Юзунг кўргач кўролмам, тоқате ашким ҳужуминда... Ҳозиқ Юзунг кўргач кўролмам, тоқате ашким ҳужуминда, Нечукким тоб қилмас меҳрдин гардун нужуминда. Хаёлинг бирла сенсиз дўш ширинком бўлмишдим, Магарким васл тарёки эди ҳижрон самуминда. Сенинг ҳуснинг киби зулфинг ила наззора кўрган йўқ, На кокил шом зангинда, на ораз субҳ руминда. Нечукким субҳидам ранги қуёшнинг панжасин ўпмиш, Сарафроз эт, сабо, туфроғини ёрим қудуминда. Ачиқ-сучук сўзи била ёримдин эмин бўлмоғим душвор, Эрур нўшиға ниш андоқки бўлмиш шаҳд мўминда. Лаби лаълинг тишинг ила сўзунгнинг обу рангидин Сочар жавҳар тануринда, терар гавҳар нузуминда. Эрур кўргач замон бермоқ ошиқларға ҳам вожиб, Қон ичмак гар ҳалол ўлмиш паривашлар русуминда. Муҳаббат шуъласидин бўлмағай юз доғи дунёнинг Қани бир шам’ рух мунда, қани бир лолабў мунда. Нетонг эрмиш агар Ҳозиқни килкидин шакар томса, Чу йўқ васфи хатингдин ўзга мазмуне руқуминда. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Юзунг_ко%E2%80%98rgach_ко%E2%80%98rolmam%2C_тоқате_ашким_ҳужуминда.... Downloaded from uzbekai.com.