Раҳматлик уэзд — Самарқанд райқўмининг ҳурматлик садрлари тилидан Ҳожи Муин Тангрига минг карра қуллуқ бўлсин, Қуллуқ айтмак биза қутлуғ бўлсин. Тангрининг марҳаматидан биза ҳам Бўлдилар бахт ила давлат маҳрам. Садр бўлдиқ неча кун райқўмга, Нафимиз тегди ҳавасу илмга. Неча кун халққа хизмат қилдиқ, Ишчи-деҳқон каби меҳнат қилдиқ. Халқаро хизматимиз кўб бўлди, Иззат ва ҳурматимиз кўб бўлди. Истифода қилибон фурсатдан, Иззату обрўю ҳурматдан. Олдиқ энг бойларидан кунда закот, Тангри берди пулимизға баракот. Пора олмоққа биз одат қилмадиқ, Ишчи-деҳқонға хиёнат қилмадиқ. Оқчани сарфи шарорат қилдиқ, Озгина дафъи қасорат қилдиқ. Халқни кеча ва кундуз таладиқ, Ғаюрнинг косасини ҳам яладиқ. Отланиб шаҳар ва уэздни кездик, Кучимиз борича халқни эздик. Оҳ! Беҳуда сафоҳат қилдиқ, Юртимиз ичра шафоват қилдиқ. Зулмимиз ўз бошимизга етди, Охири бахт ила давлат кетди. Оҳким, вақти раёсат ўтди, Ҳайфким, даври сиёсат ўтди. «Таёқ»: Қилмағон бўлсанг эди элга чатоқ, Бошга етмас эди шунча таёқ. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Раҳматлик_уэзд_%E2%80%94_Самарқанд_райқо%E2%80%98мининг_ҳурматлик_садрлари_тилидан. Downloaded from uzbekai.com.