Yo илоҳо, мен каби ҳеч кимса ҳайрон ўлмасун... Ҳайрат Тўрақўрғоний Yo илоҳо, мен каби ҳеч кимса ҳайрон ўлмасун, Ғурбат ичра кулфат ила банди зиндон ўлмасун. Йўқ кишиким хаста ҳолимни сўраб шод эткудек, Бешууру, беқарору, бенигаҳбон ўлмасун. Айрилиб ёру диёридин алам ёбонида, Зору дур афтодалик бирла жигар қон ўлмасун. Қадрдонлардин жудою, ношунос аҳлига хор, Ибтилолиқда менингдек доғи ҳижрон ўлмасун. Ҳар замон ножинсу номавзун ила ҳамроз ўлуб, Хотири гул баргидек ҳар ён паришон ўлмасун. Не бир аҳбоби самимий аҳли дарди беғараз, Ҳамдами хайли тахаллуфпеша нодон ўлмасун. Ноз этиб, нозик адои нозанинлар нозики, Оқибат ҳажрида онларни пушаймон ўлмасун. Ҳар ким ёраб, бу фони даҳр аро аҳбобидин, Айрилиб девона Ҳайратдек ғазалхон ўлмасун. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Yo_илоҳо%2C_мен_каби_ҳеч_кимса_ҳайрон_о%E2%80%98lmasun.... Downloaded from uzbekai.com.