Бир пари рухсорага тушди ишим... Ҳумоюн Бир пари рухсорага тушди ишим, Ул сабаб кўнглимда бордир оташим. Чеҳраси хонамни равшан айлади, Партави бирлан ёритди маҳвашим. Талпинур кўнглим ҳамиша ул томон, Тортадир кўнглимни зебо, дилкашим. Менга бўлгайму муяссар эй пари, Кокилинг бўйнимга бир дам чирмашим. Ишқдин мастдир Ҳумоюн, кўп қийин, Эй санамлар, ўзни ҳушёр айлашим. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Бир_пари_рухсорага_тушди_ишим.... Downloaded from uzbekai.com.