Ҳожи Муин Ҳожи Муин Адабсизлик сабаби ва унинг чораси «Туркистон вилоятининг газети» 54-рақамида Тошканд мусулмон авомларининг адабсизликидин зорлануб, аларнинг кўчалардаги беадабона ҳолларини тафсил ила ёзубдурки, диққат этуб ўқудук. Лекин шунинг сабаби ва иложи тўғрисида ўз фикрини ёзмағониға таажжуб этдик. Шояд мундин сўнг ёзар. Бизнинг фикримизча, ёлғуз Тошканд авомлари эмас, бутун Туркистон авомларининг кўбиси адабсиздур. Мунинг сабаби бўлса, аввал ўз уйида, сўнгра мактабда лозиминча тарбия кўрмаслики ва жаҳолатдур. Модомики, уйимизда ва мактабимизда тарбия кўрмасмиз, қиёматгача адабли бўлмаймиз, одам қаторига кирмаймиз. Ҳозир бизларни ким тарбия этар? Уйда ота-онамиз, мактабдаги хат ва саводзада мулломиз ва кўчалардаги бад-ахлоқ авомимиз тарбия этадурми? Бас, бизларнинг мураббийимиз мана шулар бўлган ҳолда, биз қайдан адабли бўлайлук, тирикчилик килайлук. Хайр, ҳолимиз шундай экан, мунинг айби кимгадур ва мунинг иложини ким айтар? Шубҳасиз, бу ҳолимиз учун айбдор масъул уламомиз ва қадимги мусулмон мансабдорларимиздур. Ва мунинг иложини топмоқ ҳам аларга оид ва лозимдур. Агарда хонларимиз, улуғларимиз ва руҳонийлармиз ўз зиммаларидаги вазифаларини адо қилиб келсалар эди, биз мусулмонлар бу кунда мундай разил суратда жоҳил ва беадаб бўлуб қолмас эдук. Бизнинг бахтсизлигимизға қаршу улуғларимизнинг ва хонларимизнинг ўз эҳтиёжимизға ярарлик илмлари йўқликидин бўлди. Энди замонимизға мувофиқ янги асбоб керак. Эски юнон исхулостики бу 20-асрда ярамайдур. Агарда бизнинг уламолар «русча ўқумоқ ҳаром» каби халқға мазарр сўзлариға давом этсалар, вой ҳолимизга. Эмди ўз дардимиз давосини ўзимиз топсак лозим. Истиқболимизға ярарлик асбоб ва олим одам тайёрламоқ керак. Аввал, Русия мадрасалари каби жойларға талаба юборуб яхши муаллим ва тараққийпарвар уламо етишдирайлук. Сўнгра аларға мактаб ва мадрасалар очуб беруб ўз авлодимизни яхши ўқутайлук ва тарбия этдурайлик. Агарда биз Туркистон мусулмонлари ушбу кундан бошлаб мазкур чораларға ташбиш этсак, ўн йидтсан сўнг ишимизни бир тартибга солуб, андоғларга муҳтож бўлмай ўз вазифасини билмайтургон мусулмон улуғлар ўрнини янги тараққийпарвар ёшларимиз ишғол этар ва биз ҳам ул вақт мақсудимизға етгон бўлурмиз. Андин сўнг ҳеч ким авлодимизнинг адабсизлигидин зорланмас. Inshooloh, шундай бўлур. Иқтизои замон ҳам шудир. Англашилмаслиқ ёки «Таёқ»нинг таъсири Ҳар ерда, айниқса, бизнинг Туркистон халқиға жиддий сўзлардан кўра ҳажвий ва қулгули сўзларнинг кўбрак таъсир etishy кўриниб турадир. Бизнинг халқ ҳар вақт тўғри ва жиддий сўзларга илтифот этмай, балки унинг тескарисича кулгулик, ҳангомалик гапларга аҳамият берадир. Сўнгғи чоқларда газетамизнинг кулгулик қисмида бўлғон «Жарчи» сўзлари диққатни жалб этди. Ул парчалар эл орасида суйилиб ўқидди. Лекин сўнгғи кунларда газетамизнинг 20-сонида босилғон «Таёқ» халққа фавқулодда зўр таъсир этди. Ўйланмаган ва қутилмаган даражада халқнинг назари диққатини тортди. Ёзғувчининг жасоратиға, айниқса, халқнинг руҳига мувофиқ этилиб, ҳеч бир синфни риоя қилмасдан тўғри ёзилғони хусусида таҳсин ва офарин сўзлари эшитила бошлади. Лекин эсизким, бу «Таёқ» халқимиз орасида қанча яхши таъсир этган бўлса, ҳукуматнинг бир-икки юқори доираларига билъакс ўшанча ёмон таъсир қилиб, баъзи англашилмаслиқларга сабаб бўлди. Гўё биз солиқлар тўғрисида дин отидан халққа тескари йўсинда ташвиқот юритган бўлсақ. Гўё «Таёқ»да ёзилғон бир неча китоб отлари чиндан диний китоблар бўлиб, уларда нақл этилган сўзлар ҳам мусулмонларнинг ҳақиқий ақидалари бўлса. Мана бизнинг «Таёқ»дағи кулгулик сўзлар, юқори ҳукумат идораларида шундай суи тафсирга учраб англашилмаслиқларға сабаб бўлғони учун бу тўғрида бир оз изоҳ бериб ўтишға мажбур бўлдиқ: «Таёқ»да ёзилғон бир неча китобларнинг отлари ясама бўлуб, дунёда ундай китоблар йўқдир. Уларда нақл этилган сўзлар ҳам рамз ва киноя бўлиб, кулгуликдир, жиддий ва ҳақиқий эмасдир. Кулгулик сўзлар жиддий саналмайдир. Кулгуликка қарши жавоб ҳам ёзилмайдур. Шунинг учун кулгулик сўзлар ёзатурғон киши ҳақида турлик шубҳа ва гумони бад қилиш дуруст эмасдир. Баъзи одамлар биздан сўрайдурларким, «Сиз бунча қаттиғ сўзлар ёзарсиз, ҳукумат сизга ҳеч нарса демасми?» Биз аларға жавоб берамизким: Шўролар ҳукумати халққа сўз ҳуррияти бергандир. Ҳукуматнинг асосий қонунлариға қарши бўлмаслиқ ёки халқни ҳукуматнинг муқобилига қўзғотмаслиқ шартлари билан ҳар ким фикрини ёзиб, тарқатишға ҳақлидур, озоддур. Халқнинг ва ҳукуматнинг фойдасини кўзда тутиб, жиддий ва ҳажвий сўзлар ёзишни ҳеч ким қатағон қилолмайдур. Ҳукуматнинг баъзи хоин маъмурлари билиб туриб халққа жабр ва зулм қилар экан, аларни танқид ва ҳажв қилишға ёки аларнинг устидан юқори доираларға шикоят этишга ҳар бир гражданнинг ҳаққи бордир. Бизнинг ўлкада халқнинг нодонлиғидан истифода этиб, мустамлакачилик сиёсати билан ишлайтурғон николайчилар йўқ эмасдир. Мана шундай унсур билан курашиш ҳар биримизнинг вазифамиздир. Бу йўдда қўрқмаслиқ керакдир. Аскарлик тўғрисида Аскарсиз миллат жонсиз гавда ҳукмидадир. Ўзининг ерлик халқидан аскари бўлмаган бир юрт қўрикчисиз бир истеҳком кабидир. Аскарлик бир миллатнинг ҳаёт-мамот масаласини ҳал қилиш учун зўр рўллар ўйнайдурғон бир кучдир. Ҳар бир енгиш ва енгилишнинг боиси аскардир. Николайни тахтдан туширган — аскар, шўролар ҳукуматини бу кунгача муҳофаза қилиб келган ҳам аскар бўлади, Бухорода золим амир ҳукуматини йиқитғон — аскар, Туркистонни босмачилардан қўриқлаб келган ҳам аскар эканлиги белгилидур. Туркистон турклари ҳам бир вақт урушқоқлиқда мумтоз ва машҳур эдилар. Фақат бу сўнгғи асрларда ўзларининг аскарий кучларини Оврупа жаҳонгирларига қарши ташламай, ўзаро урушға сарф этдилар. Охири, уларнинг юртимизни истило қилишлариға сабаб бўлдилар. Шунинг учун бундаги халқда бора-бора аскарлик руҳи сўниб кетди. Ўктабр инқилобининг баракотидан бизда яна аскарлик қўзғала бошлағон бўлса-да, лекин биз бу фурсатдан истифода қила олмадик. Ya’ни 20-йилдан бошлаб ташви-қот ва тадбир юргузмай, бирдан даҳшатлик суратда ерлик халқдан мажбурий аскар олиб, натижада халқни ҳукуматдан нафратлантирдик. Шунинг билан баробар олинғон аскарларнинг ҳам қочишиға ўзимиз сабаб бўлдиқ. Халқнинг аҳволи руҳияси билан ҳисоблашмаганимиз учун бу тўғрида зўр хато қилдик. Ўшал вақтда фақат ихтиёрий суратда аскар олғонимизда, ҳозиргача ўн мингларча мунтазам аскарга эга булур эдик. Хайр, ҳар нима бўлди-ўтди. Бундай хатоларнинг қайси бирини санаб ўлтирурмиз… Ана букун яна ерлик халқтсан аскар олиш масаласи қўзғатилуб турадир. Ўртоқ Тротский ҳам ўзининг мактубида «эрлилардан секин-секин аскар олиш керак» мазмунида бир-икки сўз ёзиб ўтадир. Шундан ҳам маълум бўладирким, бу кунларда яна ҳукумат Туркистон халқидан аскар олишни тасвиб ва маслаҳат кўрган. Лекин бу дафъа қайси равишда, қандай шароит билан аскар олинадур? Бу ҳам билгулик эмас. Шояд бу тўғрида ҳукуматнинг юқори доираларида кенгаш ва музокаралар бўлиб турғондир. Ҳарҳодда, бу дафъа аввалги хатолар такрор воқе’ бўлмас, деб ўйлаймиз. Ҳозир Туркистоннинг баъзи бир шаҳрида ерлик халқдан оз-моз қизил милицияларимиз бор. Шулар ихтиёрлик суратда олинғонликлари учун чин кўнгил билан яхшигина хидмат қилиб турадурлар. Шуларни бир турлик қизил аскар демоқ ҳам мумкиндир. Чунки бир неча вактдан бери шу қизил милицияларимизнинг қизил аскар билан бир сафда туриб босмачилар билан урушиб келаётғонлари маълумдир. Ҳатто, баъзи ўринларда буларнинг қизил аскардан кўра ортиқлик қаҳрамонлиқ кўрсатганликлари кўрилгандир. Ана шу ҳолларни кўзда тутиб бу дафъа тартиблик ва кучлик ташвиқотдан сўнг мажбурий эмас, ихтиёрий суратда аскар ола бошласақ, оз бир замонда анчагина аскар тўплашимиз қийин эмасдур. Фақат бу аскарлик хидмати-нинг муддатини қисқа қўйиб, бунинг учун енгил қонун ва қоидалар тузишимиз лозим. Бошлаб ерлик халқтсан зобитлар етиштириш учун Туркистоннинг ҳар бир шаҳрида аскарий қурс ва мактаблар очиш керак. Аскарларнинг маишатларини яхши таъмин этиш ва баъзи урф-одатларга мудохала қилмаслиқ ва ўзларини Туркистондан бошқа шаҳарга юбормаслик каби қоида ва ён беришлар эълон қилингонда аскар олишнинг муваффақиятли чиқиши аникдир. Шунинг билан баробар ҳар бир кўнгилли аскарга ўз яқинларидан икки кишининг кафил бўлиши ёки шунга ўхшаш бошқа бир тадбир шарт қилинса, келгусида ул аскарнинг қочишлиғи ва ё ҳукуматга қарши хиёнат қилмаслиғи учун бир амният ҳосил бўлур эди. Шун-дай тадбир кўрилган тақтсирда, баъзи бир аскарнинг ўз қўлидағи яроғини янги бир йўдда ишлатиши мумкиндир. Хулоса: аскарлик муқаддас бир хидматдир. Аскарлик хидматига кириши билан Туркистон халқи ифтихор қилишга ҳақлидир. Аскар бўлмоқ чин ҳуқуққа эга бўлиш демакдир. Туркистон халқи аскарлик хидматини зўр шодлиқ ва бутун ихлос билан қарши олар деб ишонамиз. Азроилми, солиқчими? Замонимиз қизиқ бир замон бўлди! Кунда бир закун, соатда бир хил қонун чиқаётибдур. Магар Николай вақтида биздан бирон ношукрлик ўтган эканким, букун Ҳақ таоло «большевик» деган бир тоифа махлуқни бошимизга мусаллат қилди… Худоё, тавба қилдим. Яна ўзинг биласан. Мулк ўзингники, нима хоҳласанг қилмоққа қодирсан… Қайси кун бозорға чиққан эдим. Дўкондорларнинг шўри қисқон экан. Бир вақт «солиқчи келаётибдур» деган сўз овоза бўлиб қолди… Тақур-туқур, шақур-шуқур дўконлар ёпидди. Халқ ҳар томонға пишакни кўрган сичқондек қоча берди. Салла жомасини ўғирлатғон, носкадусини йўқотқон ва кавушини йитиргонларнинг сони йўқ эди. Кўчаларда совуқ сув сотиб юрган болалар ҳам қочиб ёшириндилар. Ҳатто гадойлар ҳам солиқдан қўрқуб қочдилар. Бу маҳшарасар ҳодисани кўруб ман ҳам «ла ҳавла» ўкудим. Кўнглимга ваҳима тушди. Тезрак ўзимни бир четга олдим. Энди бозорға чиқишқа ҳам юрагим қолмади. Мумкин бўлса, бундан кейин уйгинамда беш вақт намозимни ўқуб ётай дейман… Бизда соғлиқни қақшатиш ишлари Шаҳримизда соғлиқни қақшатиш ишлари, Худоға шукр, бу йил жуда тартибга қўйила бошланди. Ҳифзи сиҳҳат бўлумининг «бепарво фалак»лигидан халқимиз жуда мамнун ва сарафроздир. Бу йил эски шаҳардаги гузар ҳовузлари микруб булоғиға айланиб қолди. Ҳатто, бу ҳовузларнинг биридан чўчқа чиққонлиғини ҳам газетада ўқидиқ. Ошхона ва кабобфўрушлиқларимиз бўлса, «кар» маданийдир. Эски шаҳар ош салхонасидан кўкнорхоналаримиз минг қатла озода мунтазамроқдир. «Чашмаи шифо» ҳовузчасининг олдидан ўтмоқчи бўлғонингизда, эҳтиёт учун, албатта, бурнингизни тутиб ўтишга мажбур бўласиз. Хулоса, шаҳримиз соғлиқни сақлаш идорасини «хотиржами гов жаллоб» этарлик даражада тоза ва бошқа шаҳарларға намуна бўлурлиқ йўсунда покизадир. Яна бир гап қолди: шунинг билан баробар аҳли тақво мусулмонларға, хайрихоҳлик юзасидан эълон қиламизким, янги шаҳарға бораётғонда «Саржин бозори» кўчасидан зинҳор ўтмагайлар. Чунки у ерға ташланғон неча вогун ахлат ичидан ҳаммавақт «сунбули саҳро» иси чиқиб димоғға урадир ва рўзани синдирадир… Бизга нима керак? Дунёда ўзининг ҳаётини ҳимоя қилмоқчи ва ўз маишатини таъмин этмакчи бўлғон кишининг табиат қонунлари ва ҳаёт шароитлари мужибинча қандай тадбирлар кўрарга ва қандай чоралар изларга тугунмоғи қанча лозим бўлса, сарбастона ва масъудона бир суратда яшамакчи бўлғон бир миллатнинг ҳайъат мажмуаси ҳам ижтимоий ҳаётиндаги вазифаларини лозиминча ифо этмак йўлинда ҳаракат этиши ўшанча лозимдир. Акс ҳолда, ул фарднинг ҳаёти нақадар таҳликага маъруз қолурса, бул миллатнинг ҳаёти ижтимоияси ҳам шул қадар таҳликага учраб ўзгаларнинг тасаллут ва асорати остинда қолажағи табиий ва шубҳасиздир. Яшамак шартлари ва ҳаёти ижтимоиядага вазифаларининг энг умдалари: аскарлик, маориф, тил, адабиёт, зироат, тижорат ва санойи’ эканлиги маълумдир. Мана, ҳаёти ижтимоиямизда лозим бўлғон бу нарсаларнинг барчаси ҳозирда бизда борми? Бўлса қайси ҳолдадир? Бу саволларға қарши тўғри жавоб ёзилғонда ихтиёрсиз қалам уёлур, киши истиқболдан маъюс бўлур. Чунки мазкур нарсаларнинг баъзиси бизда йўқ ва баъзиси ҳануз ибтидоий ҳоддадирки, буларнинг мумкин суратда вужудка ижтиҳод чиқарилиши учун кўб умрлар ва кўблар сарф қилмоқ керакдир. Лекин лозимаи ҳаётимиз бўлғон бу нарсаларни вужудга чиқариб олғунча бизга замон мусоада этарми, яъни фурсат берарми? Сиёсий аҳволнинг ҳозирги суръатли ўзгаришига қарағанда, замон фурсат бермас каби кўринадур. Шундай бўлса ҳам, ҳозирги мусоиди замин ва замонни ғанимат билиб ватан, ҳуқуқ ва ҳаётимизнинг муҳофазаси, истиқболимизнинг таъмини учун керак бўлатурғон тадбир ва чораларға киришмагимиз лозимдир. Мана, ҳозир ушбу савол ворид бўладирки: бизга нима керак? Ҳозирги вазифамизға қарағонда бизга энг аввал, аскар керақдир. Чунки ҳозирги дохилий шўриш ва инқилоб хорижий душманларнинг тажовузидан ортиқ бизга қарши хатарли бир ҳолға айланмақдадурки, бу шўришдан ватан ва ҳурриятни қутқариб олмоқ учун аскарий зўр бир қувватға молик бўлмоғимиз мутлақо лозимдир. Маълумдирки, ҳозирда бир ёқтсан Николай косалесла-ри бўлғон Ашқобод фитначилари, иккинчи ёқдан казачийлар билан … оёққа қалқиб Туркистонимизни таҳдид этмакда ва фақир халқ ҳокимиятини таҳликага туширмакдадирлар. Буларнинг мақсади ҳокимиятни фақир халқдан олиб буржуазларға тобшурмоқ ва бунинг ила миллиюнларча бечора камбағал халқни янада бойларнинг оёғи остинда эздурмакдир. Мана, ушбу дохилий душманларимизнинг ҳужуминдан ватанимизни қутқармоқ ва аларни тасаллутиндан муқаддас ҳокимиятимизни муҳофаза этмак учун биз Туркистон фақир ишчи ва деҳқонлариға лозимдурки, ўз орамиздан аскарий фирқалар ташкил этиб, жонимиз ва номусимиз каби азиз бўлғон ҳуқуқ ва ҳурриятимиз йўлинда қурбон бўлурға ҳозир турайлук. Дунёда золим остинда номуссиз яшамакдан ҳуқуқ ва ҳуррият йўлинда номус билан ўлмак минг марта яхшироқтсир. Эй Туркистон ишчиси! Оёқға тур! Душманларингни бос! Юртингни сақла! Эй туркистонли турк ўғли! Яроғингни ол! Ёвингни от! Ҳурриятингни сақла! Болалар боғчаси Халқимиз илм ва маорифнинг ҳақиқий қимматини ўлчай олмаса-да, мактабдан асл мақсад нима эканлигини дуруст тушунмаса-да, «мактаб деган ўқув юрти бор, унда болалар бориб ўқуйдилар» деб билалар, ихтиёрли, ихтиёрсизми болаларини мактабга юборалар. Аммо «Болалар боғчаси» деган сўзни эшитмаган одамлар кўбдир. Шунинг учун бу тўғрида бир оз маълумот бермак, бу кунларда очилган «Болалар боғчаси»га аҳолининг диққатини жалб қилмоқ муносиб кўрулади: «Болалар боғчаси» шундоқ бир бинодирки, анда ўқув ёшига етмаган 4-6 яшар болаларни йиғиб асрайдирлар. «Болалар боғчаси» шаҳарнинг энг яхши ва хушҳаво еринда, боғчалик бир бинода бўладир. Болалар боғчасинда болаларнинг сонларига қараб уч-тўрт нафар бола тарбиясини яхши биладирган тарбиячилар қўюлалар. Болалар кунда соат саккиздан икки ёхуд тўртгача у ерда асраланалар. Тарбиячилар болаларни ҳар қисми оддий ўюнлар билан ўйнаталар, коғоз, лой ва чўбдан ҳар нарсанинг суратини ва намунасини ясаталар. Қалин когоздан кесилган ёхуд чўбдан ясалғон ҳарфларни болаларнинг қўллариға бериб, ўюн йўли билан ҳарфларни таниталар. Болаларнинг ўз аъзолари ва кўзларига кўруниб турюн нарсаларнинг отлари ва сифатлариндан қисқа-қисқа сўзлар ясаб, болалардан айтиралар. Шул восита билан болаларни тўғри ва уста сўйламакка ўргаталар. Болаларни бирга ўйнатиб, бирга ўтуртуб, бирга турғузуб жамоат билан ишламак, жамоат бўлиб тирикчилик қилмоқға одат қилдиралар. Болаларнинг тез-тез оч қолишларини эътиборга олиб, болалар табиатига мувофиқ енгил-энгил емаклар егузалар. Болаларни покизаликга одат қилдиралар. Ўюн вақтинда, тамақ вақтинда кийимларини, қўлларини булғотдирмайдирлар. Болаларга қисқа-қисқа шеърлар ўргатиб, мусиқий ҳавоси билан ўқутуб, руҳларини тарбия қилалар. Болаларнинг эсонликларини сақламоқ, гавдаларини ўсдурмак учун табиблар сўзлари бўйинча ҳар қисм ҳаракат қилдиралар. Хулоса, бир тарбияли онадан ортуқроқ болага қарашалар ва асрайдирлар. Маданий миллатлар ичинда «Болалар боғчаси» кўб замонлардан бери бор. Ва болалар мактабдан бурун у ердан тарбия олалар. Шўролар ҳукумати соясинда болалар боғчаси Туркистонда ҳам кўпаймоқладир. Эски Тошкандда мусулмонларнинг бир неча болалар боғчалари бўлди. Самарқандда ўтган йил руслар учун собиқ ғубирнатур боғинда, яҳудийлар учун қизлар гимназияси ёниндаги бинода «Болалар боғчаси» очилиб, миллиюнлар сарф қилинмоқдадир. Баъзи маориф шўъбаларинда қотишиб юрган маорифпарвар ўртоқларнинг кўшишлари билан ўтган баҳор эски шаҳарда Хайробод қитасинда Қулибойбачча ҳовлисинда мусулмонлар учун ҳам болалар боғчаси очилиб эди. Лекин болалар боғчаси нима эканлигини халқ англамади, болаларини юбормадилар. Бир талай харажатлар бўшға кетди, тарбиячилик учун Тошканддан келтурулган, болалар боғчаси курсиға ўқуғон татар ҳамшираларимиз бола йўқлиғидан зерикиб яна қайтиб Тошкандға кетдилар. Лекин эски шаҳар маориф шўъбаси болалар боғчасининг кераклигини, бола тарбияси учун лозумини кўзга олиб мазкур Қулибойбачча уйинда яна «болалар боғчаси» очди. Эмди халқимиз мундоқ тарбия уйиндан истифода қилмоқ учун 4-6 яшар болаларини бу ерда юборсалар эди. Эскидан бери халқимиз болаларни тўрт-беш яшарлигидан мактабга элталар, домлоға айтадургон сўзлари: «Тақсир, ўқумасада, алдаб-сулдаб мактабда сақланг, уйда шўхлиқ қилиб, онасини безор қиладир. Иш кучидан қолдирадир, кўчаларда, ноқулай ерларда ўйнайдир. Бирон ўсал бўлмасин деб қўрқаман. Мактабда турса, ман бозорда, онаси уйда хотиржам бўламиз…» Ана шу ҳоллар кўрсатадирки, ёш болаларни асрамак ва ёмон ўюнлардан, ноқулай ишлардан сақламоқ учун бир ер керак экан. Бошқа муносиб бир ер йўқлиғиндан оталар болаларини ёш чоғиндан хотиржам бўлайлук деб мактабга элталар. Лекин ёш болалар-ни мактабга юбормак ва ўқуйдиргон болалар қаторинда ўтқузмоқ боланинг эсонлигиға кўб зарарликдир. Бола ёш чоғинда кўнгли хоҳламайдиргон бирон ишга мажбур қилинса, бадани оруқ бўладир. Димоғ ва миясига халал келадир, қони бузиладир, аъзоси ўсишдан қоладир ва бошқа касалларга учрайдир. Кўчада, уйда ўз ҳолича қўюлса, ёмон ўюнлар ўйнайдир, кўча болалари билан ёқалашиб, урушиб ахлоқи бузиладир, ёшликдан айғоқлиқни, олифталикни ўрганадир. Кўчада от ва ароба остинда қолиб, ёки том ва ёғоч устиндан йиқилиб, бирон ўсал бўлмоғи ҳам мумкиндир. Ўсал бўлмаса-да, ўз бошига ўйнаб юрган болани «Нима бўлди?», деб ота-онанинг юраги титрайдир. Мана, «Болалар боғчаси» шу ҳолларнинг борисига чорадир. «Болалар боғчаси»нинг биринчи фойдаси болаларни мазкур ҳоллардан, ота-онани беҳуда ташвишлардан қутқармоқдир. Иккинчи фойдаси болаларни яхши тарбия қилиб, лозим ишларга ўюн йўли билан ўргатиб, мактабдан бурун мактабга ҳозир қилмоқдир. Бу хулосаларни халқимиз дуруст англаб, мингларча халқ ақчаси сарф бўлаётган бу ишлардан истифода қилсалар эди. Англағон кишиларга лозимдирки, англамагонларга тушунтирсунлар. Муни яхши билдирсунларки, маориф шўроси, халқ ҳукумати бу ишларни ўюн учун ёхуд ўзи учун қилмайдир. Балки халқ ақчасиндан бир қисмини халқ манфаатиға сарф қилмоқчи бўладир. Бизга лозимдирки, гўшт дўконинда навбат кўзлаб тургандек, мактаб ва боғчалардан ҳам биримиздан биримиз бурунроқ навбат олмоқ ва истифода қилмоқ учун югурсак. Сўз охиринда шуни эсга тушуруб ўтамизки, яҳудий ватандошларимиз аҳмоқ кишилар эмаслар. Балки буларнинг зийракликларига барчамиз қойилмиз. Булар ҳунар мактаби очдилар, эскидан савдогар бўлдиқлари ҳолда ўн қўл билан янги ҳунар, янги ишларга ёпишдилар. Болалар боғчаси очиб болалар билан тўлдирдилар, ҳосили қанча мумкин бўлса, шунча фойда олаётибдирлар. Ҳоло биз болаларимизни охири солдат қиладир деб қўрқмоқда, хаёлот билан овора бўлиб, истифода йўллариндан маҳрум қолмоқдамиз. Большевиклар ва биз Русия инқилобининг саккизинчи ойинда, большевикларнинг «Душман билан ярашиб, мамлакатни ҳалокатдан қутқарамиз!» деб қилич қувватила ҳукуматни Киринскийдан тортиб олғонлари ва ўшал кундан эътиборан Туркистоннинг маркази бўлғон Тошкандда ҳам қанча қонлар тўкуб, ҳукумат идорасини ўз қўллариға олғонлари, аммо ҳозиргача халқ ва мамлакат фойдасиға бир пуллик иш кўрсатолмай, балки хорижий қон тўкулишлар устинда Русия дохлинда ҳам уруш чиқариб бутун Русия халқини фалокат ва ҳалокатга тушурмоқда бўлғонлари барчаға маълум бўлса керак. Сулҳға келганда, «Тездан, балки январғача душман билан ярашамиз» деб ваъда берган бўлсалар ҳам, бу тўғру-да ҳануз қатъий бир қарор чиқарғонлари маълум эмасдур. Большевиклар иш бошиға ўтуб олғон кунларда «Биз кичик миллатларға тамом ҳуррият ва истиклол берамиз!» деб хитобномалар воситасила ваъда қилғон бўлсалар ҳам бу қуруқ сўзлари қоғоз устидагина қолди. Булар ҳозиргача ҳеч бир миллатнинг мухторият ва истиқлолини тасдиқ этмадилар, балки, билъакс, шундай мухторият ва истиқлолият эълон этган миллатларға тўп ва пулемут билан муқобала этдилар ва этмакдадирлар. Муфрат «социализм» маслакида бўлғон большевикларнинг ўз маслакларини қабул этмаган миллатларға ҳуррият ва истиқлол бермасликлари аниқ бўлуб чиқди. Булар истайдирларким, Русияда ҳуррият ва истиқлолият тилагинда бўлгон миллатлар «социализм» пруғроми билан рафтор этсунлар, яъни ҳар миллатда ва ҳар мамлакатда «ишчи, деҳқон вакилларининг шўроси» деган бир ҳукумат ташкил қилиниб, мамлакатнинг идораси шуларға топширилсун. Миллат афродининг бутун ер, мол ва сар-ватлари умумий мулк этиб эълон қилиниб, шул «шўро» ихтиёриға қўюлсун. Шундай бўлмағонда булар ҳеч бир миллатға ҳуррият ва истиқлол бермас эмишлар, ҳеч бир миллатнинг ҳуррият ва истиқлолини ҳам тасдиқ этмас эмишлар. Большевикларнинг бу ғайри табиий тилаклари, бузуқ ғаразлари ҳозиргача Русияда бўлғон ҳеч бир миллат тарафиндан қабул қилинмади. Шунинг учундирки, большевик-лар ўзлариға бўюнсунмай «социализм» маслагини қабул этмаган (малорус ва Дўн қозоқларидек) миллатлар билан Урушмоқдадир. Узимизға келганда, 95 просенти мусулмон бўлғон улуғ Туркистон ўлкасинда ҳам большевиклар ўз сўзларини ўтказмак ва бузуқ маслакларини татбиқ этмак учун қўллариндан келган чора ва тадбирларға киришмоқдадирлар. Чунончи, Тошканд шаҳар думасини тарқатдилар. Туркистон Мухториятини «мулло ва буржуазлар қарори» деб тасдиқ этмадилар ва Тошкандда Мухторият шодлиғи учун намойиш ясағон мингларча мусулмонларға бир баҳона билан милтиқ ва пулемут отиб, бир неча гуноҳсиз мусулмон ва русларни ўлдурдилар. Булар ила ҳам муддаолари ҳосил бўлмағоч, ўз тарафдорларини кўпайтуруб, мусулмонлар орасиға мухолифат солмоқ учун мусулмон солдатларини ва мусулмон ишчи-деҳқонларини иғво этдилар. Аммо бу тадбирлар билан уларни ўз тарафлариға тортмоқға муваффақ бўлмадилар. Чунки мусулмонлар большевикларнинг бузуқ муддаоларини англаб олиб, ўзларини тортдилар, алданмадилар. Яна мунинг устинда, ўз мақсадларини большевикларга очиқроқ англатмак учун Туркистондаги бутун мусулмон солдат, ишчи ва деҳқонлар 25 декабрда Хўқандда фавқулодда бир съезд ясаб, съездда ҳозир бўлғон 200 нафарча намояндалар ўтган тўртинчи мусулмонлар қурултойи тарафиндан чиқарулғон қарорларни ҳақли топиб, Туркистон идора ва ҳокимиятининг дарҳол Мухторият ҳукуматиға топшурилмоғига қарор чиқардилар. Қани, энди кўрайлук, бу съездға большевиклар қайси кўз билан қарайлар!.. Нима дерлар!.. Ҳарҳолда большевик-лар тек турмаслар. Бирор баҳона топиб, бизнинг тинчлигимизни бузарлар, деб гумон қиламиз. Чунки буларнинг чин муддаолари ҳануз ҳосил бўлғон эмасдур. Шунинг учун бизларға керакким, бу тўғрида ҳар эҳтимолға қарши хозирлиқ кўрайлук. Тамом бирлик билан куч йиғайлук. Ўз ҳуррият ва мухториятимизни сакламоқ учун мол ва жонимизни фидо этмакка ҳозир бўлиб турайлук. Бой бўлмоқ йўллари Умрим бўйи бой бўлиш йўлларини излаб тополмай, охир, «тақдиримда бойлиқ ёзилмағон экан» деб юрган эдимки, тўйқусдан ўктабр ўзгариши воқе’ бўлуб, большевиклар ҳукм сура бошладилар. Кўб вақт ўтмадиким, булар турли газета ва китоблар чиқариб, халқни большевикликка ташвиқ эта бошладилар. Бошқа ёқдан, эшонларимизга ўхшаш: «Дунё ҳаром, пул бекор, бойлар золим, қонхўр!» деб бойнамоларимизни эзишга тутиндилар… Қараб турсам, маслакдошларимдан тузук-тузук обрўли кишилар «ҳоло сўзингиз ҳақ» деб большевикликка ёзилиб учига чиқиб кетдилар. Зотан, ман ўзим бой бўлмоқ йўлини тополмай, гаранг бўлиб юрган эмасми, Тангрининг мени бой қилмағаниға шукрлар қилдим. Чунки бу кун агар мен ҳам бой бўлсам эди, бу кунги бойнамолар қаторида бор-йўғимдан айрилиб, турмаларда қамалиб, қанча азоблар кўрган бўлур эдим. Оқибат, мен ҳам ҳеч ким билан кенгашмасдан, истихора қилмасдан, тезгина большевик бўлиб олдим. Шуни ҳам билмоқ керакким, мен зоҳиран большевик бўлган бўлсам ҳам, ота-бобомдан мерос бўлиб келган кўнглимда «кан-нақши филь-ҳажар» (тошга ўйилган нақш) каби ўлтириб қолғон ҳисларим ўз жойида барқарор эди. Сўзнинг қисқаси, мен ҳам масъул ишчилар қаторида масъулиятлик бир ишга кириб кетдим. Ойлар ўтди, йиллар ўтди. Мен букун-эрталарда оқча бекор бўладир, бойлар йўқ бўлиб, барчамиз камбағал ҳолатида роҳатда яшармиз деб юрсам ҳам, лекин бул сабил қолгур пул билъакс кўпая берди. Тухумига қирон келгур бойлар ҳам йўқ бўлмадилар, балки бирлари минг, минглари миллиюн, миллиюнлари миллиардларға етиб, Қорундек муллаларнинг ҳисобини билмай-турғон бўлдим. Маслакдош мусулмон, большевик ўртоқларимнинг баъзилари ҳолиға диққат билан қарасам, зоҳиран булар ҳам мен билан баробар ойлиқ оладурлар. Лекин ҳақиқатдан димоғлари чоқ, бош-оёқ кийимлари «золим Николай»нинг генеролларида ҳам йўқ…Ишларига кўз солсам: далага ҳар бир овга чиққанларида «музаффар ва мансур» бўлиб қай-тиб келарлар. Сўнгра ўзлари истаган хотин-қизларини миллиардларча сўм харажот билан тўй қилиб олиб, кайф-сафо этарлар. Большевик закунида ичкилик ҳаром бўлса-да, булар ҳийлаи шаръий топиб, сув ўрнида коняк ичарлар. Бу ишлар мени ҳайратга солди. Бой бўлмоқ савдоси яна бошимга тушди. Бир дўстимнинг кенгаши билан дўкон очдим, аммо сармоядан асар, савдодан давлат йўқ. Баъзан кунлик нон ва чойни «ҳарифона» тариқаси билан топиб ўтказаман…Натижада, яна очлиқ, яна яланғочлиқ. Оқибат, ўйлаб топдимки, бу тўғрида айб ўзимда экан, мунча очлиқ, мунча яланғочлиғимға, бу қадар бахтсиз ва толесизлигимға ўзим сабаб бўлғон эканман. Чунончи, мен большевик бўлиб туриб баъзи большевик ўртоқларимдек халқ номидан закот олишни ўзимга вазифа этмабман. Ҳар ким бой бўлишни истаса, виждон билан алоқа қиддингми, бойлик сендан алоқасини узиши аниқдир, бу нарса менга узоқ тарбиялардан кейин сабоқ бўлди. Кўб вақт бир кишига ёки бир неча кишига қаратиб айтилган «Таёқ» ўзини тўғри ҳисоблаб юрган кишиларга ҳам тегиб кетадир. Меним бу таёғим тўғрининг бошидан сакраб ўтуб, эгрининг бошини ёрадир. Букун бой, эртаси гадой Бу сарлавҳамиз зоҳирда жуда таажжублик кўрунса ҳам, лекин ҳақиқати ҳолни билиб олғондан кейин қизиқишға унча ўрун қолмайдур. Агар сиз бир кунлик, бир соатлик бойбаччаларни кўрмакчи бўлсангиз, у ёққа-бу ёққа қарамай тўп-тўғри Тупроққўрғонға чиқингиз. Бунда суннати Худони томоша қиларсиз. Тупроққўрғон чорбоғида ҳар кун ким қанча мусулмон бандалари бой ва ким қанчалари гадой бўладирлар. Буларни шундай тез ўзгаришлик ҳолға солғувчи сабил қолғур «ғир-ғирак» ўюндир. Илгариги вақтларда бундай ўюнлар ёлғиз ҳайит кунлари бўлур эди. Энди шаҳримизнинг обод бўлишиға ва ўзимизнинг соат сайин тараққий қилишимизға катта бир мисол бўла олатурғон бу ўюн Худонинг берган кунида ўйналадир. Бу жойға ҳар вақт кўзингиз тушса, бир неча мусулмон бандаи Худонинг «ғирғирак»чиларға ўхшаш «эй Худо, шарманда қилма!» деб кўкракларига «дардкам» урғонларини кўруб, шодлиқдан кўйлакингизга сиғмай бошлайсиз. Қиморбозлиқдан бойбачча бўлуб, кундузлари ресторанларда ичиб юрғон ва кечалари канахоналарда учиб ётқонларнинг ҳадду ҳисоби йўқдир. Яқинда шундай кайфлик бир бойваччанинг кўчада саёҳат қиламан деб, ўзининг устига истироҳат қилғонини кўриб қаҳқаҳадан ичакларимиз узилди. Шу давлат бизга етмасми, Muhammad умматидирмиз… Буюк устозимиз Беҳбудий афанди Бутун ислом дунёси, бохусус, жаҳолат қоронғулиғинда қолғон Туркистон ўлкаси муршид ва раҳбарларға ниҳоят даражада муҳтож бўлдиғи бир замонда Туркистон халқиға меҳрибон ота ва устоз манзалласинда бўлғон муҳтарам муҳарриримиз муфти Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳазратларининг табиий ажали билан эмас, балки золим, таассуб ва жаҳолат манбаи бўлғон Бухоро тупроғинда, золимлар қўлинда ваҳшиёна бир суратда ўлдурулганлиги бутун Туркистон ўлкаси ва туркистонликлар учун ғоят зўр бир зийўдир. Беҳбудий афанди Туркистонда бошлаб қўлиға қалам олиб, халқнинг тараққий ва толеси учун фойдали мақолалар ёзғон буюк раҳбаримиз эди. Беҳбудий афанди Туркистонда янги мактаблар учун бошлаб алифбо ва жуғрофия китоблари ёзғон улуғ устоз ва муршидимиз эди. Беҳбудий афанди Туркистон тараққийпарварлари ичинда энг аввал мутаассиб уламонинг ҳақсиз ҳужум ва такфирлариға учрағон ва шундай такфирлар ила руҳини тушурмай, ўз маслакиндан қилча айрилмай, йигирма йил мутамаддиан Ватан ва халқға хидмат этган бирдан-бир фаол йўлбошчимиз эди. Мен бу ерда, бу кичкина мақолада Беҳбудий ҳазратларининг муфассал таржимаи ҳолини ва халқға қилғон хидматларини ёзмоқчи эмасман. (Ки, бунинг учун неча жилд китоб ёзмоқ керак бўлур) балки анинг баъзи яхши сифат ва хислатлари ила анинг ҳақиндаги хотираларимдан бир нечасини ёзмоқ истайман. Беҳбудий афанди ила бошлаб танишдиғим 1321nchi санаи ҳижрияда бошлаб домла Сайидаҳмад Васлий афандининг ҳужрасинда ва мазкур йилда бир-икки келиб кетдиги учун Беҳбудий афанди ила кўрушган ва танишғон бўлсам-да, ул чоқда ҳақиқатан Беҳбудий афандининг муфтилигиндан бошқа қандай фазлу камоли борлиғини ва анинг ўзи яхшими, ёмонми — қандай киши эдикини билмаган эдим. Сўнгра 1324nchi йилда Беҳбудий афанди ўзи ёзғон «Мухтасар жуғрофияи умумий» исмли асарини бостуруб чиқарди ва шунинг ила баробар Самарқандда мутаассиб уламо ва талабалар оғзиндан Беҳбудий ҳақинда такфир ва таҳқир сўзлари эшитила бошлаб, бу сўзлар бутун халқ орасинда тарқалди: «Маҳмудхўжа ер айланадур ва ер тарбуздек юмалоқ дея экан, ул киши кофир бўлғон» каби сўзлар ҳар ерда сўйлана бошлади. Демакки, Беҳбудий афандининг бошлаб мутаассиб уламо ва қора халқдан такфир сўзи эшитганига мазкур жуғрофия рисоласи сабаб бўдтси. Мен шул хусусда ўзимнинг Самарқандда биринчи даражада олиму фозил кишилариндан деб топдиғим бир устозим оғзиндан Беҳбудий афанди ҳақинда такфир сўзи эшитганимдан ҳайратда қолиб, мунга чидай олмай дарҳол мазкур китобдан бир донасини сотиб олиб диққат ила мутолаа этдим. Кўрдимки, Беҳбудий афанди бу китобинда ўз тарафиндан ҳеч бир нарса ёзмай, балки жуғрофия, ҳайъат ва татбиқоти диния хусусинда эски ва янги мўтабар муаллифларнинг сўзларинигина нақл ва таржима этган. Сўзларинида ақлий ва нақлий далиллар ила исбот этган. Мен шул китобни диққат ила яна иккинчи дафъа ўқиб чиқғоч, мазқур китобда «такфир»га сабаб бўлатурғон хилофи шаръий сўзларнинг йўқлиғиға бутун қаноат ҳосил этдим ва ўшал кундан эътиборан Беҳбудий ҳазратлариға чин кўнглимдан мухлис бўлдим ва анинг ким эканлигини том маъносила билиб олдим. Шуни ҳам ёзмасдан ўтолмайманки, мазкур тарихдан эътиборан ўзимнинг аввалги «биринчи фозил» деб билган устозимдан бутун ихлосим қайтди. Анинг қошиға бундан сўнг бормайтургон бўлдим. Бошқа эски устозларимдан ҳам юз ўгирдим. Шуни ҳам унутмайманким, мазкур жуғрофия китобининг «Татбиқоти диния» фаслинда: «Баъзи эски хурофот ва исроилият сўзлари бизнинг тафсир китобларимизгача кириб кетган» мазмуниндаги жумлалар ўшал вақтда маним фикримда зўр ўзгаришлар ясади. Ya’ни, ўшал жумла мени биринчи дафъа фикрий инқилобға учратди. Мен ўшал кундан эътиборан ҳар бир эски ва янги китобларни диққат билан, муҳокама илан ўқуйтурғон бўлдим. Мана шунинг учун мен айта оламанки, менинг тавсиъи маълумотимга турк-тотор матбуоти сабаб бўлғонидек, мени биринчи мартаба фикрий инқилобға учратғон ҳам Беҳбудий ҳазратларининг мазкур бир-икки жумла сўзидир. Мен мазкур тарихдан эътиборан Беҳбудий афандиға чин кўнгил ила мухлис бўлдиғимдек, ўша вақтдан бошлаб мавқеи келганда, ҳар ерда ани мудофаа этатурғон бўдтсим. Ҳатто 1325nchi йилда шул такфирчиларға қарши бир мақола ёзиб, «Туркистон вилоятининг газети»да нашр этдигим ҳануз хотиримда бордир. Ўшандан бери мен ҳар вақт Беҳбудий афандининг ҳузуриға боратурғон ва анинг илмий, ижтимоий ва сиёсий фикрлариндан истифода қилатурғон бўлдим. БЕҲБУДИЙ АФАНДИНИНГ ЎЗ МУСОҲИБЛАРИ ИЛА МУОМАЛАСИ Беҳбудий афанди ҳалим, зийрак, ғоят заковатли ва қувваи ҳофизаси зўр бўлдиғидек, сўзга-да ниҳоят даражада уста эди. Ул ҳар сўзиға қаноатлантирмак учун турли мисоллар келтура, мавқеи келганда оят ва ҳадисдан далиллар кўрсата эди. Шунинг учун анинг суҳбати ғоят лаззатли ва истифодали бўлар эди. Беҳбудий афанди ҳар вақт «калам ун-нос ’ала қадри ’уқулиҳим» мазмунича мусоҳибларининг ҳолиға ва ақлиға қараб ўшанга муносиб сўйлаша эди. Баъзан мутойиба ила мажлисдошларини кулдура эди. Анинг суҳбатинда бўлғон киши руҳлана, шодлана ва анинг олдиндан асло турғуси келмас эди. Беҳбудий афанди аксар вақт мақолаларин-да ёзиб турдиғидек, суҳбат ва мажлисларда ҳам «Бизга икки турли киши керак. Бири диний илмларни фалсафалари ила комил билатурғон зотлар, иккинчиси дунёвий илм ила ҳунарларни яхши билган зиёлилар» сўзларини сўзлаб тура эди. Бир вақт (1908nchi йилда) «Таржумон» газетасининг муҳаррири Исмоилбек афанди Ғаспиринский (25 йиллик юбелейсиндан сўнг) Самарқандға келганида Беҳбудий афанди йиғлағон ҳодда ул зот ила қучоклашиб кўрушуб, «Бу кун сизнинг ҳузурингизга келиб суҳбатингиздан истифода қилатурғон зиёлиларимиз йўқ», деди. Исмоилбек афанди анга жавобан: «Беҳбудий афанди! Йиғламанг! (Мажлисдаги кишиларни ишора қилиб) мана булар озми? Яна сизлар тиришсангиз, оз бир фурсатда миллатға кераклик кўб одамлар етишдира олурсиз», деди. ХАСМУ ДУШМАНЛАРИҒА ҚАРШИ МУОМАЛАСИ Беҳбудий афанди шахсий душманлиқни хоҳламас ва ҳеч кимнинг шахсиға ва шахсий ишлариға тил еткузмас эди. Ўшандоқ ўзини такфир ва таҳқир этатурғон хасмлариға-да қарши ёмон ва ҳақоратомуз сўзлар сўйламас эди. Балки шундай сўзларни эшитганда: «Зотан мундай дин ва дунёдан хабарсиз кишилардан яхши сўзлар-да кутмак абасдур», деб кулар эди. «Мундай такфирларни ёлғуз мен кўрган эмас, балки ўттан уламо ва улуғ кишилар ҳам ўз муосирлариндан шундай ҳужум ва такфирларни кўриб келганлар», деб ўзиға тасалли бера эди. Беҳбудий афандида яна бир хусусият бор эдики, хасм ва душманлари анинг кетиндан ҳар қанча ҳақорат этсаларда, анинг ҳузуриға ўтурғонда ҳеч бир беҳуда сўз айта олмасдан, анга тамлиқ ва мадора этарға мажбур бўлалар эди. Беҳбудий афанди ҳар вақт ўзининг шахсиға тегиб сўйлайтурғон хасмлариға: «Ажабо! Булар на учун манинг шахсимға тил еткузалар? Мен ўзим яхшими-ёмонми ҳар на бўлсада, ўз миллатимға зарар еткузмайман, балки халқға тўла ва фаол фойда еткузмак учун қўлимдан келганча чолишаман», дея эди. ТААДДУДИ ЗАВЖОТ ҲАҚИНДАГИ FIKRI Мен 1916nchi йилларда «Мазлума хотун» исмли рисоламни ёзиб турдиғим вақтда (бу рисоланинг мавзуи тааддуди завжот бўлдиғиндан) бирдан зиёда хотун олнш тўғрисинда фиқрини билмак учун Беҳбудий афандининг қошиға бордим ва ондан шул ҳақда фикрини сўрадим. Беҳбудий афанди жавобан шу еўзларни сўйлаган эди: «Мен бирдан ортиқ хотун олишға бутун муқобилман. Зотан, иккинчи хотун олиш учун қўйилғон шарт(адолат)ни ҳеч ким риоя қила олмайди. Шунинг учун агар мен мужтаҳид бўлса эдим, бирдан зиёда хотун олишнинг нодурустлиги тўғрисинда фатво берган бўлур эдим». Беҳбудий ҳазратларининг авсофи олияси ва анинг ҳақиндаги хотираларим кўб эди. Шояд фурсат бўлғонда яна бошқа бир вақтда ёзарман. Энг қулай иш Дунёда энг қулай ва осон иш нима, деб сўрағон кишига «тиётручилик» деб жавоб берсак, алҳақ ўроқдек тўғри жавоб берган бўламиз. Воқеан, агар тиётручилик бир қулт сув ичишдек осон бўлмасайди, бу кунларда шаҳримизнинг ҳар бир гадой топмас кўчасида ҳафтада уч қатла тиётруни томоша қилишга мушарраф бўлмас эдик. Тиётручилик раҳматлик «Мармархон пистадаҳон»нинг масхарабозлиғидек қулай бир ўюн бўлмаса эди, «олма пиш, оғзимға туш!», деб юрғонларимиз бу кунларда тиётру бошлиғи ва ўюн кулгуни тушларида кўрмаганларимиз, холис ўюнчилик мақсади билан маъракага чиқиб, «арзи андом» қилмағон бўлурлар эди. Яшасин саноеъи нафиса билан ўйнағувчи тиётручиларимиз! Яшасун ўлиб кетган эски масхарабозлиқларимизни тургузгувчи ўюнчиларимиз! Сўнгғи вақтларда Самарқандимизда бир неча Исонафас ўртоқларимизнинг йўлбошчилиғи кўланкасида тиётру ишлари бирдан жонланиб кетди. Уста кўрмаган шогирдларимиз саҳнаға чиқиб эшитилмаган мақомларда ўйнай бошладилар. Базм мажлисларидан фойдаланиб юрғон халқимиз бундай қизиқ тиётруларни чилла ўтириб томоша қилишдан ҳам зерикмайтурғон бўлди. Энди умид этиладирким, яқинда шаҳримиз Ўзбекистоннинг сиёсий маркази бўлиши билан баробар, тиётручилик жиҳатидан ҳам марказлик рўлини ўйнамоққа киришар. Эзилган деҳқонға Юзи сарғайғон, бели букулган деҳқон! Кўтар бошингни, оч кўзингни! Устингдаги олиқ-солиқ юкингдан қирқ фоизи камайтирилди. Ўзгаришнинг алғов-далғов чоғларида бошингдаги давлат қуши учди, сени қашшоқлиқ деви қучди. Нон деб кесакни единг, от деб эшакка миндинг. Ҳўкузинг кетди, озуғинг битди. Молинг таланди, қозонинг яланди, дарахтинг йиқитилди, ўтининг ёқидди, бошингға ёнғоқ чақилди… Лекин шуниси ҳам ғаниматким, нимғурма жонинг омон қодди. Сен шунча мағаллиқ ва дағаллиқларға чидадинг, сира индамадинг, «сабр қилсам, ғўрадан ҳалво пишар» ва «қоронғу кечанинг сўнги ёруғдир» дединг-у, умид ипини маҳкам тутдинг, охири гаровни ютдинг. Мана, ҳозир ҳамманинг кўзи сенга тикидди. Сенинг томонингга юз ўгуришлар-югуришлар бошланди. Лекин сен бундай «тап-тапи зағомо»ларға мағрур бўлиб жим турма, ўзингни унутма. Ҳақ талашмоқдин тортинма. Чунки ҳақ олинур, берилмас. Шунинг учун, ай деҳқони гўл, ўз фойданг йўлида «шўрапўшт» бўл! Муғомбир Форсча алифболар тарихи Туркистонда усули жадид мактаблари учун форсча-тожикча рисолалар ёзиш фақат Самарқандда бошланадир. 1903nchi йидда Самарқандда янги мактаблар очила бошлаши билан баробар унга мувофиқ тожикча китобларга эҳтиёж сезилди. Бу вақтда мундай китоблар йўқлиғидан Тотористонда босилғон баъзи бир форсча рисолаларни олдириб қўлланишға мажбурият кўрилди. Булар эса: «Бад’ ул-маориф», «Сад панди Луқмони ҳаким», «Насиҳат ул-ҳукамо» ва «Таржимали гўзал насойиҳ» каби нарсалар эди. Зарурлиқ вақтида баъзи мактаблар «Саводхон» (Алифбо), «Аввал ун-назофа» ва «Бад’ ул-амони» каби тоторча китобларни ҳам вактинча дарс жадвалига киргиздилар. Мана шундай эҳтиёжларни кўзда тутиб, янги мактаблар учун форсча китоблар ёзиб босдирғувчи Васлий ва ундан кейин Беҳбудий бўлди. Мен мунда ёлғиз форсча алифболарни ёзиб ўтмакчи бўламан. . «Баён ул-ҳуруф» Бу алифбо Васлий томонидан 1904nchi йилда ёзилиб, китобчи Қори Абдурауфнинг харжи билан тошбосмада фақат бир мартаба минг дона босилди. Қирқ бет миқдорида бўлғон бу рисоланинг 18 саҳифаси алифбо, бошқаси ақоид ва амалиёти исломиядан иборатдир. Мунда кўпрак ҳуруф ва сўзларнинг турли ҳаракатлар билан қандай ўқилиши кўрсатилгандир. Бу асар ҳар жиҳатдан жуда ноқис ва ярамас бир ҳолда чиққан бўлса-да, китоб қаҳатлиғи вақтида баъзи мактабларнинг дардига даво бўлғон эди. . «Асбоби савод» Бу алифбо 1905nchi йилда Беҳбудий томонидан тузилиб, 1906nchi йилда ўз масорифи билан тошбосмада икки минг дона босилди. Рисола қирқ бетликдир. «Асбоби савод»нинг бош тарафидаги дарс ва ҳуруф тузилиши Олимжон Борудийнинг «Саводхон» алифбосига ўхшайдур. Бу алифбода бошлаб, ҳуруфи ҳижонинг ҳаммаси ёлғиз ҳолида ва сўнгра бирдан уларнинг турли шакллари кўрсатилгандир. . «Раҳнамои савод» Мунинг ёзғувчиси Ҳожи Муин ва ношири муаллим Абдуқодир Шакурийдир. 1908nchi йилда тошбосмада фақат бир қатла икки минг беш юз дона босилди. Юзи 36 саҳифаликдир. Бу алифбонинг бошида ҳарфлар тадрижий суратда кўрсатилиб, сўз ва жумлалар ҳам мад усули (чўзғи) билан ёзилғон. Мунда энг аввал форсча ҳарфлар тадрижий йўл билан айри ёзилиб, сўнгра арабча ҳарфлар кўрсатилганлиги учун ўша вақтда усули жадид душманлари: «Жадидлар ўз китобларидан арабча ҳарфларни чиқариб ташлабдурлар», деб халқ орасида иғво тарқатғон эдилар. . «Раҳбари мактаб» «Раҳнамои савод» тартибида чиққан бу алифболарнинг тузғувчи ва босдирғувчиси муаллим Раҳматиллазодадир. Бу алифбо 1913nchi йидда тошбосмада икки минг дона босилғон. Мунинг охирида бирмунча енгил манзумалар ҳам бор. Юзи 36 саҳифадир. «Раҳбари мактаб» алифбоси ўктабр инқилобиғача тузатилиб, уч қатла босилиб чиққан. Ўктабр ўзгаришидан кейин бу кунгача чиққан форсча алифболар: . «Баҳори дониш» Бу алифбо Самарқанд вилояти маориф идорасининг сипориши билан мусташриқ Вияткин томонидан ёзилғон. 1918nchi йилда фақат бир мартаба йигирма минг дона босилғон. Юз олтмиш тўрт бетдан иборатдир. Бу ҳам «Ўртоқ» алифбосидек бузуқ ёзилғонлиғи учун мактабларимиз ундан керагича фойдалана олмадилар. . «Соли нахустин» Мунинг ёзғувчиси Самарқандда Саидризо Ализода бўлиб, ношири Турон маориф комиссарлигидир. Бу алифбо 1920nchi йилда биринчи дафъа беш минг дона босилғон эди. Яна 24-25nchi йилларда икки қатла босилди. Учинчи босилишида анчагина тузатидди. Мунинг охирғи ношири Абдуқаюм Қурбийдир. . «Мифтоҳ ут-таълим» 1922nchi йилда тошбосмада бир дафъагина беш минг дона босилғон бу алифбонинг тузгувчиси мирзо Muhammad Самадзода (Собит) бўлиб, ношири Туркистон давлат нашриётидир. 57 бетдан иборат бўлғон бу алифбонинг йигирма бети муаллимлар учун қўлланма бўлса-да, ўзи жуда қийин равишда тузилгандир. . «Алифбои забони тожик» 1924nchi йилда бу алифбо Нисор Muhammad томонидан ёзилиб, Ўрта Осиё давлат нашриётининг харжи билан бир қатла тошбосмада беш минг дона босилған. Бош тарафларида бирмунча расмлари ҳам бор. Юзи 48 бетликдир. Бу алифбонинг таълими болалар нари турсин, катталарга ҳам қийинлиқ қиладир. Тушуниши қийин арабча сўзлари ва қоидадан ташқари иборатлари ҳам йўқ эмас. . «Алифбои тожик» Бу расмли алифбонинг тузгувчилари Мазҳар Бурҳон билан Садриддин Киром бўлиб, ношири Тожикистон маориф назоратидир. Ўзи 92 бетлик бўлиб, 1925nchi йилда Масковда беш минг дона босилган. Бу алифбонинг бошларидағи дарслар мад усули (ҳаракати ҳарфия билан) ёзилғонида муваффақиятли чиқиши мумкин эди. Фақат шунга диққат қилинмабдир. Йўқса, аввалги бир неча сабоқларида ёлғиз ҳарфлар билан тузилиб кўрсатилган сўзлар жуда муносиб тушкан. Бу алифболардаги расмлардан баъзисининг остида исмлари номувофиқ ва янглиш ёзилғон (Буқаламун, офтаба каби). . «Раҳбари бесаводон» Катта кишилар учун Амриқо усулида ёзилғон бу расмли алифбонинг мураттиблари Раҳматуллазода билан Ҳожи Муин бўлиб, ношири «Саводсизлиқни битирув фавқулодда комиссияси»дир. Бу алифбо 25nchi йил охирида биринчи қатла йигирма минг дона босидди. Расмлари бир оз қўпол чиққан. Ўзи эскирак ҳуруф билан босилғон. . «Дабистони тожик» Бу алифбо яқинда Саидризо Ализода томонидан ёзилғон бўлса-да, ўзи ҳали босилғон эмас. Булардан бошқа Лоҳутий томонидан ёзилғон бир алифбо чиққан бўлса ҳам уни кўрмадик. Генерал Фун Кауфманнинг хитобномаси Бу кунларда Туркистоннинг «фотиҳи» бўлғон генерал Фун Кауфманнинг Самарқанд шаҳрини олғондан кейин халқни тинчлиққа даъват қилиб ёзғон бир хитобномасининг асли нусхаси қўлимизга тушди. 1868 йил 2 май (янги хисоб билан 18 майда) Фун Кауфман амир Музаффар аскари билан урушиб, Самарқандни олғоч, сўнгра Самарқанд аркида бир мунча аскарни қувиб, ўзи қўшини билан Катгақўрғон ва Панжшанби томонға юриш этадир. Шу чоғда амирнинг ўғли Ғузор ҳокими Абдумалик тўра Шахрисабз ва Китоб халқи билан бирлашиб, Самарқанд қалъасини бир неча кун мухосара этди, яна амирнинг бир турли тадбири билан тарқалишдилар. Шу орада генерал Фун Кауфман амирнинг қўшиниға ғалаба қилиб, уни сулҳга мажбур этадир (2 июнь, 1968 йил). Фун Кауфман қолома аскари билан қайтиб келиб, Самарқанд халқини қатли ом қилғондан сўнг, қонли қўли билан шу хитобномасини ёзиб, Самарқанд халқини тинчлиққа чақирди (фақат имзоси ўзгартирилди). «Туркистон женерал губернатори барчани огоҳ бўлмоқ учун маълум қиладур. Подшоҳ императорга тобе юрт ичинда давом-тартиб ва осойишталиқни тушурмай ушлаб турмоқни ва ҳамсоялар билан тотувлиқ ва ошнолиқ қилиб турмоқни маним давлатхоҳим манга буйруқ қилиб эди. Жаноби олий Бухоро Амири оқ подшоҳнинг хайрлиқ ниятига кўб вакт инобат қилмади. Тотувлиқ ҳақинда ихлоси ишондирғанимға шубҳа қилиб, Бухорб вилоятиға фойдали меним юборган аҳтсномамга кўнмади. Тотувлиқ қилмоқ учун Ўрусия ерининг четидан аскарларим билан кўтарилиб чиқмоққа тейишли бўлди. Самарқанд ва Каттақўрғонни олғонимдан сўнг, неча маротаба Бухоро аскарлари устидан ғалаба бўлғандан сўнг, охир Амир кўрдики, ўрус билан суғуш қилмоқ Бухоро ҳалоклигига борадир. Уз фойдаси учун ва Бухоро халқининг хайриятлиги учун Ўрусия билан тотувлиқда ва ошнолиқда турмоқ авлороқдир. Улуғ императур ҳазратлари ихтиёри эмди бажо келтирилди, комил рози бўлғоннинг ростлиғиға ўз муҳри билан юборилган аҳдномани маҳкам қилиб Ўрусия билан яраш қилди. Мундан буён Ўрусия билан Бухоронинг сарҳад ерлари будур: Зарафшон даласини Шаҳрисабз бегига тобе ердан ажрататурғон тоғнинг усти билан Зарафшон дарёсиға қараб боратурғон тоғлар билан ёндан сўл, мағриб тарафи Каттақўрғондан Зарафшон дарёсининг даласи орқали Оқ тоғнинг устини кесиб ўтиб, сарҳади мағриб тарафи Нурота қўрғонини Бухоро вилоятиға қолдируб, Нурота тоғининг баланд тепаси билан юрур. Ушбуни улуғ оқ подшоҳнинг тобеида бўлғувчиларнинг барчасиға маълум қилиб амр қиламан: чет ернинг босмоғидан қўрқмайинча, тотувлиқда ва тинчлиқда турингизлар, ўз ишларингиз: деҳқончилиқ ва касб-савдоларингизни қилингизлар. Тинчлиқни бузғон оқ подшоҳнинг душманлари, албатта, халқнинг ҳам душманлари, шундайин одамларни ушлаб ҳокимингизга топширингизлар, қонун бўйинча жазо берилмаги учун. Ёзилди 21 саратон, 1868 йилда Самарқанд шаҳринда. Туркистон генерал ғубернатури адютанд Фун Кауфман муҳрларини босдилар. Хитобноманинг остида Фун Кауфманнинг ўзбекча ёзувли муҳри бор. Ичидаги хати шудир: «Туркистон генерал губернатури ҳенерал-адютанд Фун Кауфман». Бу хитобноманинг тил жиҳатдан ҳам аҳамияти йўқ эмас. Хитобномада «генарал» сўзи уч ўринда уч турли ёзилғон. Бунда тотор тилининг таъсири борлиғи ҳам кўринадир. Чунки рус аскари ичида тотор бўлғонидек, аскар бошлиқлари ҳузурида тотордан тилмочлар ҳам бор эди. Ғазета ўқимоқ манфаати Биз туркистонлиларға ғазета ўқумоқ у қадар расм ва таомил эмас. Агар ғазета ўқумоқнинг манфаатини билса эдук, ёки ғазета ўқуб маъносиға тушунса эдук, ҳатто бир нафас ўлсун ғазета мутолаасидин воз кечмас эдук. Ғазета ўқумоқ у қадар лаззатли шайдурки, бунинг лаззатини фақат қалам ила тасвир қилиб бўлмас. Лекин ғазета ўқуб лаззат топмоқ учун тарих ва жуғрофиядан хабардор бўлмоқ керак. Чунончи, бу кунтсаги Туркия ила Италиё сўғушиға мутааллуқ хабарларни ўқуб англамоқ учун бу икки давлатнинг, филжумла жуғрофияси ила тарихини билиб, мавқеъи муҳораба харитасини кўз олдиға тутмоқ керак. Шундай бўлмағон ҳолда ғазета ўқувчи ўқиган хабарларидин истифода эта олмайдур. Бизнинг халқ аксарият ила ғазета ўқумайлар. Ғазета ўқувчиларидан ҳам ўн нафаридан тўққизи ғазетадан лозим даражада истифода қила олмайдур. Чунки тарих ва жуғрофиядан озғина ўлсун хабари йўқ. Ҳатто ўз баладасини жуғрофиясини ҳам билмас. Билмоқ керакким, ғазеталарни яхши ва истифодалиси ўлдиғи каби истифодасизлиги ҳам бўлур. Шунинг учун ғазета ўқувчи бул хусусда диққат ила ғазета интихоб қилмоғи керак. Бир давлат ёки бир миллатни маориф ва санои’ тўғрусинда на даражада эдикини билмоқчи бўлсангиз, жуғрофия ва ғазета воситаси ила билурсиз. Хулоса, жуғрофия ва ғазета бир оинаи жаҳоннамодурки, тамом ҳаракат ва аҳволи аҳли илм буларнинг воситасила билиниб турадур. Буларни ва тарихни ўқуган киши бир миллатнинг тараққийси ва ё инқирози налар ила ўлажағини камокона билур. Ва бундин сўнг дин ва миллатни яхши кўратурган бўлса, тараққийси учун мумкин қадар ҳар бир чорая ташбиш эдар. Бизнинг Туркистонға эса ҳатто бир дона ўлсун миллий ғазета йўқдур. Бизнинг ҳаётсизлиғимиза ва ҳам маорифи замон ва саноиъи жадидадан бутун бебаҳра ўлдуғимиза шул бир дона миллий ғазетая молик ўлмадиғимиз далил бўлса керак. То бир миллий ғазетая молик бўлғунча, биз ушбу «Туркистон» ғазетасиға мақолаларимизни юбориб турармиз. Ҳар ким ҳар на деса десун, биз ўз маслакимизда хидмат эдармиз. Мақоламизни ғазетиға дарж этдики учун соҳибидин ҳам миннатдормиз. Икки кўруниш «Машраб»нинг бу сонидағи икки кўруниш, бизнинг назари диққатимизни ўзига худди қаҳрабодек тортиб қўйди. Унинг бири — танқид оламида янги «усул», иккинчиси -Зарафшон дарёсининт бу кунги ажойиб ва ғаройиб ҳоли. Шунинг учун бу тўғрида бир-икки оғиз чақ-чақ қилмасдан ўта олмадик. Бировнинг шеъри ёки меъри танқид қилинар экан, унинг ғалвир-шалвирини бошлаб таҳлил ғалбиридан ўтказиб, сўнгра ул ҳақда бир ҳукм чиқариш ота-бобомиздан қолған яхши бир одат эди. Яқинда «А. Саъдий» деган бир ўртоқ ҳам шу усулға амал қилиб бир муддат сўкиш «офариннома»си олғон эди. Лекин нима учундир сўнг чоқларда янги бир танқидчи майдонға отилиб, ўз ақлича одам боласи кўрмаган ва эшитмаган шги бир «усул» чиқарди. Бунинг усулиға қарағанда, таҳлил-маҳлил деган бош оғриқлар ҳожат бўлмай, ёлғиз шоирларни сабзи-шолғом қаторида қопға солиб, Оврупонинг тошбақа тарозуси билан ўлчаш кифоя этар эмиш… Мана, биз ўзимизнинг ёш шоирларимизға бу янги «усул»ни тортиқ этамиз. Токи булар бундан кейин Оврупо шоирларидек шеър айтсунлар. Бу ишнинг уддасидан чиқмағонлари тақдирда жимгина юрсинлар ва «тавсиъи маълумот» этсунлар… Яша танқидчи!.. Шу усулга ҳам салламно!.. Энди келайлик Зарафшон дарёсининг бу кунги кўрунишига: Самарқанднинг бу кунги Зарафшон манзарасини кўрган киши ҳайрон бўлиб, «ё бу ернинг халқи девона бўлғон, ёки бу шаҳар — ҳалҳала шаҳри экан» деб ўйласа ажаб эмас. Чунки бечора деҳқонлар, қанча меҳнат қилиб, солиқ тўлаб бир қоп ғаллани ёки 20-30 қовунни бозорда сотаман деб Зарафшон қирғоғиға келадилар. Бундаги қаровуллар қўпрукдан мандатсиз ўтказмаганлари учун у бечоралар ҳам тақдирга тан бериб дарёдан ўтишга мажбур бўладилар. Натижада, бир мунчалари дарёдан зўрға ўтиб, бошқалари тўп-тўғри Бухородан чиқадирлар ёки иккинчи дунёдан… Буларнинг уйдаги бола-чақалари «отамиз гўшт-ёғ келтирадир» деб қозонни қизитиб турадир. Лекин гўшт-ёғ нари турсин, оталаридан дарак ҳам бўлмас. Бунда қозон қизиб ёрилур. Бола-чақалари ҳам сабил қолур… Шаҳримизда ишчи-деҳқонлар фойдасиға ишлайдурғонларнинг бу фожеаларни кўрарлик кўзлари, эшитарлик қулоқлари йўқ. Чунки…. Интиқодоти воҳияга бир назар Муҳтарам муҳаррир афанди. Ушбу мактубимизга газетангиздин жой берувингиз маржудур. Русияда ҳуррияти калом ва матбуот верилғондин бери миллатпарвар мусулмонлар тарафиндин мавқе’ интишора ваз’ ўлинон газета ва мажаллалар сутунларинда ҳар замон аҳамиятлу масалалар узринда мусодамаи афкор эдулмоқтса ва кўрулмоқтсадур. Аммо баъзи вақтлар бўш сўзлар ва қазиялар, нобҳангом мубоҳаса ва мунозаралар, ғаразкорона танқидлар жароид саҳифаларинда кўрулуб, газета ўқуғувчиларни мабҳут ва мутаассуф этмакдадур. Бўйла воҳий сўзлар ким тарафиндин сўйланиюр. Канды занимча, Ҳақназаринда ўзини тараққийпарвар кўрсатуви танбаллик ичинда яшаён бир токим беномуслар, шуҳратпараст сафиҳлар, муфаттин иш бузувчи нокаслар тарафиндин сўйлайинур баъзиларни кўрасиз. Ўзини мактаб дўсти кўрсатуб, мактабларни бузмоқ суи қасдинда баъзиларни мушоҳада этсангиз, ўзларининг қувваи таҳририя ва балоғати қаламияларини кўрсатмакчи бўлуб аслсиз хабарлар, бефойда баҳслар, беиборат охири хурофотлар ила олами матбуоти лакадор эдарлар. Аларни ушбу ғаразкорона ишлари миллата манфаат ерина мазаррат, муҳаббат ерина адоват, иттиҳод ерина ифтироқ, башорат ерина яъс вермақтсин моадо ақалан бир тийинлик ўлсун фойда еткура олмаз. Зан эдурам, бу масалу афсоналар «Таржумон»дин моадо дигар газеталарда ора-сира кўрулмақладур. Қавжи «Таржумон» эса 26 санадин бери миллат нажибаси узринда кўб тажриба ҳосил этмакдадур. Биноан алайҳи доимо андиша ила сўйлаюр, атрофли мулоҳазалар ила иш кўриюр, яна такрор айтаман, газеталарда бўш сўзлар кўриюлур. Нетаким, агар бу кун бир газетая «танқиднома» ўқулса, эртаси яна ўшал газетая ёки бошқа бирисина анинг «раддия»си кўрилиюр. Мен бу сўзларим ила «интиқод» масаласини ёмон кўруб, барҳам бермоқ қасдинда дагилам, балки демак истаюрамки, мунаққид киши ўз мақсудини шахсият, нафсоният жиҳатидин мубарро тутмоқ шартила фақат мунассифона ва мудаббирона суратда ёзсун. Токи сўзлари муассир ва қобили эътибор ўлсун, йўқса ёзилмиш шайлари адоват ва нифоққа сабаб ўлуб, рафта-рафта ваҳийм натижалар веруви шубҳасиздур. Бу сўзларима мисол келтируб деюрамки, бу сана ва кечан сана олти-этти ой зарифинда мактабимиза мутааллуқ «Вақт» газетасида икки мартаба ва «Туркистон»да бир карра танқидлар ўқидуқ. Мунаққид кишилар бизга маълумдур. Чунончи, «Вақт»нинг 323 нўмрасида «Мактаб дўсти» имзоли мактубнинг соҳиби Зокиржон Алихонов айдики, ўзи Хўқандда 4-5 кун мактабдорлик қилиб, билмам, на сабаб ўлди (оқчаси кўпайдими ёхуд хизмати миллияси ўсондирдими), мактабини ташлаб кетди. Яна «Вақт»нинг 416nchi нўмрасида «Зиёратчи» имзоли мақоланинг соҳиби Шокиржон айдики, ўзи Туркистон шаҳрида усули жадида мактабининг муаллимидир. Мазкур муаллим Қурбон байрамининг таътили муносабатила ўз қўлинча ёлғуз тафриҳ ва касб ҳаво этмак орзусила Самарқанда келмиш эди. Самарқанд аҳолисининг «гаштак» деган эски бир расм ва одатлари ворки, аксариятила жума оқшомлари ҳар тоифа ўз касбдоши ва маслакдоши ила ижтимоий мусоҳабат ва касби шаторат эдар. Бизлар ҳам канды маслақтсошларимиз ила гаштакимиз вор эди. Мазкур муаллим бизим мактабимиза тушганичун унида ижтимоийгоҳимиза таклиф этдук. Ва анинг ила бирликда ижтимоийгоҳимиза боруб, 3-4 соат миқдоринда она тилимиз ўлон форсий-тожикий лисонила ўз дардимиздин ўтра узун узоди муҳовара ва муколамаларда бўлиндуқ. Мажлисимиза хитом верилдуқдун сўнгра ҳар ким ўз манзилина тарқалиб кетди. Бизлар ҳам муаллим меҳмонимиз ила баробар мактабимиза қайтиб келдук. Йўл асносида муаллимдин сўраштукки, афандим кайфингиз насил, бизим жамиятимизи хушладингизми? Жавобда, йўқ, бан бу форсийча такаллумингиза ҳеч тушунмадим. Келганимдин пушаймон бўлдим. Ҳолингизи бир оз аввал билганим ҳолда ҳеч бу орада келмас эдим, деб изҳори маҳзуният айтди. Бу киши мактабимизнинг пруғромини ва талабаларимизнинг баъзи дурусларидин верилғон имтиҳонларини кўруб кетмишди. Кетгонидин 4-5 кун кечди-кечмадики, «Вақт»нинг 416 нўмрасида «Самарқандда на кўрдум» унвони остинда бир ажойиб мақола ўқудим, имзосина кўз солдим, «Зиёратчи»дур. Мақоласини тамом ўқуб бир оз тафаккур ила бу ғофилона сўзларни ёзон ўшал тотор муаллимдан бошқа киши ўлмадиғини ҳис этдим. Бехабарона ёзилмиш воҳий сўзлари қобили жавоб ва эътибор ўлмаса-да, фақат ўзининг Жуҳулат ва сафоҳатини исбот эдарак танбеҳ вермак қасдила бир-икки ҳарф ёзмоқни муносиб кўрдим. Сўзларнинг мухтасари ушбудир, деюрки: «Самарқанднинг усули жадида мактаби Туркистон тарафларинда хейли машҳур ўлдиғиндин фақат шуни кўрмак учун воруб сўнгра англадимки, мактабнинг шуҳрати ёлғуз бунинг муассиси ўлон муфти Маҳмудхўжа афанди соясинда экан». Энди бунга на дейимли, афандим? Ушбу мактабнинг муассиси ва бош муаллими мулла Абдулқодир ўлдиғи олти санадин бери ҳаммага маълумдурки, гунаш каби ошкорадур. Фақат муфти жаноблари канды манзилларини мактаб учун икки санадин ортиқ билаижрат қўюб, озгина ривожина сабаб ўлдиларки, буни ҳеч ким инкор этмади ва этмаяжакдир. Яна айтасизки: «Мактабнинг пруғром ва ўқув тартиблари қусурли. Ўқув асбоблари ҳеч йўқдеярликдур». Афандим, пруғром ва ўқув тартибларимизнинг ханки еринда қусур вор. Буни очиқ суратда мўбамў баён этувингиз тевишли эди. Бизлар у жойини қўруб икмолина чолишар эдук. Авет, ўқув асбобларимизнинг матбуа нусхаси оздир. Бунинг сабаби, албатта, форсча рисолалардин қўлланилган фиқҳ, тажвид, қавоиди форсий, ҳисобнинг чоп ўлинмадиғидур. Тожик болаларининг она тилларига мувофиқ ўқуб ёзилмиш мазкур рисолаларини ким чоп қилур, аларнинг табъина кўб оқча лозим ўлажақдир. Inshoolloh! Келажакда бирор соҳиби ғайратнинг ҳимматила таб’ ўлинажақдир. Бу сўзларимиз сабабли лисон масаласининг қопуси очидди. Афандим, маълумдирким, бизим она тилимиз форсий-тожикийдир. Аммо умумий лисонимиз туркийдир ва диний лисонимиз арабийдурки, бунга ҳеч шак-шубҳа йўқтсур. Ушбу алсинаи салосанинг таҳсили ҳаммая лозимдур. Аммо ҳар миллатнинг ибтидоий таҳсили она тилинча бўлинмамаси ҳодда машаққат-азоб чекуви бад яҳи ўлдиғичун биз талабаларимиза уч сана мутамаддиян форсийча дарс вердуқдин сўнгра, туркчая шуру этмакка қарор вердук. Даҳи туркийнинг аҳамияти на даражада ўлдиғини оз-моз билдикимиздин, inshoolloh, ояндаға тадрижан алимиздин кеддики қадар тавҳиди лисон борасинда ҳам чолишажақмиз. Афандим, сиздин бошқа Абдурашид ва Исмоилбек афандилар каби буюк-буюк зотлар мактабимиза келиб кетмишларди. Аларни тил ва бошқа тўғруларда ҳеч бир гуна, эътирозкорона сўзларини эшитмадук ва кўрмадук. Аммо сизнинг жаҳолатингиздин ноший ўлон лисон алайҳинда атолаи лисон этувингизи камоли таассуфла кўруб ҳайратда қолдук. Яна деюрсизки: «мактабнинг молия жиҳати торлиқдадур». Бу аслсиз хабарни қайси мавсуқ манбадин олуб ёздингиз ё магар коҳини фолбинлик этуб илми ғайбдин хабар веруб қўйдингизми? Мактабнинг мадохили ўз масорифина кифоя этадур. Мақолангиз охириндаги тавсиянома энг тўғридур. Фақат билмиш ўлингизки, жанобингиз келмасдин бурун ул амр ҳақиқатан ижро ўлмасди. Муаллимимиз ҳамжамиятнинг у таклифини ҳусни қабул ила муташаккиран талаққий этмишди. Маъа мофийхи бу насиҳатингиза даруни дилдан ташаккур айдарак ҳақингиза ушбу ибратбахш мис-раъни ўқумоқ-ла хатми калом айларам, вассалом. Ақлинг вор эса нафсингки ислоҳ айла, ў ғарош. Мустағриқ ўлурсен у замон ажри жазила. Истиқбол қайғуси Маълумдирки, ҳар миллатнинг тараққийси илм ила бўлуб, илми бор миллатнинг истиқболи мунаввар ва ўзи осойишда ҳам ажнабийлар қошида маҳобатлик ва ҳурматлик кўринур. Соҳиби илм ва мутараққий миллатларнинг аломатлариндан баъзиси шулки, ибтидоий мактаблари мунтазам бўлуб, ўрта ва олий ҳар турли мадрасалари бўладур. Бу мадрасаларда ўқуб чиқгон болалари фаол одам бўлуб, ҳол ва даражаларига муносиб иш — ҳунар — тижорат ва руҳоний ўрунларга киришуб кетарлар. Шу йўл ила мутамаддун миллатлар ўз ишларини ўзлари бошқаруб, ҳеч важ-дан ўзгаларга муҳтож бўлмай роҳат, роҳатда яшайдурлар. Ўз мадрасаларига диний, дунёвий илм ва фанларни лозиминча ўргануб чиқарлар. Онинг учун на динларини қўлдан берурлар ва на дунёвий ишларини. Демакки, бир қавмнинг ҳаёт ва саодати илм иладур. Сувсиз балиқ тирик қолмагани каби илмсиз, иттифоқсиз миллатларнинг яшай олмаслиги табиийдур. Мен бу маҳалда илм ва фан қаторинда сарват, яъни бойликни ёзмадим, ҳолбуки, тирикчилик шартларининг бириси оқча ва мол эди. Чунки мол ва мулк илмнинг ниҳоятсиз самараларидан бир жузъидур. Илми бор одам озгина ҳаракат ва ғайрат қилса, албатта, бой бўлур. Юқорида илмлик миллатлар яшайдур демиш эдим. Мунинг аксинча, нодон миллатлар мутлақ яшамас, тадрижий йўқ бўлур. Алалхусус бу замонда, илми замонийсиз миллатнинг яшамайинча, тезлик ила мунқариз бўлиши муқаррардур. Бурунғи замонда темир йўл, парохуд, телегроф, айруплон ва шунга ўхшаш маданият асбоблари йўқлигидан дунёдаги ҳукуматлар бир-биридан узоқ туруб, яки дигарининг қувваи аскария ва молиясини тамом билмас эди. Шунинг учун ҳукуматларнинг бир-бири устига боруб ҳужум қилиши ниҳоятда мушкул эди. Шул важдан аввалги замондаги ҳукуматларнинг аҳволи аҳёнан табаддулот ва тағйиротға учрар эди. Аммо бу замон бўлса, бутун бош-қадур. Илм ва фаннинг тараққийси ва ёрдами ила ер юзиндаги мухталиф миллатларнинг ҳар нав’ аҳволи мутамаддун ёвруполиларнинг кўзи олдиндадур. Бу дунё ҳаёт муборизаси майдони бўлгонидан, бир кучлик нимарса кучсизини эзар, ютар. Бу қонуни табиат ҳар бир жонсиз ва жонлик нарсалар ҳақида умумий ва жорий бўлуб келмакдадур. Масалан, ғарбдаги Америко ҳукумати шарқдаги Ёпуниёни билфарз кучсиз топса, денгиз ичидан келуб, бир ой зарифида тамом Ёпуниёни истило ва тасхир этмоқи мумкиндир. Анинг учундирки, замонамиздаги ҳукуматлар бошиға тез-тез янги ҳодисалар воқе’ бўлуб, ушбу замон силоҳи ила қуролланмаган ҳукуматлар ўз мамлакат ва истиқлол-ларидин маҳрум бўлмоқдадурлар. Мисол учун ҳозирги замонамизда кам илм ва бепарволигидан жаннат каби шаҳарларидан айрилуб, юз мингларча аскарлар ва бегуноҳ хотун, бола-чақаларининг талафиға сабаб бўлган Туркия ҳукумати ила нодонлик ва ўз ичидаги фитна ва иғтишош сабабли бир-икки ҳамсоясининг тузоғига илиниб, мухтазорлик ҳолатига келган Фас ҳуқуматини кўрсатурмизки, булар ҳар бир кўзи очиқ жаридахонларга маълумдир, Ҳоказо Эрон. Эмди келайлук мақсудимизға. Бизларнинг замонаға мувофиқ, яъни замонча эҳгиёжимизга ярайтургон мактаб — мадраса — дорулсанўа — …ларимиз ила замоний илм ва фанларни билатургон уламо — ағниё — тужжорларимиз ва ҳунармандларимиз йўқ. Токи, бизлар ҳам ўзгалар қошида ушбу (муборизаи ҳаёт) майдонида эзилмай, илмимиз ила динимизни, молимиз ила ҳаётимизни муҳофаза қилиб яшасак. Шундай қилмаганимиз ҳолда, бора-бора охир ҳолимиз табоҳ-болаларимизнинг иши оҳ ва воҳ бўлуб ҳам дин ва ҳам дунёмизни қўлдин беруб мунқариз бўлурмиз. Ушбу вақтдан бошлаб истиқбол ғамини еб, таъмини истиқболимиз йўлида ҳаракат қилмоқ ҳар биримизнинг вазифаи лозималаримиздур. Каттақўрғон хотиралари 41nchi рақамли «Ҳуррият»да ғазетани давом қилдирмоқ учун ноширлари тарафиндан берилғон қарор ва обуна олмоқ тўғрисинда маним Катгақўрғонға юборилмоқлиғим ёзилғон эди. Мана, мазкур қарордан бир неча кун ўтгандан сўнгра хусусий ишларимни биткуриб, 20nchi ўктабрда Каттақўрғонға бормоқ учун йўлға чиқдим. Вағунда 2-3 бухорий ва бир эроний ила йўлдош бўлдим. Поезд жўнамасдан бурун русча-мусулмонча турли ғазеталар сотғувчи бир русдан бир дона «Очиқ сўз» ғазетасини сотиб олдим ва баъзи муҳимроқ ўринларини (йўлдошларимнинг илтимослари бўйинча) ўқуб бердим. Шул муносабат билан эроний йўлдошимиз ила сўзға киришуб, уруш хабарлариндан ва урушғувчи давлатларнинг вазият ва ҳоллариндан хейли сўйлашиб олдиқ. Эроний йўлдошимизнинг замона аҳволиндан хабардор, дин ва дунёдан хейли маълумотлик зот эканлиги сўзлариндан билинур эди. Шунинг учун анинг билан суҳбатимиз қизиб қолди, турли бойлардан таъоти афкор этдук. Олами исломнинг таданнисидан ва анинг сабаблариндан, лекин бу сўнг йилларда ислом оламинда ҳам бир оз интибоҳ пайдо бўлуб, баъзи ўлкаларда мусулмонлар уйғона бошлағонлариндан, Мисрда шайх Жамолиддин ва Muhammad Абдуҳлар, бошқа ўлкаларда ҳам шуларға ўхшаш неча улуғ мужаҳҳид кишилар, доҳий ва файласуфлар чиқиб, мусулмонларни уйғотмоқ учун қилғон ғайрат ва ижтиҳодларини бир-бир сўйлашиб ўтдук. Бир вақт ёнимиздаки бухорий йўлдошларимизга қарасак, онлар хур-хур ухлаб қолиблар. Киторимиз ҳам Каттақўрғонга яқинлашибдир. Нарсаларни йиғиб бўлуб, вағун тризасиндан бошимни чиқариб ушбу йил ёмғурсизликдан экин бўлмағон ерларга қарамоқ ила баробар турли фикрларға чўмуб кетдим. Зотан ёмғур кўб ёғғон йилларда ҳам Туркистоннинг экинлариндан ҳосил бўлғон донлар ўз аҳолисиға зўрға етишур эди. Бу йил ёмғурсизликдан экинларнинг баракаси учуб, ўлкамиз қимматчилик устинда қаҳатчиликга ҳам дучор бўлди. Бу жиҳатдан қашшоқ ва камбағаллар, бева ва бечораларнинг тирикчи-лиги ниҳоятда оғирлашди. Аммо буржуйлар, инсофсиз савдогарлар бу фурсатдан мингларча-миллиюнларча истифода қилдилар ва қилмоқдалар. Биз бойларимизнинг ақча кўпайтурмоқлариға бахил ва ҳасад қилмаймиз. Ёки дунё топмакни ёмон ва мазмум бир иш деб эътиқод этмаймиз. Балки бизнинг бу сўзларимиздан муддаомиз бойларимизнинг қашшоқлар ҳоллариға тараҳҳум этмасликлари ва унларға шафқат ва мурувват кўрсатмасликларини айтиб ўтмакдир. Бой ва қашшоқ, табиий, ҳар ўлка ва ҳар миллатда бор. Мутамаддун миллатлар орасиндан бойлари кўб бўлуб, қашшоқлари оздур. Аммо бизларнинг ярим маданий бўлғонимиз учун бойларимизға нисбатан қашшоқларимиз ниҳоятда кўбдур. Бизлар билан маданий миллат орасиндан кўнгилни ачитатурғон яна бир айирма шуки, унлар ўз қашшоқларини кичиклиқдан бошлаб тарбият қилалар, ўқуталар, одам қилалар. Ва бу йўл билан ўз фақирлиқ томурини қуруталар, мана шунинг учун маданий миллатлар орасинда фақирлар кундан кун озаймакдадур ва гадойлик каби манфур одат йўқ бўлмоқтсадур. Энди бизлар ўз ҳолларимизға бир йўла қарасак, кўрамизки, бизнинг динимиз ислом фақирларға боқмоқ тўғрисиндан турли йўллар кўрсатиб буйруқлар қилғондир… Ҳатто бойларға закот фарз қилғонлиғининг фалсафа ва ҳикматлариндан бириси, фақир ва мискинларға мурувват этмакдир. Мана мен ушбу фикр денгизинда чўммоқда эдимки, қиторимиз Каттақўрғон мавқеъиға етишиб қодди. Йўлдошларим билан хайрлашиб вағундан тушдим, Каттақўрғондаги ёшлардан қадрлик дўстим Маҳбубхон афандининг манзиллариға бордим. Каттақўрғон аҳволиндан маълумот олмоғим тўғрисинда менга раҳбарлик этғувчи муҳтарам Маҳбубхон афанди бўлғонлари учун энг аввал бу зотни «Ҳуррият» ўқувчилариға озгина танитиб ўтмоқчи бўламан: Маҳбубхон афанди Каттақўрғон улуғзода ва бойбаччалариндан очиқ фикрлик бир зотдир. Мен мундан илгари (11nchi йил ноябрь ойиндан 14nchi йилнинг сентябригача) тақрибан уч йил Каттақўрғон русский-туземний мактабинда муаллимлик қилғоним вақтларда ҳам доим бу киши билан суҳбатдош бўлуб турғон эдим. Яна букун мазкур афанди билан кўрушмакни Худо насиб қилғон экан. Ҳовлилариға бориб кўришдук. Аҳвол сўрашиб ва бир-икки пиёла чой ичишиб бўлғондан сўнг бу ерда на мақсад билан келганлиғимни англатдим. Бу муносабат билан Каттақўрғоннинг «Ҳуррият»дан кейин кечирган ҳоллариндан ва ҳозирги ҳолиндан маълумот олмоқ орзусинда бўлғонимни ҳам биддирдум. Маҳбубхон афанди Каттақўрғоннинг турли аҳволиндан хейли маълумот бердилар. Сўзлариндан англашиладурки, инқилобдан сўнгра Туркистон ўлкасининг ҳамма еринда бўлғон ўзгаришлар бу ерда ҳам бўлуб ўтибдурки, бу табдилотнинг сиёсий, маданий ва диний жиҳатлариндан биз мусулмонларнинг лозиминча истифода қилурға истеъдодсизлиғимиз ва ҳаракатсизлиғимиз кўринуб турубдур. Бу инқилобдан кейин Русиядаги турли миллатлардан кўбиси ўзларининг истеъдод ва ҳозирлиқлариға иш кўрдилар ва кўрмакдадурлар. Маданий ҳозирлиқлари мукаммалроқ бўлғон миллатлар (финлар ва украинлар каби) Русия инқилобиндан кейин ўзлариға оид ишларни ўз қўллариға олмоқ ҳаракатинда бўлдилар ва ўз мақсадлариға ҳам етиша бошладилар. Модомики, бизларнинг маданий ҳозирлиғимиз йўқ эди, яъни ушбу замонға ярайтурғон билги ва онгимиз йўқ эди, ҳуррият неъматлариндан керагинча истифода қилолмай турамиз. Саккизинчи сентябрда Каттақўрғонда шаҳар думасининг сайлови бўлуб ўгубдур. Бу сайловда уламо, бойлар ва ёшлар муттафиқан бир рўйхат тузганлари сабабли сайлов ғавғосиз ўтубдур. Аммо бу сайловда хотунларнинг иштирокиға ижозат берилмабдур. Ҳолбуки, хотунлар ҳам инсон болалари эди, уларнинг ҳам бу сайловға иштирок этмоқға ҳақлари бор эди. Шаҳар думаси очилгондан кейин ғласнийлар полковник Роес жанобларин шаҳар раисликиға ўткарибдирларки, бу ишлари ниҳоятда муносиб ва ўрунли бўлуб тушубдир. Чунки полковник Роес тақрибан ўн йилдан бери Каттақўрғонда ҳоким бўлуб, бу орада аҳолиға яхши муомаласи билан ўзини севдирган ақллик ва тадбирлик тўғри бир кишидир. Мен уч йил Каттақўргонда турғон вақтимда ҳам бирон кишининг мундан шикоят қилғонини эшитмаган эдим. Сурушдируб англағонимизга кўра, бу ҳокимнинг халқ қошинда бу даражада мақбулият касб этғонлигининг сабаби ва ҳокимнинг фазилатлариндан баъзиси шу экан: Полковник Роес жаноблари ҳеч бир тўғрида ҳеч кимдан ришват олмас экан. Доим бой ва қашшоқни бир кўриб, бировнинг риояи хотири учун бошқа бировға зулм ва жабр қилмас эканлар. Миссиюнерлик фикри ва ҳаракатида бўлмас экан. Воқеан, бир киши золим ва мустабид Ниқолай замонинда шунча яхши сифатли бўлғон эса унинг хидматларини тақдир этмаслик ва унга қадршинослик юзиндан мукофот бермаслик инсоният сифатлариндан бўлмаса керак. Мен 6 йил бурун Каттақўрғонга муаллим бўлиб борғонимда бошлаб шул ҳокимнинг қошиға кирган эдим. Ҳоким меним кимлиғимни, нима учун келганлиғимни сўраб жавобни олғондан сўнг шу мазмунда насиҳат ва таълимот берганлиғи ҳануз эсимда бор: «Эшитаманки, Самарқандда мулло Абдуқодир деган бир муаллим усули жадид мактаби очиб болаларни яхши ўқутмоқда экан. Сиз ҳам ўшал муаллим каби болаларни яхши ўқутингиз. Болаларға шундай муомала қилингизки, улар ҳам сиздан қўрқсунлар ва ҳам сизни севсунлар». Мен умримда бир рус оғзиндан мундай тўғри ва хайрихоҳона сўзларни биринчи дафъа эшитганим сабабли ниҳоятда шодланғон ва руҳланғон эдим. Каттақўрғонда илгари тотор қардошларимизнинг мунтазам бир мактаблари бор эдики, бу мактаб ҳозирда ҳам давом қилмоқда экан. Каттақўрғонда ерли аҳоли учун ҳануз янги бир мактаб очилмағонлиғи сабабли баъзи кишилар ўз болаларини мазкур тотор мактабиға элтиб қўймоқда эканлар. Инқилобдан кейин бу ерда уламою ағниё ва ёшлар тарафиндан «Равнақ ул-ислом» исминда бир жамият очилғон бўлса ҳам, бу катта жамиятнинг улуғ ҳиммати кичкина бир «қироатхона» очмоқ билан тамом бўлғонға ўхшайдур. «Қироатхона»сини ҳам бориб кўрдум. 60—70 қадар мусулмоний, мундан ортуқроқ русча турли рисола ва ки-тоблари ва 10-15 турли мусулмоний ва русий мажмуалари бор экан. Аммо бу нарсаларни ўқиятурғон киши йўқ деярлик даражада оз кўринадир. Сабаби бўлса…маълум… Самарқандда катта бир шаҳарнинг қироатхонаи исло-мияси ўн йилдан бери давом этиб ўзининг кундалик мутолаачисини ҳануз ўн нафарға еткура олмағонда Каттақўрғон қироатхонаси ўз мутолаачиларини нечук кўпайтирсун? Барчаға маълумким, бизнинг халқ аксарият илмсиз бўлиб, илмлилари орасинда бўлса фикри очилғони юзда бир нисбатда оздир. Мунинг устинда, баъзи ёшлар ҳам ўзлари учун хусусий ғазета ва китоблар тадорик этиб қироат-хонаға у қадар эҳтиёжлари йўқдур. Энди бу ҳолда қироат-хона учун мутолаачилар қаердан келур? Мана шунинг учун керакким, ҳар ерда қироатхонадан бурун мактаблар очилсун, фикри очиқ мутолаачилар етишдурулсун. Ундан кейин табиий қироатхона очмоқға эҳтиёж тушар. Агарда бизнинг «Марваж ул-ислом» ва «Равнақ ул-ис-лом» исмли жамиятларимизнинг чин мақсадлари исломға ривож ва равнақ бермак ва мусулмонларни тараққий этдурмак бўлса, бошлаб мунтазам мактаблар очсунлар, сўнгра эски мадрасалардан фойдасиз ҳошияларни чиқариб, аларнинг ўрнида кераклик илм ва фанларни киргузсунлар ва бу йўл билан мусулмонларни маорифдан баҳраи об этиб, жаҳолатдан қутқарсунлар. Шул ҳолда дини мубини ислом ривож ва равнақ топар. Мусулмонлар ҳам, шаксиз, икки дунёда масъуд бўлалар. Йўқса, жамиятларимизнинг ёлғуз тумтароқли исмлар тақиб юрмаклари авом орасинда кўз бўёвдан иборат бўлиб, бечора мусулмонларни икки жаҳон оввораси қилмоқдан бошқа фойдаси бўлмаса керак. Шу ҳақиқат ҳам маълумдирким, дунёда илмсиз ҳеч бир миллатнинг, илмсиз ҳеч бир диннинг тараққий ва ривож топганлигини тарих кўрсатмайдир. Каттақўрғон хотиралари Каттақўрғоннинг оти зоҳирда кўзга қанча катта қўрунса ҳам, лекин ўзи катакга ўхшаш кичкина шаҳарча бўлуб, «оти улуғ, еуфраси қуруғ» деган мақол фақат шу жойнинг шаънига мос келади. Шунинг билан баробар, дўстимиз «Девона» ўртоқнинг айтганича, бу шаҳарни «асрори махфий» конларидан бири десак ҳам бўладир. Яқинда тақдир тўлқинлари мени ушбу шаҳарға элтиб ташламоқчи бўлғонлиғини сезиб, дарҳол сафар асбобларини муҳайё қилишға киришдим. Халтамга бир мунча қоқ нон билан талқон солдим, шаръий истинжо учун керак бўлур деб 3—4 та кесакни ҳам бир латтага ўраб олдим. «Ар-рафиқ сумма тарийқ» мазмуниға амал қилиб йўддошлиқ учун рассомимиз «Бўри» ўртоқнинг рафофатини қабул қилдим. Самарқандимизнинг вокзал йўлида «амнияти тариқ» йўқлиғини мулоҳаза қилиб, оқшом барвақтроқ иккаламиз йўлға чиқдиқ. Кечаси вокзал якинидағи бир дўстимизнинг уйида ётдиқ. Бошимни ёстуққа қўйиш билан баробар, қўзимни уйқуға элтган экан. Тушимда ажойиб нарсаларни қўрибман. «Дарди кампир — ғўза» дегандай, меним дардим (мақсадим) ҳам сувга тегмаган гапларни топиб ҳангома қилиш эмасми? Хайр, «шақ-шақ» демасдан, якка-яхлут «шафтолу» дея қолайин: тушимда кўрсам, гўё мен Каттақўрғоннинг бир сиёсий идорасида эканмен. Ул идоранинг бошлуғи гўё ўтакетган жувонбоз эмиш. Шунинг учун бу ўртоқ ўзининг идорасида чиройлиқғина бир болани жувон сақлағон эмиш. Бечора бола баъзан кечалари идора бошлуғиға ўзининг сояи чироғини кўрсатишга мажбур бўлар эмиш… Бир вақт қарасам шул ишчининг олдида бошқа бир чиройлиқ бола пайдо бўлиб қолди. Буларнинг орасида шундай бир муноқаша бўлиб ўтди: М. ишчи: — Бу вақтлар қаерда ишлаб юрасен? Бола: — … идорасида. М. ишчи: — Ойида қанча вазифа оласен? Бола: —… сўм. М. ишчи: — Сен уй-жойингдан чиқиб, меним идорамга келиб ишла. Вазифангни икки хисса ортдурамен. Бола: — Йўқ, қабул қилмаймен. М. ишчи: — Бўлмаса, сени жойингдан зўрлиқ билан чиқариб келтирармен. Бола: — Қила олмайсиз. М. ишчи: — Эй!.. Даминг баланд-ку!.. Ҳеч бўлмағонда, сени жойингдан бекор қиддириб ҳайдатамен… Бола: — Қўлингиздан келган ишни қилингиз. Мен бу ерга келиб сизга жувон бўлишни хоҳламаймен… Муноқаша ёқалашишға оид бўлаёзғон чоғда, сўфининг «Ас-салату хайрун минан-навм» довушини эшитиш билан қўзимни «ялқ» этиб очсам, тонг отибдур. Дарҳол йўлдо-шимни уйғотдим. Юз-бетимизни чала-чулпа ювуб, вокзал томонға равона бўлдиқ. Ҳар нима, Худойи таолонинг марҳамати билан йўлда бирар «рука верх»чига йўлуқмай эсон-омон вокзалга етдик. Бунда оташарава келгангача бир соат чамаси вақтимизни тикка туриб ўтказишга мажбур бўлдиқ 1-2nchi дарича буфетнинг ич томони ажойиб бир манзара ташкил этган эди. Бир ёқда «хур-хур» уйқу. Иккинчи томонда иссиғ ва совуқ чой ичиш. Бир томонда ошиқона созу сўзлар, маъшуқона нозу нузлар. Бошқа томонда билет олиш учун талаш-тортиш. Хулоса, алғов-далғов бозори. Мен вистафкага ўхшаш бу қизиқ кўрунишни бир йўли кўздан ўтказгандан кейин залнинг китобфурушлик бўлимига бориб (агар топилса) биронта ўзбекча газет олиб ўқумоқчи бўлдим. Йўқ, бунда носфурушлиқ бўлмағони учун ўзбек газети ҳам сотилмас экан. Бу ҳолни кўргач, бирдан зиёним тутди. Ўзбекистоннинг пойтахти бўлатурғон бир шаҳарнинг вокзалида, ҳатто ўчокларнинг тутунтуруғиғача рус матбуоти ишлатилсун-у, аммо лоақал нос ўраш учун биронта ўзбекча эски газет топилмасун. Шу ҳам гапми?.. Самарқанднинг вокзали жуда чиройлиқ — олий. Лекин унинг буфети ўзбекчиликдан холи. «Ўзлашдириш» бўйнида, бу ишларнинг уволи. Буфетнинг деволиға шу юқоридағи байтларни ёзмоқчи бўлиб турғонимда поезд келиб қолди. Ташқари чиқдиқ. Туя қаториға ўхшаш олдимиздан ўтган вагунларнинг ташқи деволида русчасининг таржимаси бўлғон мусулмонча рақамлар ва «Средней Озиё» деган гаплар ёзилғон эдиким, буни кўриб бир оз ранги рўйим кирди. Қувона бошладим. Лекин «средней» ўрнида «ўрта» деган гапни ёзмағони учун чаласавод таржимонни кўнглимда сўкдим. Хайр, шу ярим ёрти ўзбекча хати бўлмағонида ҳам биз нима деяр эдик. Бунинг учун кимни ёқасидан ушлаб қозихонаға судрар эдик? Оташарава тўқтади. Иккаламиз бир вагунга чиқиб, жой тополмай, охири турманинг курсисиға ўхшағон торғина бир жойға ўрнашдик. Бир мунча вақт жим ўтириб, дам олғондан кейин овунмак учун йўлдошимиз билан сўзга киришдик. У ўзбекчани тузук билмагани, мен русча гапира олмағоним учун кўпинча гунглардек имои бурут йўли билан ифодаи маром қилар эдик. Ана-мана деганча поездимиз Каттақўрғонға етиб қолди. Вогундан тушиб тўп-тўғри бир ошнои дайринамизнинг уйиға бордиқ. Бир оз ёзилиб чой-пой ичгандан кейин кўчага чиқиб шаҳарни айландик. Бизга раҳбарлиқ қилатургон кўнгли қаро бир одам «Мана бу қироатхонамиз!» деб, этикдўзлик ифлос бир дўкончани қўрсатди. Бунда икки одам этик тикиш билан машғул экан. Аммо бу жойда газет ва китоб деган нарса доруга ҳам топилмайдир. Нарироқ бориб бир қизил чойхонани қўрдик. Бу чойхона чойхўрлар билан лиқ тўлғон бўлса ҳам, унинг устулида чанг босиб ётғон эски газеталарға ҳеч ким қарамайдир. Шу чойхонанинг қаршисида бир капиратиф дўкони бор эканким, бу дўконга 4 газ чит учун кирган ишчи камбағалларнинг бўйниға тақилгон бир канча шара-бараларини кўриб, беихтиёр кулиб юбордиқ. Бундан ўтиб, солинаётғон 8 синфлик мактабнинг жойини томоша қилдиқ. Бу бинонинг ёлғиз тагкурсиси ишланган. Шунинг билан мактаб эгалари муроду мақсадиға етган, вассалом. Бир мунча суриштирғонимиздан кейин биддикким, мактабнинг таъмирини бўйниға олғон Каттақўрғон давлат таъмиротчиси шу бинонинг фойдасидан ўзининг умрлик маишатини таъмин қилмоқучун плон (режа) тузиб ишга киришган экан. Натижада, чатоғи билиниб, ўзи судга тортилғон. Шунинг билан иморат ҳам сабил қолғон. Кўрмайлик – куймайлик Бизнинг ота-боболаримиз авлиё эканми ёки ўз замонларида уларға ҳазрати Хизр назар қилғон эканмиким, уларнинг даврларидағи хайру баракот, омонлиқ, арзончилиқ бизнинг замонимизда йўқ. Ёки уларнинг қилиб кетган ишларини ва солғон иморатларини букун биз қила олмаймиз. Ҳатто улардан нусха-нишона қолғон катта биноларни тоза сақлашдан ҳам ожиз қоламиз. Шундан билинадирким, раҳматлик ота-боболаримизда биз билмаган ва кўрмаган бирор хислат бор экан… Ҳали эсимда борким, бобомнинг вактида бир мардикорнинг кунлик меҳнат ҳаққи 40 пул, ҳунарманд ва бориб турган овозадор бир устаники 2 танга эди. У вақтда чоряк гўшт танга мири, битта нон уч пул эди. Қадоқ-падоқ деган нарса у замонда йўқ эди. Бундай чатоқлик тошларнинг ҳаммасини кофирлар чиқарди. Бизлар бобомиз замонида чақмоқ чақиб олов ёқар эдик. У вақтнинг гугурди бир турлик «жайдари» дейилган гугурд эдиким, мусулмонободдан қолғон эски баққолларимизнинг дўконида ҳали ҳам тўда бўлиб ётадир. Раҳматлик отам айтар эди: Болам, ҳар замонда арзончилик ва фаровонлик ўшал замон подшоҳининг адолатига қарайдир. Инсофлик, одил подшоҳнинг даври тинчлиқ ва арзончилиқ билан ўтадир. Хизр назар қилмагон ва ё чилтоннинг аъзоси бўлмагон киши подшоҳ бўла олмайдир. Демак, подшоҳ бўлмоқнинг бир шарти азими валий биландир. Бобомнинг сўзларига қарағонда, букунги большевиклар ҳам чилтонларнинг аъзосидир! Буларға ҳам, албатта, ҳазрат Хизр назар қилғондир. Шундай бўлмаса эди, булар Туркистондек азиз-авлиёларнинг юртида 7 йил ҳукмронлик қила оларми эди!? Мақсаддан узоқ кетдик. Бизнинг юқоридағи сарлавҳани қўйишдан мақсадимиз, бу мақолада ота-боболаримиздан қолғон тоғдек биноларнинг букунги хароблик ҳолидан бир оз дард-ҳасрат қилиш ва шу муносабат билан осори атиқа комиссиясини сўкиб ўтиш эди. Лекин нима бўлдию қалам қинғирлиқ қилиб бошқа томонға бурулиб кетди. Шаҳримиздаги эски биноларни бутун ва тоза сакдаш учун кўпдан бери осори атиқа комиссияси бор. Бу комиссия ойлиқхўрлиққа ва қўлиға пул тушғонда уни «якдардил» ҳисоби билан сарф қилишға хейли чечан, лекин эски биноларни ремонт қилиш ва уларни тоза сақлашға жуда ҳам мичалдир. Эшитганимизга қарағонда, осори атиқа комиссияси шаҳар ўртасидағи катта биноларнинг ахлат ва одам поруси билан тўлғонини кўруб шу фурсатдан бир мунча истифода қилмоқчи бўлғон. Ya’ни тахминан юз аробалик ахлатни мусулмон табиблариға ва мадрасалар устидаги поруларни обчакор деҳқонларға батархи тамом сотиб, пулини ўзининг майда-чуйда қилғон харажатиға ҳисоб этишга қарор қилғон. Ҳол шундай экан, дуо қилинг, ўртоқлар! Худо бошимиздан ё комиссияни кўтарсун ёки шу биноларни… Токи уларни кўрмайлик-куймайлик. Маҳмудхўжа Беҳбудий Маориф ва маданият жиҳатдан кейинда қолғон ҳар бир миллатнинг бир кун «интибоҳ даври»ға етиши табиийдур. Янгигина уйғона бошлағон миллатларнинг уйғониш даври қизиқ воқеалик бўлғонидек, ул даврнинг йўлбошчилари ҳам ибратлик можароға молик бўладурлар. Бизнинг Туркистонда уйғониш даври 1901nchi йилдан бошланадур. Биз ҳануз уйғониш давридамиз. Биздаги уйғониш ва янгилик раҳбарларининг бири ва балки биринчиси шубҳасиз Маҳмудхўжа Беҳбудий афандидур. Беҳбудий афанди уйғониш даври ва ўзбек адабиёти тарихида биринчи ўринни олурға мувофиқ бир зотдур. Ул йигирма йиллик хидмати чоғида турлик ёкдан турлик тўсуклиқларға йўлуқуб, кўб қийинчилиқлар кўрди ва охири ўзининг тутқон эзгу маслаги йўлида қурбон бўлди. Беҳбудий афанди 1901nchi йилдан бошлаб қўлиға қалам олиб халқни уйғотишға киришган ва умрининг охириғача Туркистоннинг янгилик ва юксалишиға ҳормай-тинмай, талашиб-тортишиб хидмат қилғон бирдан-бир фидокор йўлбошчимиз эди. НАСАБИ, ВАЛОДАТИ, ТАҲСИЛИ Маҳмудхўжа Беҳбудхўжа ўғлининг биринчи бобоси Солиҳхўжа ва иккинчи бобоси Ниёзхўжадур. Беҳбудий афандининг юқори боболари туркистонлик машҳур Хўжа Аҳмад Яссавийга мансубдур. Беҳбудийнинг иккинчи бобоси бўлғон Қори Ниёзхўжа Урганчдан бўлуб 12nchi асри ҳижрий ўрталарида амир Шоҳмурод томонидан қорилар етиштуруш учун Самарқандга келтурилган. Ул модарзод кўр (сўқур) бўлуб, умрининг охириғача қорилиқ билан машғул бўлгон. Беҳбудийнинг ота-боболарининг ҳаммаси қори (ҳофизи Қуръон) бўлуб, қорилиқ ва баъзи вақт имоматчилик билан умр ўтказганлар. 1868nchi йилда руслар Самарқандни забт этгач, Маҳмудхўжанинг отаси Беҳбудхўжа ўзининг оиласини олиб Самарқанд уязининг Сиёб бўлусидағи Бахшитепа қишлоғиға кўчуб чиққан ва шунда 7 йил чамаси имом ва хатиб бўлғон. Беҳбудий афанди шул қишлоқда 1291nchi ҳижрий йилда Юнчи зулҳижжа ойида оқшом (1874 йил, март) дунёға келган. Беҳбудий афанди 6-7 ёшға киргач, ўзининг катта тағоси бўлғон Muhammad Сиддиқ ҳузурида ўқуб хат ва савод чиқарғон, сўнгра қори бўлмоқ учун отаси ҳузурида ўқуб, 3-4 йил ичида Қуръонни бутун ёдлаған. Бунинг билан ҳам қаноатланмай, ўзининг кичик тағоси бўлғон муфти мулла Одил ҳузурида дарс ўқурға киришган. Арабча сарф, наҳвдан «Кофия» ва «Шарҳи мулло»ни, мантиқтсан «Шамсия»ни, фиқҳтсан «Мухтасар ул-виқоя»нинг биринчи дафтарини ва бир оз «Ҳошия»ни мазкур зотнинг ҳалқаи тадрисида ўқуғон, ҳисоб илмини ҳам (масоҳатғача) шул кишидан ўрганган. Беҳбудий афанди ёшлиқ чоғида ўткур зеҳнлик ва ўқишға жуда ҳаваслик бўлғон. Устозининг бир қатла ўргатиши билан сабоқини ўргана экан. Ўзи ғоят ҳалим, адаблик, оз сўзлик, ўюн-кулгуни севмайтурғон бўлғон. МИРЗОЛИҚ, МУФТИЛИК ДАВРИ, ҲАЖ САФАРИ ВА ФИКРИНИНГ ОЧИЛИШИ 1311nchi ҳижрий йилида отаси ўлгач, Беҳбудий афанди ўқишни тарк этиб бирон касб-кор қилишға ва ўз маишатини ўзи таъмин этишга мажбур бўлди. Самарқанд уязининг «Чашмаи об» бўлусида янгигина қози бўлғон тоғаси Muhammad Сиддиқнинг қошида мирзолик хидматиға кириб ишлади. Бунда қилғон икки йиллиқ хидмати чоғида ул қозихона ишлари билан ошно бўлди. Масоили фиқҳия, мерос тақсими ва бошқа муфтиликка тегишлик нарсалардан хабардор бўлди. Икки йилдан сўнг тоғаси қозилиқдан бекор бўлгонда Беҳбудий афанди Кобуд бўлусининг қозиси мулла Зубайрнинг қозихонасиға мирзоликка кириб, бунда 1-2 ой ўтмай муфтиликка ўтди. Неча йиллар шунда муфтилик билан кун кечирди. Беҳбудий афанди 1317 (1899)да ўзининг дўсти бухоролик ҳожи Бақо билан ҳаж сафариға чиқди. Бориш-келишда йўлда Истанбул, Миср каби катта шаҳарларға кириб, улардаги баъзи янги-эски мактабларни, айнуқса, Мисрдағи «Жоме’ ул-Азҳар»ни зиёрат этди. Қайтишда Миср ва Истанбулдан турлук янги китоблар келтурди. Бу муборак сафар Беҳбудий афандиға анчагина ибрат ва интибоҳ берди. Ҳижоз сафаридан кейин Беҳбудий афанди Боғчасаройда чиқатурғон «Таржумон» газетасини олдуруб ўқуя бошлади. Иккинчи ёқдан, турлик илмий, фанний китобларнинг мутолааси билан маълумотини кенгайтурди. Оз вақтда дунё сиёсатидан ва замон аҳволидан хабардор бўлди. Беҳбудий афанди бир неча йил (1901-1905 йилларда) фикрий инқилобға учраб, эътиқодсизланиб юрган бўлса-да, лекин сўнгра кўб мутолаа соясида ва ҳар бир диний, фалсафий масалаларни текшириш натижасида эътиқодини ташиҳ ва таъдил этди. Тараддуд ва шубҳалардан чиқиб, диндор ва маҳкам эътиқодлиқ бўлди. ХИДМАТИ ҚАЛАМИЯСИ Беҳбудий афандининг халққа қилғон хидмати кўпдур. Биз бундан фақат унинг хидмати қаламияси тўғрисида қисқағина ёзиб ўтмак билан кифояланамиз. Туркистон ўлкасида миллий газета йўқлиғи ва «Таржумон» газетасининг шеваси оғирлиги ҳам Туркистонда керагинча тарқалмағонлиги учун Беҳбудий афанди 1901nchi йилдан эътиборан Тошкандда чиқмакда бўлғон миссионер Ostroumovning «Туркистон вилоятининг газети»да мақола ёза бошлади. Бу газетада доим ижтимоий, илмий мақолалар бостуруб, 1905nchi ўктабр манифестигача халққа янги фикрлар бериб турди. 5nchi йил ўзгаришидан кейин Русия ва Туркистонда турлик миллий газета ва журналлар чиқа бошлади. Беҳбудий афанди бу газеталарнинг кўбисида ҳар мавзуда мақолалар ёзиб халққа раҳбарлик этар эди. Дума ва сайлов масаласи кўзғалғонда, шул мавзуға оид керак оғзаки ва керак матбуот орқали халққа фойдалик маълумот ва таълимот бериб турди. 1321 (1903)нчи йилда Самарқандда янги мактаблар осила бошлағоч, Беҳбудий афанди бир ёқдан халқни мактаб ва маорифға ташвиқ этганидек иккинчи ёқдан бу мактабларда она тилимизда китоблар йўқлиғини кўзда тутуб мактаб учун форсча ва ўзбекча турлик китоблар ёзди ва уларни ўз масорифи билан босиб тарқатди. Биринчи мартаба ўз тилимизда харита ва тиётр рисоласи ёзиб таб’ ва нашр этди. 1913nchi йилда Самарқандда биринчи дафъа «Самарқанд» отлиқ бир газета чиқарди. Бу газета моддий жиҳатдан торлиқда қолиб 44nchi сонидан кейин ётишға мажбур бўлди. Бунинг ўрнида «Ойна» исмида ҳафталик бир мажмуа чиқара бошлади. Бу мажмуа керак Туркистонда ва керак дунё мусулмонлари орасида яхшигина шуҳрат ва эътибор қозонди. «Ойна» мажмуаси икки йил чамаси давом этгандан сўнг моддий ёқдан сиқилиб тўқтади. Бу мажмуа тамоман 68 нумер чиқди. Беҳбудий афанди Кофкоз-Тотористон ва Туркистонда чиққан матбуотда доим адабий, илмий, ижтимоий ва сиёсий мақолалар ёзиб турар эди. Унинг мақолалари («Самарқанд» ва «Ойна»дан бошқа) тубанда отлари ёзилғон газета ва мажмуаларда босилғон эди: «Туркистон вилоятининг газети», «Тараққий», «Тужжор», «Хуршид», «Шуҳрат», «Озиё», «Турон», «Ҳуррият», «Меҳнаткашлар товуши», «Улуғ Туркистон», «Нажот», «Тирик сўз», «Таржумон», «Вақт», «Шўро», «Улфат», «Иршод», «Тоза ҳаёт». Бу 18 газета ва мажмуаларда Беҳбудийнинг икки юзга яқин мақоласи босилғондурким, улар бир ерга тўпланғонда 5-6 юз бетлик бир китоб бўлур. Беҳбудийнинг мазкур газета ва мажмуаларда босилғон мақолаларининг кўбиси муҳим мавзуларда ёзилғон бўлуб, ҳануз эскирган эмас ва бу кунларда ҳам биз учун дастуруламал бўлатурғон фойдалук сўзлардур. Беҳбудий афанди февраль ва ўктабр ўзгаришидан сўнгра ҳам қўлдан келатурғон хидматларини халқдан аямади. Ўктабр инқилобидан кейин расмий хидматларга киришни истамаган бўлса ҳам, лекин қўлидан келганча ишлади. Халққа яхши фикр ва маслаҳатлар бериб турди. Беҳбудий афанди 1919nchi йил 25nchi мартда йўлдошлари Мардонқули ва Муҳаммадқул билан сафарга чиққанда (Бухоро тупроғида) Қарши шаҳрида Бухоро амирининг золим беклари томонидан қўлға олиниб, ваҳшиёна суратда шаҳид қилинди, ёши 45 да эди. Маҳмудхўжа Беҳбудий СЎЗ БОШИ Ҳар миллатнинг ўзиға махсус маданияти, адабиёт ва матбуоти, миллий тарих ва тарожими аҳвол китоблари, шоир ва адиблари бўлади. Бир миллатнинг тараққиёти маданияси қайси даражада эканлигини билмак учун унинг адабиёт ва матбуотини бир даража кўздан кечирмак лозимдур. Биз Туркистон турклари бурунғи муҳташам ва маданиятимиз сўнғондан кейин сўнгғи асрларда ҳар бир жиҳатдан жуда кетда қолдиқ. Маданият ва маорифимиз хароб, давлат ва ҳукуматимиз барбод бўлди. Ўзимиз Ёврупо жаҳонгирларининг асоратида қолдиқ. Лекин сўнг бўлса ҳам, гуноҳ ва хатоларимиздан хабардор бўла бошладиқ. Бир оз уйғондиқ. Бизда «интибоҳ даври» 1901nchi йилдан бошланди. Биз уйғониш давридамиз. Бизда янги адабиёт эндигина ўсди. Матбуот яқиндағина туғулди. Шоир ва муҳаррирлар бу кунлардагина етиша бошладилар. Тарих ва тарожим ёзиш ишлари эса, ҳануз гулланиш арафасидадур. Янгигина уйғона бошлағон миллатларнинг «даври интибоҳи» жуда қизиқ бўлғонидек, ул даврнинг каҳрамон йўлбошчилари ҳам ниҳоятда ибратлик можаро (саргузашт)га молик бўладилар. Шунга кўра, бизда ҳам уйғониш даврининг ўзига яраша йўлбошчилари бордур. Биздаги янгилик раҳбарларининг бири ва балки биринчиси, шубҳасиз, Маҳмудхўжа Беҳбудийдир. Беҳбудий афанди уйғониш даври ва ўзбек адабиёти тарихида биринчи ўрунни олурға лойиқ бир зотдур. Ул йигирма йиллиқ хидмати чоғида турлик ёқдан турлик тўсуқлиқларға йўлуқуб, кўб қийинлиқларни кўрди ва охири ўзининг тутқон мақсад, маслаги йўлида қурбон бўлди. Беҳбудий афанди 1901nchi йиддан бошлаб қўлиға қалам олиб, халқни оқартуришқа киришган ва умрининг охириғача Туркистоннинг янгилик ва юксалишиға ҳормай-толмай, талашиб-тортишиб хидмат қилғон бирдан-бир муҳаррир ва фидокор йўлбошчимиз эди. Беҳбудий афандининг шаҳид бўлғониға тўрт йил тўлуб келаётган бўлса ҳам, бу кунгача унинг тўла таржимаи ҳоли ёзилмади. Унинг таржимаи ҳолини ёзмоқ учун кучлик ва тажрибалик қалам керак эди. Лекин эсизким, муқтадир муҳаррирларимиз бу кунгача бу вазифани ўтамадилар. Оқибат, мен ўзим иқтидорсизлиғимға қарамай, бу хидматни бўйнумға олурға жасорат этдим. Устозимиз Беҳбудий афандининг кучим етганча тўлароқ таржимаи ҳолини ёзарға киришдим. Менинг бу ёзғонларим Беҳбудийнинг «мукаммал таржимаи ҳоли» саналмаса ҳам, мундан сўнг мукаммал таржимаи ҳол ёзатурғонлар учун биринчи манба ва ишончлик маълумот бўла олур, деб умид этаман. Мен Беҳбудийнинг 1903nchi йилдан бошлаб сўнгғи кунлариғача қилғон хидматларини билсам-да, лекин бундан бурунғи ҳолларини билмас эдим. Мазкур тарихдан илгариги аҳволини ўзининг устозлари, қариндошлари ва билиш-танишларидан суруштуруб ёздим. Мунинг учун кўб кишиларга мурожаат этишга ва кўб ҳолларни такрор текшириб, тузатиб ёзишқа тўғри келди. Беҳбудий ҳақида ёзғон нарсаларимни энг охирида Самарканд маорифпарварларининг мажлисида ўқуб, мумкин кадар ташиҳ ва такмилига тиришдим. БЕҲБУДИЙНИНГ ОТА-БОБОЛАРИ ВА ЎЗИНИНГ ВАЛОДАТИ Маҳмудхўжа бин Беҳбудхўжа бин Солиҳхўжа бин Ни-ёзхўжа, Беҳбудийнинг юқори боболари. Насаб жиҳатидан туркистонлик Хўжа Аҳмад Яссавийга бориб етади (?) Беҳбудийнинг 2nchi бобоси Ниёзхўжа ўзи модарзод кўр (сўқур) бўлуб, ёшлиғидан Қуръонни ёдлаб қори (ҳофизи Қуръон) бўлди. Бу зот Урганждан бўлуб, тақрибан бир аср илгари Самарқандға келиб, шунда ўрунлашиб қолди. Шунинг учун бу киши Самарқандда халқ орасида Қори Ниёзхўжа Урганжий исми билан шуҳрат чиқарди. Бу кишининг Самарқандға қайси равишда келганлиги тўғрисида бу кунги болалари орасида ушбу йўсунда ривоят бор: 12nchi асри ҳижрий ўрталарида Туркистон ўлкасидаги амир ва хонларнинг ўзаро қилишғон урушлари натижасила Самарқанд шаҳри хароб бўлуб, халқи ҳар томонға тарқалишиб кетган. Амир Шоҳмурод Самарқандни қайтадан обод этарга киришган. Самарқанд музофотидан ва Туркистоннинг баъзи шаҳарларидан анча одамларни ва бир неча муллоларни (оилалари билан) келтуруб шаҳарда ўрунлаштурғон. Булардан шаҳарда айрим гузар (маҳалла)лар ташкил этдурган. Шул чоғларда Урганжнинг машҳур қориларидан саналғон Ниёзхўжани Самарқандға келтуруб янгидан қорилар етиштуриш ҳаракатида бўлғон. Ниёзхўжадан Солиҳхўжа отли бир ўғул қолди. Бу киши ҳам қори бўлуб, улуми арабия ва диниядан хабардор эди. Ўзи қорилиқ ва имоматчилик билан тирикчилик этиб, руслар Самарқандни олмасдан бурун ўлди. Бу зотдан Беҳбудхўжа отли бир ўғул, Ҳуринисо ва Нажиманисо исмларида икки қиз қолди. Солиҳхўжа ўзининг тириклик чоғида ўғли билан қизи Ҳуринисони ўзи ўқутди. Хат ва савод чиқаргонларидан сўнг аларға Қуръон ёдлатиб қори қилдурди. Ҳатто қизи Ҳуринисоға бир миқдор арабий ва диний илмлар ўргатди, Қуръони каримни бутун ёдлағондан кейин Ҳуринисоға «қорибегим» лақаби берилиб, ўзининг қариндошлари ичида ҳам халқ орасида шул лақаб билан шуҳрат чиқарди. Отаси ўлгандан сўнг Ҳуринисо унинг бир неча шогирдларини Қуръонни тамом ёдлағонлариғача ўқутуб юрди. Унинг учун ўшал замондағи амир ҳукумати томонидан ўн йидда 96 пуд ғалла вазифа берилиб турди. Беҳбудхўжа ҳам ушбу синглиси ҳузурида қорилиқни такмил этди. Бу хотун 1921nchi йидда 98 ёшида вафот этди. 1868nchi йидда рус аскарлари Самарқандға киргач, Беҳбудхўжа ўзининг оиласини олиб Самарқанд уезининг Сияҳи об бўлусидаги Бахшитепа қишлоғиға кўчуб чиқтси ва шунда етти йил чамаси имом ва хатиб бўлди. Маҳмудхўжа шул қишлоқда 1291nchi ҳижрий йилида Юнчи зулҳижжа ойида оқшом (1874 йил мартда) дунёға кедди. Беҳбудхўжа 1875nchi йидда яна шаҳарға кўчуб кириб Фоний маҳалласида тура бошлади. Бу зот умрининг охириғача қорилиқ ва шаҳарнинг баъзи масжиди жомеъларида имоматчилик ва хатиблик қилиб турди. Беҳбудхўжанинг асл оти Султонхўжа бўлуб, «Беҳбудхўжа» унинг лақаби эди. Бора-бора исмға айланиб, асл оти унутилуб кетди. Беҳбудхўжа ўзининг тирик чоғида беш хотун олди. Унинг иккинчи хотуни муфти мулла Одил Мансур ўғлининг синглиси бўлуб, шундан Маҳмудхўжа дунёға кедди. БЕҲБУДИЙНИНГ ИБТИДОИЙ ТАҲСИЛИ, ҚОРИЛИҚ ВА ДАРСХОНЛИҚ ЧОҚЛАРИ Беҳбудий афанди 6-7 ёшға киргач, ўзининг катта тоғаси Muhammad Сиддиқ ҳузурида ўқуб хат ва савод чиқарди. Сўнгра ўзининг отаси Беҳбудхўжа қори қилдурмоқ мақсади билан унга оз-оз Қуръон ўргатиб ёдлата бошлади. 3-4 йил ичида Беҳбудий афанди Қуръонни бутун ёдлади ва рамазон кечаларида хатмларға ўтуб юрди. Беҳбудий афанди уч кечалик бир хатмда ёлғуз биргина хато қилғон, дерлар. Бу эса унинг қувваи ҳофизаси на даражада эканлигини кўрсатади. Беҳбудий афанди ёлғуз қорилиқ билан қаноатланмай, 15 ёшларида ўзининг тоғаси муфти мулла Одил ҳузурида дарс ўқурға киришди. Арабий сарф, наҳвдан «Кофия» ва «Шарҳи мулло»ни, мантиқдан «Шамсия»ни, фиқҳдан «Мухтасар ул-виқоя»нинг биринчи дафтарини ва бир оз «Ҳошия»ни мазкур зотнинг ҳалқаи тадрисида ўқуди. Ҳисоб илмини ҳам (масоҳатғача) шул кишидан ўрганди. Ўшал чоғда Беҳбудийнинг дарс шериклари мулла Салим мулла Назир ўғли, мулла Аҳмад қори Ёрмуҳаммад ўғли, мирзо Зайниддин Назриддин ўғли ва бошқалар эди. Беҳбудий афанди дарс жамоасининг қориси эди. Тоғаси ҳам устози муфти мулла Одилнинг сўзига кўра, Беҳбудий афанди ёшлиқ чоғида ўткур зеҳнлик ва ўқушға жуда ҳаваслик бўлғон. Устозининг бир қатла ўргатиши билан сабоқини ўргана экан. Ўзи ғоят ҳалим, адаблик, оз сўзлик ва ўюн-кулгуни севмайтурғон бўлғон. Беҳбудхўжа Маҳмудхўжани уйлантуруб орадан кўб вақт ўтмай ўзи 1311nchi йил 19nchi зулҳижжа ойида 54 ёшида ўлди (қабри хўжа Абди Дарун қабристонидадур). БЕҲБУДИЙНИНГ МИРЗОЛИҚ HAM МУФТИЛИК DAVRI Маҳмудхўжа Беҳбудий отаси ўлгандан кейин ўқушни тарк этиб бирон касб-кор қилишға ва ўз маишатини ўзи таъмин этишга мажбур бўлди. Самарқанд музофоти Чашмаи об бўлусида янгигина қози бўлғон тоғаси Muhammad Сиддиқнинг қошида мирзолиқ хидматиға кириб ишлади. Бунда қилғон икки йиллиқ хидмати чоғида ул қозихона ишлари билан ошно бўлди. Масоили фиқҳия, мерос тақсими ва бошқа муфтиликка тегишлик нарсалардан хабардор бўлди. Икки йилдан сўнг тоғаси Muhammad Сиддиқ қозилиқдан бекор бўлғонда, Беҳбудий афанди Кобуд бўлусининг қозиси мулла Забирнинг қозихонасиға мирзолиққа кириб, бир-икки ой ўтмай, муфтиликка ўтди. 1916nchi йилгача шул ерда фатво ишлари билан машғул бўлди. Ўзи оиласи билан шаҳарда турса ҳам, ҳафтада бир неча қун мазкур бўлус қозихонасиға бориб кела эди. Шул чоғларда даладан бир неча таноб ер олиб деҳқончилиқ қилиб юрди. HAJ САФАРИ VA ФИКРИНИНГ ОЧИЛИШИ Беҳбудий афанди 3-4 ёшдағи биринчи (тўнғич) ўғли ўлгани учун жуда хафаланиб, бир ёқдан, қайғусини таскин этмак, иккинчи ёқдан, адои ҳаж қилмоқ мақсади билан 1317(1899)нчи йилда ўзининг дўсти бухоролик ҳожи Бақо билан сафарға чиқтси. Бориш-келишда йўлда Истанбул, Миср каби катта шаҳарларға кириб, ундаги баъзи эски-янги мактабларни, айнуқса, Мисрдағи «Жоме’ ул-Азҳар»ни зиёрат этди. Қайтишда Миср ва Истанбулдан турлик газета ва янги китоблар олиб келди. Бу муборак сафар Беҳбудийға анчагина ибрат ва интибоҳ берди. Сафар рафиқи ҳожи Бақо янги фикрлик бир зот бўлғони учун Беҳбудий унинг йўлдошлиғидан хейли истифода қилғон, дерлар. Ҳижоз сафаридан кейин Беҳбудий афанди Боғчасаройда чиқатурғон «Таржумон» газетасини олдуриб ўқуй бошлади. Иккинчи томондан, турлик илмий, фанний китобларнинг мутолааси билан маълумотини кенгайтура берди. Беҳбудий афанди ҳаж сафаридан бурун бир неча йил қозихона ва ҳукумат идоралариға келмакда бўлғон миссионер Ostroumovning «Туркистон вилоятининг газети»ни ўқуб юрган бўлсада, бу газета унинг фикрини очмайди. Балки «Таржумон»ни ўқуй бошлағондан сўнг фикри очилиб, «Туркистон» газетасининг мусулмонларни ағфол этиш мақсади билан ёзатурғон сўзларини тушуна бошлайди ва ўзиға учрағон ёру дўстларини мустабид ҳукуматнинг бузуқ мақсадидан огоҳлантуради. Ҳар вақт ҳар ерда йўлуққан ва мусоҳиб бўлғон ошноларини саёҳатға тарғиб ва газета ўқушға ташвиқ этиб юрди. Шу билан баробар аларға ўзи ўқуб чиққан газеталарини тарқатди. Беҳбудий афанди ҳаж сафаридан келгандан сўнг Хўқандбой Абдухолиқ ўғли деган самарқандлик бир зиёли билан танишиб унинг илм ва фикридан истифода этди. Фанний ва фалсафий масалаларда у билан муколама қилишиб маълумотини кўпайтурди. Бошқа ёқдан, ўшал вақтдағи газета ўқуғувчилардан соатчи Бадриддин билан танишиб, бунинг билан ҳар кун деярлик кўрушди ва фикр олишди. Мана ушбу йўл билан Беҳбудий афанди дунёдан, сиёсатдан ва замона аҳволидан хабардор бўлуб, сўнгра ўзи халқни уйғотиш фикрига тушди ва қалам хидматиға киришмакни ўзиға лозим билди. Беҳбудий афанди бир неча йил фикрий инқилобға учраб эътиқодсизланиб юрган бўлса ҳам, сўнгра кўб мутолаа соясида ва ҳар бир диний, фалсафий масалаларни текшириш натижасида эътиқодини ташиҳ ва табдил этди. Тараддуд ва шубҳалардан чиқиб, диндор ва маҳкам эътиқодлик бўлди. 1906nchi йилда Зокиржон Алихонуф деган бир татар муаллими Самарқандға келиб, Беҳбудий ҳовлисида бир неча ой ётиб-тургонида, бу зот билан Беҳбудий афанди хейли вақт мусоҳиб бўлуб диний, ижтимоий ва фалсафий кўб масалалар хусусида мубоҳаса ва мунозара этишди. Бу муҳим мубоҳасалар натижасида Беҳбудий гоҳ ғолиб ва гоҳ мағлуб бўлар эди. Беҳбудийнинг кенграк суратда фикрий очилишиға ва баъзи шубҳалардан чиқишиға шул мунозаралар зўр ёрдам берган дерлар. (Битмади). Маориф ойи Биринчи августдан эътиборан вилоятимизда «маориф ойи» бошланди. Демак, бу ой масориф ойи эмас, маориф ойидир. Сўз-қарор ойи эмас, ишлаш ва тиришиш ойидир. Бўлуб ўтган маориф ойларида ишдан қўра сўзга, югуришдан қўра-ухлашға ва мадохилдан кўра — масорифга кўбрак аҳамият берилганлиги учун натижада маориф киссаси яна бурунғидек касал, мактабларимиз яна илгаригидек камбағал, болаларимиз яна «чи мехони, порсола», маорифчиларимиз эса тағин аввалгидек «Аҳмади порина» бўлуб қолғон эдилар. Энди бу дафъа қоп-қоп умид қиламизким, аввалги хатоларға ва танбалликларға такрор йўл берилмагай, бадки бу дафъа оғиз билан иш битирувчилар сўз ва қарор мажлисидан бадарға қилинғай. Уларнинг ўрнида маориф қурбонлиғиға муносиб қўймижозлик семизгина кишилар ишга олинғай. Сўнгғи йилларда мактаб учун етарлик яхши бинолар йўқлиғидан, қўб болаларимиз кўчада қолиб ит урушдиришға, ошиқ ва ёнгоқ ўйнашға мажбур бўлдилар. Кўб ўғулларимиз эски мактабларда қамалиб, похоллар устида қўчқор урушдуруб, кўйлак-иштон йиртиш билан умр ўтказдилар. Саноқсиз ота-боболаримиз, мактаб ва муаллим йўқлиқдан ўз жигарпораларини (бекор юрмасун, ҳунар ўргансун деб) кўҳнадуз, собунпаз ва самовархоналарға элтиб шогирд кўйишға тутиндилар. Булардан бошқа ҳисобсиз хотун-қизларимиз, бурунғи маорифчиларимизнинг сояи маориф вояларида сақич чайнаб ва ғиди-биди ғийбат тўқиш билан уруниб эшиқдан-эшикка, тешиқдан-тешикка юрадилар… Мана, энди «маориф ойи» ясашдан асли мақсад шу дардлар учун даво топиш бўлса керак. Буқун бизга мактаб керак, унга яраша асбоб ва муаллим керак. Булар учун огқча керак. Оқча учун ҳиммат керак. Буларнинг ҳаммаси учун ғайрат ва фаолият керакдир… «Маориф ойи» муносабати билан «Машраб» бошқармаси ўзининг барча ажина мухбирларига сафарбарлик эълон этди. Токи мухбирларимиз бу ойда тўрт кўз ва саккиз қулоқ билан маорифчиларнинг аъмолини таъқиб этиб, «киром ул-котибин»дек иш кўргайлар. Шуни ҳам айлпб қўйиш керакким, биз бу ойда «астойдил» ишлаган маориф ходимларига ўзимизнинг холис «баракалло»дан ясалтон медаль (нишон)ларимизни инъом этишни ваъда айлаб, аммо чатоқчи ўртоқларимизнинг суратини пес-мохов қилиб «Машраб»га ўтказишдан ҳам тортинмасмиз. Марҳум Шокир Мухторий Туркистонда тараққий ва тажаддуд йўлида кўп хидмат қилғонлардан бири марҳум Шокир афанди Мухторийдир. Шокир афанди Туркистонда тахминан 15 йил таълим ва тарбия йўлида хидмат қилиб келган маъруф муаллим ва муҳаррирларимиздан эди. Марҳум 1920nchi йил 26nchi де-кабрда Жиззах касалхонасида чихутқа (сил) хасталиғи ила вафот этди. Шокир афанди муқтадир бир муаллим, ўткур қаламли бир муҳаррир эди. Туркистонда қаҳат ур-рижоллик бир замонда энг керак бўлғон шундай зотдан айрилишимиз биз учун зўр мусибат ва улуғ зийўдир. Шокир афанди 1906nchi йилларда Фарғонаға келиб шунда 10 йилдан зиёда бир муддат муаллимлик этди. 1917nchi йил февраль инқилобидан сўнг оиласи билан Самарқандға кўчуб келиб, шунда тура бошлади. 1918nchi йил июнь бошларида чиқа бошлағон «Меҳнаткашлар товуши» газетасиға кириб ўн ой чамаси қалами ила хидмат қидди. Ондан сўнг дорилмуаллиминда ва турли қурсларда муаллимлик қилиб турди. 1920nchi йил хасталанган бўлса-да, шул ҳол билан яна бир неча ой муаллимлигида давом этди. Охири хасталиғи зўрайиб хейли вақт ўз уйида ва сўнгра бир неча ой Самарқанд касалхонасида ётди. Сўнгра 1920nchi йил ёз фаслида бир дўстининг далолат ва ёрдами билан қимиз ила даволанмак учун оиласини олиб Жиззахға кўчди ва шунда касалхонада вафот этди. Шокир афанди, бир ёқдан, илми ила халқ болаларини тарбия этдигидек, иккинчи ёқдан, қалами ила матбуот ошиқларини истифодаландируб турар эди. Анинг шеърлари Ўринбурғда чиқатурғон «Шўро» мажалласида, истифодали мақолалари Туркистон ва Фарғонада чиқатурғон рўзномаларда босилиб турар эди. Шокир афандининг осори қаламияси анчагинадир. Ул Фарғонада турғон вақтида «Ким қози бўлсун?» асарини ёзиб чиқарди. Самарқандда турдиғи вақтларида ўктабр инқилобидан сўнг «Сусиёлизм нимадир?», «Эр ҳақида икки турли фикр» ҳам «Турк тилининг усули таълими» ном рисолаларини ёзди. Бу рисолаларнинг барчаси матбуъадир. Булардан бошқа Шокир афандининг ёзиб тамом қилғон улуғ бир асари бор эдиким, анинг исми эсимда қолмағон. Яна бир неча асарлари бўлса-да, нотамом ҳолида қолғон. Шокир афанди тақрибан қирқ ёшида эди. Марҳумдан бир хотун, Мидҳат ва Талъат исмларида икки ўғул, Фоиза ва Ноила исмли икки қиз қолди. Булардан Мидҳат 16 ёшларида бўлуб, илгари Самарқанд дорилмуаллиминида ўқур эди, ҳозирда зироат мактабида ўқумоқдадир. Муҳтарам шуаромизга (Тўғри сўзлар сўзларам мумкин қадар, Хоҳ онам ранжисун, хоҳи падар). Ухлаб қолган кишиларни бошлаб мулойим овоз ила уйғотмоқ одобдандур. Садо кифоят этмаганда мутлақо туртиб уйғотмоқға мажбурият кўрилур. Мен ҳам ушбу қоидани риоя қилуб, аҳволи олам ва иқтизои замондин оз хабарлик муҳтарам шоирларимизни уйғотмак нияти хайрихоҳонаси ила товуш чиқармакчи бўлдум. Аммо биравга насиҳат берурга ёки туртиб ранжитмоқға асло ҳаққим йўқдур. Маълумки, дунёда ҳар бир илм ва ҳунарни фойдали мақсадға етмоқ учун ўрганурлар. Диний ёки дунёвий фойдаси бўлмаган илм ва фанни таҳсил этмоқ йўлиға ақли бор одам ҳеч вақт азиз умрини сарф қилмас. Эмди шеър масаласида келсак, бу фан шаръан мазмум бўлмаса керак. Чунки асри саодатда ҳам ашоби киром ичида машҳур шоирлар бор эди. Ва аларни шеър иншодидан ислом ман’ қилмабдур. Ҳатто Аҳзоб муҳорабаси бошланмасдан бурун Мадинаи мунаввара атрофинда «ҳандақ» қазмоқ асносинда пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларида Абдуллоҳ бин Равоҳнинг шеърини ўқиб биззот туфроғ тошигонлари ривоят ўлинмушдур. Яна бир неча жиҳатдан шеърнинг таъсир ва фойдасини-да инкор қилиб бўлмас. Чунончи, муҳофизаи тил ва адабиёт ва миллий ҳиссиётни қўзғотмоқ ва бошқа важҳлар учун шеърнинг келтурадурган фойдалари ниҳоятда кўбдир. Лекин бир неча асрдан бери бошқа санъатларимиз каби фани шеърга ҳам суистеъмол қилиниб; алалхусус бу замонда шеър, таърифи хатту ҳол, тавсифи май ва жом ё тамаъгарона маддоҳиёт ва ғаразгарона ҳажвиётдан иборат бўлуб қолди. Мана шул сабабли ахлоқи омма бузулуб, жувонбозлик феъли ва шаробхўрлик одати халқ кўзиға мубоҳ даражасида келди. Халқ ашъори фисқия ва ё ҳажвиядан лаззат олатурган бўлуб ахлоқи диния таъсир қилмас. Эмди умид қилурмизки, бир мундан сўнг фазилатлу шуаромиз (бир-икки зот истисно) ошиқона шеър ва ҳажвомез назм иншод этмакдан воз кечуб, замонаға мувофиқ фанний, миллий ва ахлоқий шеърлар иншод этарга киришсунлар. Токи, бу сабабдан бутун мустақбалдаги авлодимизнинг ахлоқлари тузула бошлаб, миллий ҳислари ва ахлоқлари тузалсун. Шунинг ила дин ва миллат, илм ва маданият йўлида қадам босиб фойдали ишлар ишласунлар. Миллий шеърларнинг намунасини кўруб истифода этмак учун: Абдулҳақ Ҳомид, Тавфиқ Фикрат, Muhammad Ҳодий ва марҳум Абдулла Тўқаеф каби шуарои асримизнинг ашъорини олдуруб мутолаа қилинса, ибрат олинмоқиға шубҳа йўқдур. (Мехрий, бу тўғри сўзинг қаттиғ эрур, Оре нофе’ дору ҳам аччиқ эрур). Намойиш тўғрисинда Яқинда Туркистон мусулмонларининг Хўқандда бўлгон 4-қурултойинда (билиттифоқ) «Туркистон ерлик Мухторияти»ға қарор берилиб, эълон қилинғонлиғи ва бу муносабат билан Хўқандда зўр намойиш бўлғонлиғи маълумдир. Эшитишимизга кўра, бу кунларда Андижон, Намангон ва Тошкандда ҳам мусулмонлар тарафидан «Мухторият» фойдасиға тантаналик суратда улуғ намойишлар қилинибдир. Ҳатто Тошканддаги намойиш ниҳоятда дабдабалик бўлуб ўтибдир. Яқинда Самарқанддаги «Заҳматкашлар иттифоқи» жамияти ҳам бир мажлис қуруб, «Шўрои ислом» жамияти билан биргалашиб «Мухторият» учун намойиш қилмоқға қарор берган ва бунинг учун ўз тарафиндан «Шўрои ислом» жамиятиға тўрт нафар вакил юбориб анинг ризолиғини сўрағон эди. Лекин на сабабдандир «Шўрои ислом» жамияти бу ишга ризолиқ бермади ва намойиш қилмоқни истамади. Шунинг учун Самарқандда бўлғули намойиш ҳануз кечикиб турмоқдадирки, бу масала ҳуррият ва Мухториятға қарши бир жиноят бўлса керак. Энди «Шўрои ислом»нинг бу ишиға қандай маъно бермак керак? Биз бу ҳолнинг ҳақиқатини билмай турубмиз. Ҳарҳолда, биз шўронинг бу ишини ушбу уч эҳтимолнинг бирисиндан холи эмас, деб гумон қиламиз: 1. Қўрқоқлиқ. 2. «Мухторият»нинг фаҳмиға бормаслик. 3. «Мухторият»нинг вужудга чиқишиға ишонмаслик. «Шўрои ислом» ҳақинда мазкур эҳтимоллар тўғри келурми, келмасми мунинг аҳамияти йўқ. Ёлғуз шунчаси бор-ки, «шўро»нинг бу ҳаракати Туркистондаги ўн миллиюн мусулмон қардошларининг асоратдан қутулишларини истамаган каби бўлиб кўрунадирлар. Бу иш эса «Марваж ул-ислом» исмини олғон буюк бир жамиятнинг шаъниға ярашатурғон сифатлардан бўлмаса керак. Йўқса, ёлғуз «Шўро»нинг намойишға иштироки би-лан «Мухторият»имиз арши аълоға чиқиб, анинг тескарилики билан фаолиятға чиқмай қолмас. Муҳтарам «Шўрои ислом» жамияти шуни ҳам билсунки, букун Туркистон мусулмонлари «Мухторият»га молик бўлдилар. Мундан сўнгра «Мухторият» билан бирга яшарлар ва ушбу йўлда ўз мол ва жонларини ҳам аямаслар. Яшасун Туркистон Мухторияти! Оила тарбияси Дунёда ҳар бир миллатнинг ҳуқуқли ва масъуд бир суратда яшамаки, ул миллатнинг ўз замониндаги маориф ва маданиятни қабул этмакига муваффақ бўлғонидек, ҳар бир оиланинг бахтиёрлиги ва роҳат билан тирикчилик этмакига ҳам ул оиланинг афроди мутлақо тарбияли бўлурға тевишдир. Оламда тараққий этган ҳеч бир миллат йўқдир-ки, унинг оиласи тарбиясиз қолғон бўлсин. Ёки ҳеч бир оила йўқдирки, унинг афроди тарбия кўрмайинча чин бахт-саодат билан умр кечирмақтса бўлсин. Исломиятнинг аввалги асрлариндаги мусулмонлар оила тарбиясиға аҳамият бериб, эркак ва қиз болаларини ўқита бошладилар. Хотунлар ҳуқуқини риоя этдилар. Ва шул сояда маориф ва маданият йўлиға қадам қўйиб, улуғ бир қувват ҳосил этдилар. Озгина вақтда дунёнинг қисми аъзамини ўзлариға қаратдилар. Ул асрларда ислом дунёсинда эрлар қаторинда хотинлардан ҳам қанча олима ва шоира, муҳаррира, хатиба, адиба ва фақиҳалар етишган эди. Мусулмонларнинг у давр тараққийлари Аббосий ҳалифаларнинг замониғача давом этди. Аббосийлар давринда бошлаб оила тарбияси бузилди. Хотунлар ҳуқуқиға тажоввуз этилди. Халифа ва амирлар саройинда айш ва ишрат ва шафоҳат бошланди. Ҳукумат идораларинда жабру алам, ғадру хиёнатлар юз берди ва ўшал дақиқадан эътиборан мусулмонлар ижтимоий ва сиёсий жиҳатдан кундан-кун таназзул эта бошладилар. Ҳукуматлари қўлдан кетди, мамлакатлари барбод бўлди. Бошдан ўзгаларга амир ва ҳоким бўлиб келган мусулмонлар ахлоқсизлиқлари ва оила тарбиясининг бузуқлиғи сабабли бора-бора ётларға маҳкум ва асир бўлиб қоддилар. Ҳосили калом, аввалги асрларда мусулмонлар ҳусни ахлоқ ва оила тарбияси соясиндагина тараққий этдилар ва масъуд бўлдилар. Охирида оила тарбиясиндан қўл кўтарганлари ва ахлоқсизлиқлари сабабли суқут этиб ҳозирги ҳолға тушдилар. Биз туркистонлилар ҳам 15 йил бўладирки, бу дунёда ўзгалардек тараққий ва таолий этмак орзуси билан янги мактаблар оча бошладик. Ёлғиз эркак болаларимизни тарбия этарға киришдик, аммо қизларимизнинг тарбиясига ҳозиргача ҳеч бир аҳамият бермадик. Бизлар ушбу ноқис ва хато ҳаракатларимиз билан яна истармизким, келар замонда бизлардан ҳам масъуд оилалар етишсин, бизлар ҳам бошқалар қаторинда мутараққий ва мутамаддун бўлайлик. Лекин ҳозирдан билмагимиз ва амин бўлмоғимиз керакдирким, бизлар то эркак ва қиз болаларимизни биргаликда тарбия этмагунча бизлардан келажақда масъуд оилалар етишмас. Бизлар ҳеч вақт ғояи аъмолимиз бўлғон чин бахт ва саодатга, тараққий ва тамаддунға етолмасмиз. (Охири бўлур.) Оташаравамиз Шукр, Туркистонимизда эски ҳукуматдан сабил қолғон шалоқ оташаравамиз бор. Биз бу оташаравамизнинг Қўқон араваларидек лиқинг-лиқинг юрушиға ҳам қанча шодланамиз, шукр қиламиз. Лекин унинг ичидаги ғайри табиий «интизом ва тартиб»ларни кўришга энди тоқатимиз қолмағон. Оренбурғдан нариги оташараваларға қарасоқ, Худонинг марҳамати билан ҳамма ишлар ўз жойида. Ҳеч кимнинг камарчаси қимирламайдир, лоақал носкадуси ҳам йўқолмайдир. Аммо Ўрта Осиёға Худо паноҳ берсин. Энг аввал бунга билет олиш учун бошингизға шапка қўйиб белатхонага боришға мажбур бўласиз. Чунки бу жойда шапка жуда катта рўл ўйнайдир. Шапкасизлар одам қаторида ҳам ҳисоб қилинмайдирлар. Хайр, бир иш қилиб охири белат олишға ҳам муваффақ бўласиз. Сўнгра чиқасиз оташаравангизнинг истиқболиға. Бунда қўрасизким, гўё ер ёрилиб одам чиққан. Бу ҳолни кўруб, бирдан кўнглингизга аллақандай ваҳималар тушадир. Шу чоқда ноилож Худоға сиғинишға ва авлиёлардан ёрдам сўрашқа мажбур бўласиз. Ана, оташарава ҳам лопиллаб, фишқириб келди-ку! Энди бу ёғи бахтингизга қарайдир. Агар Худо ёрлақағон бахтлик кишилардан бўлсангиз, чўнтагингиз кесилса ва хуржинингиз тешилса ҳам, ўзингиз бир нав қилиб поезднинг томиға чиқасиз ёки юк қўятурғон катакчаларнинг бирида диққат бўлиб жойланасиз. Булар муяссар бўлмаған тақдирда, албатта, йўлаклардаги халқнинг «пояндози» бўлишқа ёки зиналардан бирида ўлтиришқа рози бўласиз. Булар ҳам сизга насиб бўлмағонда, вогуннинг бўйнига миниб олиб, «хайт!» деб кетаберасиз… Шунча азоб ва заҳматларингиз устига, яна кандухтур жанобларидан сўкишлар, туртги-нуққилар кўрушингиз «устакча»дир. Эй оти улуғ, суфраси қуруғ миллати нажиба! Энг аввал шалоқ-лақа аравангни тартибга қўйиб, сўнгра катталик қил-да!.. Охир замон аломатлари Эски «Ақоид» китобларимизда ёзилғондурким, замона охир бўлиб, қиёмат яқинлашмоқда. «Яъжуж-маъжуж» деган бир жамоа махлуқ пайдо бўлиб халқнинг тинчлиғини бузиб, дунёни хароб этишга тиришадирлар. Орадан кўп вақт ўтмай, ҳар ерда «баркамол осойиш» бўладир. «Яъжуж-маъжуж» жамоасининг қандай махлуқ эканлиги тўғрисида «уламои ислом» орасида ихтилоф кўбдур. «Махриб уш-шариат» деган мўтабар бир китобда ўқиғонимизға қарағонда, шул «яъжуж-маъжуж» тоифаси ҳақида ёзилғон баъзи сифатлар юздан шона — остдан фона уратурғон «мустамлакачи» ўртоқларимизнинг шаъниға тўғри келадур. Яна ўшал китобда: «Насриддин Тантанони»дан ривоят этадурларким, замона охир бўлғонда Туркистонда, айниқса, Самарқандда «жадид» танасидан эшон ва авлиёлар чиқиб, халққа турлик кароматлар кўрсатадурлар ва шунинг билан кунда бир неча мурид овлайлар. Охирда, «жадид» исми халқ орасида кўтарилиб, унинг ўрнида «тараққийпарвар», «маорифпарвар» ҳам «ёшлар» исмлари билан «буқаламун» фикрлик зотлар пайдо бўлади. Бу зотларнинг бир бўлаги турли чатоқ йўллар билан оқча тўплаб, бор-йўғини тўйга сарф қиладурлар. Маориф учун ҳеч мири бермайдур. Бир қисми «Нашри маориф» учун жаҳолатга қарши «муттаҳид фрунт» очиб, қўшинсиз уруш бошлайдурлар. Янги тантаналик қуруқ қарорлар билан машғул бўладурлар. «Мажмуийи сафҳо» деган китобда ёзғонига кўра, охир замонда Туркистонда «маҳкамаи шаръия»лар очилиб, бу маҳкаманинг ишларини бир вақт кофирлик отини кўтарган жадид синфи бошқарадир. Ўлиб кетган вақфлар қайтадан тиргузиладур. Вақф оқчаси мактаб ва маориф йўлида сарф қилинадур. Бу воқеадан кўп вақт ўтмай, қоринпарвар муллалар билан тараққийпарвар жадидлар орасида вақф устида катта жанжал чиқиб, натижада барча вақфлар «наҳанг» комига кетадур. «Ёшлар»нинг кеча-кундуз хизматлари ошамоқ, «туташ»ларға ёндашмоқ ва охири йўлдан адашмоқ бўладир. Хотин-қизларнинг юз пардалари очиладур, шарм-ҳаёлари қочадур. Иффатликлари сийрак қоладур. Бухоро ўлкасида амир Олимхон ҳазратлари «шаҳид» этиладур. Унинг ҳар бир томчи қонидан юз «жувонбоз» пайдо бўладур. Минг доҳий дунёға келадур. Кечаларни базмсиз ўтказган уйларға жарима солинадур. Пора олмағон амал-дорлар юртдан бадарға қилинадур. Охири, фақир халқнинг ҳаммаси жонидан тўйиб, босмачилиққа ёзилиб, далаға қочиб кетадур. Мана, сизга охири замон аломатларидан бир неча тимсол. Бу сўзларнинг барчаси юқоридаги мўтабар китоблардан нақл этидди. Ҳар ким шак келтирса — кофир бўлғай. «Қаҳат ул-уқало» деган бир китобда Самарқанд маҳкамаи шаръияси хусусида бошқа хил маълумот берилган. Бунда ёзилғониға кўра, Самарқанд маҳкамаи шаръияси халқнинг намоз ўқиши тўғрисида айруча аҳамият берадур. Чунончи, ҳар ким ўзининг маҳалласидаги масжидга жамоат намозиға саҳван чиқмай қолса, уни биринчи қатла олти, иккинчи қатла саккиз ой қамоққа ҳукм этадур. Учинчи дафъадан уни шаҳардан чиқариб ҳайдайдур. Токи, ул бенамознинг касофатидан бир шаҳар хароб бўлмағай. «Мақобир ул-ағниё» деган китобда Абу Низом ал-Мағрибий ал-Мастурий ёзадиким: қиёмат яқинлашғонда, бойлардан хайрият, камбағаллардан куч, деҳқонлардан баракот кўтариладур. Жадидлар намоздан, қадимлар маорифдан, ҳукуматлар адолатдан қочадурлар. Маориф идораларида оқча, мактабларда ўқувчи, муаллимларда таълим қочадур. Охир замон олимлари амалсиз, бойлари ҳамиятсиз, шоирлари шеъриятсиз, муҳаррирлари саводсиз, газеталари обунасиз, матбаалари ҳуруфсиз, мураттиблари тартибсиз, идоралари доирасиз, табиблари дорусиз, ҳакимлари ҳикматсиз, эшонлари ишончсиз, муридлари ихлоссиз бўладурлар. Булардан бошқа: бу замоннинг ҳар бир жонлик ва жонсиз нарсаларига тоғ каби оғир соликдар солинадурким, натижада дўконлар ёпила-ёпила сонлари озаядур. Ҳайвонлар сўйила-сўйила этлари ейиладур. Камбағаллар эзила-эзила дунёға видў айтадурлар. Солиқлар қанча кўпайса, бозор баҳолари ўшанча тушиб, охири қоғоз-оқча билан олтун, оға-инидек бир-бирига қовушадур. Золим «Николай» замонида бўлғон арзончилик париси қайтадан дунёга келиб, халққа муҳибона салом берадур. Бу роҳат ва саодат даври қўб давом этмай, кетидан «дажжоли лаин» дунёға чиқиб қўб ўзгаришлар ясайдур. Шунинг билан одам боласи мурод ва мақсадига етадур-да, сўнгра бирдан қиёмат қойим бўладур. Шуни ҳам ёзиб ўтайким, киёматдан бир кун илгари Туркистонда имло масаласи «ҳал» этилиб, Қуръон янги имло билан ёзиладур. Солиқ ишлари шунча тарақкий этадурким: камбағал ишчи-деҳқонлар ҳовузларида ваққиллайтурғон қурбақаларга ҳам солиқ тўлашга мажбур бўладурлар. Фақат дарахтларга қўниб учатурғон қушлар учун солиқ тўлашдан маоф этиладилар. Бу сўзларга шак келтирган киши кофир бўлмаса ҳам, лекин «Геполув» томонидан турлик синфлар ичида ёширун суратда қурилғон сонсиз оқ тузоқларга бир кун оёғи айланиб, «борса келмас» шаҳарға юбориладур. Ўзбекча алифболар тарихи Туркистонда илмий-адабий уйғонишнинг бошланишиға йигирма беш йил тўлиб ўтди. Бу муддатнинг ўктабр инқилобиғача бўлғон даврида ҳар бир шаҳарда янги мактаблар, баъзи жойларда жамияти хайрия ва кутубхоналар очидди. Турли мактаб ва мутолаа китоблари ёзилиб босилди. 1901nchi йилдан эътиборан Кўқон ва Тошкантда, 1903nchi йидда Самарқандда янги мактаблар очила бошлади. Бу мактаблар Туркистоннинг катгарак шаҳарларида сон жиҳатидан (тақлидий суратда) бир даража кўпайган бўлса ҳам, 4 -5 йилдан кейин яна камайиб, фақат баъзи тузуклари давом этди. Бунинг бир сабаби китобсизлик бўлса, бошқа сабаби ўқитғувчиларнинг усули таълимдан хабарсизликлари эди. Аввалги йилларда баъзи муаллимлар ўз мактабларига тоторча китобларни киритишга ва бир қисмлари туркча-тоторча асарлардан таржима йўли билан фойдаланиб болаларни ўқутишға мажбур бўлдилар. Ҳатто, баъзи мактаблар муаллимлари китоб йўқдиғидан ўз шогирдлариға «Чор китоб», «Мантиқ ут-тайр», «Хўжа Ҳофиз» ва Навоийдек эски китобларни ўқутиб юрдилар. Усули жадид мактаблари шу ҳол билан 5-6 йил давом қилғондан кейин янги ўзбекча китобларни кўра бошлади. Шунинг билан баробар мактабларнинг адади ҳам яна кўпая берди. Мен бу мақоламда уйғониш давримизнинг бошидан бу кунгача чиққан ўзбекча алифболарнинг тарихидан ва уларнинг хизматларидан ёзмоқчи бўламан. . «Устоди аввал» Туркистонда бошлаб чиққан ўзбекча алифбо тошкантлик Сайидрасулхўжанинг 1900nchi йидтса ёзиб бостиргон «Устоди аввал» исмли рисоласидир. Бу алифбо русский-туземний мактаблар учун тузилган бўлса ҳам, баъзи муаллимлар китоб йўқдиғидан шуни вақтинча ўз мактабларига киритдилар. Лекин кўп вақт ўтмади. Бу алифбо тўғрисида жанжал чиқтси. Қозонли Аҳмадҳоди Мақсудий: «Меним «Муаллими аввал» исмли алифбомдан ўғурлагон», — деб Сайидрасулхўжани судға тортди. Бу киши эса дарров алифбосининг қолғон нусхаларини териб олиб уни қайтадан ўзгартиб бостирди. Суд бир неча мартаба мудофаа учун вақт белгилаб Аҳмадҳодини чақирғон бўлса-да, у келмагани учун мудофаа кечикиб қолиб, охири Сайидрасулхужа жавобгарликдан қутулди. Олғон маълумотимизга кўра, «Устоди аввал» алифбоси ўктабр инқилобиғача ўн етти қатла босилғон. . «Адиби аввал» 1901nchi йилларда Тошкантда Мунавварқори томонидан «Адиби аввал» отли алифбо ёзилғон бўлса-да, бунинг биринчи босмаси 1907nchi йилда чиқди. Бу алифбо Туркистондаги усули жадид мактабларининг кўписи томонидан (баъзи русский-туземний мактабларга ҳам) қабул қилиниб, дарс жадвалига киргизилганлиги учун ўктабр инқилобиғача тузатилиб ўн дафъа босидди. Сўнгғи босмалари расмли бўлиб чиқди. . «Биринчи муаллим» Бу алифбо 1912nchi йидда Абдулла Авлоний томонидан ёзилиб, Тошкантда «Мактаб» кутубхонасининг харжи билан босилди. Ўктабр ўзгаришигача 4-5 қатла босилиб чиқди. . «Савод» Бу алифбонинг ёзғувчиси бир неча йил Хивада муаллим бўлғон Мухтор Бакирдир. Алифбо ўзбекча-тоторча-туркманча аралаш шевада ёзилиб, 1913nchi йилда Қозонда босилғон. Бу фақат Туркманистон мактабларида ўқутилғон бўлса керак. 2nchi босмасини кўрмадик. . «Таълими аввал» Бунинг ёзиб босдирғувчиси Тошкантда Рустамбек Юсуф ўғлидир. Бу алифбонинг фақат 1914nchi йилда чиққон 2nchi босмасини кўрдик. Бунинг биринчи босмаси тахминан 12nchi йилларда чиққон бўлса керак. . «Туркий алифбо» Туркистонда уйғониш даврида чиққон алифболарнинг яхшироқларидан бири шу «Туркий алифбо»дир. Бу алифбо 1916nchi йилда муаллим Муҳаммаджон Абдулхолиқ ўғли томонидан ёзилиб, Қўқонда «Ғайрат» кутубхонасининг масорифи билан босидди. Алифбо расмлидир. Бунинг ҳам иккинчи босмасини кўрмадик. . «Бириичи йил» Бу алифбонинг тузгувчиси Самарқандда Сайидризо Ализода бўлиб, ношири «Зарафшон» кутубхонасидир. 96 бетдан иборат бўлғон бу алифбо 1917nchi йилда фақат бир марта босилғон. . «Мифтоҳ ул-алифбо», 9. «Мифтоҳ ул-аввал», 10. «Ташили алифбо» 12 — 14nchi йиллар ораларида Фарғонада босилиб чиққан бу уч хил алифбони эшитган бўлсак ҳам кўрмадик. Булардан биринчисининг мураттиби Мирза Хайрулладир. Охирғисини Абдулваҳҳоб Ибодий ёзғон. Туркистонда ўктабр инқилобиғача чиққан ўзбекча алифболар шудир. Булардан кўписи бир-бирига тақлид қилиб ёзилғон. Бир оз тузукраклари «Адиби аввал», «Туркий алифбо» ва «Биринчи йил» рисолаларидир. Ўктабр инқилобидан кейин чиққан алифболар: . «Раҳбари аввал» Бу алифбо 1918nchi йилда Тошкантда фақат бир марта-ба босилди. Тузгувчиси М. Фахриддин, ношири «Ҳуррият» қутубхонасидир. . «Ўртоқ» Самарқандда 18nchi йидда маориф мудири бўлиб турғон Чеча Вичкиннинг ва мусташриқ Вияткиннинг қалами билан ёзилғон бу алифбо йигирма минг дона босилғон бўлса ҳам, мактабларимиз ундан бир пуллик фойда кўролмади. Чунки бу рисола танқидға арзимайтурғон даражада бузуқ ва тартибсиз ёзилғон эди. . «Совға» Шокиржон Раҳимий томонидан тузилиб, 1919nchi йилда Туркистон жумҳуриятининг маориф комиссарлиги харжи билан босилғон бу расмли алифбо ҳар бир дафъа босилишида тузатилиб, бу кунларда 5nchi қатла босилиб чиқди. . «Катталарга ўқуш» 1920nchi йилда «Давлат нашриёти» томонидан кўб миқдорда босилғон бу алифбонинг мураттиблари: М. Қодирий, I. Мўминий ва Ш. Исмоилий ўртоқлардир. Бу алифбо биринчи дафъа Амриқо усулида ёзилғонлиғи учун бундай усуддан хабарсиз муаллимларимиз ундан керагича фойдалана олмадилар. Ўқутишға қийналдилар. Шунинг учун бу тўғридаги қанча меҳнат ва масорифлар бўшға кетди. . «Тил очғич» Бу расмли алифбонинг мураттиби муаллим Ҳасанали, ношири Бухоро маориф назоратидир. Рисола 1922nchi йилда беш минг дона босидди. . «Ўзбек алифбоси» Шокиржон Раҳимий томонидан ёзилғон бу расмли алифбо «Давлат нашриёти» тарафидан 1922nchi йилда фақат бир мартаба 25 минг дона босилди. . «Катталар йўлдоши» Саводсиз катта кишилар учун 24nchi йилда «марказ саводсизлиқни битирув фавқулодда комиссияси» томонидан 15 минг дона босилғон бу алифбонинг тузгувчиси Шокиржон Раҳимийдир. «Катталар йўлдоши» икки йил ичида тузатилиб, тўрт дафъа босилиб чиқди. . «Ўқутғувчи» Катталар учун Амриқо усулида ёзилғон бу расмли алифбони(нг) тузғувчилари Ҳожи Муин билан I. Раҳматуллазода, ношири «Саводсизлиқни йўқотиш фавқулодда комиссия»дир. Бу алифбо 25nchi йил охирларида биринчи дафъа 45 минг дона босидди. Рисола эскирак ҳуруф билан босилғон, матбаа хатоси ҳам оз эмас. Мана, 25 йил ичида босилиб чиққан алифболаримиз (маним билганимча) шулардан иборатдир. Шу муддатда Туркистонда босилғон форсча-тожикча алифболарни келгуси мақолада ёзармиз. Пора ва порахўрлик Ўктабр ўзгаришининг беш йиллик байрами муносабати билан биз «Таёқ»имизнинг ушбу фавқулодда сонини порахўрлиқ қаҳрамонлариға бағишламоқ билан баробар бу сонда ёлғуз «пора»нинг луғавий ва изоҳли маъноларидан ҳам порахўрликнинг бурунғи ва ҳозирги ҳолларидан сувга тегмаган нодир ва муҳим маълумот бериб ўтамиз: «Пора», «пору»дан муштафиқдир. Пору ҳайвон тезаги бўлғанидек, пора ҳам инсон тезагидур. Мана шунинг учун бизнинг шариатимиз пора емакни мусулмонларға ҳаром қилмишдир. Бу поранинг луғавий маъноси бўлиб, истилоҳда виждонсиз «ходим ул-миллат»лар қошида она сутидан ҳам ҳалолроқ саналғон махсус бир оқча туридирким, буни еган киши оз кунда чўчқадек семириб ва давлатида ҳам фавқулодда баракот ҳосил бўладир. Кўп замон ўтмасдан, порахўрнинг ахлоқида катта «ўзгариш» пайдо бўлиб, ул дунёда бор фисқ-фужур илмиға чечан бўладур. Ўзи кунда ҳар қанча гуноҳсиз ва кучсиз кишига учраса, уларни жинни ит каби қопадур — талайдур. Охири, гуноҳсизлигидан осмонға учиб кетиб, қаттиғ бир елга йўлиқиб бирдан ерга йиқилиб ўладур. Порахўрлиқ иши золим Николай замонида ёмон бир ҳолда эди. Ўзгаришдан кейин ҳар иш «тараққий» қилғонидек, порахўрлиқ ҳунари ҳам яхшигина тараққий қилиб олди. Ҳукумат ҳар ишни янги асосқа қўйишга тушган бир вақтларда порахўрлар ҳар бир янгиликдан ўзларига чексиз бир улуш чиқардилар. «Ходим ул-халқ»ларимиз ҳурриятдан фойдаланиб ҳам ҳукуматдан ва ҳам камбағал халқдан «ойлиқ» ола бердилар. Булар ҳукуматдан олатурғон ойлиқлар ўз маишатларини таъмин эталмағонлиғи учун «закот» номи билан халқтсан ўзлари истаганча «ойлиқ» олишға мажбур бўлдилар. Шунинг учун замонамизда порахўрлиқ тараққий этди. Сўнгғи чоқларда халқнинг порахўрлардан зорланиб, берган қоп-қоп шикоятномалари вогун-вогун бўлиб Масковга борған бўлса керакким, унда порахўрлар билан узил-кесил курашишга қарор қилиниб бел боғланди. Бизнинг марказ (Тошканд)да ҳам шу тўғрида жуда катта қарорлар чиқарилиб, порахўрлар билан курашиш учун (труйкалар) учликлар тузилди. Дарҳол труйкалар кураш майдониға кириб Рустамдек ботирлик кўрсатдилар: бошлаб бир неча порахўрларнинг бўйнилариға сиртмоқ солиб жаҳаннамга судраб туширдилар. Эшитканимизга қарағанда, бу қора хабар бундаги машҳур порахўрларға етиб, буларни қўрқиш ва ҳаяжонға туширибдир. Ўз мухбиримизнинг берган хабарига кўра, шаҳримиздаги каттакон порахўрлар яқинда каттакон бир йиғинда йиғилишиб, труйкаларнинг тузоғиға илинмаслик учун музокарадан кейин қуйидағи тадбирларни маъқул кўрибдурлар: 1. Труйкаларга бир миқдор ёғлиқғина улуш чиқарамиз. 2. Бу тадбир билан қутулиб бўлғон тақдирда очиқдан-очиқ ҳукуматга мурожаат қилиб маишатга етарлик ойлиқ сўраймиз. Арзимиз қабул бўлғонда, порахўрлиқни бир даража озайтирамиз. Бўлмаса, шу тутғон «муқаддас» йўлимизда қурбон бўлишни бўйнимизға оламиз, вассалом. Юқоридағи қарор порахўрларнинг умумий мажлисларида ҳам «билиттифоқ» қабул қилинмишдир. Ана энди, ўлмасак кўрамизким, бу ҳаёт-мамот майдонида қайси тараф енгар, қайси тараф енгилар? «Таёқ» бу муҳим курашда ўзини бетараф тута олмайдур. Тўғридан-тўғри порахўрларни ёқлайдур. Чунки порахўрлар ҳукуматдан эмас, фақат халқдангина пора олурлар. Бу ишдан ҳукуматнинг хазинасига зарар бўлмас, ёлғиз халқнинг киссасигагина зарар бўлур. Шундай қимматчилик замонида порахўрликни қатағон этмак бечора «ходим ул-халқ»ларни тириклай гўрга тиқмоқ билан баробардир. Хайр, ҳар ҳолда, икки томонға ҳам муваффақият тилаймиз. Қози калони Шал ва унинг болалари I Бир вақт Туркистонда ва балки бутун Ўрта Осиёда маориф ва маданият ўчоғи бўлғон Самарқанднинг, ўн иккинчи асри ҳижрий ўрталарида (60-70 йил) ўзаро урушлар натижасида харобазор ҳолида қолғонлиғи тарихдан маълумдир. Шу хароблиқ чоғларида Самарқанддағи бир неча муҳташам бинолар фаторат бўлғон ва кўб қимматлик нодир китоблар, вақфномалар йўқолиб кетган. Ҳатто узун замонлар қимматчилиқ ва қаҳатлиқ сабабидан шаҳар ичи одамсиз қолиб, далаларда ҳам экинчилик бўлмағон. Мана шу хароблиқ ва бузғунлиқлар, Movarounnahr ҳукумати манғитлар қўлиға ўтгандан кейин бир мунча тузала бошлағон, манғит амирларидан Шоҳмурод ўзининг отаси Дониёл замонида (1195 йилда) Самарқандға ҳоким тайин этилгандан эътиборан шаҳарни бир қадар тузатишга ва обод этишга киришган. Бузилаёзғон мадраса ва масжидларни таъмир (ремонт) қилғон. Самарқанднинг ташқи қалъасини қайтадан тузатиб, аввалги ҳолиға келтирган. Шоҳмурод отасининг тахтига ўтирғондан сўнгра (1199 йили), бир ёқдан, жиддий суратда Самарқандни обод этишга бел боғлаған. Теваракдан халқни кўчуриб, шаҳарга ўринлаштирган ва қанча янги гузар (маҳалла)лар ташкил этган. Иккинчи ёқдан, вақф ишларини тартибга қўйғон. Сўниб қолғон маориф чироғини ёқиб, Мирабдулҳай (Қози Шал)дек олим бир зотни Самарқандға қози ва мударрис белгилаган. Ёлғиз Самарқандда эмас, бутун Бухоро ва Туркистонда илму фазли билан шуҳрат чиқарғон Қози калони Шал шу Мирабдулҳайдир. Қози Шал бир томондан, қозилиқ вазифасини бажариб, бошқа томондан, Шердор мадрасасини тузатиб, шунда дарсгўйлик эта бошлағон. Бир неча йилда кўп олим ва шогирдлар етиштургон. Шу орада қозининг тарбияси билан ўзининг уч-тўрт ўғли ҳам машҳур олимлар қаториға кирганлар. Қози ўзининг умри охирида икки оёғи шал бўлғон эса ҳам, жим турмағон. Ўн уч йиллик шаллик вақтларини таълиф ва таҳрир билан ўтказиб, бир неча диний-ахлоқий асарлар ёзган. Қози калони Шалнинг фақат ўзи эмас, унинг ота-боболаридан бошлаб ҳозирги замонимизгача етиб келган болалари ҳам илму фазл ошиқи бўлиб, маориф йўлида ишлаб келганлари учун мен уларнинг қисқача таржимаи ҳолларини ёзиб ўтмакчи бўлдим. «Қози калони Шал» лақаби билан шуҳрат топган шайх ул-ислом қози Мирабдулҳай Абулхайр Аъламнинг ўғли ва Мавлавий Файзийнинг набирасидир. Мавлавий Файзий ўз асрида шуҳратлик олимлардан бўлғон. Бунинг «Мулла Жамол» татиммасига ёзғон арабча шарҳи Туркистон уламолари орасида машҳур ва мақбулдир. Қабри Шаҳрисабзда «Хўжа Амакана» деган мазористондадир. Абулхайр эса Самарқанднинг мўтабар олимлариндан саналиб ўз замонида аълам бўлиб ўтган. Бунинг қабри Самарқандда «Хон Сайид Имом» қабристонидадир. Қози Шалнинг ота-боболари Самарқанд туманидаги «ёри» жамоасидан (тожик) дир. Қози калони Шал Самарқандда 11b9nchi йидда дунёға келган. Йигирма олти ёшида Бухорода хатми кутуб қилғон. Сўнгра амир Шоҳмурод тахтга ўтириши билан баробар (1199 йилда) уни Самарқандға қози калон қилиб юборғон. Бундан бошқа амир томонидан қозиға юртни бошқариш ва халқни тинчитиш учун бутун ихтиёр берилган. Қози Шал Самарқандға келиши билан баробар ўзининг бўйнидағи вазифасини бажаришга тиришадир. Бир томондан, халқнинг арзу додини сўрайдир, бошқа ёқдан, бузғунлиқ замонида бузулаёзғон Шердор мадрасасини ремонт қилиб, шунда талабаларға турли илму фандан дарс беришга киришадир. Ўқишга салоҳиятлик кишиларни атрофига тўплайдир. Камбағал муллабаччаларга моддий ёрдам берадир. Шунинг билан қозининг шуҳрати Туркистоннинг ҳар томонида ёйиладир; ҳар ёқдан талабалар келиб, қози ҳузурида тилаган илму фанларини ўқия бошлайдирлар. Самарқанд билим ўчоғиға айланадир. Қози калони Шал керак амир қошида ва керак халқ орасида бошқа кишилар кўролмаган даражада зўр ҳурмат ва эътибор қозонадир. Давлат ва сарват эгаси бўладир. Аҳрорий, Мираконий ва Маҳдуми Аъзам хўжаларидан ҳам қорачадан қиз олиб уйланадир. Катта оилалик бўладир. Қозининг хусусий таълим-тарбияси билан ўзининг бир неча ўғли ҳам турли илмлардан хабардор бўлиб етишадирлар. Шунинг билан қозининг хонадони бу кунгача илм оиласи бўлиб келадир. АСАРЛАРИ Қози Шалнинг набираси бўлган Абутоҳирхўжа ўзининг «Самария» деган форсча тарих китобида, бобосининг шаллик вақтида ёзғон асарларини шу тартибда кўрсатадир: 1. «Байзовий» тафсирининг ҳавошийси. 2. «Саҳиҳи Бухорий»нинг форсча шарҳи. 3. «Забур»нинг форсча шарҳи. 4. «Ахлоқи Баҳодурхоний». 5. «Ҳидоя» шарҳининг шарҳи («Бали’» китобидан охириғача). Марҳум Васлий афандининг сўзига қарағонда, қози Шалнинг булардан бошқа форсча ва арабча тилларида ёзғон «Муқаддимат ут-тафсир» исмли асари бор экан. Тахминан уч юз бетдан иборат бўлғон бу китобда тафсир илмини билмак учун бир неча илмдан хабардор бўлишнинг кераклиги баён этилган эмиш. Васлий афанди шу китобда Бухорода қози Шалнинг авлодидан бўлғон Абдусамадхўжанинг қўлида икки нусха борлиғини гапирган эди. Васлийнинг ривоятига кўра, қози Шалнинг асрида Ҳиндистонда ўзининг бир неча асари билан шуҳрат чиқарғон «Баҳр ул-улум» деган бир олим Бухороға келиб, ундаги илм кучларини синамакчи бўлғонида, унинг кўзига мақбул бўларлиқ бирор олим кўринмаган. Сўнгра амир Шоҳмурод шу олим билан мунозара қилдириш учун қози Шални Бухороға чақирғон. Қози боролмай, ўзининг боёғи «Муқаддимат ут-тафсир» китобини юборғон. «Баҳр ул-улум» бу китобни кўриб қозининг фазлу камолига қойил бўлғон. Самарқандда бу кунларда барҳаёт бўлиб, 85 ёшларға кирган мулла Одил муфтининг айтишига кўра, қози Шал томонидан Қуръоннинг тахминан охирги учдан бир бўлаги форсча ва арабча тилларида тафсир қилинғон эканким, буни мулла Одил: «Мен уни жуда шавқ билан мутолаа қилғон эдим. Шу китоб самарқанддик Мирзо Ҳомидий Кўкнорийнинг қўлида бор эди» дейдир. Қози калони Шал булардан бошқа «Таврот»ни иброний тилидан ва «Инжил»ни арабчадан форсийга таржима қилғон. Ҳатто Самарқанд жуҳудлари «Таврот»ни унинг олдида ўқур эканлар. «Таврот»нинг иброний нусхаси билан бирга форсийча таржимаси бу кунларда самарқандлик мирзо Муҳаммадқули Низомиддин ўғлининг қўлида бор. (Китоб араб ҳуруфи ва иброний тилида ёзилғон. Ҳар бир сатрнинг остида форсийча таржимаси бор). Мен ўзим «Забур»нинг форсийча таржимасини мулла Фахриддин Рожийнинг қўлида кўруб, китобнинг муқаддимасини ёзиб олдим. Қози Шал бу китобнинг муқаддимасида самовий китоблардан бўлғон «Таврот», «Инжил» ва «Забур»ни текшириб, булардан фақат «Забур»нинг узоқ ўзгарганлигини, бошқалари бутунлай тахриф топғонлиғини ёзадир ва бу тўғрида ўзининг «Китоби Шофифий фи шарҳи тафсири Байзовий» исмли асарининг муқаддимасида узун маълумот берганлигини айтиб ўтадир. «Забур»нинг форсийча таржимасини Самарқандда Саид Аҳмадхўжа Нақибнинг амри билан ёзғонлиғини ифода этадир. «Забур»нинг таржимаси таълиқхати билан ёзилғон, 284 саҳифадир. Китобнинг охирида тарихи ёзилғон бўлмаса ҳам, 50 — 60 йил илгари асли нусхасидан кўчурилиб ёзилғонлиғи гумон қилинадир. ШАЖАРАСИ «Самария»нинг қўлёзма бир нусхасида қози Шалнинг шажараси шундай ёзилғон: Хўжа Абдулфайз имом Козим наслидан бўлғон Жалолиддин Бағдодий бин Саид Muhammad Муслимнинг қизи билан уйланди. Ундан Хўжа Абдулбоқий туғулди, ундан Хўжа Саид Ашраф, ундан Хўжа Саид Низомиддин, ундан Хўжа Саид Али, ундан Хўжа Саид Имо-диддин, ундан Хўжа Шамсиддин, ундан Миршаҳобиддин, ундан Хўжа Мирабдулбоқий, ундан Хўжа Мирбоқий, ундан Хўжа Абдулмўмин, ундан Хўжа Абдулфаттоҳ, ундан хўжа Шоҳмирхўжа, ундан Моҳпора бегим деган қиз туғулди. Ушбу Моҳпора бегим мавлоно Файзий ибн мавлоно Ориф билан уйланди. Мана шулардан Мирабулхайрхўжа туғилди. Бундан Мирабдулҳайхўжа дунёға кедтси. Бу шажа-ра «Самария»нинг 1904nchi йилда Петроградда босилғон нусхасида йўқдир. Абутоҳирхўжанинг «Самария»да ёзғониға кўра, қози Шал Самарқандда қирқ йил қозилиқ қилғон. Бунга қарағонда, қози Шал ўзининг вафотидан тўрт йил илгаригача қозилиқ қилғон бўладир. Чунки ул ўттиз ёшида қози бўлиб, 74 ёшида вафот этгандир. Лекин Самарқанднинг эски олимларидан бўлғвн қози Исахоннинг сўзига кўра, қози Шалнинг қозилиқ муддати қирқ йилга етмайдир. Чунки амир Шоҳмурод (1216nchi йилда) ўлгандан кейин унинг ўғли амир Ҳайдар ўзининг подшоҳлиқ вақтида қози калони Шални бекор килиб, Бухороға чақиртириб оладир. Бунинг ўрнига ўзининг хотуни томонидан қариндошлиғи бўлғон Мираконий хўжалардан Абдулбаракот деган бир кишини қози калон қилиб Самарқандға юборадир. (Амир Ҳайдар 1244nchi йилда вафот этган.) Бунга қарағанда, қози Шал неча йил Бухорода қолгон. Бунинг қозилиқ замони ҳам қирқ йилга етмаган бўладир. Қози Шал тўғрисида халқ ичида, айниқса, муллалар орасида турли ҳикоят ва ривоятлар жуда кўбдир. Улардан баъзиларини бу ерда нақл қилиб ўтамиз. Қози Шал катта давлатлик бўлғон. Унинг боғ-эр ва ускуналари жуда кўб экан. Ул қози Исохоннинг болаларидан бўлғон Носирхўжанинг кўб ер ва боғларини озгина ҳақ бериб олғон эмиш. Ҳатто, вақфномалари йўқолғон баъзи вақф ерларини (ясама васиқалар чиқариб) эгалик қилғон эмиш. Бунинг учун Аҳрорий хўжалар билан унинг орасида анчагина жанжал ва англашмовчилик чиққан эмиш…Мана, қози Шал ҳақида шундай «эмиш-мимиш»лар жуда кўб эшитиладир. Бу сўзларнинг қанчаси тўғри ва қанчаси нотўғри эканлиги бизга маълум эмасдир. Ҳарҳодда, бу можаролардан қозининг бир мунча дунёға ҳарис эканлиги англашиладир. Лекин шуни ҳам айтиб ўтиш керакким, қози Шал мол топишқа қанча тиришқан бўлса, ўшанча марҳамат ва шафқатли, хайру эҳсон эгаси ва олиҳиммат бўлғон. Бева-бечораларға, айниқса, камбағал муллабаччаларға ҳамма вақт моддий кўмагини аямағон. Ҳатто қозининг «хотинингиз ўғул туғди», деб яхши хабар келтирган бир кишига «севинчлик» учун боғини васиқалаб берганлиги ривоят этиладир. БОЛАЛАРИ Қози Шалдан олти ўғул ва бир неча қиз қолғон. Ўғуллари: 1.Абусаидхўжа. 2. Маъсумхўжа. 3. Эшонхўжа. 4. Бузрукхўжа. 5. Ширинхўжа. 6. Мирсулаймон махдум эса қорачадандир. Булардан Ширинхўжа билан Бузрукхўжаси илмсиз қолиб, бошқалари олим бўлғонлар. Қози Шалнинг энг фозил ўғли бўлғон Абусаидхўжа (Маржонийнинг устози) Мираконий хўжалардан бўлиб, Бузрукхўжа Аҳрорийлардандир. Мирсулаймон махдум эса қорачадандир. ВАФОТИ, ҚАБРИ Умрининг охирларида ўн уч йил шал бўлғон қози калони Шал бу касалидан қутулмоқ учун кўб дору даволар истеъмол қилгон бўлса ҳам, шифо топмаған. Ҳамма вақт икки оёғи сурунигача оғриб, куяр даражада қизир экан. Фақат оёқларини сут ичига солиб тутиш билан дарди бир мунча таскин топар экан. Шундай бўлса ҳам, қози Шал бекор турмаган. Дин ва миллатга хизмат этиш ишки уни ўлганигача ишлаб туришға мажбур этган. Ул кўпрак асарларини шаллик чоғларида ёзган. Ўлганидан бир неча йил илгари қозини зоиқа битиб, ул таом-меванинг аччиқ-чучуклигини сезмай турғон ҳолда қолғон бўлса ҳам, илмига ва ақлиға футур келмаганлигини ривоят этадирлар. Қози Шал 1243nchi йилда 74 ёшида вафот этган. Ўлиги Хўжа Аҳрор қабристонининг ёнида, ўзи томонидан сотиб олинғон бир майдонда дафн қилинғон. Ўғуллари, хотин-қизлари ва бир қисм авлодининг қабрлари ҳам ўзининг теварагидадир. Қози Шалнинг қабри атрофида саккизта ғиштлик сағана ва қирқтача оддий қабр борким, ҳаммаси ҳам хароб ҳолидадир. Қозининг сўл томонидағи бир қабрнинг устидаги узун тошда арабча: «Бу қабр Ҳидоят пошша қози Абдулҳайхўжа қизининг қабридир. 1277», деб ёзилғондир. Яна сўл томондағи бузулғон бир сағананинг бош тарафида ганч устига сиёҳ билан арабча: «Тўра пошша Бузрукхўжа қизининг қабри», деган мазмунда бир сатр хат зўрға ўқиладир. Бу хатнинг бошқа ўрунларини ўқуб бўлмади. Тарихи ҳам билинмади. Қози Шалнинг қабридағи тоштахталар бузилиб, синиб, кўбиси ерга тушган. Қабрнинг бош томонидағи ёзувли тош ҳам синиб пастга тушган. Бу тошдан фақат икки парчасини топиб қабрнинг ёниға қўйдим. Бу тош парчаларидаги хатда қози билан отасининг исмлари кўринадир. II Ўтган мақоламда қози калони Шал (Мирабдулҳайхўжа)нинг ёрдамиға муҳтож бўлғон йўқсул талабаларга ҳамма вақт моддий кўмак этиб турғонлиғини ёзғон эдим. Бунга мисол учун шу воқеани кўрсатиш мумкиндирким, қози Шал замонида Муҳаммадзамон деган камбағал бир муллабачча «Шарҳи Мулло»хонлиқ чоғида эҳтиёжнинг мажбурияти билан баъзан мардикорлик қилиб кун кўрмакда экан. Бир кун шу муллабачча қози Шалнинг уйиға мардикорлик сифати билан келиб лой ишларида машғул бўлғон. Шул чоқтса қози Шалнинг олдиға бир жамоа талаба келиб дарс ўқушға киришган. Бояғи Муҳаммадзамон бу талабаларнинг дарс устидаги мубоҳасасига бир оз муддат қулоқ солиб турғон. Охири, қизиқиб лой ичидан чиқиб қозининг олдиға келган ва дарсга оид бир масала тўғрисида ўзининг фикрини сўзлаган. Қози мардикорнинг зеҳнлик бир муллабачча бўлиб, фақат муҳтожлиқдан мардикорлик этишга мажбур бўлғонлиғини сезиб дарҳол уни ишдан озод этган. Муҳаммадзамонга янги бош-оёқ кийим бериб, уни ҳаммомга юбортурғон. Шу кундан бошлаб уни ўз ҳузурига олиб ўқутиб тарбия қилғон ва хатми кутуб қилғониғача унинг маишатини таъмин этиб турғон. Мана шу Муҳаммадзамон ўз замонининг энг фозил уламоларидан бўлиб умрининг охириғача Самарқанднинг шаҳар ва туманларида муфти, мударрис, раис ва қози бўлиб турғон. Ўзи шоир ҳам таълифот эгаси бўлғон (Муҳаммадзамоннинг туғилиши 1203да бўлиб, вафоти 1266nchi йилдадир). Муҳаммадзамоннинг ҳамма болалари олим ва шоир бўлиб келганлар. Унинг ўғли Муҳаммадзиё машҳур шоирлардан бўлиб, ўз замонида қозилиқ этган. Муҳаммадзиёнинг ўғли Муҳаммадсолиҳдирким, бу ҳам шоир ва девон эгасидур. Бунинг девони ашъори йўқолғон бўлса-да, ҳозир бир мунча шеърлари бор. Самарқанднинг бу кунги муқтадир шоирларидан бўлғон Қори Масиҳ (Тамҳид) шу Муҳаммадсолиҳнинг ўғлидир. Қози калони Шалнинг асрдоши бўлғон ургутлик шоир қози Жумақули (Хумулий) ўзининг «Тарихи Хумулий» отли форсийча қўлёзма асарида қози Шалнинг Muhammad Лутфуллахўжа (лақаби Бобохўжа) деган бир язнаси (синглисининг эри) тўғрисида анчагина маълумот берадир. Қози Жумақули Лутфуллахўжанинг шогирди бўлиб, ундан кўп истифодалар қилғонлиғи учун тарихчасида унинг ҳақида ва болалари тўғрисида хейли гаплар ёзадир. Бу маълумотни қози Шалнинг замонига ҳам таржимаи ҳолиға муносабатли бўлғони учун қисқа суратда ёзиб ўтамиз: Лутфуллахўжа турли илму фанлардан хабардор, хатмкарда бир мулла бўлғонлиғи учун уни амир Шоҳмурод 1204nchi йилларда Бухородан Самарқанднинг Тиллакори мадрасасига мударрис этиб юборган. Самарканд муфтилиги билан Даҳбед кентининг раислигини ҳам шунга топширгон. Лутфуллахўжа дарсгўйликга ҳавасли ва талабаларга марҳаматли, парҳезкор ва ахлокди бир зот бўлғони учун оз бир замонда унинг шогирдлари кўпайган, халқ орасида шуҳрат ва эътибори ортқон. Шу йилда қози Шал билан унинг ора-сида бир турли мухолифат ва англашилмовчилиқ чиққан. Натижада, Лутфуллахўжа ҳақида ҳукуматға қарши бир мунча нолойиқ гаплар овоза бўлғон. Самарқанд ҳокими муҳокамасиз, дағал муомалали, золим бир одам бўлғони учун Лутфуллахўжа унинг сиқишидан қўрқуб, оиласи билан Шаҳрисабз томонға қочиб кетган. У вақтдағи Шаҳрисабз ҳокими Ниёзали девонбеги (кенагас) бу кишини ғоят эҳтиром билан қарши олиб, Китоб шаҳрида ўрнаштирган. Унинг маишатини ҳам таъмин этган. Лутфуллахўжа шу ерда бир неча йил дарсгўйлик билан машғул бўлғон. Қози Жумақули ёзадир: Мен бу устознинг илмидан кўп фойдаландим. Ўзга талабалар пешқадам бўлғон вақтларида ўқуйтирғон баъзи илму фанларни устозим менга пастқа-дамлик ҳолимда ўргатди. Мен «Кофия»хонлиқ чоғимда бу кишидан аруз, қофия, шеър, масоҳат ва фароиз каби илмларни ўргандим. Бир куни устозим менга бир мактуб бериб, «шуни Самарқандға элтиб, қайнонамға (яъни, қози Мирабдулҳайхўжанинг онасиға) топшир ҳам жавобини келтир», деб хизмат буюрдилар. Хатда устозим аввалги мансабини олиб бериш учун қайин онасининг воситачилиқ қилишини ўтинган эди. Мен Самарқандға бориб, устозимнинг мактубини қози Мирабдулҳайхўжанинг онасиға топширдим. Икки-уч кундан кейин бу хотиндан мактубнинг жавобини олиб Шаҳрисабзга қайтиб келдим. Шундан бир неча вақт ўтгач, 1210nchi йилда қози Шалнинг иккинчи язнаси (устозининг божаси) бўлғон Шайх ул-ислом Хонхўжа билан онасининг ҳаракати натижасида иш битди. Шундайким, Бухоро ҳокимининг мактуб орқали хабар бериши билан устозим Лутфуллахўжа Самарқандға кўчиб бориб яна аввалги мансабларини қўлға олди ва амир Шоҳмуроднинг вафотигача, 1216 йилгача шу хизматларини бажариб турди. Қози Жумақули шу муносабат билан Лутфуллахўжа ила қози Шал орасида бўлиб ўтган қизиқ бир воқеани ҳикоя этадир. Устозим амир ва ҳокимларга хушомад қилмайтурғон ҳақгўй ва жасоратлик эди. Бир куни Шердор мадрасасида тузилган улуғ бир мажлисда Самарқанднинг хейли акобир ва уламолари, умаро ва фузалолари бор эдилар. Шунда Самарқанд ҳокими билан қози Шал бир-бирига яқин ўлтурғон эди. Иккаласи бир-бирининг қулоғиға ёширин суратда анчагина гапиришди. Устозим Лутфуллахўжа уларнинг бу номуносиб ҳаракатига қарши «мусулмонлар мажлисида икки кишининг бир-бирига махфий гапириши шаръан тузук эмас, ажабо сизлар ислом қозиси ва ҳокими бўла туриб шундай ярамас ишни иртикоб қиласизми», деб танбеҳ айтди. Ҳоким гапирмасдан жим турди. Қози Шал «Истасангиз, сиз ҳам чўзилиб, сўзимизга қулоқ солинг», деб жавоб қайтарди. «Бу киши жуда қизиқ одам экан. Ўзи иртикоб этган мазмум ишга ўзгаларни ҳам қўшмоқчи бўладир», деб қаттиқ муқобала қилди. Шунинг билан қозию ҳоким ёширин гапиришдан тўқталдилар. Қози Жумақулининг ёзғонига кўра, амир Шоҳмурод ўлганидан кейин унинг ўғли амир Ҳайдар Лутфуллахўжани оиласи билан Бухороға кўчириб, катта бир мадрасада мударрис қилғон. Бухоро туманларида ҳам қози этиб қўйғон. Бир неча йилдан кейин Ҳисор ҳокими ва амир Ҳайдарнинг қайнотаси бўлғон Сайидоталиқ (юз) амирнинг рухсати билан Лутфуллахўжани Ҳисорга кўчируб олиб борғон ва шунда қози-мударрис белгулаган. Лутфуллахўжа Ҳисорда бир неча йил туриб, 1238 йидда ўлган. Лутфуллахўжанинг хотуни (қози Шалнинг синглиси)дан Ширинхўжа, Офоқхўжа ва Қозихўжа деган уч ўғул қолғон. Қози Жумақули булардан Ширинхўжани қўбрак мақтайдир. «Бу киши ақлий ва нақлий илмларни таҳсил этган; ашъор, аруз, ҳандаса, мусикий ва иншони биладир», деб ёзадир. IZOH VA ТАШИҲ Аввалги мақоламда қози калони Шал Носирхўжанинг кўп боғ-эрларини арзон баҳо билан сотиб олғон, деб ёзғон эдим. Унда Носирхўжанинг исми хато кетган, тўғриси Мирабунасрхўжа бўлиб, қози Мирмуаззамхўжанинг ўғлидир (булар ҳозирги қози Исохоннинг катта боболаридирлар). Воқеа мана шундай: Амир Шоҳмурод тахтга ўлтурғонидан кейин Самарқанд қози калони бўлгон Мирмуаззамхўжани барча ақрабо ва оилалари билан Бухороға кўчириб, Вағонзийнинг ғарб томонида бўлюн Хўжа Соктаре деган мавзеда ўринлашдирғон. Қози Муаззамхўжанинг факат Мирабунаср деган ўғли Самарқандда қолгон. Бу киши жуда соддалавҳ ва нўноқ бўлғони учун амир унга тегмаган. Мана шу Абунасрхўжа ўз овқатини топишдан ожиз бўлғони сабабли ота-боболаридан қолгон кўп ер ва боғларини секин-секин қози Шалга сотиб еган. Амир Ҳайдар замонида Мирмуаззамхўжанинг оилалари яна Самарқандға кўчирилиб юборилган. Шунинг учун қози Шални «мираконий хўжаларидан уйланди», дейиш тўғри бўлиб чиқмайдир, балки унинг ўғли қози Абусайидхўжа мираконийлардан уйлангандир. Яна ўтган мақоламда «қози Шал Инжил ва Тавротни ҳам форсчага таржима қилғон», деб ёзилғон эди. Сўнгғи текшириш натижасида бу ҳам тўғри чиқмади. Қози Шал ёлғиз Забурни арабчадан форсчага таржима қилғон. Тавротни эса унинг ўғли қози Абусайидхўжа эроний тилидан форсчага таржима қилғон. Таржима ишига Самарқанд жу-ҳудларидан бир неча муллалар келиб ёрдамлашғон. Буни эса ҳозирда саксон ёшларда бўлғон қози Исохон ўзининг отасидан нақл қилиб гапирадир, «Самария» китобидаги маълумот ҳам шуни тақвия қиладир. ҚОЗИ АБУСАЙИДХЎЖА Қози калони Шалнинг энг фозил, мутабаҳҳир ва мутафаннун ўғли Абусайидхўжадир. Амир Ҳайдар замонида қози Шал (1243 йидда)нинг ўрнида Абусайидхўжа Самарқандда қози калон тайин этилган. Қози Абусайиднинг ўғли Абутоҳирхўжа ўзининг «Самария» отли форсча тарих китобида отаси ҳақида шу мазмунда бир неча сатр ёзиб ўтадир: «Шайх ул-ислом мавлоно Абдулҳайнинг вафотидан кейин барча ақлий ва нақлий билимларни билатурғон ўғли мавлоно Абусайидхўжа қози калон бўлдилар. Аксар авқот амир Ҳайдар бу зотни ўзи билан бирга Бухороға элтиб, Бухоро уламолари билан мунозара ва мубоҳаса қилдирар эди. Ақлий илмларга «ангуштнамо» бўлғонлиқлари учун ҳамма бу кишининг илму фазлига қойил эди (47-бет). Бунга қарағанда қози Абусайид амир Ҳайдар замонида бир йилгина қозилиқ қилғон бўладир. Чунки амир Ҳайдар 1244 йилда ўлгандир. Бундан кейин амир Насрулло замонида қози бўлиб турадир. Амир Насруллонинг қози Абусайидни қандай хизмат ва шароит билан ўз ўрнида қоддирғонлиғи тўғрисида шундай ривоят бор: Маълумдирким, амир Ҳайдарнинг ўлган вақтида унинг ўғулларидан Насрулло Қаршида ҳоким, Ҳусайн Бухорода ва Умархон Карминада эдилар. Ҳусайннинг тарафдорлари уни отасининг тахтига ўтқуздилар. Икки йилдан кейин амир Ҳусайн ўлиб, унинг тахтини биродари Умархон эгалик қилди. Бу орада Насрулло ҳам Қаршида жим турмади. Салтанатни қўлға олиш учун турли чора ва тадбирлар излади. Ўз тарафдорларини кўпайтириш ҳаракатида бўлди. Қарши ва Миёнколотни ўзига қаратди. Самарқанд халқини ҳам ўзига ияртиш мақсади билан қози Абусайидга ёширин хат юбориб, агар Самарқанд халқини ўзига итоат қилдириш хизматини бажарса, қозиға умрлик Самарқанд қози калонлигини беришга ваъда этди. Қози Абусайид шу хизматни бажариш учун тиришди. Самарқанднинг шаҳар ва туманларидаги барча эл-уруғ бошлиқларини ва оқсоқолларини олдиға чақиртируб, уларга мақсадни тушунтирди, мансаблар ваъда қилди. Уларнинг сўзини олғондан кейин тахминан икки юз кишининг рўйхатини Насруллога юборди. Насрулло томонидан шуларнинг номларига юборилган икки юзта ёрлиқни эгаларига топширди. Шунинг билан Самарқанд халқи Насруллони амир билиб, унга байъат қилғон бўлди. Тездан уни Қаршидан Самарқандға келтириб, тантана билан Кўктошга ўтқузидди. Шундан кейин Насрулло Қарши, Самарқанд ва Миёнколотдан аскар тўплаб Бухороға ҳужум қилди. Бухорони етмиш кун муҳосара қилгандан сўнгра шаҳарга кириб, салтанат тахтини қўлға киргизишга муваффақ бўлди. Мана, амир Насрулло ўзининг ваъдасига мувофиқ Абусайидни (хизматининг мукофоти учун) Самарқандда умрлик қози калон қилиб қўйди, лекин қози Абусайид ўлгандан кейин қозилиқни мираконий хўжаларға берди. Шунинг билан баробар қози Абусайиднинг ўғилларини ҳам Бухороға кўчириб юборди (бу қози Эсоннинг ривоятидир). ҚОЗИ АБУСАИД VA МАРЖОНИЙ Қози Абусаид бир ёқдан қозилиқ, иккинчи ёқдан Шердор мадрасасида дарсгўйлик этиб тургон. Ундан кўб шогирд-лар етишган. Ўзининг ўғли ва набираларини ҳам ўқутғон ва бошқа олим кишиларга ўқутдургон. Ўғулларидан Абутоҳирхўжа тиб ва тарих илмларига, Умархўжа ҳайъат илмига мутахассис бўлгонлар. Тоторларнинг машҳур мужаддиди бўлгон Шиҳобиддин Маржоний 1259nchi йилда Бухородан Самарқандға келиб, қози Абусаиднинг ҳалқаи тадрисида икки йил чамаси мулозамат килгон. Қозининг илмидан ва бой кутубхонасидан чексиз фойдаланғон. 1333nchi йидда Қозонда босилгон «Маржоний таржимаи ҳоли» исмли улуғ бир асарда Маржонийнинг Самарқанд сафарига 15 бетлик ўрун берилган. Шу китобда ёзилғониға кўра, Маржонийнинг «Маржоний» бўлишиға, унинг эътиқоди изтироб ва шубҳалардан қутулиб аниқ бир идея (мафкура) эгаси бўлмоқиға қози Абусаиднинг тарбияси ва кутубхонаси сабаб бўлғон. Қози Абусаиднинг ҳақиқий таржимаи ҳолини билмак учун Мар-жонийнинг «Вофият ул-аслаф» исмли асаридаги шу сўзларини айнан нақл қиламиз: Қози Абусаид бинни Абдулҳай бинни Абулҳайри Самарқандий ҳазратлари вақтидағи Movarounnahr уламосининг энг буюкларидан бўлиб, ҳамма ишларда басиратли, диққатли муҳаққиқларнинг ва салафларнинг жуда кўб китобларини мутолаа этиб, жуда кўб тўғри маълумот ҳосил этган муҳибби ҳақиқат бир аллома эди. Тарихни, халқнинг руҳини, аҳволи оламини ҳамда ҳисоб, хабар, муқобала, ҳандаса, ҳайъат, жуғрофия ва булардан бошқа ақлий ва нақлий фанларни билар, фақат фароиз илмидагина маълумоти ноқис эди. Тавозеъли, жавонмард, хушхулқ, хушмажлис, инсофли, ҳар кимни даражасига кўра эҳтиром ва тақдир этар, Movarounnahr уламоси каби худбин, бошқаларнинг қадр-қимматини билмайтурғонлардан эмас эди. Мен Самарқандда унинг ҳузурида турғонимда, намоз ўқушда ҳамма вақт мени имом этар, баъзи вақт йўлда ёки боғчада намоз ўқумоқ тўғри келиб қолса, ўзига «жойнамоз» ёки кийим берсалар, «бунга имом мустаҳиқроқ» деб менга берар, ўзи ерда намоз ўқур эди. Бир вақт Самарқанд ҳокими олдида мени ортиқ мақтаб «бу йигит илм тўғрисида катта китоблар ёзгон бурунғи мусаннифлардан ҳам юқори» деб гапирди. Қози Абусаид китоб тўплашга жуда ҳарис бўлиб, ўзида бўлмағон бир китоб кўрса, икки баҳосини тўлаш билан бўлса-да, сотиб олар, ҳар фанда жуда кўб азиз ва қимматли китоблари бор эди. Аҳли тариқат ва машойихни эҳгиром этар, чет мамлакат одамларига учрағонда, сунний-шиа бўлишиға қарамасдан, ёрдам ва ҳурмат этар, вилоятларидаги олимларидан, адибларидан, мамлакатларининг аҳволидан сўрашар эди. Шунинг учун турли мамлакатларга ва уламоларга оид кўб маълумот ҳосил этган эди. Ўзи жуда бой бўлиб, жойларда ерлари, боқчалари, ҳавлилари бор эди. Отаси вафот этганда, меросидан ҳеч нарса олмади. Бошқа ворисларига тақсим этди. Қозилиғи устига Самарқанднинг бир неча мадрасаларида мударрис эди. Мен ҳам Самарқандда турғонимда китобларини ориятга олиб, кўб истифода этдим. Бошқа ерларда топилмайтурғон нодир ва нафис китобларидан кўриб, кўб нарсалар кўчириб ҳам олдим. Меним тарих билан машғул бўлишимга, тарих китоблари мутолаа эта бошлағонимға бош сабаб шу қори Абусаид ҳазратлари бўлди. Хулоса, Movarounnahrda ушбу зот каби маълумотли, инсофли, тўғри фикрли одам кўрмадим. Бу зот илм хонасидан бўлиб, ота-боболари ҳам улуғ ва машҳур уламодандир. Қози Абусаиднинг «усули фиқҳ», «калом» фанларида баъзи асарлари ҳам бор. Ёши етмишлардадир. 1265nchi йил 1bnchi шавволда (1849 йил 23 августда) вафот этди. «Устози замона» сўзининг ҳарфлари жам’ қилинғонда вафот таърихи чиқадир (Маржоний, бет: 48-50). Маржоний таржимаи ҳолида ёзиладир: «Чин илм ва тараққий йўлига кирган кишилар, қўб вақт ўзларига бирар кишини йўлбошчи этиб, кўб ишларида шунинг йўли билан ҳаракат этадирлар». Маржонийнинг таржимаи ҳолини тадқиқ этганда кўб ўрунларда ушбу қози Абусаид йўли билан ҳаракат этганлиги, қозининг камолотига мафтун бўлиб, кўб жиҳатлардан ушбу қозиға ўхшарға тиришқонлиғи қўринадир. Маржоний «Вофият ул-аслаф» ва биринчи қисм «Мустафод ул-ахбор» китобларида қози Абусаиддан Movarounnahr уламоси ва амирлари ҳақида кўб маълумот ва узун муҳокамалар ривоят этадир. Маржонийнинг ривоят этган сўзлариға қарағанда, қози Абусаиднинг кенг маълумотли, тўғри муҳокамали, атрофли тушунгувчи, улуғ муаррих эканлиги кўриниб турадир (Маржоний, 51-бет). Қози Абусаид Маржонийни ўзидан фойдаландурғонидек, ўзининг ўғул ва набираларини Маржонийға ўқутдириб ундан ҳам фойдаланғон. Самарқанддан кетиш вақтида Маржонийға (илмий кучи ҳақида) расмий шаҳодатнома берган. Маржонийнинг Самарқандға келган йилида Орифжонбой деган бир хайрот эгасининг масорифи билан Самарқандда янги бир мадраса бино этилмакда экан. Бу мадрасанинг кўбрак ишлари қози Абусаид ихтиёрида бўлғонидан қози Маржонийға: «Бу йил ҳам Самарқандда қолингиз. Мадрасанинг биноси тамом бўлғонда, ҳужраларига талаба ўрунлашдириш меним ихтиёримда бўладир. Шу мадрасадан сизга ҳам бир ҳужра бераман. Шунда ўринлашарсиз. Сўнгра истаган вақтингизда ҳужрани сотиб кетиб, пулиға Бухородан ўзингиз учун яхши бир ҳужра оларсиз», деб гапирган. Маржоний қабул этиб, мадрасанинг биноси битгандан кейин бир ҳужрасига ўрунлашиб тура бошлагон. Лекин бир неча вақтдан сўнгра Маржоний билан мадрасанинг бир мударриси орасида низо чиқиб, ҳужрани сотиб Бухороға кетишга мажбур бўлғон. Ушбу воқеадан кейин Маржоний «Шу бадбахт мударрис билан низоимиз бўлмағонда, мен Самарқандда қолиб Бухороға қайтмас эдим. Меним учун Самарқанд фойдали эди», деб гапирар экан (Маржоний, 60-бет). Қози Абусаид Самарқандда тахминан йигирма икки йил қозилиқ ва мударрислик этган. Унинг Тавротнинг форсча таржимасидан бошқа усули фиқҳга оид «Ғоят ут-таҳқиқ» исмли арабча бир асари бор эканким, қози Исохон «Мен бу китобни ўқуб жуда хушлаган эдим. Бу асар бухороли Абдулазиз махдумнинг «Кашф ул-асрор» отли китобидан фойдаланиб ёзилғон», деб сўзлайдир. MUHRI Қози Абусаиднинг бир муҳрида шу форсча бир байт ёзилғон: Қозийи шаҳри Самарқанд аст в-аз ақрон фарид, Ал-Тоҳо, насли Ёсин, бин Абдулҳай Абусаид. 1222-1225nchi йилларда ёзилғон форсийча васиқалардаги давра муҳрининг атрофида шу сўзлар бор: «Ал-мута-ваккил ’алаллоҳ муҳибб ул-уламо, ходим ул-фуқаро, мухлис ул-урафо». Муҳрнинг ўртасида: «Қози ул-қуззот Мирабусаидхўжа қози калон ибн Мавлавий Мирабдулҳайхўжа Шайх ул-ислом», деб ёзилғон. Шулардан ҳам билинадурким, қози Абусаид умрининг охириғача Самарқандда қозикалон бўлиб турғон. Шунга кўра, «Тарихи амирони Манғитияи Бухоро» исмли китобдаги: «Амир Насрулло қози Абусайидни Бухорога кўчуруб, хонанишин қилди», деган сўз тўғри бўлса керак. МУНОЗАРА ВОҚЕАСИ Манғит амирларидан кўбиси, айниқса, амир Ҳайдар билан амир Насрулло ҳамма вақт машҳур муллаларни бир-бири билан мунозара қиддиришиб юрар, мунозарада ғолиб бўлгон муллаларға ҳолиға қараб мансаб берар эди. Ўз замонларида қози калони Шал билан унинг ўғли қози Абусаид ҳам шундай мунозараларда ҳамма вақт ғалаба қилиб турғонлар. Амир Насрулло бир дафъа Бухородан машҳур мунозарачи олимлардан хўжандлик мулло Ҳожибойни ўзи билан бирга Самарқандға келтириб, Тиллакори мадрасасида қози Абусаид билан мунозара қиддурғон. Шунда қози жим туриб, ўзини «мулзам» вазиятида кўрсатган. Қозидан: «Нега сукут қилдингиз?» деб сўралғонда, у «уч сабабдан сукут этишни маслаҳат билдим: 1) мулла Ҳожибой шаҳримизда мусофирдир, мусофир кишини хафа қилишни муносиб кўрмадим; 2) бу пастқадам бир мулладир, бундай одам билан мунозара қилишқа таназзул этмадим; 3) Амир уни ўзи билан бирга келтирган. Амирга малол келмасин деб, уни мулзам қилмадим», деб жавоб берган. Бу воқеадан қози Абусаиднинг амир Насруллога қарши қандай муроса йўлини тутқонлиғини англамак мумкиндур. Қози Абусаиднинг қабри ўз отасининг қабри ёнида бўлса керак, фақат устида ёзувли тоши бўлмағони учун қабрини ажратиб бўлмайдир. (Битмади). Раддия «Туркистон вилоятининг газети»нинг учинчи нўмрасида «сарт» сўзи ҳақида ўшлик Мирзо Қодиржоннинг ғофилона ва мутаассибона ёзғон бир мақоласини ўқуб, таажжуб этдук. Бир-икки ой ичида «сарт» сўзи ва маъносина мутааллуқ «Вақт» ҳам «Шўро»да баъзи шайлар ёзилмиш эди. Энди Қодиржон афанди «сарт» сўзи ҳақинда қилинғон эътирозлара рози бўлмай деюрки, «сарт» сўзи киши нафрат қилғудек бўлмай, балки неча маънидор мукаррам сўзи сарға итлоқ қилинурки, алардин бири подшоҳзода — тоза наслли — филўсуф демак ўлур». Бечора Қодиржон афандининг тарихдан ва миллият ҳиссидин заррача ҳиссаси йўқ эмишки, ота-бобосидан мерос қолғон турклик ва ўзбеклик номини қабул қилмай, зоҳиран тумтароқли маъносиға алдануб «сарт» исмини қабул этмишдур. Қодиржон афанди ҳам бошқа одамлар билсунларки, биз туркистонлилар турк эдук. Ҳозирда ҳам туркмиз. Минбаъд ҳам турк исми ила қоламиз. Агарда турклиғимизға шубҳа этувчилар бўлса, очсунлар тарихимизни. Бурунғи қаҳрамон турк-ўзбек боболаримиз ҳозирда барҳаёт бўлмасалар-да, аларнинг номлари ила дунёда қилғон ишлари тарих саҳифаларида тайин ва мусамматдур. Дуруст, бир неча китобларда «сарт» сўзи зикр бўлмишдур. Англашилдикина кўра, бу ном номаълум халқ тарафидин Туркистондаги бир жамоа қабиланинг бўйинлариға тақилғон бир лақабдур. Ул лақаб ила биз умумтуркистонлилар турклиқдин чиқуб, сарт бўлмасмиз. Шунинг учун агар чиндики (сарт) сўзининг маъноси авлиёзода бўлсун, пайғамбарзода бўлсун, бизлар сартлиқни бўйнимизға тақмасмиз. Шул сабабли Хўқанд ёшларининг «сарт» ҳақида қилғон «прутест» — эътирозлари ҳақлидур. Бизлар ҳам шул хусусда аларға қўшиламиз. Самарқанд матбуотининг тарихи Матбуот бир миллатни уйғотиш учун биринчи омил бўлғонидек, унинг тарихи ҳам «уйғониш даври» тарихининг муҳим бир бўлаги саналадур. Биз бу мақолада Самарқанд матбуотининг тарихидан бурун Самарқандға қай вақтдан матбуот кира бошлағонини қисқагина ёзиб ўтиш фойдадан холи эмас деб биламиз. Самарқандға бошлаб кирган газета чор ҳукумати томонидан биринчи қатла ўзбек тилида Тошкандда Ostroumovning назорати остида чиқарилғон «Туркистон вилоятининг газети» бўлса керак. Бу газета бошда халқ орасида тарқалғон бўлмаса ҳам, фақат волостнойхона ва қозихоналар каби идораларға мажбурий суратда олдурилғони учун бундаги қози ва мирзолар томонидан хоҳ-нохоҳ ўқилур эди. Бу газетнинг халқ орасида бир оз тарқалиши рус-ёпун уруши вақтида бўлди. «ТАРЖУМОН» ГАЗЕТАСИ Боғчасаройда Исмоилбек Ғаспринский томонидан 1883nchi йидда чиқарила бошлағон. «Таржумон» газетаси 1889nchi йилларда Самарқандға кира бошлади. Бу газетани биринчи дафъа ерлик халкдан (89nchi йилда) Ҳожи Абдуқодир (меъмор) олдуруб ўқуғон. «Таржумон» газетаси ҳам рус-ёпун уруши асноларида тараққийпарварлар ўртасида кўбрак тарқала бопглаб шуҳрат ва эътибор топди. ERON ГАЗЕТАЛАРИ Эрон газеталарининг Самарқандға қайси вақтда кира бошлағонлиғи очиқ билгулик бўлмаса ҳам, ҳарҳолда, «Таржумон»дан илгари эмасдур. Теҳронда чиққан «Тарбият» билан Калкуттада чиққан «Ҳаблул-матин»ни биз фақат рус-ёпун уруши вақтларидағина кўрдик. Бу рўзномалар ёлғиз бундаги баъзи эрон савдогарлари орқали олинар ва тарқатилар эди. 1905nchi ЙИЛДАН СЎНГ 5nchi йил 17nchi ўктабр манифестидан кейин керак Туркистонда ва керак Русияда турлук миллий газета ва мажмуалар чиқа бошлади. Буларнинг ҳар қаюси Самарқандда ҳам бир мунча тарқалар эди. Самарқандға доимий суратда келиб турган ва халқ томонидан суйилуб ўқулмоқда бўлғон матбуотдан биринчилари «Таржумон», «Вақт» газеталари билан «Шўро» мажмуасидир. «САМАРҚАНД» ГАЗЕТАСИ Самарқандда биринчи мартаба чиққан газета «Самарқанд» газетасидур. Бу газета Самарқанд маорифпарварларининг моддий ёрдами билан 1913nchi йилда (апрелда) марҳум Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг масъул муҳаррирлиги остида чиқа бошлади. Ҳафтада икки қатла чиққан бу газета бошда ёлғиз икки бетлик бўлуб чиқа бошласа-да, 7 -8nchi сонидан кейин тўрт бетлик бўлуб чиқди. Газета 4-6 юз орасида босилар эди. Охири, мустабид ҳукуматнинг сиқиши ва моддий жиҳатдан торлиқда қолғонлиғи сабаб ортиқ давом этолмай 44nchi сонида тўқталмоққа мажбур бўлди. Халққа янги фикрлар бериб раҳбарлик эта бошлағон «Самарқанд» газетасининг тўқталиб қолиши ёшларга ёмон таъсир этди. Ҳатто Хўқанд ёшларидан Акобир Шохмансур ўғли билан Мирзоҳид Оқилий ўртоқлар жамиятга келиб, газетани қайтадан давом этдирмак учун унга 500 сўм иона билан 200 обуна юборишга ҳозир эканликларини телегроф орқали билдирдилар. Беҳбудий афанди бундан сўнг газетани 45nchi сонини ёлғиз бир бетлик қилиб чиқарди ва шул сонда ҳамият эгаларига ташаккур этиш билан баробар бу иона ва ёрдам газетани асослик суратда узоқ муддат давом этдира олмаслиғини билдирди. Бу тўғрида ўз фикрини ёзиб ўтди. Мазқур ионани ҳам қабул этмади. «OYNA» МАЖМУАСИ Беҳбудий афанди «Самарқанд»дан қолғон озгина сармоя билан барча оғирлиқларни ўз бўйниға олиб ҳафталик «Ойна» мажмуасини чиқара бошлади. Бу мажмуанинг биринчи сони 1913nchi йил августда чиқди. Босилиш сони 4-5 юздан ошмас эди. Ёлғиз Беҳбудийнинг сабот ва матонати орқасида чиққан бу мажмуа тақрибан 20 ой давом этгандан сўнг турлук тазйиқот ва моддий торлиқ сабабидан 1915nchi йилда тўқталди. Бу мажмуа тамоман 68 нўмер чиқди. «Ойна» халқни уйғотиш ва оқартиш учун яхшиғина хидмат этди. Ул Туркистондан бошқа Тотористон, Кофкоз, Афғонистон, Эрон, Туркия ва Мисргача тарқалар ва ҳар ерда суйилиб ўқулур эди. ТЕЛЕГРОФ ХАБАРЛАРИ 1915nchi йилда Самарқандда босмахона эгаси Газаруфнинг масорифи билан бир муддат «Телегроф хабарлари» номида махсус кундалик варақа чиқа бошлади. Бу варақа ўзбекча тидда Ҳусайн Иброҳимув қалами билан ёзилар эди. Варақа 20-30 нўмер чиқиб тўқтадди. 1916nchi йилда Саидризо Ализоданинг харжи ва қалами билан «Агента телегрофлари» отлиқ варақа чиқарила бошлади. Бу варақа ҳам ўзбекча бўлуб 500-1000 дона босилиб чиқар эди. Бу ҳам кўб давом этолмай 14-15nchi сонларда тўқталди. 17nchi йил февраль ўзгаришидан кейин яна Саидризо томонидан форсий тилда «Варақаи телегрофот» исмида телегроф хабарлари чиқарилди. Беш юз дона миқдорида босилиб чиққан бу варақа ҳам 20nchi сонларида тўқталди. Мазкур йилда бир неча вақт «Зарафшон» китобхонасининг мудири Акобир афандининг масъул мудир ва ноширлигида ўзбек тилида «Телегроф хабарлари» варақаси чиқарилиб бу ҳам кўб давом этмай 50nchi сонида тўқталди. «ҲУРРИЯТ» ГАЗЕТАСИ 17nchi йил февраль инқилобидан кейин Самарқандда маорифпарварлар томонидан ҳафтада икки қатла «Ҳуррият» газетаси чиқарила бошлади. (Биринчи сони 16nchi апрелда чиқди.) Бошда бунинг масъул муҳаррирлигига Мардонқули Шомуҳаммадзода тайин этилди. Бир муддатга Акобир афанди масъул мудир бўлуб турди. 27nchi сонидан эътиборан унинг бош муҳаррирлигига ўртоқ Абдурауф Фитрат тайин қилинди. Газета 500-1000 дона орасида босилар эди. «Ҳуррият» газетаси Керинский замонида ҳам «Уламо» ва «Шўрои ислом»ға муқобил, аммо «Иттифоқ» жамияти камбағал меҳнаткашларға тарафдор, гўё шуларнинг ношири; афкори эди. Бу газета ўктабр инқилобидан кейин очиқдан-очиқ ишчи ва фақир халқ фойдасиға хидмат этди. Маорифпарварлар томонидан таъсис этилган «Зарафшон» ширкати бутун сармоясининг кулли бир қисмини шул газетанинг нашриға сарф қилди. Охири, газетанинг моддий ёқдан сиқилғонини кўруб ҳимматлик ёшлардан марҳум Муҳаммадқул Ўрунбой унинг нашрини ўзининг зиммасига олди. Ҳар нарсанинг баҳоси кундан-кун оша берди. Ортиқ газетани давом этдириш мумкин бўлмади. Охири газета, (1918nchi йилда) 87nchi сонида тўқталмоққа мажбур бўлди. «МЕҲНАТКАШЛАР ТОВУШИ» 1918nchi йилда (11 июнда) шўро ҳукумати томонидан «Меҳнаткашлар ўқи» отлиқ газета чиқарилди. Бунинг масъул муҳаррирлигига Ҳожи Муин, таҳрир ҳайъатига Иффат хоним (Зоҳида Бурнашева) билан марҳум Шокир Мухторий тайин этилдилар. Бу газетнинг 5nchi сонида оти ўзгартирилиб «Меҳнаткашлар товуши» қўйилди. Газета 500-2000 нусха орасида босилиб тарқалар эди. Бу газетанинг таржима ва таҳрир ишларида бир муддат Саидризо Ализода, Муҳаммаджон Юсуфий, қори Муҳаммадраҳим Тожи, Садриддин Айний афандилар хидмат этдилар. Буларнинг ичида биринчи даражада узун муддат ишлаган киши шубҳасиз Айний афанди эди. «Меҳнаткашлар товуши» газетаси 20nchi йилдан эътиборан вилоят фирқа қўмитаси билан вилоят ижроқўмининг ношири афкори бўлиб давом этди. Бу газета, бир ёқдан, халқни ҳукуматга яқинлашдириш учун хидмат қилғонидек, иккинчи ёқдан, бузуқ ният билан ҳукумат идоралариға кириб олиб халқни талайтурғон унсурлар билан мубориза этар, улар ҳақида доим раҳмсиз суратда танқид ва кулгулик мақолалар ёзар эди. 21nchi йилда бу газетанинг оти ўзгартилиб «Камбағаллар товуши» қўйилди. Ва газетанинг масъул муҳаррирлиги сўнгғи йилларда турлук кишилар қўлиға ўтса ҳам, лекин ул маънавий жиҳатдан юксала олмади. Охири, 22nchi йил ўрталарида 304nchi сонида тўқталди. Туркистонда шўро ҳукумати томонидан бошлаб чиқарилғон ва узун муддат яшағон газета шудир. «ТАЁҚ» МАЖМУАСИ «Меҳнаткашлар товуши»да бир неча вақт босилиб турғон «Шапалоқ» ва «Таёқ» исмларидаги бандлар халқнинг рағбат ва диққатини ўзига жалб этгани учун ҳукумат «Таёқ» отлиқ ҳажвий бир мажмуа чиқаришға ижозат берди. Бу мажмуа 1920nchi йил январида ўн беш кунда бир карра чиқа бошлади. «Таёқ» журнали «Меҳнаткашлар товуши»нинг таҳрир ҳайъати томонидан ёзилар эди. Ҳуруф ва коғоз озлиғи учун бу мажмуа 8nchi сонида тўқгалди. «БОЛАЛАР ЙЎЛДОШИ» 1919nchi йилда Самарқандда тоторлар мактабининг мудир ва муаллими ўртоқ Хабир Абдуллаевнинг ташаббуси билан маориф идораси томонидан «Болалар йўлдоши» исмида болаларға махсус бир журнал (тошбосмада) чиқарилиб, Знчи сонида тўқталди. Бу мажмуанинг муҳаррири Хабир, масъул мудири Абдурашид Абдужаббор ўғли эдилар. Бунинг тахрир ҳайъатида Айний афанди ҳам бор эди. Самарқандда биринчи маротаба болаларға таъсис этилиб, чиқарилғон мажмуа шу эди. «ShU’LAI ИНҚИЛОБ» МАЖМУАСИ 1919nchi йидда вилоят фирқа қўмитаси томонидан ҳафталик форсча «Шуълаи инқилоб» мажмуаси чиқарилиб унинг муҳаррирлигига ўртоқ Саидризо Ализода тайин этилди. Бу мажмуа тақрибан минг дона босилиб Бухоро, Эрон ва Афғонистонгача тарқалар эди. Мажмуанинг доимий ёзғувчилари фақат Саидризо билан Айний афанди эдилар. Сўнгғи вақтларда коғоз ва тошбосма асбоби озайғондан бу мажмуа ҳам 1921nchi йил охирларида 92nchi сонида тўқталиб қолди. ДЕВОРИЙ «ШАРҚ» ГАЗЕТАСИ 1919nchi йил ноябрь ойида ҳукумат томонидан «Шарқ» исмида кундалик деворий газета чиқарила бошлади. Бу газета бошда Саидризо Ализоданинг қалами билан ёзилиб чиқса-да, сўнфа (1920 йили 3 июнь) 64-сонидан эътиборан Муҳаммаджон Юсуфийнинг қўлиға ўтди. Бу газета 2 — 3 юз дона босилиб, 20nchi йилнинг охириғача 189 нўмер чиқди. «Шарқ» газетаси 1921nchi йилда ҳам давом этиб 13nchi августгача 132 нўмер чиқиб тўқталди. «ЁШ КУЧ» Ушбу от билан 21nchi йил май ойида Самарқанд вилоятининг ёш коммунистлари томонидан деворий газета чикарилғон бўлса ҳам, кўб давом этмай Знчи сонида тўқгалди. «ЗАРАФШОН» ГАЗЕТАСИ 1922nchi йил ўрталарида «Қизил байроқ« газетасида «Камбағаллар товуши» газетасининг оғир ҳолда қолғонидан, 2-3 дафъа мақолалар ёзилди. Буларни назари эътиборга олиб Туркистон жумҳуриятининг марказий фирқа қўмитаси Самарқандда «Зарафшон» отлиқ мунтазам бир газета чиқариш учун ўртоқ Ғози Юнусни тайинлади. Ғози ўртоқ Тошканддан бир неча пуд янги ҳарф, 150 пудча яхши оқ коғоз ва иккита ҳуруфчин келтириб бунда (22nchi йил ўктабрида) «Зарафшон» газетасини чиқара бошлади. Ғози ўртоқ бу газетани ҳар жиҳатдан яхшиғина йўлға қўйғондан сўнг ўзи (1923nchi йил бошларида) Тошкандга кетди. Унинг ўрниға марказ фирқа қўмитаси томонидан газетанинг масъул муҳаррирлигига ўртоқ Али Исмоилзода тайин этилиб юборилди. Бу зотнинг ғайрат ва фаолияти соясида газета тартиблик суратда ҳафтада икки қатла чиқиб турадир. «Зарафшон» газетасининг бу кунда керак халқ ва керак ҳукуматнинг диққатини ўзиға тортғонлиғи билгуликдирким, буни шарҳ ва баён этишга ҳожат йўқ. Самарқандда матбуот аҳволи I 1920nchi йилнинг охирларидан бошлаб Самарқанд матбуотиға ҳукумат томонидан сензур (нозир) қўйилди. Ва ўшал кундан эътиборан «Меҳнаткашлар товуши» газетаси қисинқилиқ остида қолди. Бир томондан, сензур: «Миллатчиликдан, диёнатдан гапирма! Ҳукумат тепасидагиларга тегма!» каби амр ва таълимотлар бериб, газетани маънавий жиҳатдан қисаверди. Иккинчи томондан, оқча йўқлиғи, коғоз қаҳатлиғи ва ҳуруфчинларнинг маишати торлиғидан қочарға мажбур бўлишлари газетанинг кундан-кун таназзулига сабаб бўла бошлади. Бунинг устига, (1921nchi йил апрель — май ойларида) газетада «Сўз, қарор ва иш» сарлавҳалик бир мақола босилиб, ҳукуматнинг баъзи саҳв ва хатолари танқид этилди. Шу чоқларда обкўм партияда рус ва мусулмон газеталарини йўлга қўйиш хусусида музокара мажлиси бўлиб, унда Мурсалимов бизнинг газетамизнинг камчиликларини санаб, ўшал танқидий мақоланинг мазмунини ҳам русчага таржима қилиб берди. Натижада ўзи «Меҳнаткашлар товуши»га сиёсий нозир тайин этилди. Обкўмнинг қарори билан газетанинг оти ўзгариб, «Камбағаллар товуши» қўйилди. Гўё меҳнаткаш сўзи меньшевикларнинг шиори эмиш. Большевикларга бундай исмларни тақаш муносиб эмас эмиш… Ҳолбуки, ўшал чоғларда Масковда «Меҳнат» маъносида бўлғон «Труд» отлиқ русча газета чиқиб тура яна ҳар ерда чиқиб турғон газета, журнал ва рисолаларнинг бош томонида «Бирлашингиз, бутун дунё меҳнаткашлари» шиори ёзилиб келар эди. Ўртоқ Мурсалимов газетага ўтгандан кейин, бир ёқдан, ерлик муҳаррирларни қиса бошлади. Бошқа ёқдан, ўзи истаганча мақолалар ёзиб, масъул муҳаррирга кўрсатмасдан газетага ўтказа берди. Бу ҳақда 215-сонлик «Қизил байроқ»да узунроқ ёзғонлиғим учун бу ерда такрорини лозим кўрмайман. Шунинг билан «Камбағаллар товуши» кундан-кун ҳар жиҳатдан қисилиб, фақирлана берди. 1922nchi йилнинг бошларида обкўм партиянинг саркотиби ўртоқ Мавлонбеков газетага масъул муҳаррир тайин этилди. Бу киши газетага энди ривож бераман, деб турган чоғида ўзи Хўжандга камондировка бўлиб кетди. Унинг ўрнига вақтинча газетага ўртоқ Юсуф Алиев ўтди. Бу кишининг газета ишлари билан ошно эмаслиги ва ўзининг қувваи қаламиясининг на даражада эканлиги маълум эди. Шунинг учун бу ўртоқнинг уч-тўрт кунлик даврида ҳам газета дуруст йўлга кира олмади. Ўртоқ Юсуф Алиев Тошкандга кетгач, унинг ўрнига обкўм партия томонидан ўртоқ 3. Бурнашева қўйилди. Бу ўртоқ ҳам Мурсалимов тутган йўл билан бориб, ерлик муҳаррирларни қисиб, уларни иш ташлашлариға сабаб бўлди. Бу ҳолни кўриб обкўм партия ерлик зиёлилардан Т. Раҳмонберди ўғлини газетага масъул муҳаррир қилиб қўйди. Бу ўртоқ ўзи муҳаррир бўлмаса ҳам, ерлик муҳаррирларни чақириб газетани чиқармоқчи бўлди. Лекин обкўм партия йўл бермади. Босмахона «Газетанинг қарзи тўланмагунча газетани бостирмайман» деди. Ўртоқ Раҳмонберди ўғли ҳаракат қилиб, у ёқ-бу ёқдан бир оз оқча топиб, зўрға икки-уч номер газета чиқара одди. Шуни ҳам ёзайинки, бу газета икки йилдан зиёда бир муддатдан бери вилоят фирқа қўмитаси билан вилоят ижроия қўмитасининг ношири афкори бўлиб келган бўлса ҳам, шул икки катта ҳукумат муассасаси ўзининг расмий газетасини моддий ёкдан таъмин этолмади ёки таъмин этарга жиддийроқ ҳаракат қилмади. Йўқса, биргина газетани ҳар ёқдан юқори кўтариш, мукаммал ва мунтазам суратда чиқариш ҳукумат қошида унча қийин бир иш эмас эди. Самарқанддаги расмий ҳукумат муассасалари ҳар вақт газета идорасиға «ундай ёзма — бундай ёз, эълон ва буйруқларимизни тезроқ бостур», деб танбеҳот ва таълимот бериб, сензур устиға сензурлиқ қилиб турардилар. Лекин газетанинг моддий ёқдан ва унинг очлиқда қолғон муҳаррирларини маишат жиҳатидан таъмин этиш ишларини эсларига ҳам келтирмас эдилар. Ҳол бундай бўлғонда газета қандай тараққий этсун. Уч йил давом этган форсийча «Шуълаи инқилоб» журнали ҳам коғоз ва оқча йўқлиқ, ҳам тошбосма асбоби етишмаганлик сабабли 1921nchi йил охирларида тўхталмоққа мажбур бўлди. Йўқса, ул ҳам маънавий жиҳатдан ҳеч вақт торлиқда қолмағон эди. Хулоса: Самарқандда бир газета ва журнални маънавий жиҳатдан идора қилурлиқ куч бор эди, ҳозир ҳам бор. Фақат юқоридаги монеълар бундаги матбуотнинг танглигига, ҳатто ерлик муҳаррирларнинг ҳам бир даража ишдан совунмоқлариға сабаб бўлди. Марказ (Тошканд)да бўлса иш бошқачадир. Самарқандни ҳеч вақт Тошкандга қиёс қилиб бўлмайди. Чунки Тошкандда моддий ва маънавий куч кўп бўлғонлиги учун андаги матбуот доим мунтазам чиқиб турадир. Тошканд Туркистон жумҳуриятининг маркази бўлғони учун ҳукумат андаги матбуотни ҳар жиҳатдан таъмин этадир. Ҳатто сўнгғи чоқларда Тошканд матбуотида ишлайтурғон мусулмон муҳаррирларнинг вазифалари ва қалам ҳақлари ортдирилғонлиғини эшитдук. Бунинг устига, Тошкандда биздагидек сензурнинг қисиши ҳам йўқдур. Шунинг учун Тошкандда матбуот кейинги чокдарда бир даража тараққий этди ва этмакдадир. II Мен бундан бурун бир муносабат билан «Қизил байроқ» газетасида «Самарқандда матбуот ишлари» унвони билан бир мақола ёзиб, унда Самарқанд матбуотининг кечирган ҳолларидан бир оз маълумот берган эдим. Бу дафъа моддий ва маънавий жиҳатдан тўлиқ йўсинда биринчи қатла шаҳримизда чиқа бошлағон «Зарафшон» газетасида яна шу мавзуда бир оз ёзмоқчи бўлдим. Самарқандда февраль ўзгаришидан кейин бир марта Самарқанд зиёлилари томонидан «Ҳуррият» газетаси чиқарила бошлағон эди. Бу газета маънавий жиҳатдан ва моддий жиҳатдан таъмин этилмаган бўлса-да, халқ томонидан суюб ўқилур эди. Чунки ул газета халқнинг аҳволи руҳиясига қараб борар эди. Ул тўхталғонигача мингдан оз босилмағон эди. Ўктабр ўзгаришидан кейин «Ҳуррият» газетаси, бир ёқдан, ҳукуматнинг қисиши билан ўзининг ҳурриятини йўқота бошлади. Иккинчи ёқдан, моддий жиҳатдан ҳам оғирликда қолди. Шунинг учун тўхталурга мажбур бўлди. Унинг ўрнида ҳукумат томонидан «Меҳнаткашлар товуши» газетаси чиқарулди. Бу газета расмий бир газета бўлғони учун табиий, бир ёқдан, ҳукуматнинг буйруқларини бостира ва халқ билан ҳукуматни бир-бирига яқинлаштурмоқ учун тиришар эди. Бошқа ёқдан, халқнинг уйғонишини, инқилобдан фойдаланмоғини ҳам ижтимоий жиҳатдан тузалмагини кўзда тутиб жидций, ҳажвий ва танқидий мақолалар ёзар эди. Бу жиҳатдан баъзи ҳукумат бошида турғон мансабпараст кишилар ёки мустамлакачи большевикнамоларнинг саояти ва ҳужумига учраса ҳам, ул сензур йўқлиғиндан истифода этиб, ўзининг тутган маслакидан айрилмай турди. Ўшал вақтларда Тошкандда чиқатурғон «Иштирокиюн» газетасидан кўпроқ бизнинг «Меҳнаткашлар товуши» суюлиб ўқилур эди. Чунки керак тил, шева ва керак маслак жиҳатидан бу икки газета орасида хейли айирма бор эди. Бу газета бир неча ой (1918nchi йил охирлари ва 19nchi йил бошларида) ўшал вақтдаги матбуот мудираси Бродская деган мустамлакачи бир хотиннинг қисиши остида қолғон бўлса ҳам, лекин «Миллий ишлар идораси»ға ўтгандан сўнг анинг чангалидан қутулғон эди. Бу газетанинг бир оз яхши давом қилғон чоқлари 1920nchi йил охирларигачадир. Бу муддатда коғоз қаҳатлиғи унча сезилмаса ҳам, лекин коғоз учун баъзи рус миллатчилари мустамлакачилик йўлини тутар эдилар. Русча газетани доимо коғоз ва бошка жиҳатлардан таъмин этиб келганлари ҳолда мусулмон газетасига лозимича аҳамият бермаслар эди. Бунинг учун эсимда қолғон ёлғиз бир воқеани ёзиб ўтай, шояд ўқувчилар шунга қараб бу ҳақда ўзларича бир ҳукм чиқара олурлар. 1919nchi йилда (ойи эсимда қолмағон) Полиграфичиский отделнинг русча газетасига 250 пуд коғоз берганлигини эшитиб, биз ҳам ёзиб, мусулмон газетаси учун коғоз сўрадик. Мазкур идора бошлиғи маълум бир рус бизга тахминан 70-80 пудгина коғоз бермакчи бўлди. Биз бунга кўнмадик. Ул мундан ортиқ бермади. Биз ўшал вақтдаги «Мусулмон бюроси»га мурожаат қилиб воқеани англатдик. Бу ишга ани восита қиддиқ. Полиграф бўлса, бюромизнинг мурожаатини ҳам илтифотга олмади. Биз «Мусулмон бюроси»нинг зоҳиран кўз бўёв учунгина ташкил этилган нафсиз ва эътиборсиз бир идора эканлигини ўшал чоғда билиб олдиқ. Сўзнинг қисқаси, охири умидсизланиб 125 пуд коғозга рози бўлдиқ. Қабул этмади-да, талош-тортишимизга қарши: «Сиз мусулмонлар ҳам ҳар вақт ўзингиз коғоз фабрики очиб, коғоз чиқарсангиз, сўнгра тилаганингизча коғоз ола билурсиз», деб жавоб берди. Биз ҳам бу тўғрида сўз узайтиришнинг фойдасизлигини билиб 70 пудгина коғозга қаноатландик. Мана, мустамлакачиларнинг бизга қарши қилғон муомалаларидан бир мисол!.. 1918-19nchi йилларда «Меҳнаткашлар товуши» уч мингдан зиёда, икки мингдан оз босилмади. Ва аксарият ила ҳафтада икки даъфадан кам чиқмади. Газетада ишлагувчи муҳаррир ва таржимонлар ҳам 19nchi йилнинг охирларигача ойлиқдан бошқа қалам ҳақи олмадилар. Тўғриси, таҳрир ҳақи олмоққа ҳақларини борлиғини ҳам билмадилар. Олатурғон вазифалари лоақал бир ҳафталик маишатларини таъмин этмаса ҳам, лекин китоб ва бошқа нарсаларини сотиб еб, хидматларини давом эттурдилар. Бу йўлда масоҳала этмадилар. Газетанинг мунтазам чиқмай оқсаб қолишига яна бир неча сабаб бор эдиким, бири ҳуруф, иккинчиси ҳуруфчин (наборшик) масаласидир. Босмахонада тўрт бетлик газетага етарлик миқдорда мусулмоний ҳуруф йўқ эди. Бори ҳам аксар вақт ҳукумат сипоришларига ишлатилиб, газетанинг тартибли чиқишиға моне’ бўлур эди. Ҳуруфчинларға келсак, булар ҳам табиий, маишат балосиға гирифтор эдилар. Олатурғон ойликлари лоақал жой ватанларини таъмин этмаганлиги учун бу бечоралар ҳам ишдан қочар эдилар. Биз аларни ахтариб топиб, ҳукуматнинг кучи билан зўрға ишлатар эдик. Бу ҳам албатта газетанинг давомига сакта берар эди. Ҳуруф учун бу муддатда неча мартаба марказ (Тошканд)гача мурожаат қилғон бўлсак ҳам натижасиз қолди. Қуруқ ваъда ва сучук сўзлардин бошқа фойда кўрмадик. Мана, Самарқандда «Меҳнаткашлар товуши»нинг 18- 19- 20-йилларда кечирган умрлари. Газетанинг 21-22-йилларда ўтказган ҳолларини келаси мақолада ёзсам керак. Шуни ҳам билмак керакким, мен бу сўзларни «Сўнгғи вақтларда Самарқандда нима учун матбуот таназзул қидди, аммо Тошкандда тараққий қилаётибдур?» деган саволнинг жавоби учун муқаддима тариқасида ёздим. Бу тараққий ва таназзулнинг туб сабаблари газетанинг келаси сонларида ёзилур. Самарқандда матбуот ишлари 203-сон «Қизил байроқ» газетасида «Бургага аччиғ қилиб кўрпани куйдириш» унвони билан Самарқанд ёшлари ва Самарқанд газетасига доир «Озиёлиқ» имзоси билан босилғон бир мақола кўрилди. Озиёлиқ ўртоқ менинг газета идорасидан чиқишимни «кўнгилсиз воқеа» деб атаб, умуман, Самарқанд ёшларининг Самарқанд газетасига иштирок қилмаслиқларининг масъулиятини ёшларға ва ёшларнинг бир-бировлари билан келиша олмағонликдариға юклайдир. Самарқанд ёшлари Самарқанд газетасига қандай муомала қилиб келдилар? Кейинги чокдарда нима учун газета идорасидан ўз муносабатларини уздилар? Мана бу сўрокдарға очиқ жавоб бермак учун Самарқанд матбуоти ва ёшлари тўғрисида бир оз изоҳ бериб ўтмоқчи бўлдим. Самарқандда эски ҳукумат вақтида ҳам самарқандлиларнинг ҳам ўз моддий ва маънавий кучлари билан маҳаллий матбуот қимирлаб турғон эди. Ўзгаришдан кейин, айниқса, ўктабр ўзгаришидан сўнгра Самарқанд газетаси ҳар вақт Самарқанд муҳаррирларининг ўз қўлларида ва масъулиятларида яшаб турди. 1918nchi йил охирларида рус газетаси теварагида йиғилғон овруполиқ ўртоқлар бир неча вақт бизнинг газетамизни қисиб турғон бўлсалар ҳам, лекин Самарқанд ёшларининг ғайрати ва маҳаллий ҳукуматнинг ёрдами соясида мустамлакачиларнинг қисишидан қутулғон эди. Сўзнинг қисқаси, Самарқанд газетаси ерлик муҳаррир ва ёшларнинг қўлларида 1921nchi йил ёзиғача Самарқанд музофотининг ойнаси ҳам маҳаллий ҳукуматнинг ношири афкори бўлиб келди. Аммо 1921 йилнинг ёз бошларида Мурсалимов деган бир ўртоқ Самарқандга келиб, музофот фирқа қўмитаси томонидан у вақтдағи «Меҳнаткашлар товуши» газетасига сиёсий нозир тайин қилинди. Газетанинг ҳайъати таҳририяси ушбу тайинни шодлиқ билан қарши олди. Оз кучимиз кўб бўлди, деб қувонди. Лекин Мурсалимов ўртоқ бир оз ишлагандан кейин маҳаллий муҳаррирларни қиса бошлади. Буларнинг мақолалари учун баъзан газетадан ўрин бермай турди. Татарча мақолаларни газета муҳарририга кўрсатмасдан, ўзи матбаага бериб бостира берди, ҳатто ўз ихтиёри билан «Идорадан жавоблар» ёзиб, менинг масъулиятим остида босиб чиқара берди. Самарқандда у кунларда мусофир бўлган бир неча татар муҳаррири ва муаллимларга ўзбек газетаси идорасидан ҳақоратлиқ жавоблар ёзиб, ўзбек-татар орасида англашилмовчиликларға сабаб бўлди. Эрлик муҳаррирлар ҳар нима ёзсалар, «Сиз хабаргина ёзиб келтиринг, мақолани биз ёзамиз, биз олий таҳсил кўрган одамлармиз», деб бостирмади. Хулоса, бир ой, бир ярим ой ичида Самарқанд газетасини «Мурсалимов газетаси» қилиб юборди. Бунинг билан қаноатланмай, «Текканга тегаман, тегмаганга кесак отаман» мақолиға мувофиқ арзимайдирғон бир ишни баҳона қилиб, мени трибуналға, масъулиятка тортди. Бу ишдан иш бошидағи масъул ишчилар хабардор бўлиб, (тафтишдан сўнг) уни тавбих этдилар ва мени қутқазиб олдилар. Мурсалимов бунинг билан мени йиқитишға муваффақ бўла олмағач, устимдан обкўм партияға шикоят этиб, мени Фарғонага nafy (сургун) қилишға қарор берди. Бу дафъа ҳам Самарқанд зиёлилари мени ҳимоя этиб қутқардилар. Шул вақтларда Тошканддан Акмал Икромов ва Усмонхўжа ўртоқлар келиб, аҳволни англадилар ва Мурсалимовни газета идорасидан ажратдилар. Шунинг билан яна Самарқанд газетаси ерлиқ муҳаррирлар қўлида қодди ва ушбу вақтгача давом этди. Сўнг замонларда обкўм партиянинг масъул саркотиблигига маҳаллий тилни билмайтурғон бир ўртоқ ўтганидан истифода қилиб, яна газета устида жанжал чиқардилар ва газетанинг масъул муҳаррирлигига вақтинча Зоҳида Бурнашева ўртоқни тайин қилдиришға муваффақ бўлдилар. Бундан кейин газета идораси айнан бултурғи ҳолға айланди. Маҳаллий мақолаларға йўл берилмади. Қуруқйўл берилмадигина эмас, балки «Мақолангизда Беҳбудий оти кўп зикр қилинғон. Бу миллатчиликдир», деб шифоҳий «жавоб» қайтарилди. Бу ерда шуни эсга тушириб ўтаманки, Чўлпон ўртоқ «Қизил байроқ» газетасида «Беҳбудий отамиз» деб ёзди — миллатчи бўлмади. Ўртоқ Олимжон Иброҳимов «Қаюм Носирий — татар тилини тиргизган бир киши, унга юбилей қилиш лозим» деб Татаристон газетасида ёзди — миллатчи бўлмади. Татаристон ҳукумати ушбу юбилей учун камисия тайин қилди — миллатчи бўлмади… Аммо Самарқанд муҳаррирларидан бири ижтимоий аҳволимизни танқид қилиш муносабати билан Маҳмудхўжа Беҳбудийни эска тушириб ўтса миллатчи бўладирми? Газета идорасида йўл топқон ўртоқдар бу билан қолмадилар, идорада сақланғон бир йиллик газета нусхаларини уйларига элтиб, улардан гўёки ҳукумат маслагига мухолиф сўзлар топиб, ўзбекча билмайтурғон ўртоқлар учун «таржима» қиддилар… Булар тирик ерликлар ҳақида қарши ҳаракатлар билан қолмайин, ўликларимизни ҳам гўрда роҳат қўймоқчи эмаслар. Чунончи, газета муҳаррираси бўлиб ўтиргон ўртоқ 3. Бурнашева: «Яхши бўлғон эканким, Беҳбудий ўлдирилғон экан. Агар Беҳбудий бу кунда тирик бўлса эди, Туркистоннинг устига иккинчи бир Анвар пошони келтириб, ўзи бирор мансабга эга бўлур эди», деб, марҳум устодимизға туҳмат қилмоқдан кейин турмади… Мана, энди маҳаллий газета шундай одамлар қўлида бўлғони ҳолда ерлик ёшлар қандай иш қила оладилар! Мурсалимов билан орамизда бўлған сўнгғи мунозара ҳам аҳамиятсиз, кичкина воқеа эмасдир. Мурсалимов «Камбағаллар товуши» газетасида (287-сонида) мақола ёзиб, «Анвар пошо бутун Туркистон зиёлиларининг пайғамбари» деди. Буни ўқиб Самарқанд зиёлилари ғалаёнга келдилар. Мен Самарқанд зиёлилари томонидан жавоб ёздим. Мурсалимов менга жавоб бермакчи бўлиб неча устунлиқ фалсафа сотди-да, мени буржуазний зиёлилар қаториға киргизмакчи бўлди. Табиий, ҳақимда қилинғон ихтирони рад қилмоқчи бўлдим. Газета мудири мени ҳақлиқ, Мурсалимовни ҳақсиз деб иқрор қила туриб, менинг раддиямга ўрин бермади. Мен ҳам бундай бир зот билан иш қилмоқ мумкин эмаслигини билиб, идорадан чиқишға мажбур бўлдим. Мудир истеъфомни шодлиқ билан қабул этди. Аммо ерлик ёшларнинг ўз ораларида газета тўғрисида ҳеч бир ихтилоф ва англашилмовчилиқ йўқдир. Газета идораси ерлик муҳаррирларнинг масъулияти остиға ўтган тақдирда ерлик ёшларнинг бурунғи ишларида давом қилишлари аниқдир. Бу иш бўлиб ҳам қолди, бу кунларда «Камбағаллар товуши» газетасининг масъул муҳаррирлигига обкўм партия томонидан ўртоқ Т. Раҳмонберди ўғли тайин этидди. Мана бу зот қачон бизларни ишга чақирса, ишламак вазифамиздир. «Озиёлиқ» ўртоқнинг «Самарқанд ёшлари кичкина ҳазил билан иш ташлайлар, аҳамиятсиз бир масала устида жанжал чиқаралар…ва ўзларининг хусусий ташаббуслари йўлиға кириб кетар эканлар» деган сўзларининг билмасдан ёзилған «сўз»лар эканлиги юқоридағи изоҳотимдан бир даража собит ўлғон бўлса керак. Мен газета идорасидан чиқиб ўзимнинг хусусий ишимга кириб кетмадим, бир неча йилдан бери кишисизликдан ёпилиб ётқон «Зарафшон» китобхонасини тиргиздим ва уни бир оз тартибга солдим. Бу хусусий иш эмас, бу ҳам маорифга ва танвири афкорга хизмат бўлса керак. Сўзнинг охирида шуни ҳам эсга тушириб ўтаманки, ерлик муҳаррирлар ҳар вакт татар қариндошлар билан бирга ишлаб келдилар. Чунончи, «Меҳнаткашлар товуши» нашр қилина бошлағондан буён бир-икки татар ўртокдар доимий муҳаррирликни қилиб турдилар, орада ҳеч бир ихтилоф чиқмади. Аммо кейинги бир-икки ўртоклар газетани ўз масъулиятларига олиб, ерликларни қисдилар, қувдилар. Бу ишда ерлик ёшлар гуноҳкор бўлмасалар керак. Шўрои исломия ва сайлов 7nchi сентябрда Самарқандда шаҳар думасининг сайлови бўлуб ўтди. Аммо не тариқада бўлди? Ушбу саволға лойиқинча жавоб ёзмоқ учун мазкур кунда воқе’ бўлгон кўб ваҳшиёна ҳаракатлар, қийновлар, талон ва такфирларни айнан зикр этуб ўтмоқ лозим бўладурки, бу аснода кўнглида зарра инсоният ҳисси бор одамнинг кўзларидан раҳм ва шафқат ёшлари оқмаслиги мумкин эмасдур. Ғазетамизнинг ўтган рақамларида Самарқанд шаҳар думасининг сайлови хусусида мусулмонлар икки фирқага айрилуб, биринчиси «Шўрои ислом»дан бой, уламолар бўлуб, биринчи нумер, иккинчиси «Заҳматкашлар иттифоқи» бўлуб, булар иккинчи нумер рўйхат ҳозирлағонлари сабаби ва тафсиюти ила ёзилғон эдики, ушбу тўғруда сўз узайтурмоқни ортуқ кўрмаймиз ва тафриқа (айрилув)ға сабаб Самарқанд «Шўрои исломия»си бўлғонлиги маълумдур. Мана ўшал кундан эътиборан «Шўрои ислом» тарафидан кўб бойлар ва муллолар, бечора нодон халқ орасида фитна солуб «Заҳматкашлар» ҳақида қанча туҳматлар қилдилар… Ораларида бир неча ёшлар борлиғини билуб ҳаммаларини жадидчи ва кофир дедилар… Ҳатто шўронинг бир неча мўтабар ва муҳтарам аъзолари маҳаллаларға боруб (ваъз ўрнида) заҳматкашлар ва ёшларни ёмонладиларки, бу воқеанинг шоҳидлари бордур. Ана шул сабабли бечора «Заҳматкашлар иттифоки»нинг барча аъзоси ва тарафдорлари халқ орасида жадид ва кофирликға от чиқоргон эди. Шундай бўлса ҳам, «Заҳматкашлар жамияти» маъюс бўлмади, тек турмади, кеча-кундуз ҳаракат қидди. Ўзини мудофаа этди. Бир неча баённома ва хитобномалар тарқатиб халқнинг кўзини очди, секин-секин хейли одамларни ўз тарафиға олдики, охирги кунларда буларнинг адади бир неча мингга етган эди. Лекин сайлов куни бирдан иш ўзгариб кетди. Кутилмаган воқеалар олдимизға чиқди, «Шўрои ислом»нинг халқ орасида солғон фитна-фасоди сайлов куни натижа берди. Бечора заҳматкашлар ва уларнинг тарафдорларидан бир неча кишилар сайлов участка(қитъа)ларида шўрочилар тарафидан уруддилар, сўкулдилар, такфир қилиндиларки, ҳозирда алардан бир нечаси ўлум тўшакида ётибдур. Мундай йиртқичлик ва ваҳшийликни кўруб, бечора халқ бирдан қўрқушиб қолди. Табиий, жон ширин, ҳар ким қўрқар. Шундай ҳуррият замонида зулм ва истибдод асари бўлғон мундай қаро кунни кўрган халқ қўрқушидан иккинчи нумерни ташлаб, биринчи нумерға товуш бера бошлади. Шунинг учун сайловнинг эртаси ҳисобланганда, иккинчи нумерға садо берганларнинг сони 1700 миқдоридан зиёда чиқмади. 2nchi нумер оз садо олғони учун «Заҳматкашлар жамияти» хафа бўлуб ўзининг истиқболидан умидини узмайдур. Балки жамиятнинг таассуф этуб қайғурмоғи шундай ҳур-риятлик сайлов кунида бир неча гуноҳсиз кишиларнинг бир жамоа ваҳшийлар тарафидан ҳақсиз қийналуб ташланмоғидадур. Ушбу таассуфлик воқеада ҳукуматнинг ҳам бир оз тадбирсизлиги сабаб бўлди. Чунончи, ҳукумат сайлов тўғрисида шунча мухолифат ва низо борлиғини билиб туруб сайлов кунида бирор тадбир қилмади. Ya’ни ҳар участкада ақалли 20 нафар аскар қўймади. Агарда ҳукумат тарафидан шундай тадбир қилинса эди, мундай воқеага йўл қўйилмаган бўлур эди. Ҳар нима бўлди, энди ўтди. Бу воқеанинг бош сабаби «Шўрои ислом»дур. Бошдан «Шўрои ислом» заҳматкашлар тарафидан кўрсатилғон 10 нафар номзод кишиларни қабул қилуб, ўз сиёҳасиға киргузганида ва ё қабул қилмагон тақдирда, заҳматкашлар зарариға ҳаракат қилмагонида мундай қайғулик воқеалар юз бермаган бўлур эди. Мана шул сабабли демоқға ҳақлидурмизки, ушбу ихтилоф ва фитнаға «Шўрои ислом» сабаб бўлди. Сўз, қарор ва иш Маориф ва маданиятга ниҳоят даражада сувсағон Туркистонда уч ярим йиллиқ инқилоб давринда эзилган халқнинг тараққий ва таолийси учун нима ишлар қилинди, қандай муассасалар вужудга кетуридди? Бу улуғ саволға аччиғ бўлса-да, тубандаги сўзлардан бошқа тўғрироқ жавоб тополмаймиз: Бу уч ярим йиллик инқилобий даврда кўп сўзлар сўйланди. Митинглар қилинди, ташвиқотлар этилди. Ва ғоят яхши қарорлар чиқарилди. Лекин йўқ даражасинда оз иш қилинди. Мақтанурлик ва ифтихор этурлик ишлар ҳануз ишланмади. Халқнинг олдин бориши, юртнинг тинчланмоғи ва кучли бўлмоғи маориф, аскарлик, иқтисод ва деҳқончилиқ ишларининг тузук бир-бирига қўйилиши билан бўладурким, маалтаассуф, бу тўғриларда ҳануз халқ учун фойдали ва кўзга кўринурлик ишлар қилинғон эмас. Маориф ишлари ғоят паришон бир ҳолдадир. Мактаб бор, дуруст муаллим йўқ. Талаба бор, лекин унга кераклик китоб йўқ ёки мактабда кифоя этатурғон асбоб (мисол, парта, печка, ўтун) йўқ. Бу ҳолда биз маориф ишлари тевишли йўлға қўйилғон дея олмаймиз. Аскарлик жиҳатидан ҳолимиз ундан ҳам ёмондир. Ҳолбуки, юртни сақламоқ ва халқнинг тинчлигини тайин этмак учун аскар керакдир. Туркистоннинг ерли аҳолисиндан аскар олмоқ учун марказда яхши қарорлар чиқарилғон ва бултур аскар олина бошлағон бўлса-да, бу ишдан ҳануз яхши бир натижа кўра олғонимиз йўқ. Агар бизнинг бошқа қарор ва ишларимиз ҳам шунингдек эътиборсиз ва натижасиз ўтуб кета берса, биз бу ҳол билан дунёда ҳеч бир иш қила олмаймиз. Зироат ишлари аввалги ҳолидан ҳам неча даража кейинда қолди. Биз инқилоб даврида зироат ишларини бир йўлға солмоқ ўрнида деҳқонларни таладиқ. От ва ҳўкизларини олдиқ, отрядлар юбориб деҳқонларни таёқ ости қилдиқ, хотун, бола-чақаларининг ор ва номусиға тажовуз этдурдик. Мунинг билан уларнинг кўнглини ишдан совутдик. Охири, бу ишларимизнинг хато эканлигини билиб энди алар билан тўғри муомала этарга бошладиқ ва аларга ёрдам бермаклик лозимлигини англадик. Сўз маносабати келгач, «Тил масаласи»дан бир оз ёзайлук. Туркистонда аксар аҳоли мусулмон бўлдиғи эътиборға олиниб, мундан уч йил бурун туркча тил — расмий давлат тили деб эълон этилса-да, буни амалға киргизмак учун ҳануз жиддий тадбир кўролмадик. Балки бу «эски ҳаммом-эски тос» мазмунича кўп маҳкама ва идораларда ҳануз рус тили ҳукм фармойишдадир. Ҳукуматнинг идора ва маҳкамаларида туркий тилни ишлатмак учун бошлаб таржимонлар, мирзолар ва бухғалтирлар етишдурмак керак эди ва мунинг учун керакли ишлар ҳозирламак лозим эдики, маалтаассуф, бу ишлар бу кунгача ишланмади. Шунинг учун бу қарор ва буйруқ-дан ҳам яхшироқ натижа чиқмади. Юқоридаги баёнотдан маълум бўладиким, биз ҳануз «сўз» ва «қарор» даврида бўлиб, бу уч ярим йиллиқ инқилоб замонида буйруқ, қарордан бошқа жиддий ва фойдали бирор иш қила олмағон ва бошлағон ишларимизни тинчлик бир йўлға қўя олмағон эканмиз. Энди қуруқ сўз ва қарорлардан тўйдиқ. Энди бизнинг ишламакимиз керак. Ва иш билатурғон ишчилар етишдирмоғимиз керак! Таассуфлик ҳолатдамиз Замоннинг оинаи жаҳоннамоси бўлган жарида, мажалла ва тарих саҳифаларини диққат ила мутолаа этсак кўрарамизким, ўзга қавм ва миллатлар илм ва ҳунар хосияти ила оз бир замонда бутун жаҳонни тасхир этдилар. Мусулмон ҳукмдорлари (ўзларининг замон иқтизосинча ҳаракат қилмагонлари учун) асир ва нобуд бўлдилар. Оврупоийлар ҳозирда билган илмлариға қаноат қилмай ғайрат ва ҳимматлари соясида кундан-кун яна тараққий этмоқтсадирлар. Ўзларининг роҳат ва осойишлари учун на қадар олот ва асбоб ихтиро қилганларидек, ўз нафсларини душмандин муҳофаза қилмоқ учун турли олоти ҳарбия ижод этмакдадурларким, аларнинг орасида ояндаға энг муҳими — айруплан — тайёра деган балои осмоний бўлса керак. Агарда яна 5-10 йил ўлмасак кўрармизким: оврупоийлар душман ила ҳавода уруша бошларлар. Эмди ўзимизнинг аҳволимизга бир йўла кўз солиб қарасак: Қуръони ҳикмат баёнимизнинг алфозини аъмоларнинг кўнглида маҳфуз кўрармиз. Маориф нуқтаи назаридан қарасак, Зайд ила Амрнинг уруши ва эски юнонийдардин қолма хилофи исломият сафсаталардек нимарсаларни кўриб камоли ҳузн ва яъс ила айтармизким: «Оҳ!.. Таассуфлик ҳолатдамиз». Табиий ишлар Бизнинг юртимиз, элимиз ва ҳатто расмий идораларимизда ғайри табиий қилиқлар, ишлар қанча кўб бўлса, табиий ишлар ҳам ўшанча кўбдир. Булардан ғайритабиийларини ёзмай ўтсақ, албатта, «Машраб» қўрқди, ёки мудоҳана йўлини тутди деб ҳаққимизда «ҳусни зан» қилғувчилар чиқиб қолиши табиий бўлғонидек, ёзғонимиз тақдирда бошимизнинг қаламдек кесилиши ҳам табиийдир. Шунинг учун бу дафъа ёлғиз табиий ишлардан бир нечтасини кўрсатиб ўтиш маслаҳат кўруладир. Биз ҳамма вақт ҳар ерда ҳукумат идораларини ерлилашдириш — тубжойлашдириш учун кучимиз борича ҳайқирамиз, қичқирамиз. Бу йўдда бор довшимизни битириб ўзимиз чарчаб қолғонда, чала хат-саводлиқ бир мўлтоқни оламиз-да, зўр билан уни бир идорага тиқиб юборамиз. Қулоч-қулоч қарорлар ёзиб бўлғондан сўнг «қани пул!» деганда жонимиз чиқадир… Мана, тубжойлашдириш тўғрисидағи ишимиз шу ҳодда экан, inshoolloh қиёмат яқинлашқонда, тўртинчи осмондан ҳазрати Исо тушиб, бу муҳим вазифамизни бажариб бериши табиийдир. Улуғ вазифаларимиздан бири хурофот билан курашиш эди. Худога шукрки, бу ишимиз ҳам ўзининг табиий йўлиға тушиб бораётибдир. Чунончи, биз эшонлардан қанча узоқлашсак ва уларни қабиҳ алфоз билан сўксак, улар бизга шунча яқинлашадирлар ва ҳатто гўшт-пўстимизга кириб борадир. Биз уларни қанча эзсак, улар ишчи-деҳқонларимизни шунча эзадирлар. Биз бу ҳолларни кўриб, «кўзим кўрмасин, гўштимни бўри есин», деймизда ўзимизни билмасликка сола берамиз. Бу ишимиз ҳам шу тусда экан, ёқамизни ҳали бери хурофот чангалидан қутқара олмаслиғимиз табиийдур. Бизнинг ҳаёт-мамот масалаларимиздан биртаси, шубҳасиз, олиқ-солиқ ишидир. Бу иш ҳам «мо фавқа ат-табиий» йўлиға тушиб кетаётибдир. Раста-бозорлардаги солиқларимиз жуда тартибликдир. Бу ерда пашшанинг ҳам «ғинг» зтишини кўра олмайсиз. Ya’ни ҳамма рози, ишлар ўз жойида. Энг ичидаги олиш-бериш бозори жуда чақ-чақ. Биров бир дақиқада бой, бошқаси бир соатда гадой бўлмоқдадир. Солиқ ишлари ҳам шу йўл билан кета берса, дўконларнинг оғзи очилиб қолиши ва шунинг билан ҳамма бойчаларимизнинг ишчи-деҳқон синфига кириб кетиши табиийдур. Сўзимизнинг адоғида шаҳримиздаги қизиқ бир манзарани ҳам кўрсатиб ўтайлик: Самарқандда Зарафшон деган бир дарё бор. Бунинг устига бир эмас, иккита кўприги ҳам бор. Ишнинг қизиғи шундаким, бизнинг нодон халқимиз шаҳарга бориш-келиши учун шундай кўприклардан ўтмай, сувда бир шўнғиб эртаси Бухородан чиқадирлар… Бу қатнашлар ҳам шундай давом этаберса, қишғача барча ишчи-деҳқонларимизнинг Бухороға ўтиб кетишлари табиийдир. Тибб ва ҳифзус-сиҳҳатда риоятсизлигимиз Дини мубини ислом, кўб амрларда (таҳорат, намоз, ғусл…) каби жумла мусулмонларни назофат ва покизалик ила юрмоклариға буюруб ва шунинг учун «Буниял-исламу алан-назафати» — (Ислом покликка қурилган — Н. Н. ), «Ан-назафату шатр ул-имон» — (Поклик имоннинг бир бўлагидир-Н. Н.) демишдур. Мундан бошқа неча оят ва ҳадислар мазмунидан ҳифзи сиҳҳат қоидалариға риоят этуб либос, таом, уй, ҳатто кўчаларни покиза тутмоғимизнинг лозимлиги англашилғон ҳолда бизлар бул хусусда ҳеч бирисиға аҳамият бермай, киру ифлослик ила маишат этиб, ўзимизни турли дарду балоларға гирифтор ва нобуд этмакдамиз. Кунда ўн мартаба бўлса ҳам таом еярмиз. Унинг мижозимизға фойдалик ёки зарарлигини ҳаргиз ўйламаймиз. Ҳолбуки, аксар хасталик бемавруд ва ё зарарлик таом емоқдан пайдо бўлур. Сув ичармиз ва анинг микруб (майда қурт)лари ва нопоклигиға диққат этмаймиз. Ҳолбуки, аксар ҳавузлардаги сувнинг ярми қурт бўлуб, ранг, бўй ва мазаси ҳам тағйир тобгандур. Мундай сувнинг қўб дардларға сабаб бўлиши маълумдур. Бухоро аҳолисининг аксарият ила (дардчил ва ришта) хасталигиға мубталоликлари ифлос сувларни ичмоқдан бўлса керак. Яна бизларнинг жаҳолатимиздин нашъат этган бир одатимиз борки, мабодо касал бўлуб қолсак, муолажа учун фолбин, қабристон ва азайимхонлардан маслаҳат ва шифо истаб беҳуда ерда неча сўмлардан ажраймизки, агар бу оқчаларни ҳозиқ, табиб — дуқтур ва керакли доруларға сарф килинса, дарддин шифо топмак умидлироқдир. Ҳолбуки, фолбинлар сўзига ишонмоқ шаръан дуруст эмас. Бас, аларнинг сўзи ила амал қилмоқ қайда қолди? Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг хасталар учун табибларға мурожаат этмоқға буюрганлари, ҳатто ўзлари ҳам табиблардан дору сўраган-лари марвийдур. Бурунги асрларда уламои ислом тиб ва ҳифзи сиҳҳат хусусида неча китоб ёзиб, бул муборак фаннинг тавси’ ва такмилиға хейли хизмат этмишлар. Аммо бу замонда бизлар тиб ва табиблардан қочиб, фолбин, раммол, қабристон ва дуохонларға сиғинамизки, бу иш тарих ва улуми лозимадан хабарсизлигимизнинг аломатидур. Дуруст, ҳозирги мусулмон табиблардан қочмоққа ҳам ҳаққимиз бор. Чунки буларнинг кўбиси илми тибдан бехабардурларки, дарднинг зўраймоғига ва хастанинг тезроқ охиратга сафар қилдурмоқға сабаб бўлмоқдан бошқа ҳунарлари йўқдур. Буларнинг мақсади эса пулға дору сотмоқ ва шунинг ила тирикчилик этмоқдур. Лекин ҳакиқий табиб ва дўқтурға ружу’ қилмоқ керақдур. Тил масаласи I Ҳозирда бизлар учун энг муҳим масалалардан бири, шубҳасиз, тил масаласидир. Биз Туркистон турклари она тилимиз бўлғон туркий тил билан бирга яшарға ва туркий тилимизни ўз ҳаётимиз ва ўз ҳуқуқимиз билан баробар муҳофаза этарга тевишмиз. Эски ҳуқумат замонинда биз туркистонлилар ҳукуматнинг расмий идора ва мактаблари нари турсин, ўз мактабларимизда ҳам она тилимизда илм ва фан ўқумоққа комили ихтиёрли эмас эдик. Чунки ул мустабид ҳукуматнинг чин муддаоси бизларни ва ҳам ғайри русларни руслаштурмоқ бўлғонлиғи сабабли бизларни ҳар жиҳатдан қисарға, эзарга тиришиб тура эди. Энди Худоға шукрлар бўлсинким, ондай сиқинтилиқ ва шиканжалардан қутилдиқ. Ҳозирда ҳар ерда она тилимизға сўйларга, ибтидоийдан ўрта ва олий даражадаги мактабларимизда она тилимизда таҳсили илм этмакка ихтиёрли бўлдиқ, ўшандоқ расмий идораларимизда қарорнома, тазкира ва буйруқдек расмий коғозларимизни туркча тилда ёзарға ва тарқатурға эрклимиз. Шунинг учун эндиликда шундай мусоидли замин ва замондан истифода этиб, туркий тилимиз ва адабиётимизнинг такомилиға тиришмагимиз ва туркий тилимизнинг Туркистонда расмий ҳукумат тили қилурға ҳаракат этмагимиз лозимдир. Чунки мухториятли Туркистон ўлкасининг 95 прусентини ташкил этган биз, турк мусулмонлармиз. Шул сабабли ҳозирги замонда туркий тилимизни рус тили билан ҳуқуқда баробар этарга ва расмий ҳукумат тили ясарға ҳаққимиз бордир. Ғазеталарда ўқуғонимизга кўра яқинда Тошкандда бўлиб ўтган большевик коммунистлар съездида Тобулин афанди тарафиндан мусулмон тилини рус тили билан ҳуқуқда баробар этмак масаласи қўзғатилғон. Тобулин афанди ўз нутқинда айтганким: «Ҳозиргача рус тили расмий ҳукумат тили ҳисоб этилиб кедди. Биз мухториятли Туркистоннинг асл эгалари мусулмонлар бўлғонлиғини хотиримиздан чиқармасға, шунинг учун аларға ўз тилларинда маром ва мақсадларини англатурға йўл очарға керак, яъни маҳаллий туркий тилни расмий ҳукумат тили ҳисоб этиб рус тили билан бир ҳуқуқтса юритурга, истеъмол этарга керак». Мана, ушбу муҳим масалани бошлаб қўзғатмоқ вазифаси тил эгаси бўлғон биз мусулмонларға лозим экан. Билъакс, ани қўзғатиб, ўртаға отмоқ шарафи бошқаларға насиб бўлди. Энди бизларға, хусусан иш бошинда турғон улуғларимизға, ёшларимизға ва матбуотимизға лозимдирки, фурсатни ўткармасдан тездан ушбу масаланинг ҳаллиға тиришгайлар. Ушбу муносабат билан биз шуни айтиб ўтмакни тевиш кўрамизким, Туркистондаги мусулмон шўролари билан мусулмон расмий ташкилотлари идорасиндаги барча дафтарлар билан мусулмон идоралариға юборилатурғон расмий коғозлар туркий тилинда ёзилғай. Аммо мусулмон идоралариндан рус идоралариға юборилатурғон расмий коғозлар ёнинда русча нусхаси билан бирликда туркча ёзилиб юборилгай. Ўшандоқ рус идоралариндан мусулмон идоралариға юборилатурғон расмий коғозлар туркча нусхаси ила бирликда русча ёзилғай. Илова суратинда ҳам айтамизким, ҳозирда Самарқанд мусулмон шаҳар думахонаси билан мусулмон шўроси ўз тарафлариндан мусулмон идоралариға юборилатурғон расмий коғозларини фақат русча ёзиб юбормакдадирларки, бу иш ўз тилимиз ҳақинда бир жиноятдир. Шунинг учун муҳтарам шўро ва баладия идорасиндан ўтинамизким, бу масалаға аҳамият бериб, бу тўғрида тезроқ тадбир кўрарға киришгайлар. II Мундан бир неча кунлар илгари Тошкандда бўлиб ўтган большевик коммунистлар қурултойинда Туркистон жумҳуриятинда туркий тилни расмий давлат тили этарга қарор берилганлиги хабари ила баробар шул хусусда ғазетамизда бир мақола ёзиб ва ўшандан бери бу тўғрида марказий ҳукуматнинг буйруғини кутиб тура эдик. Сўнг кунларда ушбу ҳақда муқаддима ўлароқ Туркистон марказий қўмитасинда юқоридаги буйруқ чиқаридди. «Улуғ Туркистон» рафиқимизнинг ёзғониға кўра, 8nchi авғустда Марказий Туркистон комитетининг биносинда Туркистон мусулмонлари учун давлат тили тайин этгувчи комиссиясининг Знчи йиғилиши бўлғон. Сулкин тахти раёсатинда рус ва мусулмон жамоат ходимларининг иштироки ила ясалғон бу мажлисда «Туркистон мусулмонлари учун давлат лисони туркий тили бўлур» деб қатъий қарор чиқарилғон. Шунинг ила баробар ўрниға қараб бу тилда ўзбек, қозоқ ҳам туркман шевалариндан бириси олдин тутилур деган бир талаб ҳам киргузилган. Туркий тилнинг ҳукумат маҳкамаларинда, пўчта, телеғроф, банк, хазинахона ва бошқа шундай давлат муассасаларининг қаюсинда воқе равишда имлога қўйилмоғи ҳақинда лойиҳа тузмак иши Кўчарбоев билан С. Лиқушин афандиларға тобшурулғон. Бу лойиҳанинг ҳозирланиб тамом бўлиши билан туркий тили Туркистон учун давлат лисони этилиб фармон чиқарилур ва бутун маҳкамаларда бу тилда ариза, коғоз ва телеғромлар қабул этарга амр берилур экан. Ушбу яхши хабар биз Туркистон мусулмонларини бир ёқтсан қанча шодлантирса ҳам, иккинчи ёқдан кўб қийинлиқлар олдинда шоштириб қўюр. Чунки туркий тилимиз давлат тили бўлиб, Туркистон жумҳуриятиндаги барча ҳукумат мусулмонлариға киргузилганда бу ўринларда етишарлиқ мирзо ва таржимонлар тил билмайдирки, мунинг учун зўр мушкулот олдинда шошиб қолурмиз. Ҳозирги мирзоларимиз бўлсалар, ўзлари турк ўғли турк бўлиб туркий тилнинг қоидаларини ва ёки имлони билмайдирларким, буларнинг ёзғон ва ёзатурғон нарсалари умум ва кўча тилиндан озгина тафовутлидир. Мунга илова, бу сўнг йилларда (бохусус Русия инкилобидан кейин) бизнинг мирзолар орасинда ёмон бир одат жорий бўла бошладики, булар туркий тилимизга русча сўзлар қўшиб ёзатурғон бўлдилар. Русча ўқуғон зиёли ва таржимонларимизга келганда, булар (аксарият ила) русча ва туркчани яхши билмаганликлари сабабли таржималари очиқ ва дуруст чиқмайди. Булардан русчани яхши билатурғонлари туркчани дуруст билмайдирлар. Биз туркча қоидаларни билмаганлари учун ҳозирги мирзо ва таржимон биродарларимизни айблай олмаймиз, алар бу тўғрида маъзурдирлар. Чунки алар ва бизларнинг ҳеч қайсимиз мунтазам мактабларда ўқуб чиқмағон. Тил қоидаларининг таълими мунтазам мактабларда бўладир-ки, мундай мактаблар ҳануз Туркистонимизда очилғон эмас. Ҳозиргача давом этиб келган янги мактабларимизда бўлса туркий тилимизнинг сарф ва наҳви ўқутила бошлағони йўқ. Бизнинг туркий тилимиз ишланмағон бир тил бўлиб, мунинг сарф ва наҳвиға оид ҳануз бирор турли рисола босилиб чиқғон эмас. Бизнинг муаллим афандиларимиз тил қоидаларини яхши билмайдирларки, ушбу кунгача баъзилари тарафиндан ёзилғон мактаб китоблариндан маълумдир. Хулоса, бир тарафдан тилимизнинг ҳануз ишланган бир ҳолға келмаганлиги, иккинчи тарафдан бу кунги ишларимизға етишарлик миқдорда тил билатурғон мирзо ва таржимонларнинг топилмаслиғи масаласи биз Туркистон халқини оғир ва қийин бир вазиятда қолдирадирки, мунинг тахфифи учун бирор турли тадбир ва чора кўрмакимиз лозимдир. Бизнинг фикримизча, бу мушкилотнинг бир даража олдини олмоқ ва ўз орамиздан яхши мирзо ва таржимонлар етиштирмоқ учун ҳозирдан бошлаб Туркистон ўлкасидаги ҳар бир шаҳарда ҳукумат ҳисобиндан тил курслари очилсун. Бу курслар икки шўъбадан иборат бўлуб, биринчи шўъбасинда ҳозирги мирзоларимиз билан мирзоликка ҳаваскор кишиларға туркий тил қоидалари ва дафтардорлиқ усуллари ўргатилсун. Иккинчи шўъбасинда ҳозирги таржимонларимиз билан таржимонликка ҳаваскор одамларға туркча ва русча тиллари ва таржима этмак усуллари ўргатилсун. Мундан сўнг шундай курслардан мирзоликка ёки таржимонликка шаҳодатнома олиб чиқғон кишиларгина хидматга олинсунлар. Мана ушбу тадбирни ихтиёр этган тақтсирдагина биз юқорида айтилган қийинлиқлардан бир даража қутулғон бўлурмиз. Тўй ва аза маросими ҳақинда Ҳар ернинг авом халқи ўзи ҳақиқат ва моҳиятини англамағон ҳолда динга нақадар эҳтиром кўзи ила қараса, эскидан қолғон русум ва одатларға ҳам шул нисбатда эҳтиром ва эътибор ила қарайдир. Ҳатто авом халқининг кўбиси диннинг амр ва наҳйилариндан юздан бирига амал қилмағон ҳолда, ота-боболаридан қолғон урф ва одатлардан четга чиқмаслиқ учун бор кучи ила тиришадир. Баногоҳ, бирор ишини урфға мувофиқ суратда қилолмаса, «ёру дўстларим орасинда беобрўй бўлдим», деб қайғурадир ва ўзини нажотсиз санайдир. Мана, биз Туркистон халқи ҳам илмсизлигимиз сабабли турли маросим ва одатлар юки остинда эзилиб, мунинг учун ахлоқий ва молий жиҳатдан ғоят қўб зарарлар кўрмак-да бўлғон бир миллатмиз. Бизларни ўзиға асир этиб олғон урфлардан энг кўб зарарли ва ёмонроғи хатна, никоҳтўйлари билан аза маросимидир. Бизнинг халқ «мол ва жон кетса кетсун, обрўи кетмасун», деб хатна ёки никоҳ ва ё аза маросимини ўрунға кетурмак учун қўлларинда бор нарсаларини 1-2 кунда барбод этадилар, қарздор бўлалар. Қарзларини адо эта олмағач, охири, «молни одам топар, одамни мол топмас», деб ўз боғ ва ҳовлиларини сотиб, қарзла-риға бералар. Шул йўл билан бир ёқдан мол ва мулклариндан айрилиб дарбадар ва хору зор бўлалар. Иккинчи ёқдан ҳақиқий обрўйлариндан ажралиб охиратга сафар эталар. Биз Туркистон фақир халқи неча йиллар Русиянинг золим ва мустабид чорларининг қўли остинда асир бўлуб, ҳеч бир жиҳатдан ўз аҳволимизни ислоҳ эта олмадиқ. Эски ҳукуматнинг биринчи мақсади ҳам, ўз қўл остиндаги ғайри рус миллатини жаҳолат ва одати мазаррат остинда эздуруб охири руслашдирмоқ эди. Эмди андай ҳукумат бизнинг бошимизда йўқ. Ҳозирда ҳокимият фақир халқнинг ўз қўлиндадир. Ушбу вақтда Туркистон фақир халқи ўзининг илмий ва ижтимоий ҳолларини на тариқа ислоҳ ва тараққий этдирмакчи бўлса, ихтиёри ўзиндадир. Бу тўғрида ҳеч ким анга моне’ бўлолмайдир. Балки ҳар ким ёрдам берадир. Мана, ушбу яхши фурсатни ғанимат билиб илмий, ижтимоий ҳолларимизни ислоҳ этмак, яъни чин илм ва маорифдан баҳра олмоқ ва ўз орамиздаги ёмон одатларни барҳам бермак барчамизга лозимдир. Биз юқорида ҳам айтдикким, ҳозирда бизнинг устимизда даҳшатли суратда ҳукмфармо бўлғон урф ва одатларнинг энг кўб зарарлироғи хатна, никоҳ тўйлари билан аза маросимидир. Бу маросимнинг баъзи ёмонроғини барҳам бермак ва баъзисини ислоҳ этмак керакдир. Ушбу кунларда Тошкандда, мусулмон шўроси ҳам шул урф ва одатларни ислоҳ этиб бир қарорнома нашр этдиким, маҳаллий ғазеталарда ўқулди. Бизнинг фикримизча, хатна, никоҳ тўйлари билан аза маросимини ушбу равишда ислоҳ этмак тевишдир. ХАТНА ТЎЙИ Бизнинг туркистонлилар хатна тўйиға кўб аҳамият бериб, бир кундан 5-6 кунгача тўй қилалар. «Базм», «кўбкари»лар бералар ва бу йўлда мингларча сўмни исроф ва барбод эталар. Ҳолбуки, бу одат бизнинг Туркистондан бошқа ўлкалардаги мусулмонларда йўқдир. Арабистон, Миср, Истанбул, Кафказ, Татаристон ва Эрон мусулмонлари болаларининг хатнаси учун тўй бермайлар, лоақал бир неча кишини чақириб зиёфат ҳам қилмайлар. Фақат пайғамбар суннатини бажо кетурмак ила иктифо эталар. Бизларнинг ҳам бу тўғрида аларнинг йўллари ила боришимиз керакдир. Хатна учун қанча ақчалар исроф этиб, тўй ва кўбкари бермак ҳожат эмасдир. Ҳатто хатна муносабати ила бола учун янги кўрпа-ёстуклар ёки турли рангда неча қабат янги кийимлар ҳозирламак ортиқчадир. Мундан бошқа мумкин қадар болаларни кичиклик вақтинда янги усул ила хатна қилмоқ керақдир. NIKOH ТЎЙИ Никоҳ тўйинда икки турли ёмон одатимиз борким, алардан бир қисмининг ахлоқий жиҳатдан, иккинчи қисмининг молий жиҳатдан кўб зарари бордир. Мана шул урфу русумларнинг баъзисини бутун барҳам бермак ва баъзисини ислоҳ этмак лозимдир. Никоҳ тўйи зоҳиран бизнинг кўзимизга бир тўй каби кўрунса ҳам, лекин ҳақиқатда ўзи беш тўйдир. Чунки, «Нон шиканон» (синдириш-Н.Н.), «Фотиҳа», «Никоҳ», «Рўйи бинон» (юз очди-Н.Н.) ва «Домод талабон» (куёв чақирди-Н.Н.)нинг ҳар қаюси бир тўйдирким, буларға мингларча сўм исроф бўладир. Бу тўйлардан «никоҳ» ва «рўй бинон»дан бошқалари ортуқдир. «Нон шиканон»га 3-4 кишидан зиёда одам юбормак ҳожат эмас. Ўшандоқ «никоҳ» ва «рўйи бинон» тўйлариға ёру дўст ва қариндошлардан 30-20 дан ортуқ кишиларни чақирмаслиқ керакдир. Баъзи кишиларға тўн кийгизмак, тўйдан нон ва ширавор олиб кетмак барҳам бўлсун. Хотунларға ҳам олиб кетмаклари учун тузу нон ва киши бошиға бир табақдан ош берилмасун. Никоҳ тўйинда куёвдан «шоҳи улоғ», ёғ пули ва шунга ўхшаш нарсалар олинмасун. Падар вакил ва шоҳидларға тўн бермак, қизни «вакиллигингни бер», деб қийнамоқ ва йиғлатмоқ, имом хутба ўқуғон чоғда куёвнинг кийиминдан игна ўтказмоқ, никоҳдан кейин куёвга кийимлар кийгузмак, «пояндоз» тутмоқ, қизни ўтға айландируб, анинг олдинда бир неча ҳаёсиз кишиларға қабиҳ алфозли ашулалар ўқутдируб куёвнинг уйиға элтмак каби ёмон урф ва русумлар ман’ этилсун. Куёв ўз кийимини ўз уйиға кийиб келсун. Келинни ароба билан узатмак мувофиқдир. Куёвнинг уйинда келинни олов атрофиндан айландирмак мажусийлардан қолғон бир одатдирким, муни барҳам бермак керак. Никоҳ кечаси 15-20 хотун-қизлар ётғон бир уйда куёвнинг келин билан бирга ётмоғи катта айб ва ахлоқсизлиқдурким, бу одатдан қўл тортмоқ лозимдир. «Рўйи бинон» куни куёвнинг ақрабоси бўлғон хотун-қизларнинг келинни ҳадя «дастовез»лар билан кўрмаклари ва келиннинг аларға «кийити» номи ила қалпоқ, белбоғ ёки кўйлак-иштон бериши ортиқча таклиф бўлғони учун барҳам бўлсун. «Домод талабон»га куёвнинг ўзи 3-4 киши билан бирга борса кифоя этадур. Никоҳ тўйидан илгари ҳар бир ийдда қиз тарафиндан куёвга «таги жога» исмила кийим ва дастурхон такдим этиши ёки куёв тарафидан қизға шунга ўхшаш нарсалар юбориши ҳожат эмасдир. Никоҳ тўйиндан илгари қиз ҳам куёв тарафиндан ҳозирланатурғон кийим ва уй асбоблариға келганда: бу тўғрида бизда ортикча масориф кўбдирким, буларни ислоҳ этмак керакдир. Мисол, куёвнинг ақчаси ила қиз тарафидан тайёрланатурғон «кашида»ларининг кўбиси бўғча ва сандиқларда чуруб ётатурғон кераксиз нарсалардирким, булардан ёлғуз бир донадан «белбоғ», «жойнамоз», «сўзана», «рўйжо» ва «болишпўш» ҳозирлаб, бошқаларини барҳам бермак лозимдир. Қизға ҳар бир кийимдан 7-8 хил тайёрламоқ керак эмас. Бу тўғрида куёв ўз ҳолиға қараб ишласун. Ya’ни кучи етса кўброқ, бўлмаса озроқ кийим олиб берсун. Андай кераксиз нарсалар ўрнида уй ва тирикчиликка керакли асбоблар ҳозирлансун (мисол, кўрпа, ёстуқ, гилам, таом асбоблари ва шунга ўхшаш зарур нарсалар). Бу тўйлар-да «базм» қилиб жувонлар ўйнатмоқға йўл берилмай, аммо дутор, танбур ва доира чалмоқ, ашула ўқумоқ мумкин бўлсун. Тўй ҳар вакт бекорлик чоғда, яъни халқ хизматдан бўшагон вақтда бўлсун. Булардан бошқа яна бир нозук нуқта борким, тўйдан илгари мана шунга диққат этмак тевишдир. Ул нуқга эса қизнинг ризолиғини олмоқтсир. Ҳозирда бизнинг мусулмонлар ёлғуз ўз ихтиёрларинча қизларини куёвга бералар. Ҳатто баъзи виждонсизлар ўз қизларини бойларға сотиб юборалар. Мана шу зулм ва хиёнатларға йўл бермаслик керакдир. Қизни куёвга берилур экан, энг аввал бу тўғрида кизнинг ризолиғини билмак керакдир. Қизни ризолиғиндан бошқа куёвга бермак шаръан ва қонунан манъдир. Бу ҳақда ғоят диққат ва эътибор ила ҳаракат этмак керакдир. ЎЛУК VA ТАЪЗИЯ МАРОСИМИ Ўлук ва таъзия тўғрисинда ҳам ёмон урф ва русумларимиз кўбдир. Чунончи, қабр устинда халқға «йиртиш» бермак, қўлға таёқ олиб баланд товуш ила йиғламоқ, ўлукнинг ақрабоси бўлғон хотунларға аза тутмоқ учун кўк ва қора кийимликлар бермак, хотун-қизларнинг «гўянда» ва «садр» ила баланд йиғламоқлари, «уч», «этти», «йигирма», «қирқ», «йил» кунларинда халқға ош бермак. Мана ушбу беҳуда одатларнинг барчасини барҳам бермак керакдир. Аммо мазкур кунларда ўлукнинг руҳига хатми Куръон, дуо ва фотиҳа қилмоқдан зарар йўқ. Шунга ҳам 3-4 кишидан зиёд одамларни чакирмаслиқ керақдир. Ўлукнинг энг яқин хотун-қиз ақрабоси 40 кундан зиёд аза тутмай, 40 қундан сўнг азалиқ кийимини ташласа лозим. Тўй ва аза хусусинда бизнинг фикримизга келган нарсалар шулардан иборатдир. Бу урф ва одатлар шаҳар халқиға махсус бўлиб, аммо уезд ва саҳро халқининг бу тўғридаги одатлари бошқачадирким, биз андан бутун хабардор эмасмиз. Энди уезд ва шаҳар шўролари ила мусулмон иштирокиюн фирқасиндан ўтинамизким, ушбу маросим ва одатнинг ислоҳи хусусинда кенгашлашиб яхши қарорлар чиқарсунлар. Ва ўшал қарорномалариндан бир неча минг бостуруб, халқ орасинда тарқатсунлар эди. Шундай қарорномага амал килмағон тўй ва аза эгалари билан гузар комитетларини масъулиятға тортиб, аларни қаттиқ жазоларға маҳкум этсунлар эди. Тўй-таъзия исрофлари Инқилоб даврида энг кўп мавзуи баҳс бўлғон масалалардан бири, шубҳасиз, тўй ва таъзия исрофларидир. 6-7 йил ичида ўзбек матбуоти, айниқса, Самарқандда чиққан газеталар тўй, таъзия исрофотининг ислоҳи учун кўп нарса ёздилар ва бу тўғридаги фикр-мулоҳазаларини ҳукуматга такдим этдилар. Бир неча маротаба ҳукумат ҳам буларнинг фарёдини эшитиб, халқ орасидағи бундай исрофлиқларға қарши чора кўрди. Яхши қарорлар чиқарди. Лекин Самарқандда бу ҳақда кўрилган тадбирлар кўп вақт ўтмай масъул ишчиларимизнинг парвосизлиги билан натижасиз қолди. Яна тўй ва аза исрофлари бурунғусидек давом эта бошлади. Сўнгғи бир-икки йилда юртимизнинг иқгисодий ишлари бир мунча йўлға қўйилиши билан бойнамоларимиз яна жонлана бошладилар. Шунинг билан баробар аввалғи урф-одатлар, исрофчилиқлар яна жорий бўла бошлади. Айниқса, сўнг чоғларда тўйларда одамларға тўн кийгизиш, қанд ва чой инъом этиш, катта-катта нонлар, турлик ши-раворлар улаштириш одати яна ишга оширидди. Никоҳ тўйларидағи «тутуз» рўмолча, кашидалар, таъзия кунларида қабр устида халққа пул ва йиртиш бериш, уч, етти, йигирма, қирқ қилишлар яна бурунғи ҳолиға қайтди. Камбағал халқимиз у расму русум ва урфу одатларнинг ижроси билан яна эзила бошлади. Бундай исрофчилиқлар орасида яна боғ сотиш, ҳовли гаров қўйиш ва кекирдаккача қарзга ботишлар кўрина бошлади. Бунинг учун халқни айблаб бўлмайди. Чунки ҳали халқ нодон. Биламиз, халқнинг ота-бобосидан қолғон урфу одатлар асири бўлиши табиийдир. Бизда тақлид, обрўй, номус ва ғаззоти нафс деган нарсалар ҳам бор. Мана шу сифатлар авом халқни ҳар балоға учратадур. «Фалонча тўйда ундай қилибди, мен бундан камми» ёки «урфу расмни риоя қил-масам, мени дўсту душманларим уят қиладурлар», деб халқимиз яна аввалғи исрофчилиқларни жорий этишга ўзини мажбур биладур. Шунинг билан ўзини ҳар қандай таҳликага соладур ва икки кунда ўзининг бору йўғидан ажрачадур. Халқни ўз ҳолида қўя берсангиз, у ўзининг нафу зарарини ўйламай, ҳар бир тўғри келган ишни қила берадир. Ўлгунигача фойдасиз урфу одатларнинг асоратидан чиқа олмайдур, лекин халкни ўз ҳолиға қўйиш тузук эмас. Масъул ишчиларимиз ва ёшларимизнинг ҳар бир тўғрида халққа йўлбошчи ва таъминотчи бўлиб туришлари керакдир. Халқни тўғри йўлға олиб бориш ва уни ҳар қандай зарарлик ҳаракатлардан сақлаш ана шуларнинг вазифасидир. Лекин эсизким, бизнинг масъул ишчиларимиз, маорифчиларимиз ва ёшларимиз бу муҳим вазифаларини ҳам бажара олғонлари йўқ. Ҳатто, улардан баъзиларининг шундай эски расму одатларга риоя қилғонлиқлари ҳам кўриладир. Мана бу иш уларнинг шаънига ярашмайтурғон бир сифатдир. Биз шунинг билан халқимизнинг йўлбошчиси бўлғон масъул ишчиларга яна бир мартаба юзимизни ўгириб айтамизким, ўртоқлар, ишчи-деҳқон оммаси сизга ишонган ва сизни қанча умидлар билан иш бошиға қўйғондир. Шунинг учун сиз ҳам ўз бўйнингиздаги вазифаларингизни ўтангиз. Фақир халқни зарарлик урф-одатлар ва исрофчилиқлар чангалидан қутқазиш учун бор кучингизни сарф этиб, бу тўғрида жидций чоралар кўрингиз. Тугалланиш йўлида Жиддий ғайрат, самимий ҳаракат бўлғонда, ҳар нарсани юқори кўтариш — тугаллатиш мумкин. Бунинг тескарисича, парвосизлик ва дангасалик орқасидан тузуккина бир нарсанинг бузилиб кетиши ва кўтарилаёзғон бир бинонинг қайтадан йиқилиб қолиши белгиликдир. «Зарафшон» газетаси ўзининг икки йиллик давоми чоғида чексиз ғайрат ва меҳнатлар орқасида тугалланиб, бугунги ҳолиға келди. «Зарафшон»нинг 1-сони билан бу кунги 200-сонини бир-бирига солиштириб қарасангиз, мундарижа ва техника жиҳатидан ердан кўккача айирма кўрасиз. Бу нимадан бўлди? Очиқ суратда маълумдирки, бу замон ва турмушнинг талабига мувофиқ такомул (тугалланиш) томониға интилишдан бўлди. Лекин ҳозирги замонимизнинг тақозосиға ва ишчи-деҳқон оммасининг турлиғ эҳтиёжлариға қарағанда, «Зарафшон»нинг бу кунги ҳоли ҳам қаноатланарлиқ даражада эмас. Чунки биз илгари «Сўз ва қарор» даврида бўлсақ, ҳозирги вақтда ҳар бир мақсадни амалга қўйиш давридамиз. Шунинг учун бундай муҳим ҳавойи сўзлар ва аслсиз, жузъий хабарлар билан ўзбек матбуотини тўлдириш ярамайди. Халқимизнинг ҳозирги чексиз эҳтиёжи биздан қатий сўз ва фаолият сўрайди. Биз ўзимиз ҳамма вақт айтиб турамиз ва иқрор этамизким, матбуот элнинг тили, халқнинг йўлбошчиси ва турмушнинг ойнасидир. Дарвоқе шундайдир. Лекин биз бу гапни билиб туриб ўзимиз шунга керагича амал қилмаймиз. Шунинг учун бизнинг кўп сўзимиздан ва кўп ишимиздан озгина натижа ҳосил бўлади. Матбуот, бир ёқдан, халқнинг йўлбошчиси бўлса, иккинчи ёқдан, ҳукуматнинг фикр тарқатувчисидир. Шундай экан, ҳукуматнинг сўзларига бизнинг аҳамият беришимиздек, бизнинг дод-фарёдларимизға ҳукумат идораларининг қулоқ солиши ҳам керакдир. Ҳолбуки, бу мақсаднинг кўпинча амалга чиқмай қолишини кўрамиз. Чунончи, ҳукуматнинг мақсадига мувофиқ газеталаримиз бир масала хусусида ташвиқ йўли билан хабар ва мақолалар ёзадир. Ва уни ишга ошириш учун тиришадир. Лекин охирида шу ишни вужудга чиқариш йўлида баъзи расмий идоралар ва ёки маъмурлар томонидан парвосизлик воқе’ бўладир. Ёки баъзи вақт газета ўзи бир ишга аҳамият бериб ёзғон нарсасини ҳукумат таъқиб этмай турадур. Шунинг билан у иш ўзининг тартибсиз ҳолида давом этаберадир. Мана шундай кўнгилсиз шайлар доим кўриниб турадирким, бундан кейин шунга ҳам диққат этиш ва ниҳоят бериш лозимдир. «Зарафшон» газетаси бу икки йил ичида ўзини ҳар жиҳатдан тугаллатиш учун қўлидан келганича фидокорлик этди. Лекин бу кунгача тил ва шева масаласига керагинча аҳамият бермади. Ҳолбуки, бу биринчи навбатда турғон муҳим масалалардан бири эди. «Зарафшон» бошқармаси ўзининг икки йиллик даврида бошқа нарсалар қаторида тилни соддалаштириш йўлида ҳам бир мунча аҳамият берса эди, бу кунгача бу тўғрида ҳам зўр муваффақиятларга етишган бўлур эди. Биз газетани халқ учун чиқарамиз. Ва ҳар бир сўзимизни халққа тушунтирмоқчи бўламиз. Газетамизнинг тилини халқ англайдир деб ҳам ўйлаймиз. Ҳолбуки, халқимиз газета сўзларининг лоақал 15 фоизини тушунмайдир. Газетамизни ўқиб бутун англайдурғонлар эса жуда оздир. Мана шунинг учун ҳам чора кўриш керакдир. «Зарафшон» идорасига лозимдирким, бу муҳим иш учун ҳам керакли тадбирларни кўргай. Ҳали «Зарафшон» бошқармасида барча материалларни кўздан ўтказиб, уларни тузатадурғон муайян бир киши йўқдур. Шунинг учун барча мақола ва хабарлар дурустроқ тузатилмай, босмахонага юбориладир. Баъзан ҳеч бир кўрилмай тўғридан-тўғри газетага ўтказилган нарсалар ҳам учрайдир. Энди бундан сўнгра «Зарафшон» бошқармаси шу камчиликни ҳам тўлдирса керакдир. Яна бир масала бордир. Бунга ҳам «Зарафшон» идораси лозиминча аҳамият бермай келди. Бу эса хурофотчи мулла ва эшонлар билан қаттиқ суратда курашиш ишидир. Ҳали бизнинг ишчи-деҳқон халқимизнинг 95 фоизи деярлик ўшал эскипараст унсурнинг таъсири остида яшайди. Шул сабабдан халқимизнинг кўпчилик қисми янги турмушға, маориф ва маданиятга яхши кўз билан қарамайдир. Мана шунинг учун эски турмуш тарафдори бўлғон мулла ва эшонлар билан курашиш керакдир. Булар билан курашиш ёлғиз ҳажвий журналларимизнинг кулгилик мақола ва карикатуралари билан бўлмас. Бунинг учун газеталарнинг ҳамма вақт жиддий танқидлар ёзиб туришлари лозимдир. Ҳажвий журналларимиз бу тўғрида ўз вазифаларини бажариб турмоқда бўлсалар ҳам, лекин газеталаримиз учун аҳамият бермай турадурлар. Шунга ишониш керакки, халқимиз ундай зарарлик унсурларнинг чангалидан қутулмағунча янги турмуш сари бора олмас. Умид этамизки, «Зарафшон» газетаси ҳар жиҳатдан юксала бошлағани боис бу камчиликларни тўлдиришға ҳам тиришар. Вақтсиз мубоҳаса (Тил бирлаштириш тўғрисида) Бир-икки ойдан бери «Зарафшон» газетасида тил бирлаштириш тўғрисида мубоҳаса бўлиб турадур. Бу эски масалани янгидан қўзғатувчи ўртоқ Носирали бўлди. Бу зот барча турклар учун умумий адабий тилнинг тарафдори бўлса-да, ўзи бу ҳақда тублик бир чора ва йўл кўрсата олмайдур. Бу масалага қарши бўлғон ўртоқ Бектош эса, кўб шеваларга бўлиниб кетган турк тилини бирлаштириш мумкин эмаслигини исбот этмакчи бўлиб, бир оз далиллар ҳам келтирадур. Менимча, бу масала қанча муҳим бўлса, ўшанча қийиндир. Қуруқ тилак ёки бир неча мақола билан бу оғир ва мушқул масалани ҳал этиб бўлмайдур. Бу иш мумкин бўлгон тақдирда ҳам, буни вужудга чиқариш учун кўб куч ва қўб замонлар керакдур. Ҳолбуки, унча куч ва у қадар фурсат ҳали бизда йўқдур. Ҳозирда бизнинг олдимизда тил бир-лаштириш масаласидан неча қатла муҳимрак масалалар кўбдирким, унинг биринчиси маориф ва халқни оқартиш масаласидур. Мана, бошлаб шу муҳим масалани ҳал этиш ва бор кучимизни шу йўлда сарф қилиш керак эди. Албатта, бу ишга ҳам тил масаласи зўр рўллар ўйнайдур. Модомики, бир халқ ичида маориф тарқатиш халқнинг ўз она тили билан бўладур, биз ҳам халқимизни оқартиш учун ўзбек тилига аҳамият берсак лозимдур. Ya’ни ўзбекча тилни ўзбеклар англарлиқ бир ҳолға қўйишимиз керакдир. Бу иш эса табиий тил бирлашдиришга хилоф бир ҳол бўлиб қоладир. Шунинг учун умумтурклар учун муштарак адабий бир тил вужудга чиқармоқ масаласини қўзғатиш биз учун ҳануз вақтсиз, ҳам фойдасиз бир ишдур. Чунки дунёдаги 70 миллиюн турк учун муштарак адабий бир тилни вужудга чиқариш, менимча, турк шеваларидан бирини асос тутуб ўрта бир ҳолға қўйиш билан мумкин бўладурким, бу эса авом тили бўлмай, ёлғуз хавос тили бўлиб қолур. Чунки ўрта туркча шевасида ёзғон бир китобни бир оз илмлик зиёли синф ўқуб англай олса-да, лекин хат-саводлик авом синфи тегишлик даражада ўқуя олмайдур. Шунинг учун тил бирлашдириш мақсади яна ҳосил бўлмай қоладур. Марҳум Исмоилбек ўзининг «Таржумон» газетаси билан тил бирлашдириш тўғрисида 25 йил фикр тарқатди. Бу муддатда Русия мусулмонлари орасида ўзига тарафдорлар ҳам топди. Лекин тажриба натижасида бу ишнинг мумкин бўлмаслиқ даражада қийинлиғи кўруна бошлади. Тотористондаги баъзи «тавҳиди лисон»чилар ўзлари маъқул кўрган ўрта туркча шевасини қўюб содда тоторча ёзишға мажбур бўлдилар. Тўғриси, уларни муҳитнинг ўзи халқтилига ёзишға мажбур этди. Туркистонда «тавҳиди лисон»чиларнинг биринчиси, маним билганимча, марҳум Беҳбудий эди. Беҳбудий афанди мактаб учун бир неча рисоласини (тил бирлашдиришга хидмат қилсун деб) ўртароқ шевада ёзишға тиришди. Бу мақсадни асарларининг муқаддимасида ҳам ёзиб ўтди. «Самарқанд» газетасида ҳам шу мақсадни таъқиб этди. Ҳатто «Ойна» мажмуасининг биринчи йилида ҳам боёғи фикридан қайтмади. Бу тўғрида Беҳбудий афанди билан базаи мубоҳаса қилишар эдик. Мумкин қадар халқ тушунарлик даражада содда ўзбекча ёзишнинг кераклигини айтар эдик. Лекин ул ҳеч қабул қилмас эди. Беҳбудий афанди айтар эди: «Ҳар нарсанинг тараққий қилишидек тилнинг ҳам юксалиши лозимдур. Ўзбек тилининг юксалиши туркча (усмонлича)га яқинлашиши билан бўладур. Биз ўзбекчани шу йўл билан юқори кўтарсак, турклар ҳам ўз тилларидан мумкин қадар форсча ва арабча сўзларни чиқарсалар, шунинг билан ўрта бир шева майдонға чиқиб тил бирлашиш вужудга чиқар». Беҳбудий афанди умрининг охириғача шу фикридан қайтмагандек кўрунган бўлса ҳам, лекин ўзи бора-бора соддароқ ўзбекча ёза бошлади. Бу эса «Ойна» мажалласининг иккинчи жилдида ёзғон мақолаларидан билинадур. Мен бу сўзлар билан тил бирлашдиришга қарши эканлигимни билдирмакчи эмасман. Мен ҳам шу ишнинг вужудга чиқишини истайман. Лекин бўлиши ғоят кўб шароитға мувофиқ бўлғон бундай бир ишнинг орқасиндан овора бўлиб юришни ҳозирча вақтсиз деб биламан. Менга қолса тил бирлашдиришдан кўра ҳозирда ўз тилимиз бўлғон ўзбекчани халқимизга қулайроқ тушунтира олурлиқ даражада соддалашдириш лозимдир. Ўзбекча сарф-наҳв ва назариёти адабиялар тузиш, тугал луғат китоблари ёзиб, босдириш зарурдур. Тоторларнинг тил ва адабиёт мутахассисларидан ўртоқ Заки Валидий «Бизнинг йўл» журналида тил ҳақида яхшиғина бир мақола ёзғон. Валидий ўртоқ мақоласининг бир ўрнида тил бирлашдириш тўғрисида бир неча сатр ёзиб ўтган. Мавзуимизға мувофиқ бўлғони учун унинг сўзларини бунда кўчиришни фойдалиқ билдик: «Ҳозирги кунда турк-тотор халқларидек маданиятда яёв бўлғон халқтарнинг олдида, тилларини бирлаштиришдан кўбрак тилни халққа яқинлашдириш, уни кенг ўлчовда маориф қуроли этиб тутиш турадур. Халқ ўқумишлик, ҳам маданиятлик бўлса, унга ўзига махсус адабий тил вужудга кетириш учун соннинг унча кўб бўлиши керак эмас. 5-6 миллиюнлик голландиёлилар тилларининг немисчага жуда яқин бўлишиға қарамасдан, уни ўзларига махсус адабий тил ҳолида сақлаб келадилар. Ўшандоқ лотиш, грузин, арман каби халқларнинг ҳам ўзларига махсус бойғина адабиётлари бор. Халқларнинг енгил англашишлари, ҳам маданиятда кенг олиш-бериш қилишда, албатта, тилларнинг яқинлиғи жуда муҳим омил бўлур. Лекин бунинг учун тилларнинг бутунлай бирлашишлари лозим эмас. Яқинлиқлари кифоя этадур. Ҳозирги Ёврупо тилларининг, айниқса уларнинг бир оиладан бўлғонларининг (масалан гермон, румон ҳам исловиён тилларининг) бирини билгач, иккинчисини билиш жуда енгилдир. Эҳтимол, бир вақт бир-бирига яқин турғон тиллар бутунлай бирлашарлар. Эҳтимол, бутун дунёдағи тилларнинг бирлашиши учун бошлаб шундай яқин бўлғон тилларнинг бирлашишлари керақдир. Лекин ҳали бу букуннинг масаласи эмас, буни биз техниканинг юриш, аралашиш асбобининг хаёлларға келмаган равишда тараққий этиши ва шунинг орқасида ҳозирги ижтимоий муносабатларнинг тор-мор бўлиши натижасида кўрамиз». Валидий ўртоқнинг «Турк-тотор тилларининг ёзилиши» сарлавҳалик бу муҳим мақоласининг бошлари журналнинг ўтган сонларида босилғон эканким, маалтаассуф, уларни кўролмадим. Тил ва адабиёт билан машғул бўлғон зотларға ўшал мақолаларни топиб ўқишларини тавсия этаман. Васлий (таржимаи ҳол) Ислоҳпарвар олим ва шоирларимиздан самарқандлик мулла Сайидаҳмад Васлий 29nchi ўктабрда вафот этди. Васлий XX аср бошларида майдонга отилиб, усули жадид мактабларига ёрдам ва тарафдорлик эта бошлағон ҳаққоний олимларимиздан биридир. Самарқандда 1903nchi йидда очила бошлағон янги мактаблар учун бошлаб китоб ёзиб бостирғонлардан бири Васлийдир. Ҳатто Самарқандда кўп вақт давом қилғон 1-2 мактабнинг очилишиға Васлий сабаб бўлғондир. Шунинг учун биз бу ерда унинг қисқача таржимаи ҳолини, мактаб ва маориф йўлида қилғон хизматларини ёзиб ўтмакни лозим биламиз. Васлий Самарқандда «Кўк масжид» гузарида 1287nchi хижрий (1869 м.) йидда дунёға келган. Отаси уста Азим деган бир кордгар (пичоқ ясағувчи) экан. Васлийнинг етти ёшлиқ вақтида отаси ўлган. Васлийнинг ибтидоий таҳсили Самарқандда мирзо Абдулҳамид оддида бўлғон. Васлий ўзининг 14 ёшлик чоғида онаси билан Тошкантга Абулқосим деган тоғасининг уйиға бориб турғон. Шундаги Кўкалдош мадрасасида мулла Яъқуб ҳузурида ақоидғача ўқуғон. Сўнгра онаси билан бирга (1892nchi) яна Самарқандға кўчиб келган. Бир йилдан кейин ўқуш учун ҳар йил таҳсил чоғида Бухороға бориб келиб юрган. 1902nchi йилда Бухорода хатми кутуб қилғон. Васлий Бухорода расмий дарсларини қози калон Бадриддин олдида ўқуғон бўлса ҳам, энг катта устози мулло Абдурозиқча бўлғон. Васлий 1905nchi йилдан эътиборан Бухорода расмий мударрис тайин этилиб, беш йил чамаси дарсгўйлик қилғон. Сўнгра Бухоро мударрислигидан воз кечиб, Самарқандда тура бошлағон. Бунда бошлаб Шоҳизинда мадрасасида ва сўнгра Орифжонбой мадрасасида мударрис бўлуб, бу кунгача дарсгўйлик қилиб келмакда эди. Васлий афанди эски мадрасалардаги таҳсил ва тадрис усулининг камчиликларини бошлаб онглағонлардан, ҳам шунинг ислоҳига доир ўзбек матбуотида энг аввал ўз фикрини ёзғон кишилардандир. 1907nchi йидда тотор олим ва муҳаррирларидан Абдурашид Иброҳимуф Туркистон саёҳатига келиб Бухороға тушганида, Васлий унга Бухоро мадрасаларининг усулсизлиги ва ҳукумат идораларининг бузуқлиғи тўғрисида маълумот берган эди. Сайёҳ Абдурашид Иброҳимуф Васлийдан олғон маълумотини ўзининг муҳокама ва танқидлари билан бирга ўша вақтда Қозонда чиқатурғон «Ахбор» газетасида нашр қилғонида, бу воқеа бутун Бухоро уламоларини ғалаёнға келтургон эди. Шунинг натижасида Бухоро қози калони Васлийни ўз ҳузурига чақириб олиб қаттиқ урушқонини эшитган эдик. 1906nchi йилдан бошлаб Туркистонда чиққан ҳар бир ўзбекча газетага Васлийнинг ислоҳпарварона шеър ва мақолалари босилғондир. 14-15nchi йилларда Васлий афанди «Ойна» журнали билан «Садойи Фарғона» газетасида баъзи масалаларга қарши чиқиб мақолалар ёзғон бўлса ҳам, сўнгра мубоҳаса натижасида сукут этишга мажбур бўлғон эди. Васлийнинг энг яхши кўратурғон ишларидан бири дарсгўйлик бўлса, иккинчиси асар ёзиб бостириш эди. Васлий афанди ўлганигача шул икки ишдан қўл тортмади, турли мавзуда ўзи ёзғон форсча, ўзбекча ва арабча асарларининг кўбисини ўзи бостириб тарқатди. Васлий улуми арабияга моҳир бўлуб, илм ва фазли билан Туркистонда анчагина шуҳрат чиқарғон эди. Ул қоидасиз «ҳавоший»хонлиқларға қарши бўлуб, ўз замонидағи мутаассиб муллалардан ҳам рози эмас эди. Ҳамма вақт ўзининг шогирд ва суҳбатдошларига «замонга мувофиқ олим бўлиш керак», деб гапирар ва ҳатто, баъзи шогирдларини «ақоид» ўқишдан ман’ қилар эди. Васлийнинг бу кунгача босилғон асарлари: 1) Баён ул-ҳуруф (форсча алифбо) 2) Асос ул-ислом (форсча ақоид) 3) Асл ул-аҳком (форсча илми ҳол) 4) Зижр ул-мағрур (форсча ахлоқ) 5) Ибодати исломия — форсча 6) Баҳористони Жомий (ўзбекча таржимаси) 7) Қабул этмали — ўзбекча 8) Боқмоқ керак — ўзбекча 9) Девони форсий 10) Девони туркий 11) Назм ус-силсила — форсча манзума 12) Имоми Аъзам — форсча 13) Маданияти ва шариати исломия — форсча 14) Муқаддимаи сарфу наҳви арабий ҳам намунаи сарфу наҳви форсий (форсча) 15) Ақоиди ғайри манқута (арабча) 16) Нафъи ут-толиб (Кофия шарҳи — арабча) 17) Адаб уд-дин (ўзбекча шеърлар). Босилмағон асарлари: 1) Девони ашъор (200 бет миқдорида форсийча-ўзбекча шеърлар) 2) Ҳижоби занон — форсча 3) Хавас ул-афъол — форсча 4) Иштиқоқ — форсча 5) Маданияти ва шариати исломия — ўзбекча 6) Мавлуд — ўзбекча 7) Тарожими аҳвол — ўзбек муосирларидан бир неча шоирнинг кисқача таржимаи ҳоли 8) Ўзининг таржимаи ҳоли ва хотиралари — форсча. Васлий афанди «Танқиҳ» билан «Шамсия»га арабча шарҳ ёза бошлағон бўлса ҳам, 5-6 бетдан ортмай чала қолғон. Икки йил бурун ўзининг таржимаи ҳолини ёзишға киришган эди. Бу асарини ёзиб тамом қилғон бўлса керак. Васлийнинг босилгон ва босилмағон турли шеърлари кўбдир. Бу ерда унинг илмға ташвиқ этиб ёзғон шеърларидан намуна учун 1-2 тасини кўрсатамиз. Васлийнинг ўзбекча шеъридан намуна: Қаддингдек сарву мавзун йўқтур асло бўстон ичра, Алифдек қоматингни килки қудрат чекти жон ичра. Лабингдан ком олон ошиқға йўқтур Хизрдек ўлмак, Юзингдан кимки ўпти қолди ишқи жовидон ичра. Муаттар бўлди олам то сабо тебратди зулфингни, Ҳамоно атр септи жаъди гисуйинг жаҳон ичра. Ҳариминг маҳрами икки жаҳонни кўзга илмайдир, Сани кўрган киши ғилмон сари боқмас жинон ичра. Мунаввар қилса кулбам моҳи рухсоринг тонг эрмаским, Топилмас оразингдек моҳи тобон осмон ичра. Дилим ишқинг фаюзидан ҳаёти жовидон топди, Биҳамдиллаҳки, меҳринг килди жо руҳи равон ичра. Жамолинг рашкидан гул ёқа йиртти, лола бўлди доғ, Ётар бу иккиси ҳасрат билан бир умр қон ичра. Агар гулдек юзингни кўрмасам, эй шўх, гуландом, Қолурман яъсдан булбул каби оҳу фиғон ичра. На янглиғ бўлмасун Васлий санга ошиқки то шул дам, Сенингдек нозанинни кўрмади неча замон ичра. Инқилобдан кейин Васлий бир томондан, ўзининг дарсгўйлиги билан машғул бўлғонидек, бошқа томондан, баъзи янги мактабларда форсча адабиёт ва сарфу наҳв ўқутиб юрди. 1925nchi йилда Самарқанд вақф шўъбаси томонидан очилғон «дор ул-илм»да арабча сарфу наҳвдан дарс бериб турди. Васлий 65 ёшда эди. Ундан бир хотун, бир ўғул ва бир қиз қолди. Халқ дорилфунуни Эски ҳукумат замонинда Русиядаги ўрта ва олий мактаблардан фойдаланатурғон халқнинг кўбиси, балки ҳаммаси ёлғуз бой синфи эди. Ул чоғда фақир халқнинг боласи «дорилфунун» деган илм юртини тушинда ҳам кўролмай ёлғиз ибтидоий мактабнигина битуриб чиқса, ўзини бахтиёр санар эди. Бохусус, биз Туркистон мусулмонлари бир ёқдан ҳукуматнинг тазйиқи, иккинчи ёқдан ўзимизнинг илм қадрини билмаганлигимиз сабабли андай мадрасалардан истифода қилолмағанимиз каби ўз мактабларимиздан ҳам лозиминча баҳра ололмай юра эдик. Иккинчи инқилоб натижасинда Русиянинг фақир халқи бурунғи бахтсизликлардан, бурунғи фалокатлардан қутулиб, роҳат юзи билан илм нурини кўра бошлади. Ибтидоийдан то ўрта ва олий даражадаги илм юртларининг эшиклари фақир халқ юзиға қарши очилди. Илгари фақирлиғи сабабли ўз боласини ёлғиз ибтидоий мактабда давом қилдирарға муваффақ бўлолмағон халқ бу кунда «дорилфунун» каби илм ва ҳунар хазинасидан бир пул масориф тутмайинча истифода этарға ҳақли бўлди. Ўктабр инқилобиндан кейин Тошкандда Туркистон халқи учун «Халқ дорилфунуни» очилиб, анинг масорифиға ўттиз миллиюн сўм тахсис этилди. Бу «дорилфунун» Туркистоннинг умумий фақир халқи учун таъсис қилинғон бўлса ҳам, лекин биз мусулмонларнинг илм-маърифат тўғрисинда ғоят тубан даражада эканлигимиз ва шунинг учун ундан лозиминча истифода этолмай қолажагимизни кўзда тутиб, Тошканднинг бир неча ғайратли ёшлари Тошкандда мусулмонларға махсус халқ дорилфунунининг мусулмон шўъбасини очарға ҳаракат қилдилар ва бу ишларға муваффақ ҳам бўлдилар. Ҳозирда унда «дорилфунун» шўъбасининг ибтидоий қисминдан ўндан зиёд мактаб, ўрта қисминдан ҳам икки санойи’ мактаби очилиб ўқувлар давом этмакдадир. Олғон маълумотимизға кўра, мазкур ибтидоий мактабларнинг бештаси хотин-қизларға, бошқалари эркак болалар билан катта кишиларға махсус бўлиб, ҳозирда аларнинг мажмуасинда 75 нафарча муаллим ва муаллима билан 700 дан ошиқ талаба ва толиботи бор экан. Ийди фитр муносабати билан Тошканддан Мухтор Бакир афанди Самарқандға келиб, ёшлар мажлисинда Тошкандда очилған «Мусулмон халқ дорилфунун»и шўъбаси тўғрисинда муфассал маълумот берди ва мунда ҳам «дорилфунун» шўъбаси очарға ҳозирини таклиф этди. Мажлис анинг таклифини бир оғиздан қабул этиб, ўз орасиндан ташкилот комиссияси сайлади. Ҳозирда бу комиссия дорилфунун шўъбаси очмоқ хусусинда тиришмакдадир. Inshoolloh, тезда мунда ҳам дорилфунун шўъбасининг ибтидоий қисми номи ила эркак болалар ва катталар ҳам хотун-қизларға махсус бир неча мактаб билан бир санойи’ мактаби ва қисқа муддатлик муаллималар курси очса керак. Бу мактабларда 15 ёшдан кичик бўлмаған ҳаркимса кабул қилиниб, ўқувлар мажжоний-текин бўладир. Ўқув вақтлари ҳам пешиндан кейин ҳар куни уч соатгина бўладир. Бу мактабларнинг ибтидоий қисминда талабаларға она тилиндан осон ва равшан ўқув, ёзув, ҳисоб, жуғрофия, тарих, ахлоқ ва ҳам деҳқончилиқ, боғчачилиғ каби халқ учун фойдали илмлар ўргатилур. Хотин-қизларға махсус очилатурғон мактабларда эса муслима муаллималар қўиилиб, аларға ўқув-ёзувдан бошқа турли қўл ҳунарлари ҳам ўргатилур. Булардан бошқа панжшанба кунларида талаба ва толиботларға лексия тариқи билан маданий ва сиёсий маълумот берилур. Санойи’ мактабида ҳам меъморлиқ, нажжорлиқ, муқовасозлик каби турли санъат ва ҳунарлар ўргатилурки, бу бизнинг камбағал халқ учун гоят фойдали бўлса керак. Маълумдирки, бизнинг мусулмон биродарларимиз аксарият ила камбағал бўлуб, ёлғиз кун ўткармак ёки бир ҳунарни ўрганмак учун бир уста (ҳунарли) кишининг уйида беш-ўн йил хидмат қилиб зўрға ҳунарни ўрганиб чиқадирлар. Мана мундан сўнг шундай ҳунарға толиб биродарларимизнинг андай усталарға муҳтож бўлмай, тўп-тўғри шул санойи’ мактабига кириб, озгина вактда хат ва савод билан истаган ҳунарларини ўрганиб чиқиб тирикчилик этмаклари мумкиндир. Хулоса: бу «Халқ дорилфунуни» бизнинг фақир мусулмон биродарларимиз учун бир илм ва ҳунар хазинасидирки, унинг очилиши ила баробар халқимизнинг комили ихлос ва рағбат ила ундан истифода этмаклари матлубдир. Хидматга туҳмат Ҳар бир яхши хидматга қарши унга яраша мукофот тайинламак, ҳеч бўлмағонда қуруқ ташаккур ва раҳмат ўқумоқ табиий бўлса-да, баъзан шундай хидматларга қарши туҳмат эшитмак ва тақдир ўрнида такдир кўрмак ҳам мумкиндур. Шундай такдир ва тавбиҳ, ҳам ҳаддан ошуқ танқидни «Зарафшон» газетаси ҳам кўруб турадур. «Зарафшон»нинг чиқа бошлағониға саккиз ой бўлди. Бу муддатнинг аввалги икки ярим ойида газетани ўртоқ Ғози Юнус чиқарди. 5-6 ойдан бери ўртоқ Исмоилзода ишлаб турадур. Газета чиқа бошлағондан бери бу кунгача керак оғзаки ва керак мактуб орқали ҳар ёқдан таҳсин ва офаринлар эшитиб келдик. Ҳеч кимнинг танқидини ва ё норозилиғини кўрмадик. Ҳатто газетамизнинг Кафказ ва Қримғача суйилуб ўқулғонини эшитдик. Фақат бу орада (апрель бошларида) марказий фирқа қўмитасидан бир мартаба танбеҳ ва таълим қоғози олдиқ. Бу мактубда газетамизнинг баъзи камчиликлари ёзилғон ва кераклик таълимот берилган эди. Биз у мактубга жавоб ўрнида хусусий суратда изоҳ ёздиқ ва шунинг билан баробар, газетамизнинг камчиликларини тўлдиришга қўлимиздан келганча тиришиб келдик. Ҳануз тиришмакда бўлсақ ҳам, лекин, маалтаассуф, бу ишга муваффақ бўлолмай турамиз. Газетани кўнглимиз қаноатланурлик даражада чиқара олмай турамиз. Бунинг сабабларини ҳам қуйида сўз мавқеи келганда ёзиб ўтамиз. Биз ўз нуқсонларимизни эътироф қилиб, шунинг икмолига тиришиб келаётқанимиз бир вақтда букун қизиқ бир танқид ва ҳужумга учрадиқ. Ул танқид ва ҳужум эса бу кунларда марказ (Тошканд)да босилиб чиққан «Коммунист йўлдоши» мажмуасининг 2-3 нчи сонида Қосим ўртоқ томонидан ёзилғон бир мақоладур. Мақола эгаси «Зарафшон» газетасининг баъзи камчиликларини тўғри танқид қиладур. Аммо 1-2 нуқсонидан ўзича аллақандай маънолар чиқариб газета муҳаррирлариға ҳужум қиладур. Кичкина бир камчиликдан каттагина бир «гуноҳ» топиб, шул баҳона билан газетани айбламакчи ва унинг ёзишғувчиларини ким қандай «синф»лар қаториға элтиб қўймоқчи бўладур. Газетамизнинг бурунғи 1-2 камчилигини «дастмоя» қилиб олиб, «Бу фирқа газетасига ўхшамайдур. Бу қандай газета, ким газетаси, кимлар учун чиқариладур?», деб савол берадур-да, яна ўзи «бу саволға газетанинг бошидағилар ҳам жавоб бера олмаслар», деб «даъво» ҳам қилиб қўядур. Бошлаб унинг ҳақсиз танқид ва тавбиҳларини кўздан кечирайлик. Мақолада ёзиладур: «Газета» «олий сиёсат» билан овора, Фаронсия босқунчилиғи, рус масаласи, Туркия ва бошқаларға газета жиддий аҳамият берадур. Самарқандликларни «олий сиёсат» жуда қизиқдурса керак. Газетага қарағонда шундай фикрга келасан… Мақолалар кўбисинча яхши ўйланиб ёзилмағон, сиёсий саводга хилоф йўсинда бўлуб, шўролар ҳукумати учун ташвиқот ўрнига, ўқуғувчини «ҳукумат шунақа эканда» дейишга мажбур қиладур. Газетанинг ҳар нумерида байналмиллий масалалар текшириладур. Байналмиллий сиёсат ўнгдан-да, сўлдан-да «таҳлил» қилинадур… Мана катта камчилик ва «гуноҳ»имизнинг бири шу экан! Сиёсат билан овора бўлиш дуруст эмас экан. Биз айтамизки, сиёсий аҳволдан ёзиш ва хабардор бўлишнинг нима зарари бор экан? Газетачиликнинг бир вазифаси дунёда бўлиб турғон муҳим воқеалардан ўз ўқуғувчиларини хабардор қилиб туриш эмасми? Бу кунларда жаҳонгир ҳукуматлар шўро ҳукуматини йўқотиш ва бутун Шарқни ютиш учун қандай плонлар чизиб турубдурлар. Мана уларнинг мақсад ва йўлларидан Туркистон халқини огохдантириш гуноҳми?… «Газетанинг ҳар нумерида байналмиллий масалалар текшириладур» демак катта ёлғон ва бўҳтондур. Биз фақат январь, февраль ва март ойларидагина сиёсий аҳволдан кўбрак ёзиб турар эдик. Апрель бошларида марказий фирқа қўмитасидан бу тўғрида танбеҳ ва таълимот олғондан сўнг озроқ ёзатурғон бўлдиқ. Сиёсий мақолаларимиз кўбисинча сиёсий саводга хилоф экан ёки ташвиқотнинг тескариси экан, буни очиқдан-очиқ исбот ва танқид қилинса, биз камчилигимизнинг қайси нуқтада эканлигини билиб, қаламимизни ислоҳ қилар эдик. Инсон хатосиз бўлмас. Балки бизнинг хатоларимиз ҳам анчагина бордур. Фақат бу янглиш ва хатоларимизни тўғри танбеҳ ва танқид воситаси билан тузатишга ҳозирмиз. Лекин бундай туҳмат ёғдуриш йўли билан қилинғон «танқид»ларни биз чин танқидлардан санолмаймиз. Ёлғиз 1-2 гина хатомизни кўзда тутуб мақолаларимизнинг кўбисини «сиёсий саводга хилоф» демак тўғридан-тўғри ҳақсизлиқ ва ҳақиқатдан кўз юмишдан бошқа нарса эмасдур. Шуни ҳам айтиб ўтиш лозимдурким, сиёсатдан гапурма демак, Туркистон халқиға сиёсий аҳволни билиб туриш керак эмас, ёки булар сиёсатни билмай «ҳайвон» каби юрсунлар, демак каби хато бир фикрдур. Тўғриси, бундай сўзлардан мустамлакачилик иси келадур, десак ҳам мумкиндур. Хайр, Туркистон халқининг 90 фоизи илмсиз авом, булар сиёсатга ҳали тушунмайлар, дедик. Қолғон 10 фоизи ҳам сиёсатдан хабардор бўлмасунми? Ёки буларнинг коммунизм сиёсатидан бошқа байналмиллий сиёсатдан хабар-дор бўлишға ҳақлари йўқми?… Мақола эгаси 2nchi катта «гуноҳ»имизни шул равишда тасвир ва баён қиладур. Юқорида «Зарафшон» кимнинг газетаси, кимлар учун чиқариладур, деган саволларни берган эдик. Бу сабабсиз эмас эди. Ҳангома ва бир хил «шиор»ларни олайлиқ. Ҳангомаларда «муҳаррир»лар шўролар ҳукуматини «чимчилаш» ва шу маҳалларда тузалишда бўлғон камчиликлардан масхара килиб «кулиш»ни зарур кўрадурлар… Бунда самимий танқид йўқ, фақат кулиш, халққа шўролар ҳукуматини оёғи билан юқори қилиб тасвир килиш бор…» Бундан сўнг ёзадур: «Энди шиорлардан бир мисол: «Олим бузулса, олам бузулур». Мана бундай шиор (ҳақиқатан, «ақллик» шиор)ларни коммунистлар газетасида кўришга мушарраф бўласиз. Бу, коммунистлар газетасида босилатурғон шиорми?…Бунинг жавобини муҳаррир ўртоқнинг инсофиға топшурамиз». Мана шул бир неча камчилигимиз учун газетамиз «аллакимлар» газетаси бўлғон экан. Газетамизнинг бундан бир неча ой бурун чиққан сонларидан бир-иккисида (ҳажв ва кулгу бўлумида) аччиғ ҳақиқатдан бир неча фиқра ёзилғон ва шунда бир оз қатиғроқ иборатлар билан баъзи камчиликлар танқид қилинғон эди. Унда Қосим ўртоқ айтганча, ҳукуматни халқ кўзига ёмон қилиб кўрсатиш йўқ эди. Агар биз ул чоғда кучлик шўро ҳукуматининг содиқ ходимлари ичида кичкина бир «таёқ»қа чидалмайтурғон ва унинг «ҳубба»сини «қубба» қилиб кўрсататурғон «хайрихоҳ»ларнинг борлиғини билган бўлсақ эди, таёғимизни бир оз ингичка ва юмшоқ қилиб чиқарғон бўлур эдик. Хайр, балки Қосим ўртоқ истаганча баъзи бир камчилигимизни лозиминча «тасвир» қилишға муваффақ бўла олмағондурмиз. Бунинг учун айб бизнинг қаламимиздадур. Ҳукуматимиз янги ва ёш бир ҳукуматдур. Бунинг тузулишида камчилик ва хатолар бўлиши табиийдур. Буни Қосим ўртоқ ҳам иқрор қиладур. Биз ҳам биламиз. Лекин шундай камчиликларни жиддий ва тўғри танқид қилишға «мусоада» борми? Танқид қилишқон тақдирда, бошқа бир «хайрихоҳ» афанди майдонға чиқиб тўғри бир сўзи-миздан эгри бир маъно чиқармасми? Сиёсий идораларда бизнинг отимиз аксилҳаракатчилар қаторида ёзилмас-ми?…Бу сўзларнинг ҳар ерда тўғри жавоб шул: «ҳақни айтсак урарлар»… Мақола эгаси, газетамизда бир муносабат билан бир мақоланинг охирида «олим бузулса, олам бузулур» деган арабларнинг ҳикматлик бир сўзини коммунизм маслакига хилоф деб ёзадур. Шунинг билан баробар киноялик сўзлар билан бизни истеҳзо этиб ўтадур. Қосим ўртоқнинг бу жумлаларини ўқуғон киши гумон қиладурким, бизнинг газе-тамизда шундай «маъносиз» шиорлар кўб ёзилғон ва бу ундан биргина намуна мисол бўлса. Ҳолбуки, бундан бошқа бундай ҳикматлик сўзлар ҳеч вақт ёзилғон эмасдур. Бу ҳам фақат уламомизнинг фитна ва фасодкорлиғи хусусида ёзилғон бир мақоланинг остида ёзилгондур. Бу шиор коммунизм маслакига мувофиқ бўлмаса ҳам, бизнинг шарқ халқиға таъсир этарлик маънидор бир сўздур. Мавқеи келганда шундай ҳикматлик сўзлар ёзиб ўтишдан коммунистлар ҳам зарар кўрмаслар, деб ўйлаймиз. Бу ер Туркистондур. Ёврупо эмасдур. Бунда коммунизмнинг ҳар бир қоида ва қонунини бирдан ҳаётга татбиқ қилиб бўлмайдур. Шунинг учун бундаги газеталарда ёзилатурғон сўзларнинг ҳар бирини коммунизм маслакига татбиқ қилиб ёзиш ҳам мумкин эмасдур. Буни эса олти йиллик тажрибамиз очиқ суратда исбот этиб турубдур. Ҳол шундай экан, биргина сўз устида мунча дод-фарёд қилиб қиёмат қўптуриш Қосим ўртоқ каби коммунистларнинг шаъниға ярашмайтурғон бир сифатдур. Энди Қосим ўртоқнинг тўғри танқидлариға ҳам бир кўз солиб ўтайлук. Ул камчиликларимиз қаторида газетамизда маҳаллий хабарлардан, босмачиликдан оз ёзилишини, деҳқонлар ҳаётидан ва деҳқончиликдан тўла маълумот йўқлиғини, фирқа турмушидан озроқ ёзилиб турғонини ёзиб, мақоласининг охирида газетамизнинг деҳқонлар газетаси бўлишини, сиёсат билан унча бош қотирмаслиқни, маҳаллий ҳаётдан кўпрак ёзишни тилаб қоладур. Биз ҳам шул йўл билан боришни биринчи мақсадимиз деб билганимиз учун бу тўғрида қўлимиздан келганча ҳаракат қилиб турубмиз. Лекин эсизким, газетамизни му-каммаллаштуриш учун моддий ва маънавий кучимиз етишмайдур. Газета молия жиҳатидан ғоят торлиқда қолғон. Шунинг учун маънавий кучимизни ҳам ортдуролмай турамиз. Ҳозиргача газетамизда биргина вазифалик мухбиримиз йўқ эди. Шаҳар ва музофотимиздаги баъзи хабарларни ўзимиз топиб ёзар эдик. Фақат бу кунлардагина бир мухбир оларға муваффақ бўлдиқ. Бу кунгача газетамизда ёлғиз бир муҳаррир, бир мусаҳҳиҳ ва бир таржимон бор эди. Бир муҳаррир қайси бир ишни бажарсун! Газетанинг ҳар сонида мақола ёзсунми, оқча учун кунда ҳукумат идораларида югурсунми, хабарлар ёзсунми ёки ўзи мутахассис бўлмай туриб юз мавзуда мақолалар ёзсунми? Инсоф қилинсун!.. Йигирма ёшар ёш бир муҳаррир қайси бир ишни қилсун? Шунча оғур шароит ичида ишлаган газета ҳайъати таҳририяси газетани ҳар жиҳатдан қандай мукаммал қила олур? Бу иш мумкинми? Юқорида туриб «газета ундай бўлсун, бундай бўлсун!» деган қуруқ «амр-фармон»лар ёки «тилак»лар билан иш битмас. Оргиқ сўз ва қарор замони ўтуб, иш даври келган. Энди ишлаш керак. Ишламаганларни иш бошидан ҳайдаш керак, «қуруқ сўз қулоққа ёқмас»… Қуруқ «таълимот» бериш ва «тўртаси чор як» фалсафалар сотиб ўлтуриш афв қилинмаслиқ жиноятдур. Ўртоқ Қосим айтганча, ҳозирда газетани деҳқон газетаси қилиш мумкин эмас, қилинғонда ҳам фойдасиздур. Биз газетани деҳқон газетаси қилиб сўзимизни қайси саводлик деҳқонға эшитдурамиз? Бу ишдан бурун бошлаб деҳқонлар ичида мактаб очиш, маориф тарқатиш лозим ва шунинг билан баробар секин-секин газетани ҳам деҳқонларға фойдалик бир йўсинда олиб бориш керакдур. Сўзнинг охирида шуни ҳам ёзиб ўтамизким, бизнинг катта айбимиз бўлса, ул ҳам косалесликни, маддоҳона ва хушомадгўйликни билмаслигимиздур. Шунинг учун тўғрилиқ билан ҳеч кимдан қўрқмасдан ёзатурғон сўзларимиз ўзгаларга қаттиғ тегадур. Янги асар «Ойна» журнали муҳаррири Маҳмудхўжа афанди «Падаркуш ёки ўқумағон боланинг ҳоли» исмли тиётруга қўймак учун махсус бир рисола таҳрир ва нашр этубдурларки, ўқуб чиқдук. Туркистон шевасиға ёзилғон ушбу рисолада Туркистон маишатидин бир фожеани ғоят муассир равишда тасвир этилмишдур. Бу рисоланинг хулоса мазмуни ушбудир: Туркистонлик бир бой ўз ўғилларини ўқутмагони учун суҳбат асносида бир мулло насиҳат берар ва илмнинг ҳар ким учун лозими тўғрисида сўйлар. Бой бунинг сўзиға қулоқ солмай, бечора муллоға қаттиқ сўзлар ила муқобала этар. Мулло ҳам томоғи куюб, бой меҳмонхонасидин аразлаб чиқуб кетар. Мундин кейин бир зиёли мусулмон келуб, бул ҳам шул ўғилларини ўқитмагани учун хейли насиҳатлар берар. Мунга-да бой малолат ила қулоқ солуб, охири мудраб ухлаб қолур. Бечора зиёли бойнинг бу ҳоли асаф иштимолини кўруб, камоли таъсиридин йиғлаб, бойнинг хонасидин чиқиб кетар. Бойнинг ўғли ёмон одамлар ила пивахона ва фоҳишахоналарға юриб, андоғ фисқ ва фужурни қилур. Бир кеча пивахонада жўралари ила шароб ичишиб, маст бўлуб турганлари чоғда буларнинг кўнгли бир фоҳишаға кетар. Они суҳбатлариға чақирмоқчи бўлурлар. Фоҳиша эса ўн беш сўм олмасдин бурун буларнинг мажлисиға келолмасликини баён этар. Буларнинг киссаларидин беш сўмдин зиёда пул чиқмас. Мастлик устиға пулсизлиқ хижолати буларнинг бошларини зиёда қиздирар. Охири, бойнинг меҳмонхонасида сандуқдаги ақчасини ўғурламоққа қарор беруб, ўғурлик асбобларини бирга олуб, бой ётган меҳмонхонаға боруб кирарлар. Сандуқни очган вақтда бой уйғонуб буларни калтак ила урмоқчи бўлур, шу чоғда бойбачча келуб, отасини қўлтиқлаб ушлар. Жўраси бойни пичоқлаб ўлдурар, сўнгра пулни олуб пивахонаға келуб, фоҳишани чақируб олурлар. Шул кайфу сафо асносида пристуф хабардор бўлуб, полисалар ила келуб буларни босиб олур, ҳибс этар. Тафтишдин сўнг булар Сибирга ҳукм этилур. Мана бундин олинадургон ибратимиз шулки, бой фарзандларини ўқитмагони учун фарзандлари ўз бошиға бало бўлди ва ўзлари ҳам умрлик Сибирга кетуб, на дунёдин, на отаси давлатидан бахт ва роҳат кўрмадилар. Бу фойдали рисоланинг мутолаасини туркистонлик ёш биродарларимизга ҳам тавсия этармиз. Баҳоси 12 тийиндир. Ёшлар! Юртнинг умиди ёлғуз сизгадур Биродарлар! Сўнг асрларда олами исломнинг умуман, Туркистоннинг хусусан бошиндан ўткардиги фожеаларни бир-бир санасак, неча жидд китоб бўладир ва бу фожеаларнинг бошлича сабаби билимсизлик, жаҳолат, муҳокамасизлик, бир-бировга суи зан (бадгумонлик), бир-бировга ишонмаслик, бирон каттароқ ё мўйсафид одам ҳар нима деса ани Худо тарафиндан келган ваҳийдек билмакликдан иборат эди. Нодонлигимиз шу даражададирки, асрлардан бери ислом олами, Шарқ дунёсининг бошиға қандай фалокатлар кедди, бу фалокатларнинг сабаби кимлар ва нима эдикини билмаймиз. Ҳоло ҳам билмасликимизга давомат қилмоқдамиз. Ўтган асрларни бир ёққа қўяйлук, ёлғуз шу кейинги тўрт-беш йилда Туркистонда нималар бўлди, хабаримиз йўқ. Ҳолбуки, орамизда мундан олтмиш йил бурунги ҳолларни кўзи билан кўрган, рус ҳукумати мустабидаси билан мулоқот воқеаларда иштирок қилғон қарияларимиз кўб. Лекин бечора қарияларимиздан у фожеаларнинг сабабини сўрасак, «Фалон одамлар русларға тил берди, фалон авлиёнинг руҳи койиди ёки фалон девона айтдики, хизр Илёс рус аскарлариға пешдорлик қилмоқдадур. Шунинг учун таслимдан бошқа чора йўқ эди…»дек сафсата сўзлар сўзлайдилар. Ҳақиқат ҳол нима эканлигига бир мисол бўлсун деб, қисқагина бир нарса ёзаман. Рус аскари Туркистон ҳудудини ошиб, Avliyootani ишғол қилаётган вақтинда мағрур амир Музаффарнинг якка мақсади Хўқанд хонликини маҳв этмак эди. Анинг зимнича, Хўқанд хони хилофи шаръий ишлар қила эмиш. Шунинг учун шариатнинг ягона эгаси бўлғон Бухоро ҳукуматия Хўқанд хонлиғини махв этмак фарз эмиш. Хўқанд хонлиғи эса гоҳ Худоёрхоннинг тарафини олиб, гоҳ Мусулмонқулиға пабрўлик қилиб, гоҳ билмам қайси эшони миённинг истиҳорасиға имон келтируб, бир-бировини сўкмак билан овора эди. Иш шу даражага етдики, рус қозоқлари Тошканд шаҳрини ишғол қилдиғи вақтда, амир Музаффар шариат исминдин Хўқандни таламоқ, хотун-қизларни номуссиз қилмоқ билан машғул эди. Анинг зимнича, биринчи фурсатда Хўқанд аҳолисидан ўч олмак лозим эди. Аммо руслар бўлсалар, шариат исминдан муҳораба қиладургон амир Музаффар аскарининг қаршусинда тура олмай, Оренбурғдан нари ёқға қочиши аниғ эди. Лекин иш амир Музаффар ўйлағонча чиқмади. Тошканддан кейии Хўжанд, Ўратепа, Жиззах, Янги Қўрғон, Самарқанд бири орқасиндан бири кета бошлади. Бу вақт эътиқодлар бошқаланди, бу мағлубиятларнинг сабаби, ҳикмати изланди: «Рус аскарининг олдайинда хизр Илёс, билмам яна қайси дажжол раҳбарлик қила эмиш. Шунинг учун бу мағлубиятларға биз туркистонлиларнииг ҳсч дахлимиз йўқ эмиш». Баъзиларнинг зимнича, бунинг сабаби ўзимизнинг аъмоли бадимиз эмиш. Дарвоқе, бу бир даража тўғри фикр. Лекин масала, бундаги қайси қисм амали бадимиз бунда бир қисм ишларда гуноҳкор бўлур. Лекин бу гуноҳ ўз шахсига оид бўлдиғи учун анинг жазоси қиёматда мавқуфдир. Худо хохласа бағишлар, хоҳласа жаҳаннамга юборур (у шариат ҳукми). Аммо бир қисм гуноҳларга банда анинг жазосини шу дунёда кўрур. Мисол, илмсизлик, ёмон ахлоқдек гуноҳлар. Маалтаассуф, бизнинг муҳтарам фахрийларимиз у фожеаларимизга аввалги қисм гунохларимизни сабаб кўрсата эдилар. Аммо, дарҳақиқат, охирги қисм гунохларимиз, яъни нодонлигимиз сабаб эди. Нодонлик бир гунохдирки, анинг жазосини ҳар кимса шу дунёда кўрмакга мажбурдир. У фалокатларнинг ҳақиқий сабабларини тушунган, иш қўлдан кетмасдан бурун илож ва чорасиға фикр юритган баъзи бир одамлар бор эди. Лекин у бечораларнинг қайсиси тилчилик, қайсиси ҳукуматга хиёнат, қайсиси Хўқанд хонлиғи, балки Шаҳрисабз бекига жосуслик гуноҳлари билан кесилдилар, осилдилар, зиндонларға солиндилар. Улуғ Туркистон парча-парча бўлуб, рус қозоқлари оёғи остинда эзилгандан кейин ҳам, биз бурунги аҳволимизга давомат қилдиқ. Келаси кунлар учун ҳеч бир ҳозирлик кўрмадук. «Бу ҳол билан кетаберсак, бир кун дунё юзиндан маҳв ва мунқариз бўлурмиз. Шунинг учун фурсат ўткармасдан илм ва маърифатга ёпишмоғимиз керак», деб орамиздан чиқиб бизга насиҳат берган мутафаккирларимизни яна Бухоро амирининг, Бухоро уламосининг иш ва сўзларини ўзимизга далил қилиб, шариат исминдан жонимиз борича илм ва маорифға қаршу турдуқ. Агар бизга ақл ва муҳокама бўлса эди, эллик йиллик асорат замонида чор ҳукумати бизни қанча қисса ҳам яна Туркистоннинг ҳар шаҳринда юзларча илмлик одамлар етишдира олар эдик. Бу инқилоб замонинда мунчалиқ хатолар, (одамсизлик)га учраб, фалокатларга гирифтор бўлмас эдик. Эмди келайлук инқилоб замониға: биз бу нарсага ҳозир эмас эканмиз, буюк Русия инқилоби бошланди. Яна ўшал мўисафидларимиз, қариларимиз, уламомиз майдонға отилдилар. Ҳар нарсани ўзлари билдикича юритмоқчи бўлдилар. Табиий, буларнинг билдиклари нарсалар мундан эллик йил бурундаги одамларнинг билдиклариндан ошуқ эмас эди. Ёшларимизға келсак, буларнинг бир қисми қариларимизнинг асорати остинда эдилар, бир қисмлари дуруст тарбиялари, етарлик илмлари ва тажрибалари бўлмадиғи учун жиддий ишлар, инқилоб тошқунларини бажара олмас бир ҳолда эдилар. Керинский замони ўтди, ишчилар даврони келди, лекин яна биз олами ҳайратда на дейишимизни, нима қилишимизни билмасдан сарсон эдик. Қариларимиз ва тажрибакорларимиз «15 кун, бир ойда шўролар ҳукумати йўқ бўлур», деб ҳукуматға яқинлашмадилар ва яқинлашганларга шариат исминдан, билмам, қайси имон кароматиндан қўрқуб йўл бермадилар. Инқилоб ўсди, Русияни бутун ишғол қилди, икки йилни тўддуруб учинчи йилға қадам босди. Москов йўли очилиб, Туркистонға инсониятпарвар ўртоқлар раҳбар бўлиб келдилар. Туркистон аҳолисиға ота-боболарининг эсларига келмаган ҳақлар берилди. Бу ҳақларга эга бўлмоққа ярайдиган йигитлар етиштирмак учун мактаблар очилди. Миллиюнлар билан оқча сарф қилинди ва сарф қилинмоқдадир. Асоратдан қочиб ватанлариға бораётган усмонли қондошларимиз бизнинг жаҳолатимизга жонлари куйиб, муваққат бўлса-да, бир неча кун бизга раҳбарлик қилмоқ учун Туркистонда тўхтаб фидокорона хизматларга киришдилар. Усмонли қардошларимиз ёлғиз илм жиҳатдангина эмас, ҳатто, ҳукумат ва фирқа ишлариға киришиб сиёсий жиҳатдан ҳам бизга раҳбарлик қилмоқдалар. Осмондан тушган шунча давлат, шунча тахт, шунча ҳуқуқ, шунча имтиёз муқобилинда биз нима қилаётирмиз? Биз яна 50 йил бурундаги эски жаҳолатимиз, эски суизанимиз (бадгумонлик), эски соддалигимиз (таъбири маъзур кўрилсун) эски акдсизлигимиз билан ҳар нарсая ўзимизча маъно бериб, халқни ташвишга, ёшларни жаҳолат ва ахлоқсизликга солиб шундоқ ғанимат ва тор бир фурсатни бўш ўткариб, туркистонлиларнинг келаси кунлари учун гўр қазмоқдамиз. Хотирларга бўлса керак, ўтган йил мактаб болаларини фанний саёҳат учун рўйхат қилаётгондаги «бизнинг болаларни солдат қила эмиш», деб 8-10 яшар болаларни мактабдан қочируб боғларға элтиб ёшурдик. Таҳрири нуфус (аҳолини рўйхат) вақтинда «Худо урди! Солдат бўлиб ўлармиз?» деб йигитларимизни Шаҳрисабзларға, Қаршиларға, Бухороларға қочирдук ва неча кун орадан ўтди, ҳеч ким солдатлиққа олинмади. Ҳудуд қоравуллари қўллариға тушиб турмада қамалғон йигитлар ҳам озод қилиндилар. Шаҳрисабзга қочгонлар оёғлари шишиб, балоларга гирифтор бўлиб «бозордан қайтғон инак»дек такрор Самарқандга келдилар. Буларға ҳам «Қаерға кетиб эдинг!», деб ҳеч ким бир нарса сўйламади, бу алданғон қочқунлар кўб зарарларға, кўб фалокатларға учрадилар. Кўб ақчалари сарф бўлди, Самарқандтса хотун-болалари кишисиз қолди. Баъзилари, устига устак, Шаҳрисабзда 50 таёқ шаллоқ ҳам едилар. Ҳар нима бўлди-ўтди. Яна Ватанлариға келдилар. Лекин буларни иғво билғон нодонлар, буларни қочурғон қарилар, буларни шунча фалокатларга учратган оталар қилғон ишларидан ҳеч уёлмадилар. Уёлмоқ нари турсин, у нолойиқ иғволариндан ибрат олиб, мундан буён ақл билан иш қилмоқ, муҳокама қилиб сўз сўйламоқни ҳам ўрганмадилар. Мунча узун-узун сўз сўйлаб, ўқувчиларнинг бошларини оғритдигимга сабаб бўлғон кичкинагина бир ҳикоятни арз қиламан. Маълумки, 1919 йил ёз фаслиндан бошлаб Самарқанд ҳам илмга интила бошлади. Мактаблар тартибга қўйилди. Мутаадтсид қурслар очилди. Бу ишларга усмонли қардошларимизнинг, хусусан, эски шаҳар маориф мудири Сулаймон Сомий афандининг фидокорона хидматлари сабоқот қилди. Ўқувчилар ўзларини халқ назариға кўрсата бошладилар. Хусусан, «Олтой дарнаги» қурсининг шогирдлари бутун Самарқанд аҳолисининг диққатларини жалб қилди. Бу жамиятнинг гимнастиқ, мусиқа ва тиётру учун бошқа-бошқа тўдаси бордир. Шу кунларда мусиқа тўдаси бир неча шарқийларни нўтасиға табиқот чолмоқдадир. Бу мусиқани доира ва нақорадан иборат билиб юрган, ёвруполилардек мусиқа чалишни, ёвруполиларға махсус бир ҳорқа гумон қилиб келган биз самарқандлиларга катта ишдир. Бунинг учун қанча қувонсак ҳақимиз бор. Лекин ишнинг ижоботи бошқа ўринда, «Олтой дарнаги»нинг мусиқа тўдаси аъзолариндан бирининг онаси ўғлининг ёвруполикдек мусиқа чалишини кўриб, ўз қисқа ақли билан ё бошқа бир нодоннинг иғвоси билан «Худо урди, энди ўглим солдат бўлди», деб ҳукм қилмиш. Гўёки буларға мусиқа ўргатиб, фрунтға юборур эмишлар. Йўқса, ёвруполилардек мусиқа чалмоқ нимага керак эмиш. Шул эътиқодға биноан ўғлини шаҳримизға қочирмоқчи бўлмиш… Ай аҳмоқ бобо! Агар шўролар ҳукуматининг фрунтлари санинг ўғлингдек уч шарқийни зўрға чаладурғон ўн икки нафар самарқандликка муҳтож бўлса эди, қачонлар шўролар дунёда йўқолиб, сан ва ман хотун-болаларимизгача ваҳший мутаассиблар, ажнабий аскарлар қўл остинда эзилиб, маҳв бўлур эдик. Шўролар ҳукуматининг икки миллиюндан ошиқ аскари ва шунга муносиб дасталари бор. Санинг ўғлингдек «нонхўр сарзабодий» ҳеч кимнинг газакига дору бўлмайдур. Ўтган йилдаги аҳмоқликларни эсингга кетур. Жондек гуноҳсиз ўғлингни ваҳший ҳамсоялар қўлиға ўз қўлинг билан топширма! Ёшлар! Ай ёш йигирмадан ошган биродарлар, сизлар бундан буён мундақа аҳмоқларнинг сўзлариға қулоқ солманг. Бу фурсатларни ғанимат билиб, илм йўлиға югуринг. Ватанингиз, бу бекас Ватанингизнинг дардия даво бўладургон эр ва олим йигитлар бўлмоққа чолишинг! Ўтган йил шундақа оғуларға алданиб ватандан қочған, йўлда ушланиб, турмаларга қамалган бир неча биродарларингиз бу йил сизнинг жамиятингизнинг ишликли энг фаол йигитларидандир. Уларнинг эсларига ўтган йилдаги воқеа тушса қизариб, уёлалар, у ишларга сабаб бўлғонларга нафрат баён қилалар. Сўзнинг қисқаси: бизга нодон одамларнинг маслаҳатиндан зарардан бошқа нарса тегмайдур. У одамлар мундан сўнгра ақлға ҳам келмайдурлар. Сиз ўз пок вужудингиз, ғаразсиз кўнглингиз билан иш қилинг! Ёшлар! Юртнинг умиди ёлғиз сизгадир! Ёшларимиз ва қизлар тарбияси Бизнинг Туркистонда бошлаб татар муаллимлари ва сўнгра туркистонли ёшларимиз тарафиндан ёлғуз эр болаларға махсус янги мактаблар очила бошлағониға 15 йилдан ошди. Бу муддатда ҳозиргача бугун Туркистон ўлкасида 50 дан ортуқ мактаблар очилди, лекин камоли шармандалик ила иқрор бўлурға мажбурмизким, шул муддатда ва шунча мактаблар қаторинда болаларимизнинг ярмини ташкил этган қизларимиз учун намуна бўлурлик бир дона «Қизлар мактаби» очилмади, тўғриси, очарға ҳаракат қилинмади. Ҳолбуки, бизнинг Туркистон ёшлари орасида қизлар тарбиясининг аҳамиятини билатурғон зотлар йўқ эмас, оз бўлса ҳам бор эди. Бас, нима учун бу йўдда улар тарафиндан бирлар қадам босилмади? Бу саволға жавоб ўрнинда баъзи кишилар айтатурғонлардирким: қиз болаларни ўқитмоқ учун Туркистонда иқгидорли муаллималаримиз йўқ эди. Татар қардошларимиздан муаллималар кетирарга замони мусоид йўқ эди. Ya’ни эски ҳукумат моне’ бўла эди. Шунинг учун бу тўғрида айб ёшларимизда эмас, замондадир. Мен бўлсам мундай sathi юзаки жавобларға ҳеч вақт кўнмайман. Менимча, бу ҳаракатсизликларнинг сабаблари бошқа тарафдан келган. Мана шул очиқ ҳақиқатдир: бизнинг ислом дини хотунларға ўзга динлардан кўброқ ҳуқуқ берган ва ҳурмат кўрсатган, илм ўрганишнинг қарзлиғини эркаклар билан баробар хотун-занларға фарз этган бўлса ҳам, лекин биз мусулмонлар, бохусус, биз туркистонлилар неча замонлардан бери бу ҳақдаги ислом ҳукмларйндан ва ислом таълимотиндан кўз юмиб, хотинлар ҳуқуқини поймол этиб ва аларни ўзимизға асир ҳукминда юрутуб келмакдамиз. Қуръони карим адолат қилмоқ шартила тўртгача хотун олмоқни тажвиз этган экан, бизлар мундай шартларни ҳеч бир риоят этмай, кўп хотун олмоқ пайғамбаримизнинг суннати, савоб деб ўзлиғимизча уч-тўрт хотун оламиз ва аларға истагимизча, чарчаганимизча жавр ва зулм қилиб келамиз. Ислом шариати зарурат вақтиндағина талоқға рухсат берган экан. Биз мусулмонлар шахсий ғаразларимиз ва фосид муддаоларимиз билан гуноҳсиз хотунларимизни сабабсиз талоқ қилиб юборамиз ва аларни тириклай қабрға тиқамиз. Пайғамбаримиз Muhammad алайҳиссалом барча муслим ва муслималарға илм ўрганишнинг фарзлиғини очиқ суратда билдирган экан. Бизлар ўз қизларимизни мактабга юбормай, чор девор орасинда ҳайвон қаторинда қамаб қўямиз ва аларни илму тарбия шарафиндан, дунё саодатиндан маҳрум этамиз. Нима учун бизлар ўз қизларимизни ўқутмаймиз? Чунки аларнинг вазифалари уй ишлари ва бола тарбиясидангина иборат эмиш. Аммо эр болалар эса, ўқиб чиқғондан сўнг қози, мударрис, имом, лоақал муаллим, мирзо ва савдогар бўлалар эмиш. Шунинг учун буларни ўқутмоқ керак эмиш. Мана, биз мусулмонлар неча асрлардан бери шундай ёмон одатлар ва бузуқ эътиқодлар билан яшаб келган ва бу одат билан эътиқод бизларнинг тамоман руҳимизда ва қонимизда сингишиб қолған. Шунинг таъсири иладирки бизнинг Туркистон ёшлари нуфузимизнинг ярмини ташкил этган беш миллионлиқ маънавий ҳамшираларимиз учун 15 йил ичинда лоақал бир дона мунтазам мактаб очмадилар ёки хотунлар ҳуқуқини ҳимоя учун бирор турли ҳаракат қилмадилар. Матбуотимизға келсак, 15 йил ичинда Туркистонда неча турли ғазета ва мажмуалар чиқоридди. Лекин аларнинг («Садои Туркистон»дан бошқа) ҳеч бирисинда бу тўғрида аҳамиятли бир мақола ёзилмади. «Садои Туркистон» ғазе-тасинда хотун-қизлар ҳақинда бир неча мақолалар ёзилди. Чунки ул ғазетанинг муҳаррири татар қардошларимиздан Абдурауф афанди Музаффар эди. Агар ул ғазета бизнинг қўлимизда бўлса эди, унда хотунлар тўғрисинда бирор мақола ҳам ёзилмағон бўлур эди. 14-15nchi йилларда мазлума хотунларни ҳимоя этиб, ўз шевамизда икки дона тиётру рисоласи нашр этилди. Бу рисолалар татар ёшлари тарафиндан тақдир этилиб, Самарқандда такрор саҳнаға қўйилғон бўлса ҳам, лекин Туркистон ёшлари тарафиндан қуруқ ҳусни таважжуҳ кўрмак шарафиғада нойил бўлмади. Русия инқилоби кабириндан сўнг татар қардошларимиз хотунлар ҳуқуқи тўғрисинда қўллариндан келганча тиришдилар. Қурултойларинда бу хусусда музокара ва мубоҳасалар этдилар. Аммо бизнинг Туркистон ёш ва зиёлилари хотунларнинг ҳуқуқини талаб этарлик шундай мавқе ва мажлисларда ҳозир бўлғонларида бу ҳақда хидмат ўрнинда жиноят қилиб келдилар. Чунончи, Масковда бўлғон умуммусулмонлар қурултойиға борғон туркистонли бир вакилимиз хотунлар ҳуқуқинда сўз очилғоч, ҳеч бир уёлмайинча мажлисда чиқиб айтган эдики: «Биродарлар! Бизнинг Туркистон хотунлари татар хотунлари истаган ҳуқуқни истамаслар. Зинҳор бу тўғринда бизнинг хотунларни қотишдирмангиз!» Бултур Хўқандда Туркистон Мухторияти эълон қилинғон қурултойда Самарқанддан борган муслима бир вакилага хотинлар ҳуқуқиндан сўйларға мажлис тўриндаги ўз зиёлиларимиз тарафиндан рухсат берилмаган эди. Ушбу сўнг кунларда Туркистон маркази бўлғон Тошкандда «Халқ дорилфунуни»нинг ибтидоий қисми номи ила ўнлаб мактаблар билан «дорилмуаллимин» курси очилди. Аммо булар қаторинда кўпдан бери тўрт кўз ила кутиб турдикимиз бир дона «Қизлар мактаби» очилмади. Лоақал, «дорилфунун» шўросининг келар замонда шундай мактаблар очарға ташаббус этажаги ҳақинда бирор хабар эшитилмади. Хулоса, ҳозиргача бизнинг Туркистон ёшлари, қизларни ўқутмоқ ва ҳуқуқи машруъисиндан маҳрум қилинғон миллиюнларча мазлума ҳамшираларимизни ҳимоя этмак йўлинда тилға олурлик бирор турли ҳаракатда бўлолмадилар. Ҳаракатсизликлари сабабли келар замондаки ўз болалари қошинда тарихий масъулиятда қолажақларини бир даража эслариға ҳам тушурмадилар… Inshoolloh, биз мундан сўнг хотун-қизлар ҳақинда ёзилғон мақолаларға ғазетамизда мамнуният ила ўрун берармиз. Хотунларни ҳимоя ва қизларни тарбия этмак чоралари тўғрисиндаги хусусий фикримизни ҳам ғазетамизнинг келаси рақамлариндан бирисинда ёзармиз. Юқма касал Мусулмонлар орасида минг уч юз йилдан бери ота-боболаридан мерос қолиб келган жуда қўрқунчлик юқма касал ҳукм суриб келаётибдирким, ул ҳам хотунжаллоблиқдир. Бу касал, қулғуна ва қайсари нохунадан ҳам ёмонроқ бўлиб, саноқсиз хотун-қизларимизни бахти қаро қилди. Ҳадсиз сингил-опаларимизни тириклай қора тупроққа топшириб келди. Таг-тагини суриштириб келсангиз, бу юқма касал бизга йўқсул оталаримиздан эмас, балки кўзи чиққур амир ва хонларимиздан, қорни ёрилғур мулла ва бойларимиздан юқуб келгандир. Муллаларимиз фатвои шаръий бердилар. Подшоҳ ва шаҳаншоҳларимиз ўзларининг ўрдаларини жориялари билан тўлдурдилар. Диндор уламоларимиз «Muhammad уммати кўпайсун» деб далолати хайрда бўлдилар. Бой ва сарватдорларимиз хотунни кўпайтириб, шариат юзасидан тўртдан ошуғини сўфи қилиб қўйдилар… Мана, бизнинг ҳақпараст мусулмонларимиз орасида бирдан ошиқ хотун олиш шу йўсинда бошланиб, шу равишда давом этди. Гўр-багўр кетгур ота-боболаримиздан шу тариқада бизга мерос қолиб келди. Энди опа-сингилларимизнинг ҳуқуқини поймол қиладурғон ва уларнинг бахтини ўюнчоқ қилғон хотунжаллобларимизнинг ички-оилавий турмушлариға бир кўз солайлиқ. Қани, булар ўз хотунлариға қандай муомала қиладир-лар ва нечук кайф сурадирлар? Бирдан ортиқ хотун олғон кишининг тирикчилиги, айш-ишрати жуда қизиқдир. Бошлаб шуни айтиб берайликким, бундай уйда ишқ-муҳаббат, садоқат ва тўғрилиқ деган нарса сира бўлмас. Сиз ҳар кун тўй-томошаға бораман десангиз, тўп-тўғри икки хотунлик ўртоғингизнинг уйиға боринг. Тиётрларда, циркларда кўрмаган ажойиб томошани шунда кўрасиз. Хотунлардан бири «фолоний» деб чақирса, бошқаси «домона» деб жавоб берадир. Бундай уйда ҳар вақт ош деб тошни едиралар. Қош тузатаман деб кўзни чиқарадирлар… Бириси эшикдан қараса, униси тешикдан қарайдир. Буларнинг ўртасида кунда неча қатла милла узуш, ёқа йиртиш ҳам воқе’ бўлиб турадир… Мудоҳона ва мунофиқлик илмини хатм килғон эр ўз хотунларини, бир томондан, турлик ғалати нарсалар билан, бошқа томондан, «қамчи» сиёсати билан унча-мунча алдаб турса ҳам, лекин бу алдашлар кўб вақт давом этмас. Охири, ё эр хотундан безор бўлиб уни ҳайдайдир ёки хотун ажралиб ўзини қутқарадир… Шундай бўлмағонда икковидан бири албатта сил бўлиб ўладир… Шуни ҳам айтиб ўтиш керакким, икки хотунлик оилаларнинг эрлари кўпинча даюсмизож ва хунаса афт бўлиб, хотунлари ҳам бир мунча сатангтабиат ва олифтахўй бўладирлар… Биз хотунларнинг бу айб ва гуноҳини ҳамиятсиз эрларнинг бўйниға қўямиз. Чунки бу ишларнинг бош сабаби ҳам шулардир. Юрт қайғуси (Туркистоннинг фиғони) Ман бурунғи замонда илм ва маданият ўчоғи бўлғоним учун дунёнинг маъмур ва масъуд ўлкасидан саналар эдим. Шунинг учун эдики, ҳозирда қўйнимдаги (харобазорлардан иборат бўлғон) Самарқанд — «Самарқанд фирдавсмонанд» аталур эди. Чин ўғлонларимдан бўлғон у ботур, у жаҳонгир Темур даврида кўргон умроният ва бахтиёрлиғим киёматғача эсимдан чиқмас. Оҳ! На бўлдиким, сўнгғи болаларим илм ва маорифдан узоқлашдилар. Ота-боболарининг йўлларидан чиқдилар. Нега оталариндан мерос қолғон маорифни ташлаб жаҳолатни ихтиёр этдилар? Бирликни қўйиб, нифоқ ва низоға недан киришдилар? Илгари ёт ва душманлар қонини тўкмак билан ифтихор қила эканлар, сўнгра жаҳолат ва нафсони-ят сабабли ўз диндош ва қондошларининг қонларини тўкдилар. Бошқа иборат билан айтганда, ўз томурларига ўзлари болта урдилар. Мана бу озғунлиқ ва ахлоқсизлиқлари сабабли бир-бирларидан айрилишиб бўлак-бўлак бўлдилар-да, ётлар тарафиндан қулайгина ютилдилар, ўз истиқболларига хотима чекдилар. Бу орада маним устимдаги маданият осориндан бўлғон тоғ каби мадрасалар ва расадхоналар ҳам харобазорға айланиб қолди. Оҳ! Ҳар на бўлди, энди ўтди… Модомики, маним қўлимдан чидам, тўзим ва яхши дуодан бошқа иш келмас эди, у нохулқ болаларим ҳақинда Тангридан тавфиқ ва инсоф тилаб тура эдим. Йўқ, бахтсизлиғимдан булар тезлиқда инсоф ва интибоҳға келмадилар. Теварагимдағи ёт элларға қарасам, аларнинг ҳар бирлари кундан-кун маданийлашмоқтса, олдай бормоқда ва тинчгина яшамоқдалар. Аларнинг бу ҳолларини кўруб, яна қот-қот дардим зўраядир, ҳасратим кўпаядир, бурунғи шон ва шавкатим, иморат ва маданийим эсимга кела бошлайдир. Ҳўнгир-ҳўнгир йиғлайман, нола ва фарёд қиламан… Аммо маним бу ҳолимни кўрувчи кўз қайда? Қайғули товушимни эшитгувчи қулоқ қани?.. Оҳ! Қандай бахтиқаро эканман, нечук толесиз эканманки, бу кунда маним қўшниларим интибоҳ азонин эшитиб уйғонғон ва ўз саодатлари сари югурмоқда бўлгон ҳолда, маним бахтсиз авлодим бир-бирлари билан нифоқ ва адоват кучи билан талашиб, ёқалашиб, охири ҳориб, кучсизланиб жаҳолат тўшагинда ҳануз ухламоқда ва жонсиз гавдалар каби ҳануз ётмоқдалар… Ай туркистонли турк ўғлонларим! Энди турингиз! Жаҳолат уйқусиндан уйғонингизки, кичик қиёмат қўпди!.. Агар бу чоғда ҳам уйғонмай ўзингизни асорат кишанингиздан, ёқангизни жаҳолат чангалиндан, юртингизни душманлар тирноғиндан ажратиб қутулмасангиз, сўнфа буюк қиёматда сизларга тамуғ ериндан бошқа юрт берилмас, заққум ошиндан бўлак емак едирилмаски, расвои олам бўлурсиз. Ай турк болаларим, уйғонингиз! Уйғонингиз! Мана, боқингиз, кичик қиёмат бўлиб қолди. Ҳар кимсанинг номаи аъмоли ўз қўлиға берилди. «Аъмоли» тарозуси ҳам қурилди. Мана қарангиз! «Аъмоли солиҳ»и ортуқ келган миллатлар шодлиқ билан учмоқ, саодат сари чопмоқда. Аммо ёмон илми ортқон қавмлар «сирот» кўприкиндан ўтолмай, тамуғ сари тушмакда ва йиқилмоқдадирлар… Ай суюкли ўғлонларим, уйғонингиз! Уйгонингиз! Тонг отди, энди ухламоқ ҳаром!.. Қиёмат қўпди, энди тек турмак маҳол! Ана тинглангиз! Ҳозирги маданиятнинг сури Исрофили, охир замоннинг муаззини на дер? Дерки, «Ҳайя ’алал фалаҳ!». «Оила» (ёхуд) вазоифи хонадорий Ушбу кунларда «Оила ёхуд вазоифи хонадорий» номида форсча ёзилғон 200 саҳифалик улуғ бир китоб қўлимға тушди. Китобнинг муҳаррири диний, ижтимоий, ахлоқий илмларда кенг маълумоти бўлғон муҳтарам биродарим Абдурауф Фитрат афандилигини англаб камоли ихлос ва рағбат ила бошдан охириғача мутолаа этдим ва кўб мустафид бўлдим. Мен 12 йиддан бери турк-татар матбуотини таъқиб этуб, оила хусусида муфассал ёзилғон мундай бир китобға ҳануз тасодиф этмаган эдим. Фитрат афанди ижтимоий хасталикларимизнинг энг ахдликларини оилаларимиздан топмиш ва аларнинг иложини ҳам камоли муваффақият ила очиқ суратда баён этмишдир. Китобда хотун олмоқнинг шаръий тариқаси, эр ва хотуннинг вазифалари ва болаларнинг баданий, ахлоқий ва фикрий тарбияси, етим ва хизматкорларнинг ҳуқуқи оят ва ҳадис ила муффасал суратда баён этилмишдур. Хусусан, хотунларнинг ислом назарида ҳуқуқи, тааддуди завжот (кўб хотун олмоқ)нинг мушкиллиги ва ахлоқий зарарлари, тааддуди завжот учун адолатнинг шартлиги ва бу шартнинг риояси ниҳоятда мушкул бўлуб, онинг учун адолат бўлмагонда бирдан ортуқ хотун олмоқнинг шаръий дуруст эмаслиги, талоқнинг қайси вақтда жоизлиги далиллари ила муффасал ёзилмишдур. Хулоса: бир ислом оиласининг масъуд ва бахтиёрлиги учун ҳар нимаки лозим бўлса, барчаси ушбу китобда мубиндур. Китоб Бокуда «Мактаб» матбаасида босилмишдур. Китобнинг устида ёзилғон баҳоси 2 сўм 5 тийин бўлуб, ноширининг адреси ушбудир: Эски Бухоро, китобхонаи ширкати «Маърифат», Мирзо Абдулаҳад Манзум. Шуни ҳам ёзамизки, мазкур китобнинг уч камчилиги бор: 1) Туркистон шева туркийсида ёзилмаганлиги. 2) Фихристсизлиги. 3) Охирида хато-савоб жадвали йўқлиги. Туркистонда ёлғуз 2-3 юз минггина форсча биладургон мусулмонларнинг хотири учун китоб форсча тилда ёзилиб, аммо бир неча миллиюн Туркистон турклари риоя қилинмай китобнинг туркча ёзилмаслигиға сабаб на бўлса деб, ҳар кимнинг хотириға бир савол келур эди. Мана ушбу саволи мукаддарға муҳаррир афанди жавоб бермоқчи бўлуб, китобнинг муқаддимасида баёни маъзурат этмишдур. Рисолаларға, билхосса мундай улуғ ва муҳим асарларға бир фихрист илова этмак ва бир хато-савоб жадвали қўшмоқ мутолаа ҳаваскорлариға бир раҳнамолик вазифасини ифо этадур. Шунинг учун китобнинг муҳтарам фидокор ноширидан ўтинар эдикким, ҳозирда ҳам бўлса, бир фихрист ва бир хато-савоб жадвали тартиб этуб, китобнинг охириға илова этсалар эди. «Ришват» хасталиғи Асрлардан бери одам болаларини эзиб, қурутиб келган хасталиқ (касаллик)ларнинг энг ёмони ва юқумлиси ришват хасталиғидир. Ришват хасталиғи ҳисобсиз одам болаларини хонавайрон, бачагирён ва дарбадар қилғон. Одам жинсининг ҳар бир синфи орасинда ришват хасталиғи ҳукм суриб келғон. Анинг панжаи истилосиндан подшохдардан бошлаб гадой ва гўлоҳиларғача ҳеч бир синф халқ ўз ёқасини қутқара олмагон. Аввал, сонсиз буржуазларни, ҳисобсиз мансабдорларни, ниҳоятсиз мулла ва камбағалларни нақшин ўриндан, иссиқтўшакиндан тортиб олиб, йилларча азоб ва қайғу зиндониға тиқиб қўюб, охири қабристон тарафиға жўнатиб юборған. Хулоса: ришват хасталиғининг одамизодға еткурган зарари шунча кўбдирки, агар фақир халқ синфининг кўз ёшлари сиёҳбўлса, большевиклар оқчасининг барчаси коғоз бўлса, жумла бесоқол болаларнинг кирпиклари қалам бўлса ва ер юзиндаги ҳамма мусулмон иштирокиюнлари котиб бўлса-лар, анинг зарариндан милиюндан бир ҳиссасини шўролар ҳукумати тамом бўлғунча ёзиб битуролмаслар. Мундан бир йил илгари бизнинг Туркистонда ришват хасталиғи унча кўб тарқалмағон эди. Аммо 1918nchi йилнинг бошиндан эътиборан бу хасталиқ бизнинг халқ орасиға кундан-кун кўпайиб, халқимизни темур уйлар тарафиға жўнатмоқдадир. Агар бу хасталиққа қарши ҳукуматимизнинг ҳаракати ила ҳозиқ табиблар тарафиндан муолажа қилинмаса, озгина бир замонда бутун Туркистонимизнинг наҳанг комига кетиши ёки «Лут қавми»дек ер ютиши ва ё Худонинг ғазаби ила Нўҳ тўфонидек муқаддас Ватанимизни сув ютиши шубҳасиздир. Ҳавойи телеғром воситасила Бухородан олдиғимиз бир хабарға кўра, анда амирнинг «Луқмони ҳаким» замониндан қолған бир ҳозиқ табиби ришват хасталиғиға муолажа этмак тариқасини кашф этиб, ушбу хусусда «Кайф-сафо» исминда юз жилддан иборат катта бир асар таълиф этган. «Маликул-тиббон» лақаби ила шуҳрат чиқарғон мазкур табиб ўз китобининг 99nchi жилдинда «Айш-ишрат» фаслинда ришват хасталиғи тўғрисинда ушбу мазмунда маълумот берибдур: «Ришват» хасталиғи Бухорода ҳукм сурмоқда бўлғон «ришта» хасталиқиға лафзан ўхшаса ҳам, лекин бу икки турли хасталиқ орасинда хейли маънавий тафовут бордир. Чунончи, ришват хасталиқиға мубтало бўлған кишининг қорни кундан-кун шишиб, юзи қизариб, аммо мияси кундан-кун озаядур. Ришта хасталиқиға йўлиққан кишининг эса, билъакс, юзи кўкнорилар юзидек сарғайиб, ўзи кундан кун ариқланур, кучсизланадур. Хўрак ва иштаҳага келганда, ришват хасталиқиға гирифтор бўлғон кишининг иштаҳаси товуқ кабоби билан конякни карнайдек тортадир. Аммо ришта чиқарғон одам мошоба билан аталани ҳам ичолмай, зўраки рўза тутғон кишилардек асабий мижоз ва урушқоқ бўладир. Ришват хасталиқиға мубтало бўлғон кишининг муолажаси ушбудир: андай одамни дарҳол «собачний яшик», яъни ит уясиға тиқиб, ҳар кун анга бир парча қора нон билан бир пиёла сувдан бошқа нарса бермаслик керак. Шул равишда олти ойдан уч йилғача тарбия қилинғонда (агар Худо шифо берса) тез кунда соғайиб кетар». «Таёқ»: мазкур табибнинг юқоридаги баёнатиға қарағонда, бизнинг таъминот комиссияси ҳам ришват хасталиқиға мубтало бўлғонға ўхшайдир. «Таёқ» Кўб вақтдан бери миллатимни тараққий этдируб, бошқа миллатларға ўхшаш осмонға учурмоқ нияти олияси кўнглимда ўрунлашиб, мунинг учун турли йўллар билан тиришиб кўрдим. Лекин бу бахтсизлиғимдан барча тадбир ва ҳамма хидматим фойда этмай, бўшға кетди. Ya’ни мил-латимни кўкларға учурмоқ нари турсун, лоақал кўрларнинг асокашидек ани дангасалик водийсиндан уч-тўрт қадам етаклаб бир четга чиқармоққа ҳам муваффақ бўлолмадим. Менга ўхшаш бошқа йўлдошларим ҳам бу тўғрида бирор турли муваффақият кўролмадиларки, бу шай мени ғоят чуқур ўйламакга мажбур этди. Бир неча йил кўкнорилардек ўйлаб юргандан сўнг охири муваффақиятсизлигимнинг сабабларини топдим. Ya’ни миллатни бўйни йўғонлиқ уйқусиндан уйғотиб кўзини очтурмоқ йўлини билиб олдим. Шунчасини ҳам айтмасдан, мақсадға кириша олмайманким, маним бу зўр кашфиётимға «илми аҳволи руҳ» фани яхшиғина ёрдам этди. Мана, сизга ҳақиқат! Бизнинг мусулмонлар, бохусус туркистонлилар дангаса, бўйнийўғон, муфлис, мутаккабир, ғалати бир жонвор экан. Бу жонворларни турли бузуқликлардан чиқариб инсон қаторйға киргузмак, иккинчи бир иборат билан айтганда, хушёқмаслик уйқусиндан уйғотиб, қўзини очтурмоқ учун «Таёқ»дан бошқа нарса керак эмас экан. Мен бу ишни бир неча мартаба тажриба этиб яхши натижасини кўрдимки, халқни ҳушёр этмак учун «Таёқ» афанди зўр омил ва муассир экан. Мана шунинг учун «Таёқ» отинда ҳажвий бир ғазета чиқармоққа қарор бердим. «Таёқ»нинг мақсад ва маслаги: Тўғрилиқ ва халқни тўғри йўлға солмоқ бўлуб, ул ҳеч кимга ва ҳеч бир қувватға бўюн эгмасдир. Ул ёлғиз чин инсоният ва ҳаққонийлик қошинда эҳтиром билан тенг турадир. «Таёқ» тўғрилиқ йўлинда зўраки бойлардек синиб майда-чуйда бўлуб кетганча ўз вазифасини адо этадир, аммо эгриликни ҳеч вақт қабул этмайдир. Сўзнинг қисқаси, «Таёқ» тўғрилар учун асои ҳузур, эгрилар учун зулфиқори Алидир. Букун ўқувчи афандиларға ҳақиқат сўзидан бир-икки калима арз этиб сўзни битураман, мундан сўнграда ёзиб турмоқни риоя этаман. Ай қалам Ай қалам, ҳақ йўлида бўл тўғри, Эгрилик айлама, бўлма ўғри. Ай қалам, тўғрини эгри ёзма, Алданиб оқчаға йўлдан озма. Тўғри юр, тўғри гапир, тўғри ёз, Эгрилик қилғувчининг қабрин қаз. Тўғриликни ўзингга маслак тут, Тўғри келганда бу йўлда қон ют. Сени дер бунда биров «тескаричи», Бириси дер: «Бу киши миллатчи». Бири дер «динчи», бири «руҳиячи», Бири «нодон», бири «сапсатачи». Ким на дер, деяберсин сўзини, Сўзила кўрсатсин юзини. Илтифот этма аларга, ёза бер, Сен ҳақиқат чечагин доим тер. Ай қалам, ҳақни ёзарда ўлғил, Маслакинг йўлида қурбон бўлғил. Бу замонда ким эрур ҳаққоний, Шубҳасиз тўкилур онинг қони. Ижобат бўлғон дуо Ай Худои дийргири сахт гир! Тезтар гар жонаки нодон амир. Он амири, ки надорад ғайри зулм, Фикру зикри дигари андар замир. Кору бораш фисқу айшу-ишратаст, Гўё аз модар ў зода шарир. Ул амириким касофат коншшр, Эзмалик авжидадир деб «алкабир». Одамият кўчасидан ўтмаган, Садқаи одам бўлсун мундай амир. Камбағалға раҳми йўқдир, зулми кўб, Бойларға лутф ила меҳри касир. Буржуазларға берар ёғлиқ палов, Камбағал ишчига бермайдир хамир. Муллаларни адтсабон «даҳяк» билан, Вақфларни ушр бирлан ўзи ер. Бою муллалар анга сотлиқ чимор, Беваю бечорадир соғлиқ сигир. Пешкаш айлар амирга зулм ила, Ўз боласин бою муллаю фақир. Баччабозлиқда анга йўқдир мисол, Майпарастлиқда анга йўқдир назир. Эрсиз қиз қолмади қўл остида, Чунки бўлди барча қизға ўзи эр. Шул жиҳатдан ҳақлидир ҳар ким деса: «Биз Бухоро халқи авлоди амир». Гарчи бўлса оти Олимхон тўра, Ўзи илму фазлдан йўқдир хабар. Шул сабабдан олимға душман эрур, Чин илм аҳлини зиндонға солур. «Истараз»чиларни ҳўкиздек боқур, Ҳурриятчиларни қўйдек бошин кесур. Ҳурриятдан сўзласанг — жони чиқар, Зулмдан сўз бошласанг, бўлғай далер. Бундайин золим, илоҳи, тезроқ Большевиклар қўлиға тушгай асир. Барча молу мулку тахту бахтини Большевиклар айлагай йибир-эсир. Қўрқмайин тўғри ёзар ботур «Таёқ», Гарчи бўлса қатл, ё борса Сибир. Нима эдик, нима бўлдик, нима қилайлик «Нима эдик, нима бўлдик?» сўроғи Эсимизга келади ҳар чоғи. «Нима қилмоқ керак эди?» дерлар, Биздаги камбағал ишчи-эрлар. Илгари бизларга матлаб бор эди, Янги мактаб, эски мактаб бор эди. Чиқар эди бир-икки рўзнома, Ўқир эди уни хосу омма. Ёшларда дард ила ғайрат бор эди, Халқда озгина ҳиммат бор эди. Нима бўлди — ишимиз ўзгарди, Соғлиғи кетдию қолди дарди. Ya’ни на мактабу пактаб қолди, Эски ва янгилари тарқадди. Янги мактабда мушук ўйнайдир, Эски мактабда қучук ухлайдир. Болалар кўчада ҳайрон-сарсон, Оналар уйчада нолон-гирён. Оталарнинг иши нон топмоқдир, Нон учун салла-чопон сотмоқдир. Элимизда ғами мактаб йўқолди, Лоақал мактаб учун гап йўқолди. Газета бўлса-да бизнинг элда, Чиқодир бир карра ойда, йилда. Ёшлар бунда туташ овладилар, Қарилар бунда ош овладилар. Халқимизнинг бор-йўғи тўйға, Сарф ўлур, бир пули қолмас уйға. Тўғриси, бойлара ҳиммат йўқдир, Хайру эҳсон ва ҳамият йўқдур. Қолмади синфи тараққийпарвар, Барчаси бўлди гирифтору зар. Баъзиси соч ва соқол фикридадир, Кечаси моҳижамол фикридадир. Бу орада фақат ишчи-деҳқон Қолди нодонлиқ ила саргардон. Ўқумай мулла бўлурми ишчи? Ўқумай ҳақни билурми ишчи? Ёвимиз бор оти «мустамлакачи», Юзи оппоқ кўринур, қора ичи. Ушбу ёв бирла қураш лозимдур, Балки они кувлаш лозимдур. Яна бир ёв бор — оти нодонлиқ, Қиладир биза ҳамон хоқонлиқ. Бунга қарши уруш очмоқ лозим, Тезрак они йўқотмоқ лозим. Буни йўқ этмак учун илм керак, Ҳолбуки, бизда билимдир сийрак. Илм учун мактаб очиш лозимдур, Эру хотинга ўқиш лозимдур. Илмсиз ҳур яшамоқ мумкин эмас, Ўқуғон элга чатоқ мумкин эмас. Сўзламоқ чоғи ўтиб иш битди, Иш билан бирга совуқ қиш битди. Энди ким ишламаса ўлғусидир, Ya’ни армони гули сўлғусидир. Пора бер Иш битказиб кетай десанг, пора бер! Муродингга етай десанг, пора бер! Ўзим оқман, қораларни оқлайман, Мени рози этай десанг, пора бер! Пулсиз ғавғо асло ўрин тутмайдир, Ёғлиқ жанжал сира навбат кутмайдир, Бўш даъволар бу дунёда бутмайдур, Майсиз кабоб томоғимдан ўтмайдур. Ўғрилиқ қил, одам ўлдур, пора бер! Элни йиғлат, мени кулдир, пора бер! Пулсиз бўлсанг, ҳеч ким сенга боқмайдир, Душманингни чаён каби чақмайдир, «Мулла жирынг» ҳамёнингга оқмайдир, Қуруқ сўзлар қулоғингга ёқмайдир, Кўб гапирма, чўнтакни оч, пора бер! Оламни буз, кел оқча соч, пора бер! Оқча бўлса, пора чангалда шўрбо, Оқча билан кучсиз бўлғон тавоно, Пуллик нодон кўзга кўрингай доно, Пули борнинг тили бўлғуси гўё, Кечқурун кел, енг ичидан пора бер! Ёки кундуз пакет билан пора бер! Қишлокларда махфий ишлаб пора бер! Эшонлардек мурид овлаб, пора бер! Бўри бўлиб элни талаб, пора бер! Катта тўй қил, жувон асраб пора бер! Раҳматлик уэзд — Самарқанд райқўмининг ҳурматлик садрлари тилидан Тангрига минг карра қуллуқ бўлсин, Қуллуқ айтмак биза қутлуғ бўлсин. Тангрининг марҳаматидан биза ҳам Бўлдилар бахт ила давлат маҳрам. Садр бўлдиқ неча кун райқўмга, Нафимиз тегди ҳавасу илмга. Неча кун халққа хизмат қилдиқ, Ишчи-деҳқон каби меҳнат қилдиқ. Халқаро хизматимиз кўб бўлди, Иззат ва ҳурматимиз кўб бўлди. Истифода қилибон фурсатдан, Иззату обрўю ҳурматдан. Олдиқ энг бойларидан кунда закот, Тангри берди пулимизға баракот. Пора олмоққа биз одат қилмадиқ, Ишчи-деҳқонға хиёнат қилмадиқ. Оқчани сарфи шарорат қилдиқ, Озгина дафъи қасорат қилдиқ. Халқни кеча ва кундуз таладиқ, Ғаюрнинг косасини ҳам яладиқ. Отланиб шаҳар ва уэздни кездик, Кучимиз борича халқни эздик. Оҳ! Беҳуда сафоҳат қилдиқ, Юртимиз ичра шафоват қилдиқ. Зулмимиз ўз бошимизга етди, Охири бахт ила давлат кетди. Оҳким, вақти раёсат ўтди, Ҳайфким, даври сиёсат ўтди. «Таёқ»: Қилмағон бўлсанг эди элга чатоқ, Бошга етмас эди шунча таёқ. Хизматларим Эй ёронлар, тўғри йўлдан қочдим мано, Эгриликнинг уруғларин сочдим мано. Чўнтаккинам оқча билан тўлсин дебон, Макру фириб дўконини очдим мано. Халқ ичида буғзу нифоқ кўпайсун деб, Қайда юрсам чақимчилиқ қилдим мано. Билимсизлар азоб тортиб ўқуйдилар, Ман ўқумай барча фанни билдим мано. Кимдан фойда кўрган бўлсам қўлин ўпдим, Нафи тегмай юрганларни сўкдим мано. Бой кишига пули учун сажда қилдим, Камбағалнинг обрўйини тўкдим мано. Нафсгинамнинг буйруғидан қилча чиқмай, Ёғлиқ жойға ҳар хил тузоқ қўйдим мано. Узун чопон, катта салла киймак билан, Нодонлардан кўб ҳурматлар кўрдим мано. Амаддорга пора бериб иш битирдим, Бунинг учун хизмат ҳақи олдим мано. Ҳай аттангким, охир ўзим қўлға тушдим, Ёмонлиқдан кўб балоға қолдим мано. Машраб: «Эл хизматин» қилғон киши шундай бўлур, Шул ишга минг офарин дедим мано. Сандек ўсал кишилардан ким-қанчасин, Уриб, сўкиб бошларини едим мано. «Таёқ»нинг насиҳати «Жарчи» болам, эрка қўзим, ҳар ишингни билиб қил, Эркаликни менга қилғин- матбуотга қилмағил! Сен ёш ҳали, тажрибанг оз, ёзғонингни тузатдур, Нуқсонингни айтганларга ҳақсиз ўпка этмагил! «Жарчи» ўғлим, «чўғул» бўлиб ҳақ йўлидан айрилма, Гарчи отинг «Жўғул» бўлса, ўзинг тўғрилағул бўл! Тўсиқликлар кўрарсанг-да, ўз йўлингдан бурилма, Отанг ўлур ҳақ йўлида, сен ҳам унинг каби ўл! Гапнинг тубин билмай нега доду фарёд қиласан? Аслин билсанг, отанг санинг бошғинангни силайдир. Аччиғланиб чол отангнинг ўлмагини сўрайсан, Қайси бола отасининг ўлимини тилайдир! — Source: ҳттпс://wikisource.орг (works оф Ҳожи Муин). Downloaded from uzbekai.com.