Туштим, нигоро, бир турфа ҳола... Ҳайрат Тўрақўрғоний Туштим, нигоро, бир турфа ҳола, Ҳажру ғамингдин ранжу малола. Рўзу шабона оҳу фиғоним, Тўлди фалакка овози нола. Йўқтур жаҳонда жононлар ичра Сиздек парирў ширин мақола. Афтода қуллар нетсунки келмас, Кўз-кўзга тушмай асло хаёла. Маҳжурлиқда умри кўзимдин, Жоридур ашким монанди жола. Ёлғон тааззур кўрганда айтиб, Бермай жавобим қилган савола. Ёраб, рақиби ношустарўлар Юрсин йироқдин доим мўрола. Ошиқларига ноз ила боқмай, Мастура қизлар янглиғ уёла. Расми жавонлиғ комеҳрибонлиғ, Айб этса бўлмас, ҳар хурд сола. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Туштим%2C_нигоро%2C_бир_турфа_ҳола.... Downloaded from uzbekai.com.