Кўнглумда ғаминг наштаридин доғи алам бор... Ҳайрат Тўрақўрғоний Кўнглумда ғаминг наштаридин доғи алам бор, Ким санга асир ўлди анга ушбу надам бор. Эй шўхи пари чеҳра, сени деб бу жаҳонда, На майли чаман, на ҳаваси боғи Эрам бор. То жоним эрур тан қафаси ичра муқаррар, Ишқингда қаландарман, анга шоҳид эгам бор. Бу телбалиғим боисидур ишқ жунуни, Қисматда менга ёзган они лавҳу қалам бор. Хуноба тўкай тобакай, эй ёр кўзимдин, Ҳажрингда агар етса ажал менга на ғам бор. Ўлдим дедиму, айламадинг лутф ила парво, Ҳаргиз демадинг, ишқим аро санда алам бор. Номингни дурри ҳарфини бу назм узра ёздим, Девонаи Ҳайрат дилида ушбу рақам бор. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ко%E2%80%98nglumda_г%E2%80%98aming_наштаридин_дог%E2%80%98и_алам_бор.... Downloaded from uzbekai.com.