Шукрким, бўлди муяссар васли жонон бу кеча... Ҳайрат Тўрақўрғоний Шукрким, бўлди муяссар васли жонон бу кеча, Ғунчаи матлаб очилмоқ бирла хандон бу кеча. Боргоҳи кибриёга арзи ҳожат айладим, Ҳосил ўлдиким менга инъоми яздон бу кеча. Толеим Хизри бўлиб раҳбар мени гумроҳга, Зулмати ҳажр ичра тофтим оби ҳайвон бу кеча. Васл жомин дилбарим соқий бўлиб тутди менга, Нўш этиб якбора бўлдим масту ҳайрон бу кеча. Жону дил бир-бирга берди, муждаи феруз асар, Шодликдин топди қувват нури имон бу кеча. Неча муддатдин бери чекдим агарчанди алам, Маҳв бўлди, лавҳи дилдин доғи армон бу кеча. Тиғи фурқатдин кўнгул мажруҳ эрди, во ажаб, Марҳами қурбат етишди дарда дармон бу кеча. Ул жафоларким фироқи ёрдин чекмиш эдим, Ғам ҳужумин боди васл этди паришон бу кеча. Андалиби жон ўлуб, маҳбус тан зиндонида, Сабр-ором олмайин айларди афғон бу кеча. Шишаи дил санги кулфатдин эди доим шикаст, Мўмиёи марҳаматдин топди имкон бу кеча. Дер эдим, бўлмас магар ул дилрабо васли насиб, Лутфи ҳақ ёри бўлиб бу мушкул осон бу кеча. Солди чун боли ҳумо бошимга шафқат соясин, Маснади васл узра чиқдим уйла султон бу кеча. Жону дилга васл чоғи тушди беҳад изтироб, Булбули дил шавқ ила бўлди хуш илҳон бу кеча.- Мутлақо қолмай ҳушим ўзни фаромуш айладим, Мақдамига нақди жоним бўлса қурбон бу кеча. Дил дуогў, жон ризожў, ақлу ҳушим хайрихоҳ, Жисм аро ҳар устихонимдур санохон бу кеча. Йорким, мен нотавон афтодага раҳм айлади, Ҳақ таоло давлатин қилсун фаровон бу кеча. Маснади иззатда бўлсин комрони пойдор, Этмасун ранжу алам даҳр ичра бир он бу кеча, Ҳосил ўлсун ҳар муродиким дилида бор эса, Бўлса хоҳи ошкоро, хоҳ пинҳон бу кеча. Субҳи мақсуди баравжидин тулу этсин нишот, Кавкаби бахти бўлиб чун моҳи тобон бу кеча. Нури тавфиқи саодат шўласи бирла дили, Кўзгуси топсун жило ҳам илму ирфон бу кеча. Ҳайрато, бордир агар жонинг тан ичра барқарор, Айлагил доим дуойи хайри жонон бу кеча. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Шукрким%2C_бо%E2%80%98ldi_муяссар_васли_жонон_бу_кеча.... Downloaded from uzbekai.com.