон қизил меҳнаткашларнинг энг сўнгғи инқилоб армиясининг ғилофиндан суғурулған қиличлари бутун дунё меҳнаткашларининг авлодиға бир негиз муяссар этмагунча қайтиб ғилофина кирмаяжакдур. Чунки бунинг самаралари ҳозир Хоразмдай ҳар бир жумҳуриятда кўрила бошлагани каби Германия, Франция, Англия ва ал-ҳосил жумҳуриятлардан бошқа ҳар бир мустамлакаларга ҳам қизил маорифнинг интибох даври кира бошлади. Энди келайлик биз Хоразмға. Хоразм меҳнаткашлари орасинда қизил маориф интибоҳи таралдими? Албатта, ман мунга «ҳозир йўқ» деб жавоб бераман. Чунки мунга кўп сабаблар бор. Биринчи ёқдан, темир йўллар бўлиб, иккинчи (ёқдан) меҳнаткаш инқилобчиларнинг қатнамағони, ўз элидан меҳнаткаш инқилобчилар етишмагани, алалхусус, эски вақтлардан қатъий назар шу кунларда бўлса ҳам қатнағанлар ва ҳукуматнинг иқтисодий жиҳатлари моддий зўр монеликлар кетируб, бошқа жумҳуриятлар каби ташвиқот қурслари, митинглар, мажлислар, театрлар, кечалар, қизил чойхоналардаги саводсиз меҳнаткашларни фикрларин, сирларин тўплаяжак; ҳисларин, кўзларин очажак. Ҳозирги қизил инқилоб боруви учун энг аввалғи қурол бўлғон қизил маориф байроғи била тийиши қадар танишдирарға вақт, имкон бўлмади. Вақт, имкон берганда, ишчилар етишмади. Албатта, шундан буён марказ қўмита фирқасининг янги тутқон иқтисодий йўлларини кўз олдина кетурганда, тез арода йўлға қўйилажағи шубҳасиз, деб билдим. Энди келайлик Хоразм, туркман, қорақалпоқ биродарларимизға. Булар тўғрисина келганда шуни айта оламан: юқорида айтуб ўтганимча, бу инқилоб меҳнат инқилоби бўлғони учун мунда шу инқилобға қаршу кишилардан бошқа ҳар бир киши миллат аюрмасина қарамасдан, шу меҳнат инқилобининг қизил маданий-маорифиға ҳақли бўлғони каби ҳар бир жумҳуриятда яшаб турган қардошлар уюшиб… Таржимаи ҳол Отам Ниёз ўғли 1836 йилда туғилиб, 16 ёшинда деҳқонлиғин ташлаб, Бухорога бориб, эскича халқ дўқтири бўлуб қайтғандур. Шу йили Аввалда менинг онамга уйланиб, Ҳўқанд келиб турғун бўлгандур. Мана мен шул оиладан 1889 йилда туғулиб, отам ўқимишли бўлсин учун 1898 йилда ўзбекча, форсчага том саводли бўлиб, 1899 йилдан 1906 йилғача мадрасада эски усул билан дарс ўқишда давом этдим. 1907 йили, отам ҳаж кетиши муносабати илан, бирга Қашқарғача узатиш муносабатила саёҳатга бориб, биринчи мартаба «Вақт», «Боқчасарой» газеталарини ўқишга шундан ўрганиб қайтдим. Шундан бошлаб кундан-кун эски хурофотларни, мадраса ўқишларини, халқ тирикчилигидағи ўзгаришларни, маданият, иқтисод деган масалаларни текширишга кира бошладим. Мадрасани ташлаб, бирор томонға кетиб ўқуш ҳаваси менда нақадар кучли бўлса, отам шу замоннинг энг фақир кишиларидан бўлған учун иқтисод мени шу қадар кучсиз қиладур эди. Лекин мусиқавий лаҳн (ашула туйғуси), шеър ёзишга дардланиш тағин эскироқдур. 1897, 1898 йиллардан оила ичинда маснавий, Ҳофиз, Бедил, Юсуф Аҳмад каби шеърий рисолаларни ота, оналарға ўқуб беришда ўрнашгандурки, 1905 йил япон муҳобираси учун лаҳн ёзилған бир шеърим, 1899—1900 йилларда ёзилған шеърий ёзишмаларим сақланиб келадур. Ахийри 1908 йилда Наманган бориб, 7—8 ой таҳсил этганимдан сўнг ҳозирги маориф (Наманганда) раҳбари Абдулла Тўқмуллин билан тасодиф этиб, ундан яхши раҳбарликлар олдим. Ул меним қўлимда ўз қаламим билан юз саҳифадин ортиғроқ эски усулдағи шеърий ёзишмаларими кўруб, тарбияға киришди. Меним ташаббусим билан шунда 16 кишилик қурс очиб, Ҳоди Мақсудийнинг арабий лисониндаги ҳисобларига ўхшаш асаридан 3 ой давомда ўртачага яқин арабчадан, учинчи синфга бошқа фанлардан ҳозирлана олдим. Шул вақтда отамға ёзған арабча мактубларим бутунисича сақланиб келадур. 1905 йил рабочий инқилобини ҳам мен шунда ўргандим. Қўл матбааси билан майда рисолача, эълонлар чиқариб турувчи бир татар йигити бўлуб, мен ҳар ҳафтада бир-икки унинг билан суҳбат қиладур эдим. Ул мени хийли дардлаған бўлса керак, шул кундан бошлаб, эски подшолар турмушидан бир «Ҳақиқат кимда?» исмли ҳавосиз опералик роман ёзған эдим, ўғурлатдим, бугунки, топилмайдир. Бундан буёнғи шеърларим миллий ва инқилобий тусларин ола бошлади. 1909 йилда Бухороға Икромча домлада арабчани тамомлаш учун бордим, лекин мумкин бўлмади. Чунки бухороликлар билан шиалар жанжали бўлуб, Когон матбаасида қочиб бир ой ишлаб, Тошканд келдим. Шу кундан бошлаб миллий анжуманларға қатнаша бошладим. 1910 йилда Қашқар дарвоза маҳалласида биринчи марта усул савтия мактаби очдим. Шу кундан муаллимликка киришдим. 1911 йилда Ҳўқандда очиб, бир йил давом этгандан кейин, 50 сўм ақча тўплаб, Афғонистон, Ҳиндустон, Макка, Мадина, Шом, Бейрут билан саёҳат қилиб, Стамбулға ўқишға келган бўлсам ҳам, ўзим билетсиз қочиб борған учун, отам ҳамда бир рус қизидин уйланған оилам юборган очулик хатларидан қўрқуб, қайтдим. 1914 йилларнинг охирларинда ҳозирги «Фарғона» газетасининг муҳаррири ўртоқ Охундийларнинг ғайрати билан Марғилонда мактаб очдим. Саккизинчи ойғача бормай, Andreev исминдағи Скобел маориф раҳбари томонидан мажбурий ёпилди. Бунга сабаб Марғилонда аввалдин давом этиб турган мактаб ҳамда туземний — рус мактаби муаллими Қудратилла қорининг Andreevga бериб турган ахборидир. Ундан яна Ҳўқанд келиб, бир қанча ўзимга яқин кишилар тўплаб, уларнинг ёрдами билан йўқсул болалар учун пулсиз ўқутуш мактаби очдим. 20—30 кейин 15—16 киши бир ойгина ёрдам бердилар; ўзим 4 ойча давом эттиргандан кейин, уяз началниги (Мединский) томонидан тинтув бўлуб, ёпилди. Лекин ҳеч бир қандай қоғозларим қўлига тушмаған учун қамалмай қутулдим. Ҳозирда ҳам шул иона варақлар имзолар билан сақланадур. Ундан сўнг кечки қурс давом эттируб юруб, 1915 йилда яна мажлис чақириб, китобхона, қироатхона каби масалаларни ҳал қилиб, «Ғайрат» исминда китобхона очдирдим. Бундин мақсад бугунгача ёзилған асарларими баъзиларин ўз сармоям билан босдирған бўлсам ҳам, улар майдароқ бўлуб, бошқаларин шул китобхона исминдин босдириш эди. Лекин китобхонамиз очилғандан сўнг, 1910 йилдан бери меним мажлис ва мактабларимға бутун кучи билан қарши келиб турған бойвачча унсурлар кириб қолиб, асарларим уёнда турсин, ўзимни ҳам суруб чиқардилар. Ҳозирда материалым билан бирга билувчи ҳаёт кишилар ҳаммалари деярлик бордур. 1917 йилғача асарларимни босдириш, асар ёзиш, газетага мақола ёзиш, лошмон воқеалари ҳақида турли мажлислар қилиш билан давом этдим. 1917 йил февраль инқилоби киргандан кейин турли ташкилотларда хизмат қилиб юриб келганман. «Кенгаш» исминда журнал чиқардим. «Кенгаш»нинг 2-номериға ёзиладурган баъзи мақолаларимнинг бойлар, уламолар шахсига доир бўлғанға бойвачча унсурлар қарши туруб, мени чиқардилар. Ундан сўнг ўзим алоҳида ташкилот очиб, «Ҳуррият» журнали чиқардим. Бу ҳам шундай қаршулик орқасинда 5-номеридаёқ мендан олдилар. Ундан сўнг, потребител очдик. Ундан ҳам мақсад камбағалларни тўплаш эди. У ҳам қўлдан кўчди. Ундан Шўрои исломнинг озуқа шўъбасига кириб олиб, Иттиҳод таъмин жамияти ташкил этдик. Бир ёқда 1917 йилнинг 28 майида Қаландархонада 400 га яқин рабочийларни тўплаб, зўр намойиш қилиб, рабочий, меҳнаткашлар жамияти ташкил қилдик. Ахийри бунга ҳам бойвачча унсурлар кириб, буни ҳам булғаштирдилар. Бугунгача давом этмоқда бўлған «тўртинчи»лик унвонининг бош муассислари шул ташкилотдир. Ҳозирда менда даъватномалари сақланадур. Ундан сўнг, мақсадим бўлмағач, Туркистон кетдим. Туркистонда Қалмиков деган бир завод рабочийси билан ўзими овундириб, соат кутадур эдим. Оз ўтмай, Октябр инқилоби бошланди. 1918 йил Ҳўқандда муаллимликда давом этдим. Ундан Скобелга юборилдим. Скобелда наҳори мактабда давом этдим …лекин ундан чиқиб, Скобелдаги маданий-маориф ташкилотиға кириб, музика тўдасининг ёнида театр тўдаси туздим. Шу кундан бошлаб Сайёрий труппа ишиға айланиб, бир томонда, режиссёрлик, артистлик, суфлёрлик, иккинчи томондан, муаллимлик, ташвиқотчилик, муҳаррирлик билан Қизил арвот фронтиғача бориб, 1920 йилғача ҳарбий ташвиқот-тарғибот бўлимлари қарамоғинда хизматлар этиб келдим. 1920 йилда яна Ҳўқанд келиб, фирқага кириб, яна маориф қарамоғинда интернат мудирлиги, муаллимлик, режиссёрлик билан давом этиб, Фарғона фронтларида хизмат этдим. 1921 йилда босмачилар ҳақларида ёзилған асарларим, ҳаволарим, шеър, мақолаларим ҳақинда чидамай очиқ ҳужумга тикланганларин билиб, Фарғона обкоми (орқали) Бухоро ва Хоразмга санойи нафиса материаллари тўпламоқ учун командировка қилиндим. Бухорода маориф, ҳарбий агитпроп қўлида труппа ташкил қилиб, Бухоро маҳкамаларида 1921 йил охириғача хизмат қилдим. Сентябрда тиф билан оғриб, Тошканд келиб, ноябрда Хоразм кетдим. Хоразмда профсоюзнинг маданий-маориф шўъбасида 1922 йилғача хизмат қилиб, ундан маорифға олиниб, театр ишларига, агитпропга ўтиб, хизмат қилдим. Ундан ўз хоҳишимча ўзбек адабиётидан фойдаланиш учун Хўжайли вилоятиға командировка бўлдим. Хўжайлида 1924 йилнинг июль ойлариғача қозоқ интернатида давом этиб, 1924 йил июлда Фарғона обкоми ҳам облисполкоми томонидан юборилған телеграм ва кишилар билан Фарғона обком ҳам облисполком ихтиёрига қайтдим. 1924 йил сентябридан Фарғона маориф қўмитаси қарамоғиндаги онг-билим шўъба муовини тайин бўлуб, бир томондан, Фарғона сайёр труппаси ташкил этдим. 1925 йил сентябрига қадар отпуска олған сўнг (1912 йилдан 1925 йилгача олган истироҳатим шул), марказ маориф ваколатига бориб, ишдан чарчағаним ҳамда табиатимдаги композиторликни ўсдириш ҳамда бугунга қадар йиғилған материалларни йўқолғандан қолғанларин радлаш ҳамда ўзимнинг асарларимни тўплаш хусусинда аризалар бериб, ўзимни бўшатдим. 1925 йил 10 август ойинда бўшалгандан бери Фарғона туманининг Аввал қишлоғида маҳаллага раҳбарлик, қизил чойхона, кўпрук, мана шунга ўхшаш қишлоқ хўжалиги рўзғори, маданий, сиёсий онглариға тааллуғи бўлган хизматда давом этиб келмоқдаман. Қишлоқда турушдан мақсадим: қишлоқ рўзғори, табиат бойлиги билан танишув билан бирликда қишлоқ турмушидан саҳналарга песа ҳозирламоқдир. Мана, меним ҳозирги қисқа муфассал таржимаи ҳолим. Кенгроқ таржимаи ҳолим ҳақинда баъзи журналлардан мактуб орқали сўрамоқдадурлар. Баъзиларин журналдан кўриш мумкин бўлғандек, яқинларда ўртачагина бу ҳақда ўзим бир роман ёзмоқ ўйиндадурман. Уч карнакка бир пуф! Йигирманчи йилда, билмайман, қандай бир кучга таянган, шу Қ. деган гўрков меним «Фарғона фожиаларим» учун чуқургина бир гўр кавлаганини «Туркистон» газетасини …-нумерина ёзғон эди. Бугунгача эплаб кўмолмаган Қ. туямижоз яна 375-«Туркистон»да қайтаруб бир чайнади. Билмадим, шу тўрт йил орасида ҳазм қилолмадими ё жанозадан тўн тегмадими? Бу бир. Энди асарлар-да чайнаб-чайнаб бўлгандан кейин ўюнчилар тўдасига ҳам бир тиш ботуруб кўрди. Музофот қулоғига: «Бу труппага бир тийин бериш ҳаром», деб бир фатво азонини ҳам қичқуруб қўйди. «Гуфтам амак» деган тожикди мақолидан, лоақал ўзи билмасайдим сўрагони одам топулмаганидак. Ҳақиқатда шу кунги ўйнаган артистлар музофот труппасимиди ёки ҳаваскор труппасимиди, — музофот марказида туруб, шуни билмапти. Умас-бумас, «Мурод аз хатми худои ош хўрдан», дегандек, иш музофот труппаси бўлсун-бўлмасун Ҳамзани «Фарғона фожиаси» ўйналган эди. Шуни ўзи зўр дастмоя дурур. Энди …-нумер «Фарғона»да музофот қулоғиға аввалғи азон такбирини туширди. Чини билан жаноза маросимини энди ёзса керак. Кўнглингга ўтурмаган бир одамни асарини ёки ўзини кўзда тутуб, янгигина оёққа босиб келиб турган бир ташкилотни руҳини тушурув ва музофот билан труппа орасига арра солув ўз виждонинг қошинда қандай? Иккинчи, аввалам бор бугунгача Ўзбекистонда виждонан тақлидга мажбурланувдан бошқа санойи нафиса қурсларини бирор синфини бўлса ҳам битируб қочган артист топиладими? Хайр, бу ҳам турсин. 6 сентябрдан берли ташкилот ишига киришган эдим. У қадар музофот ақчасиға ичинг ёнар экан. Бугунга қадар узун қулоқдан «Чоргоҳ» машқ қилиб юрмай, труппа ташкилотчиси билан мусоҳабада бўлуб, музофот билан ташкилотлар орасиндағи аҳвол билан танишдингми? Учинчи, лоақал узун қулоқдан бўлсаям не учун труппаға савзифуруш, чойфуруш, тағин алланимафурушлари кируб қолувиндан ташкилотчи билан мусоҳабага сенга мажбурият кўринмадими? Тўртинчи. «Қўпол таржималар», деганинг тўғрими? Чунки мени санчалик ўрта маълумотимни йўқлиғиға кўра авомпараст қолувим орқасиндағи ғарблилар адабиётига таржимон бўла олмай қолдим, яъни Тошсой… йўлида ўсган деҳқон учун қулоғи эшутмаган, денгиз тўлқуни билан тағин алланарсага кетди. Гарчи чиройлик шеърлар ёзишдан ожиз бўлғоним 6 йилдур, қаламимни синдирдим, аммо Озарбайжон песалари нима сабабдан ўйналуви ҳақинда шоядки ўзингға маълумдур. Бугун санга ўхшаган қалам хўжаларини ўз қалами ўзбек турмушинда ёзғон песалари билан ўз труппасини яшатмоқ ва ташкилот ичинда муҳим одамларни бўлуви лозимлиғи ҳақинда музофот қулоғиға қичқирмоқ буюк вазифаси эмасмидики, они ўрниға ҳайит карнай чалурсан. Хутбадан мурод нима? Бундай муҳим вақтда бу хил муҳим маеалаларни қўзғатмоқ улуғ заруриётдандур. Муҳтарам уламои киромларимизни ҳам ортуқча мунозаралар ўрниға мундоқ масалаларни ҳар бир тарафин муҳокама қилуб, хатосига, афу савобига иждиҳот этмаклари диний улуғ вазифалардандур. Ўз кўзум бирла кўрдиғим ва қулоғим бирла эшитдиғимча, Арабистонда ҳар ерда хутба ўқилур. Имом «Алҳамдуллоҳ, алҳамдулиллоҳ, алҳамдулиллоҳи лази ҳаддоно алал ислом», деса, араблар: «Наҳмидуҳу ва нашкуруҳу ва нумину биҳу», — дерлар. Имом: «Ашҳаду анна лоилоҳа илоллоҳ», демак, баробар қичқиришуб, «Ва ашҳаду анна Муҳаммадин абдуҳу ва расулуҳу», дерлар. Имом: «Инналоҳу ва малайкату-ҳу ясилуна алан набиян ё айюҳаллазина оманиҳу ва салиҳу», демак, баробар гуруллашуб, «Саллаллоҳу таоло алайҳи ва ала ашобиҳи ажмаин», дерлар. Имом: «Аюҳаннос… дедими, «лаббайк», дерлар-да кеча ярими каби бир тинчлик ҳосил бўлуб кетар ҳамда сомеълик вазифасин адо этувга киришур. Саҳар мурғи каби мақом мақомида «Омано… садақно… наама… садақа расулилло…» каби анда-мунда қабулият товушлари эшитулуб турур. Имом: «Оллоҳума ағфирли…» дуосин битургач, охиринда гуруллашиб, баробар «Омин ё раббил оламин», деб такбирдан сўнг намозға киришурлар. Мана булар на учун бундоғ товуш этуб турурлар. Албатта, хутбани нимадан иборат эканлиғин онглар ва буни ҳеч ким инкор этмаса керак. Аммо, бизим Туркистонда тиллари турк ва форс учунми «Айюҳаннос» нидосига «лаббайк» ўрнига сукут этуб, девор ёки устунга суёнуб ухловга, албатта, мажбурдурлар. «Дўконингизи беркитинг, азон айтди», деганда, «Эй, ҳали хутба ўқийди, вақт узоқ» ёки «Фалон масжидга борайлик», деганда, «Эй, ул бўлмайди имомини овози совуқ, жуда хутбани узун ўқийди…», — деган жавобларни айб этувга ҳақиқимиз борми? Гуноҳкор соний оламизми? Албатта, йўқ! Чунки халқимизни юздан тўқсон беши авом. Бул авомлар на мактабда муаллимдан, на уйда ота-онадан, на маҳаллада юруб, бирор мажлисда имом ҳазратдан жумъа байрами ва хутба хусусинда очуқ бир маълумот олган йўқ. Демак, хутбани тингловни вожиботиндан мутлақ деярли хабарсиздурлар. Ҳолбуки, имомларимиз орасинда ҳам икки-уч минг кишига қараб хутба ўқуркан, «айюҳаннос» нидосидан мақсад на эконлиғин англовчилари йўқ, демакға мумкин. На учун агар билсалар эди, бу вақтгача бундай муҳим масалани қўзғатурға киришур эдилар. Эл турк ва форсий экан, «айюҳаннос» нидоси ўрнига «эй, халойиқ» деб қилғон тарғиб ва таклиф умури шаръи ва аҳкоми исломни ўз шевасина кўчируб сўзлар эдилар. Амри маъруф ила огоҳ этар учун лозим тутилган иложга ёпишур эдилар ёки туркий ўқув моне экон, эл арабчани англамас экон, хутбани ҳамду сифот ила тамом этар, турк вожиботиға паришон сўзлаб, гуноҳкор бўлмоғига сабабкор бўлмас эдилар. Демакки, хутбадан мурод маҳотибинни закот, садақат, ақида ва ибодат каби диний ва миллий аъмолга таклиф этув экон, ҳамду сифот баъдинда ўқиладурган «айюҳаннос» хитобиндан бошлаб туркий ерда туркий, форсий ерда форсий ўқуб тинглатув вожибатин маъсум элни гарданидан адо этувга қоттуқ бир моне борми ёхуд «туркий тили макруҳ» деган асоссиз хитобларга сукут этамизми? Ажабо, ҳақиқатми, бўҳтонми, боис иттифоқми, нифоқми? Бу кунги 200 миллюнни ташкил этуб турган турк ва форс ўғли асри саодатда ҳузури 30 рисолатпаноҳда бўлса, жаноб пайғамбаримиз хутбани арабий ўқурмидилар? Ёхуд сан турк, сан форс, деб мутлақ ажратурмидилар ёки бир чорасига, яъни туркий ва форсий ҳам ўқувга киришурмидилар? Мана, саволнинг муҳим ери бундадур! Ишда агарда бу масала бизда аввалроқ ҳал бўлган бўлур эди. Бу кунги ҳуррият оламинда иттифоқ ва иттиҳод, алалхусус, ҳозирғи диний ва миллий камчидикларимизга энг биринчи моддий қувват бўлган закот ва садақот тўғрисинда ҳеч шошилмаган ва бу хил ўринсиз ихтилофларга тўқунмаган бўлур эдик ҳамда юздан тўқсон бешни ташкил қилган хат ва саводсиз халқимизга бу кунларни англатур учун хитобнома, жарчи, воиз, фалон ва казоларга тиролмас эдик. 3000—5000 лаб халқимизни минбар тагига йиғуб, сомеъликка қўшуб турган ҳафталик бу фурсатларда «айюҳаннос» ўрнига имомларимиз «эй, халойиқлар», дер эдилар-да, бу кунга қадрлик кунларда ҳар кишини ўзига лойиқ буюрулган диний хизматларни тушундурур, ижрои шаръи ва тарғиби аҳкоми исломга бўюнсунуб бир-бири била иттифоқ ва иттиҳодда бўлувни қадрлик кунда диний ва миллий ҳуқуқни танувни «Шўрои ислом» байроғи остиға йиғилишуб иш қилувни таклиф ва тавсия этар эдилар. Оғурликлар биздан кўтарилуб, ҳар бир ишимиз ихтилофсиз, нарсасиз ўз ўрнида қарор олган бўлур эди. Эмди ҳамду сифотдан бошқа мақсадни туркий ўқувга қоттуқ бир моне йўқ экан, бу амалнинг мумкин қадар ижро этувга киришмоқ керак. Хутба туркий ўқилурса, самаворлардаги Жамшид ҳикоясиға йиғулган халқ, албатта, жумъа кунги байрам муносабати билан жумъа ўқилатурган жомеларимизда халқ соат ўнлардагина тўплануб-тўлувига, албатта, ишона олурмиз ва бунинг сўнғида юқоридаги мақсадларга ноил бўлурмиз. Бу хусусда муҳтарам уламоларимизнинг жавобларин кутамиз ва журналимиз саҳифалари уламоларимизнинг шаққалари учун ҳар доим очуқдур. Явмул-вафот Бори ер юзинда тоторларгагина хос эмас, балки бутун аҳли исломга баробар таъсир қилгон фурқат важҳидалиғдан мотамлик бир кун етди, десак-да, марҳум ва мағфур Исмоилбек отомизнинг явмул-вафоти кунидур. Ўзини инсон эконлиғин ҳақиқий кўз била кўргондан бери бутун Русия мусулмонлари орасига маориф денгизини оқузмоқ ва тошзорларни сабзазор этмоқ муродида қоршудаги «садд» бўлгон баъзи нифоқ, ғафлат ва жаҳолат каби ҳисобсиз тизилгон энг зўр котта тоғларни ёлғуз ўзи Фарҳод каби ижтиҳод ва ғайрат тешаси била бузуб текиз қилгон зот-да бу марҳум ва мағфур Исмоилбек ҳазратлари эди. Бу хусусларда ҳар бир тарафдан келодургон тийри таън ва санги маломатлар учун-да: ҳамма диндош ва миллатдошлари ўлгон аҳли исломнинг ёшлариға қалқон бўлуб, ўзининг ҳаёти учун энг биринчи даражада фарз ва лозим ўлгон тубандаги уйқу ва роҳатидан, тандаги тарбия ва фароғатдан воз кечиб, узоқ йўлларимизни яқин ва кечаларимизни кундуз қилгон зот-да бу марҳум ва мағфур Исмоилбек ҳазратлари эди. Дунё юзида бори олтмиш олти санагина ёшомоқи борасинда милюн-милюн мусулмон ва муслима сағира ва кабираларга ҳақиқий бир ота бўлув муносабати-ла аролариндағи ваҳшат ва ғафлатни пора-пора қилуб, хуршиди илм ва маҳтоби маърифатни зиё ва нурини саҳулатлик ила бошимизға тушируб, бир-биримизни 30 танишдургон зот-да бу марҳум ва мағфур Исмоилбек ҳазратлари эди. Бутун хурофотга қадам қўё бошлагон майдони инсониятнинг аввалги синфидаги ислом сафларини бошқадан ислоҳ қилуб, бир интизомға киргузмоқ учун товушсиз нутқлари, қанотсиз «Таржимон»и, руҳсиз қаламининг воситаси била ораларидаги камчиликларни билдуруб, илми иқтисод, чин маишат ва ҳаёт йўлларини тузгон зот-да марҳум ва мағфур Исмоилбек ҳазратлари эди. Ҳақиқий бу инсон ашрофуз-зот, ходим уд-дин ва-л-миллатнинг миллат йўлидаги гарчи зоҳирда тиғсиз қурбон ўлгон зот-да бу марҳум ва мағфур Исмоилбек ҳазратлари эди. Оҳ! Милюн оқчаларнинг қуввати ва милюн мусулмонларнинг ақли ва фикру ижтиҳоди била муяссар ўлмагон саҳулатликларни майдона қўюб қўймоқ учун минути гавҳарға топилмайдургон қадрлик умрини 40—50 санасини миллат йўлига қурбон этуб юборгон, сўнгғи умум келодургон авлодларини меҳнатдан қутқазмоқ учун баҳодирона жонини фидо қилғон бу маънавий отанинг хизмат ва садоқатларини қайси бир инсон кўнглидан унута олсун?! Йўқ, агарда мундоғ зотларнинг дунё охириғача бор бўлмоғи учун умрини, яъни жонни бадал қилмоқға илож ва чора бўлса эди, ёлғуз Туркистонда эмас, балки тотор дунёсиндан ҳар кун минглабгина қудумига жонини ансор қилғучилар чиқуб турурлар эди! Бу чоралар бўлмагонга қоршу: чин содиқ ва муҳиб ўлгон ҳар бир инсон мундоғ маънавий отанинг хизматларини унутмай, ҳар намоз сўнгғида бир-икки минутгина таваққуф қилуб, беш-тўрт ояти Қуръон ўқуб, пок руҳиға ҳадя қилуб, аждод ва абўлариға раҳмат ва авлоди ақраболарига жаноби ҳақдан сабри жамил тиламоқни дин ва миллат тарафиндан ўзиға бир умр бурч ва вазифалардан, деб билсалар керак. Дилда афсус, тилда сано ва дуо била бу кунғи миллий мотамни камоли таъзим ва такрим ила адо этдук. Илоҳо, илло таборак ва таоло бу отамизнинг ҳақина барча мусулмон болаларининг дуоси хайрларин қабул этуб, пок руҳини жаннатул фирдавсга меҳмон эдуб, авлодлариға сабри жамил ва ажри азим ато айласун. Йигитлар товуши Кўп узоқ эмас, 1908 йилларда ҳам мадрасада ўқуб юрган вақтимизда газет-журналларни бировлар номига ёздуруб олуб, қўлтиғимизга ёшуруб, шул мадрасанинг қозон қўядиган қоронғу ҳужраларинда эшикни ичидан беклаб, ўшанда ҳам қўрқуб-қўрқуб ўқур эдик. Шунда газеталарда тотор қизларининг муаллима ва шоира ва муҳаррирлари тарафиндан турмуш ҳақиндағи ҳар хил ширин ва қувончли мақола, фелетон ва шеърларни ўқуб бўлганда, шу қоронғу ҳужранинг деворига суянуб, соатларча бу ҳақиқий илм-маорифдан маҳрум қолған Туркистонимизнинг хотин-қизлари ҳақинда ўйлануб-ўйлануб кечурган фожиона ўша ҳолларимни кўрган инсон боласи мени жонсиз, музейларга қотируб қўйғон қуруқ бир ҳайкалдан ажрата олмас эди. Албатта, у ҳолда фикримдан кечган нимарсаларни баён қилув у тарафда турсун, бу оз муддат ичида амалий суратда ниҳоят тез ва яхши бир усул била амалга қўюлуб кета бошлағонлиғини кўз била кўрила бошлади. Газеталарда «Хотин-қиз товуши» сарлавҳаси билан Туркистон қизлари-да ўзларининг ҳуқуқи нисвон ва ҳаётларининг аччиқ ва ширинлиғи тўғрисинда ҳар бир мақола ва шеърлар кўрила бошлади. Албатта, халқ учун қайғуруб юрган, бир камчиликни ўзи ҳаёт вақтинда кўзи ила кўрган кишининг нақадар шодлиқни ёзуб битира олмаслиги ҳар кимни маънавийидур. Шунинг учун сўзни ҳар биридан тутуб ола-була қилуб ёзсам ҳам мақсаддан дебочани кўпайиб кетувин назардагина тутуб, бошқа сўзни кейинга қолдуруб, муддаони ёзарға тутилдим. 45-нумер «Иштирокиюн» саҳифасинда «Хотин-қиз товуши» сарлавҳаси била Қундузхоним тарафиндан бир мақола жозибона кўрилдики, бу мақола нақадар содда ва қисқа кўрилса ҳам маъно жиҳатидан зўр фикр ва узоқ тасвирларни хаёл манзараларинда жавлон эттирадур. Қундузхоним[нинг] шу мақолалари яна маданий бир ҳаёт учун Туркистон туркларининг қиз-йигитлари орасига ўқув қайғусиндан бошқа бир қанча ёрдам кўрсатадурган аларни бир-бир изоҳ қилув учун неча боб ва неча фасллардан иборат бўлган бир зўр китобларни ёзуб англатурга эҳтиёж воқе ўлур. Шунинг учун мен бу ерда бир-икки қисқароқ амалий фойдалариндан ёзиб ўтувни лозим топаман. Қундузхонимнинг бу ёзғон мақоласига эргашиб, албатта, бошқа хонимлар ҳам ўзларининг бирор жиҳат била олар тарафиндан мажбурий ёки асоссиз паранжи-чиммат хосияти билан маслак ва идеёл, илм ва хаёлларига қаршу бирор жоҳилнинг тўрига тушуб қолувидан мумкин қадар эҳтиётлануб, мана шундай газета саҳифалари муносабати ила (вақтинча бўлса керак) истаганларига ёзишуб чиқишурлар-да ҳаётлари ҳар қандай фожиалардан муҳофаза ўлур. Иккинчи тарафдан, Қундузхоним айтганларидак, «ўзимизда йўқ!» деб бирор рус орзу ила дейлик серфудра (упа) мухоркаларин совуқларда театрхона ва бурчакларинда қорин оч, дир-дир қолтираб, пойлаб ўлтирув ўрнига бундай бўш вақтларни таҳсили илм ва қироатга сарф қилиб, ана шундай пучмоқлардан ўз ғайрат ва ижтиҳодлари билан тайёрлануб чиққан қаҳрамон турк қизлари била уйланувға саъй қилурлар. Қундузхоним, сизнинг бу мақолангизи ман вақти била табрик этиб, бўлим-бўлим изоҳлар берувга ваъдалар берувим ила баробаринда юрагимдаги бир муддаони ёзиб ўтаман. Ота-она таассуфи ва ҳукумат истибдоди, фақирлик, бир тарафин очиб айтганда, дангасалик бўлиб, у қадар юқори мактабларни тамом қилмағон бўлса ҳамки, сизга ўхшаш саъй ва ҳайратлануб алифбоси орқасинда чала-пула ўқув, ёзувни тонув баробаринда замона важоҳи ва тарбиясига мувофиқ унча-мунча эрмак китобчаларни ҳам ёзуб юборганман. Мана шунинг учун ман ҳам ўша сизга ўхшаш бир озгина ўқиған халқи учун дардликкина қиз ўзимизнинг шарқлик турк наслиндан чиқуб қолар умидида ҳозиргача юрган эдим. Мана бу сизни мақолангиз ўша мани кечалари узун-узун, ширин-ширин ўйлаган умидларимга етқизди. Шунинг учун ман ҳам шу мақолани ёзув муносабати била шундай бир хонимани тонув ва они бирла ширин ҳаёт қилув умидида эдим. Албатта, илгари маҳалламизнинг дастурхончиси Пошшохоним воситаси била баъзи хотин-қизларнинг ораларинда одатга кирмиш бир хил пес расмларни кўзим ила кўруб (у вақтда ўн беш ёшларда эдим, хотунлар баъзи эрлардан қочмас эдилар) хаёлимда қолғонларин «Садои Туркистон» газеталарига мақола ва шеър воситаси била халққа англатуб ўтган эдим. Энди хотин-қиз ораларига кириш мумкин бўлмаганга мана шундай ўқишли оилалар воситаси била яна баъзи ёшурун сирлардан хабардор бўлуб, икковимиз бирлашуб, бу ҳақда театр рисолалари ёзсак ҳамда икковимиз бирлашуб, хотин-қизлар учун алоҳида кечалар ясасак ва хотин-қизлардан труппа (артист уюшмаси) ясаб, хотин-қизларни турмушларин зеҳнлайдурган песаларни ёзиб, хотин-қизларга махсус саҳналар бўлгунча эрлар саҳналаринда махсус хотин-қизларға театрлар берсак, ҳоказо, ҳоказо. Мана шундай улуғ умид ва буюк хизматлар умидинда бир тил, бир диллик бир хонимга эришув умидинда ёзган шу пала-партиш мақолами шояд қориинларим айбга санамаслар. Анқони қўлга етушдирадирган ҳумо ҳимоёти остидан кўчирадурган улуғ қуролсолар, инсоннинг самимий ҳиммат, ҳақиқий аҳди ила боғлудур. Мана шу фикримга қўшиладурган бирор қаҳрамон турк қизининг товушини кутуб қоламан. Туркистон мухториятина Тўрт юз йиллик Романов битгач давлати, Кўтарилди асорат, хўрлик зиллати, Насиб ўлди миллата қайтиб шавкати, Қутлуғ бўлсин Туркистон мухторияти! Хор учун: Яшасун энди бирлашиб ислом миллати, Бугун қайси бир кўнгил дилшод ўлмасун, Бугун қайси бир мироншолар обод ўлмасун, Ғофил қолманг, бул фурсат барбод ўлмасун, Қутлуғ бўлсун Туркистон мухторияти! Яшасун энди бирлашуб, ислом миллати! Бугун (Чингиз, Темурдек) шоҳлар арвоҳи, Дунё юзин титратган аскар силоҳи Қичқируб дер: Турк ўғли! Ўлманг сиз соҳи! Қутлуғ бўлсин Туркистон мухторияти! Яшасун энди бирлашуб, ислом миллати! Қичқируб дер: (қурбонлар) Улуғ Туркистон! Унутмангиз қонмамиз, боқинг қабристон, Бирлашингиз, араб, турк… Кобил, Ҳиндистон, Қутлуғ бўлсин Туркистон мухторияти! Яшасун энди бирлашуб ислом миллати! (Аҳмад) руҳи қичқируб дер: ҳой умматим! Букунда ҳам хўр қолса, дин, миллатим, Ҳақ шоҳиддир, керакмас сиздек умматим, Қутлуғ бўлсин Туркистон мухторияти! Яшасун энди бирлашуб, ислом миллати! Ғойибдан келса нидолар, Исо муслимин, Маҳрум қолманг, раҳмати тангридир яқин, Тордур бундан сўнг сиза бу рўйи замин, Кутлуғ бўлсин Туркистон мухторияти! Яшасун энди бирлашуб ислом миллати! Келинг энди бирлашинг, ислом миллати, Кетсин сунний, шиалик, нифоқ иллати, Бир санжоққа тўплансин ислом давлати, Кутлуғ бўлсин Туркистон мухторияти! Яшасун эмди бирлашуб, ислом миллати! Келди муборак бизга янги бир замон, Янги давр кечурмак энди филамон, Йод этмакка исмимиз тарихи жаҳон, Қутлуғ бўлсин Туркистон мухторияти! Яшасун энди бирлашуб ислом миллати! Кутлуғ бўлсин эй ёшлар тўкуб қонингиз, Берган қурбонингизга олган шонингиз, Мангу қолди дунёда хуш унвонингиз, Кутлуғ бўлсин Туркистон мухторияти! Яшасун энди бирлашиб ислом миллати! Яшасун бу турк ўғлинииг мангу давлати! Ҳамза Ҳакимзода — Source: ҳттпс://wikisource.орг (works оф Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий). Downloaded from uzbekai.com.