Муҳаббат меҳнатин билган кнши роҳат писанд этмас... Ҳозиқ Муҳаббат меҳнатин билган кнши роҳат писанд этмас, Ачиқ май истаган махмур табъи майли қанд этмас. Бу шайдо кўнглими чун боғлади зуннори зулфи-ла, Киши девонани занжир ила бу нав’ банд этмас. Асое нотавон кўнглумға берди қоматинг шавқи Бу янглиғ нола журат йўқса мандек дардманд этмас. Сену кавсар зилолию, мену онинг лабин завқи Нетай, эй зоҳид, андин ўзга еув кўнглум писанд этмас. Кел, э, носеҳ эшнт пандим ўзинг, девона бўлмишмен, Нечунким билмадинг девоналарга суд панд этмас. Табассум гар лабидин кўз тутарсен, йиғлағил, Ҳозиқ, Булут оқузмагунча ёшини гул нўшханд этмас. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Муҳаббат_меҳнатин_билган_кнши_роҳат_писанд_этмас.... Downloaded from uzbekai.com.