Димоғим иллатин, бағримни доғин май илож этмаз... Ҳозиқ Димоғим иллатин, бағримни доғин май илож этмаз, Кавокиб гардишидиндур бу ғам вазъин мизож этмаз. Дема тожи эрур шаҳнинг ғам ўди бошина чихмиш, Бу маъни жонига ким равшан ўлса тахту тож этмаз. Намозу рўзадин бағрин ўлан ошиқлари сўрма, Нечукким подшоҳ вайрон ўлан ерни хирож этмаз. Фано аҳлиға хавфи ворму шайтон бирла тангридин, Ки ўғри муфлиси торож қилмас, шоҳ бож этмаз. Кел, эй Ҳозиқ, бу дунёни талоқ эт, кимса эр ўлса Эр ўлуб бу талиқа-ла бисоти издивож этмаз. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Димог%E2%80%98им_иллатин%2C_баг%E2%80%98rimni_дог%E2%80%98in_май_илож_этмаз.... Downloaded from uzbekai.com.