Неча кундурким менга ул шўх жонон иидамас... Ҳайрат Тўрақўрғоний Неча кундурким менга ул шўх жонон иидамас, Ҳар неча қилсам ғами ҳажрида афғон, индамас. Ул париваш ёр ҳажрида давомат кўзларим, Дард бирла ҳар нечаким йиғласун қон, индамас. Жону дил бирла муҳаббат айладим аммо на суд, Билса ҳам ишқида аҳволимни чандон, индамас. Йўқламас гарчанд беморини дарди ҳажридин, Қолди на жонимда роҳат, танда дармон, индамас. Ул париваш ишқида ўлмакдин ўзга чора йўқ, Эндиликда ҳар куни берсамки юз жон, индамас. Бўлди Фарҳод ила Мажнун қиссаси афсонадек, Чунки ёр олдимда, аммо дил паришон, индамас. Найлайинким ғайрилар бирла менинг рағмим учун Рўбарўда ўлтуриб, ул ёри нодон, индамас. Ваъдаи васлига мен нодон инониб шод эдим, Қайда қолди ул вафойи аҳду паймон, индамас. Ғунчаи табъим насими муждадин очилмагай, То кетиб кулбамга ул шўхи сухандон, индамас. Рост деб бўлмас ишониб бевафолар аҳдига, Бўлса ҳамким ваъдаси кўрганда ёлғон индамас. Тут умид илки била домони матлаб охири, Ҳайратий девона сенга, йўқтур- имкон индамас. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Неча_кундурким_менга_ул_шо%E2%80%98x_жонон_иидамас.... Downloaded from uzbekai.com.