Туркистон мухториятина Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий Тўрт юз йиллик Романов битгач давлати, Кўтарилди асорат, хўрлик зиллати, Насиб ўлди миллата қайтиб шавкати, Қутлуғ бўлсин Туркистон мухторияти! Хор учун: Яшасун энди бирлашиб ислом миллати, Бугун қайси бир кўнгил дилшод ўлмасун, Бугун қайси бир мироншолар обод ўлмасун, Ғофил қолманг, бул фурсат барбод ўлмасун, Қутлуғ бўлсун Туркистон мухторияти! Яшасун энди бирлашуб, ислом миллати! Бугун (Чингиз, Темурдек) шоҳлар арвоҳи, Дунё юзин титратган аскар силоҳи Қичқируб дер: Турк ўғли! Ўлманг сиз соҳи! Қутлуғ бўлсин Туркистон мухторияти! Яшасун энди бирлашуб, ислом миллати! Қичқируб дер: (қурбонлар) Улуғ Туркистон! Унутмангиз қонмамиз, боқинг қабристон, Бирлашингиз, араб, турк… Кобил, Ҳиндистон, Қутлуғ бўлсин Туркистон мухторияти! Яшасун энди бирлашуб ислом миллати! (Аҳмад) руҳи қичқируб дер: ҳой умматим! Букунда ҳам хўр қолса, дин, миллатим, Ҳақ шоҳиддир, керакмас сиздек умматим, Қутлуғ бўлсин Туркистон мухторияти! Яшасун энди бирлашуб, ислом миллати! Ғойибдан келса нидолар, Исо муслимин, Маҳрум қолманг, раҳмати тангридир яқин, Тордур бундан сўнг сиза бу рўйи замин, Кутлуғ бўлсин Туркистон мухторияти! Яшасун энди бирлашуб ислом миллати! Келинг энди бирлашинг, ислом миллати, Кетсин сунний, шиалик, нифоқ иллати, Бир санжоққа тўплансин ислом давлати, Кутлуғ бўлсин Туркистон мухторияти! Яшасун эмди бирлашуб, ислом миллати! Келди муборак бизга янги бир замон, Янги давр кечурмак энди филамон, Йод этмакка исмимиз тарихи жаҳон, Қутлуғ бўлсин Туркистон мухторияти! Яшасун энди бирлашуб ислом миллати! Кутлуғ бўлсин эй ёшлар тўкуб қонингиз, Берган қурбонингизга олган шонингиз, Мангу қолди дунёда хуш унвонингиз, Кутлуғ бўлсин Туркистон мухторияти! Яшасун энди бирлашиб ислом миллати! Яшасун бу турк ўғлинииг мангу давлати! Ҳамза Ҳакимзода — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Туркистон_мухториятина. Downloaded from uzbekai.com.