Алишер Навоий ғазалига мухаммас (Ҳозиқ) Ҳозиқ Бошима солмиш не савдолар муҳаббат меҳнати, Бош-оёғим шамъдек ёндурди ул ой фурқати, Ўлсам осон бўлур эрди ҳажрнинг бу кулфати. Жонға чун дермен на эркин куймағунг кайфияти, Дерки боис бўлди жисм ичра маразнинг шиддати. Чун маразнинг шиддати куйдурди жоним рўзу шаб, Тоқату тобимни кундин-кунга олди тобу таб, Ғам ўтининг ҳиддатидин дамба-дам айлаб ғазаб, Жисмдан сўрсамки бу заъфингга не эрди сабаб, Дер анга бўлди сабаб ўтлуғ бағирнинг ҳирқати. Билмадимким, қайси ғам хирмандин ўт тушти менга, Жайбдин тармашти ё домандин ўт тушти менга, Топмадимким қайси бир гулхандин ўт тушти менга, Чун бағирдин сўрдум, айтур тандин ўт тушти менга, Ким бағирга шуъла солди ишқ барқи офати. Хаста жонга чун итоб эттимки, эй ҳоли табоҳ, Мунча жисмим куйдурурсен кеча-кундуз солу моҳ, Деди, кўнглумдин менинг ҳам рўзгоримдур сиёҳ, Кўнглума қилсам ғазаб айтурки, кўздиндур гуноҳ. Кўрмайин ул тушмади бизга бу ишнинг туҳмати. Билмадимки қайси узвим бирла қилсам можаро, Ким менинг жонимни куйдирмиш бу янглиғ ғам аро, Дарди ҳижрон шиддатидин ҳар нафас мен бенаво, Кўзга чун дерменки, эй тар домани юзи қаро, Сендин ўлмиш хаста кўнглумнинг balou меҳнати. . Бўлмасанг гар сен ул ой рухсориға ойинавор, Мунча кўнглум бўлмас эрди шавқ ўтидин беқарор. Равшан ўлдиким менинг жонимға сен урдунг шарор. Йиғлаб айтур кўзки, йўқ эрди манга ҳам ихтиёр, Ким кўринди ногаҳон бир шўх маҳваш талъати. Ҳозиқ, охир кўз бу сўзни чин деди, ўлгунча куй, Бир-бириға ҳар бири сен-сен деди, ўлгунча куй, Ўртадин ишқ офати мен-мен деди, ўлгунча куй, Эй Навоий, барча ўз узрин деди, ўлгунча куй, Ким санга ишқ ўти ўқ эрмиш азалнинг қисмати. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Алишер_Навоий_г%E2%80%98azaliga_мухаммас_%28Hoziq%29. Downloaded from uzbekai.com.