Неши ғам етди жигарга устихонимдин ўтиб... Ҳайрат Тўрақўрғоний Неши ғам етди жигарга устихонимдин ўтиб, Дарбадар қилди, нигоро, балки жонимдин ўтиб. Отдилар ҳар чанд ағёр аҳли тийри таъналар, Тегмади, алҳамдулилло, кетди ёнимдин ўтиб. Хуни ашкимдур шаробу бағри бирёним кабоб, Улфатимдур доғи ҳасрат ину онимдин ўтиб. Рахти иқболим касод ўлмиш фано бозорида, Хор ўлибдур ул мато бу остонимдин ўтиб. Войким, дарду алам кўпдур дилимда доғ-доғ, Нола булбул касб этар оҳу фиғонимдин ўтиб. Сабру орому таҳаммул жумла барбод ўлдилар, Сарсари фурқат қазоро гулситонимдин ўтиб. Нуктаперойлар сухан бобида ҳамрозим эрур, Мен нечук сабқат қилурман ҳам инонимдин ўтиб. Мазҳари фазлу фасоҳат бўлса ҳарким, Ҳайрато, Сўзласун ул ёр васфида нишонимдин ўтиб. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Неши_г%E2%80%98am_етди_жигарга_устихонимдин_о%E2%80%98tib.... Downloaded from uzbekai.com.