Эй ҳабиби меҳрибоним, мунча ноз этмай келинг... Ҳайрат Тўрақўрғоний Эй ҳабиби меҳрибоним, мунча ноз этмай келинг, Хўб билурсиз ҳоли зорим, имтиёз этмай келинг. Гарчи биздин беадаблик содир ўлди ҳар неча, Шафқат ила афв этиб журмим, ароз этмай келинг, Рашк ўтида ўртаниб ёнсин менингдек ғайр ҳа,м, Сарнигун айлаб ғами-ла сарфароз этмай келйнг. Оташи фурқатда сийнам куйдириб ҳамчун сипанд, Ҳам тағофил ўтида бағрим гудоз этмай келинг. Мумкин эрмас бўлмаса ағёрларнинг таънаси, Билмасин аҳли ғараз, ифшои роз этмай келинг. Айб эмасдур ҳусн шоҳидин гадога марҳамат, Жабрингизни кўпу лутфингизни оз этмай келинг. Йўқ менга сиздин бўлак бир роздони дилнишин, Ҳасратимга ўзгаларни аҳли роз этмай келинг. Хор этиб суйган гирифторингиза айлаб назар, Ижтиноб ила жафо боз узра боз этмай келинг. Айтаберсам то қиёмат ҳасратим бўлмас адо, Қисса кўтаҳ бўлса яхшидур, дароз этмай келинг. Номингизга бир мувашшаҳ қилди иншо Ҳайратий, Кулбаи вайронасига эҳтироз этмай келинг. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Эй_ҳабиби_меҳрибоним%2C_мунча_ноз_этмай_келинг.... Downloaded from uzbekai.com.