Ижобат бўлғон дуо Ҳожи Муин Ай Худои дийргири сахт гир! Тезтар гар жонаки нодон амир. Он амири, ки надорад ғайри зулм, Фикру зикри дигари андар замир. Кору бораш фисқу айшу-ишратаст, Гўё аз модар ў зода шарир. Ул амириким касофат коншшр, Эзмалик авжидадир деб «алкабир». Одамият кўчасидан ўтмаган, Садқаи одам бўлсун мундай амир. Камбағалға раҳми йўқдир, зулми кўб, Бойларға лутф ила меҳри касир. Буржуазларға берар ёғлиқ палов, Камбағал ишчига бермайдир хамир. Муллаларни адтсабон «даҳяк» билан, Вақфларни ушр бирлан ўзи ер. Бою муллалар анга сотлиқ чимор, Беваю бечорадир соғлиқ сигир. Пешкаш айлар амирга зулм ила, Ўз боласин бою муллаю фақир. Баччабозлиқда анга йўқдир мисол, Майпарастлиқда анга йўқдир назир. Эрсиз қиз қолмади қўл остида, Чунки бўлди барча қизға ўзи эр. Шул жиҳатдан ҳақлидир ҳар ким деса: «Биз Бухоро халқи авлоди амир». Гарчи бўлса оти Олимхон тўра, Ўзи илму фазлдан йўқдир хабар. Шул сабабдан олимға душман эрур, Чин илм аҳлини зиндонға солур. «Истараз»чиларни ҳўкиздек боқур, Ҳурриятчиларни қўйдек бошин кесур. Ҳурриятдан сўзласанг — жони чиқар, Зулмдан сўз бошласанг, бўлғай далер. Бундайин золим, илоҳи, тезроқ Большевиклар қўлиға тушгай асир. Барча молу мулку тахту бахтини Большевиклар айлагай йибир-эсир. Қўрқмайин тўғри ёзар ботур «Таёқ», Гарчи бўлса қатл, ё борса Сибир. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ижобат_бо%E2%80%98lg%E2%80%98on_дуо. Downloaded from uzbekai.com.