Кеча охтардим, ўшал сарви равон учрамади... Ҳайрат Тўрақўрғоний Кеча охтардим, ўшал сарви равон учрамади. Ошкоро демайин, балки ниҳон учрамади. Кўчаларга сув уруб қонли ёшим бирла, дариғ,. Бир қадам қўймайин ул сарви равон учрамади. Телбалардек юрубон ҳар сори кўб тентирадим, Келди чиқмоққа яқин оғзима жон учрамади. Қолмади сабру қарорим они ҳижронида оҳ, Мани саргаштаға ул сарви равон учрамади. Дашти фурқатда адам бўлди вужудим гўё, Бошима соя солиб, роҳати жон учрамади. Бир кўрарға мани зор айлади, жонон на қилай, Қасди ўлдурмак экан, бермай амон учрамади. Қомати тубийи жаннат, лаби чун лаъли Яман, Орази шамъи шабистони жаҳон учрамади. Наргиси мастидин оҳуйи Хўтан хижлат аро, Қоши ё киприги чун тийру синон учрамади. Ҳайратим ошдию ҳар ён югуриб қолмади тоб, Яна маъюс бўлиб ёндиму жон учрамади. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Кеча_охтардим%2C_о%E2%80%98shal_сарви_равон_учрамади.... Downloaded from uzbekai.com.