Бир-бирин деган киши пайванди жон бўлмоқ керак... Ҳайрат Тўрақўрғоний Бир-бирин деган киши пайванди жон бўлмоқ керак, Талх сўзини қўйиб ширин забон бўлмоқ керак. Дўсту душман ўртасида фарқи шулдур, эй кўнгул, Лутфу шафқат бирла доим меҳрибон бўлмоқ керак. Доимо истаб ризосик хотирини овлабон, Айланиб аҳволига ҳам роздон бўлмоқ керак… Ҳозиру ғойибда айлаб йод яхши васф ила, Зоҳиру ботинга бир жисм ичра жон бўлмоқ керак. Беғараз улфатчилик айлаб ҳамиша рўзу шаб, Бу эмиш шарти муваддат як забон бўлмоқ керак. Ҳар неча муфсид эли қилса арода васваса, Бовар этмай дафъатан бо имтиҳон бўлмоқ керак. Бу замона ошноси бул ажаб ҳар ранг эрур, Яхшига яхши, ёмонларга ёмон бўлмоқ керак. Тил била сидқу муҳаббат, дилда юз кибру нифоқ, Бу тариқа ошнодин бадгумон бўлмоқ керак. Ҳайрато, даҳр аҳлидин меҳру вафо тутма умид, Бўлди лозим бу ародин бенишон бўлмоқ керак. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Бир-бирин_деган_киши_пайванди_жон_бо%E2%80%98lmoq_керак.... Downloaded from uzbekai.com.