Муқимий ғазалига мухаммас Ҳайрат Тўрақўрғоний Ишқ аро ошиқ элин афгор қилмоқ шунчалар, Йиғлатиб кўз ёшини хунбор қилмоқ шунчалар, Арзи ҳол этса агар инкор қилмоқ шунчалар, Зулм ила қаҳру ғазаб изҳор қилмоқ шунчалар, Ошиқи бечорага озор қилмоқ шунчалар. Лутф этиб ағёрига рашк ўти бирла куйдуриб, Тиғи ноз ила неча муштоқларни ўлдуриб, Васлидин маҳрум этиб, ҳар ён рақиб ила юриб, Гул дебон севган кишининг кўкрагига ниш уриб, Хастаю маъюс этиб, афгор қилмоқ шунчалар. Бир такаллум айламай хушторларнинг базмида, Комёб гулдек чу ман беморларнинг базмида, Ошиқи содиқ дили афгорларнинг базмида, Тўтии ширинсухан ағёрларнинг базмида, Бизга келганда гапурмай, зор қилмоқ шунчалар. Нозу истиғнолар ила олмайин юздин ниқоб, Бир қиё боқмай, яна айлаб неча қаҳру ғазоб, Эй шаҳи тахти малоҳат, дилбари олий жаноб, Сизга ким айди, муҳаббат аҳлини қил эҳтисоб, Қўрқутиб ўз айбига иқрор қилмоқ шунчалар. Бўлса ҳар қандоғ киши улфат яқоси тугмалик, Ҳар касу нокаски, бадтийнат, яқоси тугмалик, Хуш тавозе бўлса, серсавлат, яқоси тугмалик, Келса олдингизга бой сурат, яқоси тугмалик, Иззат ила шоду миннатдор қилмоқ шунчалар. Ким кезиб дашти муҳаббат ичрадур зору асир, Тут фақирлар илкини бўлса агар равшан замир, Кўзга илмай, эҳтироз ила ани айлаб чақир, Гарчи келса эски тўн, биздек дуогўйи ҳақир, Камбағалнинг хирқасидин ор қилмоқ шунчалар. Ёр агар зулм этса, Ҳайрат, тонмагай ҳаргиз Муқим, Ҳажр жомин нўш этарда қонмагай, ҳаргиз Муқим, Ҳар бир ишким етса, меҳнат сонмагай ҳаргиз Муқим, Ҳар балою жабр келса ёнмагай ҳаргиз Муқим, Ошиқ аҳлини урубон хор қилмоқ шунчалар. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Муқимий_г%E2%80%98azaliga_мухаммас. Downloaded from uzbekai.com.