Эй пари, бас қилғил истиғнони, жоним қолмади... Ҳайрат Тўрақўрғоний Эй пари, бас қилғил истиғнони, жоним қолмади, Сенга узр айтурга нутқ ила забоним қолмади. Сабр қилдим ончунон, бир йўл тараҳҳум этмадинг, Чоҳи ҳижрсгада қолиб, чиқмоқ гумоним қолмади. Ғайриларнинг суҳбатида булбулигўё бўлиб, Манга қолганда дединг:— Эмди забоним қолмади. Раҳм қил минбаъд, нечун бағрим эзди фурқатинг, Зоҳир этдим сенга, бир сирри ниҳоним қолмади. Хор тутма гарчи бўлсам ҳам фақиру нотавон, Ҳасратингда ушбу жони нотавоним қолмади. Айладинг беҳад мани ошуфтаҳол, эй дилрабо! Куймаган ҳажр ўтида бир устихоним қолмади. Назм аро зийнат учун номи ҳуруфингни олиб, Йиғламай бу хомаи мискин фишоним қолмади. Илтифот эт, қолмайин то водии Ҳайрат аро, Мухтасар қилдим сухан, алқисса жоним қолмади. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Эй_пари%2C_бас_қилг%E2%80%98il_истиг%E2%80%98noni%2C_жоним_қолмади.... Downloaded from uzbekai.com.