Бир боқдиму боз ташнайи дийдор бўлдим... Ҳумоюн Бир боқдиму боз ташнайи дийдор бўлдим, Эй шўх, яна сенга гирифтор бўлдим. Осуда эдим, тун-кеча уйқумда кўриб, Фарёд чекиб, лаҳзада бедор бўлдим. Кўнглимга дедимки, бас, ҳамон сабр айла, Сабр этмади ул, хастаю бемор бўлдим. Йўқ эрди ҳушим, ўйлаки, йодимга тушиб Ул нозли нигоҳинг, яна хушёр бўлдим. Гул берди Ҳумоюнга уфоринг хабарин, Гулзор демагил, гулга сазовор бўлдим. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Бир_боқдиму_боз_ташнайи_дийдор_бо%E2%80%98ldim.... Downloaded from uzbekai.com.