Ўзбекча алифболар тарихи Ҳожи Муин Туркистонда илмий-адабий уйғонишнинг бошланишиға йигирма беш йил тўлиб ўтди. Бу муддатнинг ўктабр инқилобиғача бўлғон даврида ҳар бир шаҳарда янги мактаблар, баъзи жойларда жамияти хайрия ва кутубхоналар очидди. Турли мактаб ва мутолаа китоблари ёзилиб босилди. 1901nchi йилдан эътиборан Кўқон ва Тошкантда, 1903nchi йидда Самарқандда янги мактаблар очила бошлади. Бу мактаблар Туркистоннинг катгарак шаҳарларида сон жиҳатидан (тақлидий суратда) бир даража кўпайган бўлса ҳам, 4 -5 йилдан кейин яна камайиб, фақат баъзи тузуклари давом этди. Бунинг бир сабаби китобсизлик бўлса, бошқа сабаби ўқитғувчиларнинг усули таълимдан хабарсизликлари эди. Аввалги йилларда баъзи муаллимлар ўз мактабларига тоторча китобларни киритишга ва бир қисмлари туркча-тоторча асарлардан таржима йўли билан фойдаланиб болаларни ўқутишға мажбур бўлдилар. Ҳатто, баъзи мактаблар муаллимлари китоб йўқдиғидан ўз шогирдлариға «Чор китоб», «Мантиқ ут-тайр», «Хўжа Ҳофиз» ва Навоийдек эски китобларни ўқутиб юрдилар. Усули жадид мактаблари шу ҳол билан 5-6 йил давом қилғондан кейин янги ўзбекча китобларни кўра бошлади. Шунинг билан баробар мактабларнинг адади ҳам яна кўпая берди. Мен бу мақоламда уйғониш давримизнинг бошидан бу кунгача чиққан ўзбекча алифболарнинг тарихидан ва уларнинг хизматларидан ёзмоқчи бўламан. . «Устоди аввал» Туркистонда бошлаб чиққан ўзбекча алифбо тошкантлик Сайидрасулхўжанинг 1900nchi йидтса ёзиб бостиргон «Устоди аввал» исмли рисоласидир. Бу алифбо русский-туземний мактаблар учун тузилган бўлса ҳам, баъзи муаллимлар китоб йўқдиғидан шуни вақтинча ўз мактабларига киритдилар. Лекин кўп вақт ўтмади. Бу алифбо тўғрисида жанжал чиқтси. Қозонли Аҳмадҳоди Мақсудий: «Меним «Муаллими аввал» исмли алифбомдан ўғурлагон», — деб Сайидрасулхўжани судға тортди. Бу киши эса дарров алифбосининг қолғон нусхаларини териб олиб уни қайтадан ўзгартиб бостирди. Суд бир неча мартаба мудофаа учун вақт белгилаб Аҳмадҳодини чақирғон бўлса-да, у келмагани учун мудофаа кечикиб қолиб, охири Сайидрасулхужа жавобгарликдан қутулди. Олғон маълумотимизга кўра, «Устоди аввал» алифбоси ўктабр инқилобиғача ўн етти қатла босилғон. . «Адиби аввал» 1901nchi йилларда Тошкантда Мунавварқори томонидан «Адиби аввал» отли алифбо ёзилғон бўлса-да, бунинг биринчи босмаси 1907nchi йилда чиқди. Бу алифбо Туркистондаги усули жадид мактабларининг кўписи томонидан (баъзи русский-туземний мактабларга ҳам) қабул қилиниб, дарс жадвалига киргизилганлиги учун ўктабр инқилобиғача тузатилиб ўн дафъа босидди. Сўнгғи босмалари расмли бўлиб чиқди. . «Биринчи муаллим» Бу алифбо 1912nchi йидда Абдулла Авлоний томонидан ёзилиб, Тошкантда «Мактаб» кутубхонасининг харжи билан босилди. Ўктабр ўзгаришигача 4-5 қатла босилиб чиқди. . «Савод» Бу алифбонинг ёзғувчиси бир неча йил Хивада муаллим бўлғон Мухтор Бакирдир. Алифбо ўзбекча-тоторча-туркманча аралаш шевада ёзилиб, 1913nchi йилда Қозонда босилғон. Бу фақат Туркманистон мактабларида ўқутилғон бўлса керак. 2nchi босмасини кўрмадик. . «Таълими аввал» Бунинг ёзиб босдирғувчиси Тошкантда Рустамбек Юсуф ўғлидир. Бу алифбонинг фақат 1914nchi йилда чиққон 2nchi босмасини кўрдик. Бунинг биринчи босмаси тахминан 12nchi йилларда чиққон бўлса керак. . «Туркий алифбо» Туркистонда уйғониш даврида чиққон алифболарнинг яхшироқларидан бири шу «Туркий алифбо»дир. Бу алифбо 1916nchi йилда муаллим Муҳаммаджон Абдулхолиқ ўғли томонидан ёзилиб, Қўқонда «Ғайрат» кутубхонасининг масорифи билан босидди. Алифбо расмлидир. Бунинг ҳам иккинчи босмасини кўрмадик. . «Бириичи йил» Бу алифбонинг тузгувчиси Самарқандда Сайидризо Ализода бўлиб, ношири «Зарафшон» кутубхонасидир. 96 бетдан иборат бўлғон бу алифбо 1917nchi йилда фақат бир марта босилғон. . «Мифтоҳ ул-алифбо», 9. «Мифтоҳ ул-аввал», 10. «Ташили алифбо» 12 — 14nchi йиллар ораларида Фарғонада босилиб чиққан бу уч хил алифбони эшитган бўлсак ҳам кўрмадик. Булардан биринчисининг мураттиби Мирза Хайрулладир. Охирғисини Абдулваҳҳоб Ибодий ёзғон. Туркистонда ўктабр инқилобиғача чиққан ўзбекча алифболар шудир. Булардан кўписи бир-бирига тақлид қилиб ёзилғон. Бир оз тузукраклари «Адиби аввал», «Туркий алифбо» ва «Биринчи йил» рисолаларидир. Ўктабр инқилобидан кейин чиққан алифболар: . «Раҳбари аввал» Бу алифбо 1918nchi йилда Тошкантда фақат бир марта-ба босилди. Тузгувчиси М. Фахриддин, ношири «Ҳуррият» қутубхонасидир. . «Ўртоқ» Самарқандда 18nchi йидда маориф мудири бўлиб турғон Чеча Вичкиннинг ва мусташриқ Вияткиннинг қалами билан ёзилғон бу алифбо йигирма минг дона босилғон бўлса ҳам, мактабларимиз ундан бир пуллик фойда кўролмади. Чунки бу рисола танқидға арзимайтурғон даражада бузуқ ва тартибсиз ёзилғон эди. . «Совға» Шокиржон Раҳимий томонидан тузилиб, 1919nchi йилда Туркистон жумҳуриятининг маориф комиссарлиги харжи билан босилғон бу расмли алифбо ҳар бир дафъа босилишида тузатилиб, бу кунларда 5nchi қатла босилиб чиқди. . «Катталарга ўқуш» 1920nchi йилда «Давлат нашриёти» томонидан кўб миқдорда босилғон бу алифбонинг мураттиблари: М. Қодирий, I. Мўминий ва Ш. Исмоилий ўртоқлардир. Бу алифбо биринчи дафъа Амриқо усулида ёзилғонлиғи учун бундай усуддан хабарсиз муаллимларимиз ундан керагича фойдалана олмадилар. Ўқутишға қийналдилар. Шунинг учун бу тўғридаги қанча меҳнат ва масорифлар бўшға кетди. . «Тил очғич» Бу расмли алифбонинг мураттиби муаллим Ҳасанали, ношири Бухоро маориф назоратидир. Рисола 1922nchi йилда беш минг дона босидди. . «Ўзбек алифбоси» Шокиржон Раҳимий томонидан ёзилғон бу расмли алифбо «Давлат нашриёти» тарафидан 1922nchi йилда фақат бир мартаба 25 минг дона босилди. . «Катталар йўлдоши» Саводсиз катта кишилар учун 24nchi йилда «марказ саводсизлиқни битирув фавқулодда комиссияси» томонидан 15 минг дона босилғон бу алифбонинг тузгувчиси Шокиржон Раҳимийдир. «Катталар йўлдоши» икки йил ичида тузатилиб, тўрт дафъа босилиб чиқди. . «Ўқутғувчи» Катталар учун Амриқо усулида ёзилғон бу расмли алифбони(нг) тузғувчилари Ҳожи Муин билан I. Раҳматуллазода, ношири «Саводсизлиқни йўқотиш фавқулодда комиссия»дир. Бу алифбо 25nchi йил охирларида биринчи дафъа 45 минг дона босидди. Рисола эскирак ҳуруф билан босилғон, матбаа хатоси ҳам оз эмас. Мана, 25 йил ичида босилиб чиққан алифболаримиз (маним билганимча) шулардан иборатдир. Шу муддатда Туркистонда босилғон форсча-тожикча алифболарни келгуси мақолада ёзармиз. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/О%E2%80%98zbekcha_алифболар_тарихи. Downloaded from uzbekai.com.