Қилай ҳар дам дуойи давлатинг, дилбар саломат бўл... Ҳайрат Тўрақўрғоний Қилай ҳар дам дуойи давлатинг, дилбар саломат бўл, Бўлубман мубталойи суратинг, дилбар саломат бўл. Омон бўлсун ҳамиша сен била ҳар кимки ҳамдамдур, Муносиб ҳам келишган улфатинг, дилбар саломат бўл Русуми дилраболиғ, эй пари, saNga мусалламдур, Хусусан ўлтуришда суҳбатинг, дилбар саломат бўл. Юзинг гул ёсамин, лаъли лабинг чун ғунчаи гулдур, Мисоли навдаи гул қоматинг, дилбар саломат бўл. Хабардор ўлғил, эй маҳваш гаҳи афтода ҳолимга, Бўлибдурман асири фурқатинг, дилбар саломат бўл. На қилсун қолмади сабри кўриб ҳусни жамолингни, Қилур доим дуолар, Ҳайратинг, дилбар саломат бўл. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Қилай_ҳар_дам_дуойи_давлатинг%2C_дилбар_саломат_бо%E2%80%98l.... Downloaded from uzbekai.com.