Нима эдик, нима бўлдик, нима қилайлик Ҳожи Муин «Нима эдик, нима бўлдик?» сўроғи Эсимизга келади ҳар чоғи. «Нима қилмоқ керак эди?» дерлар, Биздаги камбағал ишчи-эрлар. Илгари бизларга матлаб бор эди, Янги мактаб, эски мактаб бор эди. Чиқар эди бир-икки рўзнома, Ўқир эди уни хосу омма. Ёшларда дард ила ғайрат бор эди, Халқда озгина ҳиммат бор эди. Нима бўлди — ишимиз ўзгарди, Соғлиғи кетдию қолди дарди. Ya’ни на мактабу пактаб қолди, Эски ва янгилари тарқадди. Янги мактабда мушук ўйнайдир, Эски мактабда қучук ухлайдир. Болалар кўчада ҳайрон-сарсон, Оналар уйчада нолон-гирён. Оталарнинг иши нон топмоқдир, Нон учун салла-чопон сотмоқдир. Элимизда ғами мактаб йўқолди, Лоақал мактаб учун гап йўқолди. Газета бўлса-да бизнинг элда, Чиқодир бир карра ойда, йилда. Ёшлар бунда туташ овладилар, Қарилар бунда ош овладилар. Халқимизнинг бор-йўғи тўйға, Сарф ўлур, бир пули қолмас уйға. Тўғриси, бойлара ҳиммат йўқдир, Хайру эҳсон ва ҳамият йўқдур. Қолмади синфи тараққийпарвар, Барчаси бўлди гирифтору зар. Баъзиси соч ва соқол фикридадир, Кечаси моҳижамол фикридадир. Бу орада фақат ишчи-деҳқон Қолди нодонлиқ ила саргардон. Ўқумай мулла бўлурми ишчи? Ўқумай ҳақни билурми ишчи? Ёвимиз бор оти «мустамлакачи», Юзи оппоқ кўринур, қора ичи. Ушбу ёв бирла қураш лозимдур, Балки они кувлаш лозимдур. Яна бир ёв бор — оти нодонлиқ, Қиладир биза ҳамон хоқонлиқ. Бунга қарши уруш очмоқ лозим, Тезрак они йўқотмоқ лозим. Буни йўқ этмак учун илм керак, Ҳолбуки, бизда билимдир сийрак. Илм учун мактаб очиш лозимдур, Эру хотинга ўқиш лозимдур. Илмсиз ҳур яшамоқ мумкин эмас, Ўқуғон элга чатоқ мумкин эмас. Сўзламоқ чоғи ўтиб иш битди, Иш билан бирга совуқ қиш битди. Энди ким ишламаса ўлғусидир, Ya’ни армони гули сўлғусидир. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Нима_эдик%2C_нима_бо%E2%80%98ldik%2C_нима_қилайлик. Downloaded from uzbekai.com.