Найлайин ҳайрона бўлмай, ёри жоним соғиниб... Ҳайрат Тўрақўрғоний Найлайин ҳайрона бўлмай, ёри жоним соғиниб, Дилбари маҳбублиғда маҳ нишоним соғиниб. Васлидин уммиди роҳат жону кўнгулда мудом, Талх ҳажрида тақи кому забоним соғиниб. Раҳм этиб бир йўл хиром этгайму ул симин узор„ Иштиёқидин ҳазин жисмимда жоним соғиниб. Эй мени, маҳзундин айтинг, ул парига шаҳри роз„ Дўстлар, йодида куйди устихоним соғиниб. Лаҳза-лаҳза йодида беҳушликлар рў берур, Йўқлиғидин ақлу идроку баёним соғиниб. Дам-бадам сориғ юз ила йўлларида кўз тутиб, Интизорида ётурман келмагоним соғиниб. Yo‘лида гарчанд кўпдур мен каби афтодалар, Жумласиға муқтадоман қадрдоним соғиниб. Номалар ёздим неча сўзи дилимни шарҳ этиб, Ҳайрати девона ўлдим, дебки хоним соғиниб. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Найлайин_ҳайрона_бо%E2%80%98lmay%2C_ёри_жоним_сог%E2%80%98inib.... Downloaded from uzbekai.com.