Очма рухсоринг чамандин рангу бў қўзғалмасун... Ҳайрат Тўрақўрғоний Очма рухсоринг чамандин рангу бў қўзғалмасун, Аксидин ойиналар монанди сув қўзғалмасун. Гулшан ичра кулма токим, ғунча бағри чок ўлиб, Лаълингга айлаб ўзини рўбарў қўзғалмасун. Раҳм этиб муштоқлар сориға гоҳо қўй қадам, Васлинг истаб мисли Мажнун кўбакў қўзғалмасун. Муддатедур дарди ҳижронингга бўлдим мубтало, Тандин айлаб кетгали жон жустужў қўзғалмасун, Ишқ беморига, эй нодон, табиб этма илож, Бевафо деб ҳикмат аҳлидин ғулу қўзғалмасун, Лоладек қат-қат кўнгуллар ҳасратидин доғдур, Қўрқарам изҳорига деб гуфтугў қўзғалмасун. Нқа бирла жайбу домоним ғамингнинг панжаси — Чок-чок этди, ўзингдин феъли хў қўзғалмасун. Жону дил муштоқдур, жоно, висолинг жомига Ўзгалар саҳбоя пур айлаб, сабу қўзғалмасун. Айлама ҳар булҳавасни суҳбатингдин баҳравор, Токи бу нуқсонига афсонагў қўзғалмасун. Нозанино, бу жаҳон ичра кўнгулда муддао Васлинг уммидидин ўзга орзу қўзғалмасун. Ҳайрати девона, бирни деб бўлакка боқмаким, Чарх давронида ногоҳ саҳв дув қўзғалмасун. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Очма_рухсоринг_чамандин_рангу_бо%E2%80%98_қо%E2%80%98zg%E2%80%98almasun.... Downloaded from uzbekai.com.