Таассуфлик ҳолатдамиз Ҳожи Муин Замоннинг оинаи жаҳоннамоси бўлган жарида, мажалла ва тарих саҳифаларини диққат ила мутолаа этсак кўрарамизким, ўзга қавм ва миллатлар илм ва ҳунар хосияти ила оз бир замонда бутун жаҳонни тасхир этдилар. Мусулмон ҳукмдорлари (ўзларининг замон иқтизосинча ҳаракат қилмагонлари учун) асир ва нобуд бўлдилар. Оврупоийлар ҳозирда билган илмлариға қаноат қилмай ғайрат ва ҳимматлари соясида кундан-кун яна тараққий этмоқтсадирлар. Ўзларининг роҳат ва осойишлари учун на қадар олот ва асбоб ихтиро қилганларидек, ўз нафсларини душмандин муҳофаза қилмоқ учун турли олоти ҳарбия ижод этмакдадурларким, аларнинг орасида ояндаға энг муҳими — айруплан — тайёра деган балои осмоний бўлса керак. Агарда яна 5-10 йил ўлмасак кўрармизким: оврупоийлар душман ила ҳавода уруша бошларлар. Эмди ўзимизнинг аҳволимизга бир йўла кўз солиб қарасак: Қуръони ҳикмат баёнимизнинг алфозини аъмоларнинг кўнглида маҳфуз кўрармиз. Маориф нуқтаи назаридан қарасак, Зайд ила Амрнинг уруши ва эски юнонийдардин қолма хилофи исломият сафсаталардек нимарсаларни кўриб камоли ҳузн ва яъс ила айтармизким: «Оҳ!.. Таассуфлик ҳолатдамиз». — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Таассуфлик_ҳолатдамиз. Downloaded from uzbekai.com.