Ҳусайн Бойқаро Ҳусайн Бойқаро Бир қуёш ҳажрида чектим ўтлуғ афғон бу кеча... Бир қуёш ҳажрида чектим ўтлуғ афғон бу кеча, Куймаким дудидин ўлди чарх гирён бу кеча. Ул қуёш ҳижронида ҳар бир қароси шаклидин Қўйдилар ҳар бир кўзум бир доғи хирмон бу кеча. Шоми ҳижронимни билмонки, бу янглиғ туйрадур, Yo қилибтур дуди оҳим ойни пинҳон бу кеча. Тўкти кавкаб фурқатинг шомида кўзум ончаким, Қолди гардун юз туман кўз бирла ҳайрон бу кеча. Эй ажал, додимға етгил бу қатиғ ҳолатдаким, Йўқтурур пайдо менинг шомимға поён бу кеча. Парчаминг тонг елидин ошуфта бўлмуш бу кеча — Ким, қилибдур рўзғоримни паришон бу кеча. Эй Ҳусайний, ёрнинг кўксимга етган новакин, Жон бериб қилдим бузуғ кўнглумға меҳмон бу кеча. Бўлди гул вақтию мен дарду ғамида мубтало... Бўлди гул вақтию мен дарду ғамида мубтало, Ишқ ўтидин лоладек бағримда юз доғи бало. Ҳоли зорин, мен киби султондин айру тушгали, Япроқ эрмас, гулдаким юз тил била айлар адо. Мен билур эрдимки, йўқтур интиҳо ишқимда ҳеч, То гули васлинг била қилдим муҳаббат ибтидо. Лоладек май жомини тутгил ғанимат, гул чоғи. Хосаиким, ишрат урди булбули бедил садо. Гар ҳусайний, топмади барге жамолинг боғидин, Бу чаманда, эй гули наврас,санга бўлсун бақо. Чун жунун занжирига бўлдум гирифтор, эй кўнгул... Чун жунун занжирига бўлдум гирифтор, эй кўнгул, Бўлғасен мен телба ҳолидин хабардор, эй кўнгул. Қочсам ул занжир ила оворалиғ саҳросига, Қилма ҳолимни хирад аҳлиға изҳор, эй кўнгул. Қўйки давроннинг жафо ойин эли бедодидин, Бўлмасин ҳаргиз алар ичра падидор, эй кўнгул. Анда ҳам қўймай топиб, “девонадур”, деб боғлабон, Судраб элтур бўлсалар халқи ситамкор, эй кўнгул. Келди ул маҳваш менинг жонимға бедод этгали, Эмди мендин lahzae айрилма зинҳор, эй кўнгул. Шояд ул янглиғ томошо сори маҳвшлар била Келгай ул шамшод қадду моҳрухсор, эй кўнгул. Кўргач они гар Ҳусайний янглиғ этсанг тарки ҳуш, Ҳасратида қилғасен жонимни ийсор, эй кўнгул. Эй кўнгул, ул дилрабонинг ўзга ёри бор эмиш... Эй кўнгул, ул дилрабонинг ўзга ёри бор эмиш, Ваҳ,санга душман бўлуб, ул ўзгаларга ёр эмиш. Ҳар замон юз бор дил озоридин кўнглумдадур, Баҳким,озори бузуқ кўнглумда мунча бор эмиш. Дарди ишқинг шарҳини кўзумга дегач тўкти ёш, Ваҳки,они ёр соғиндим, ул вале ағёр эмиш. Зор ўлуб ишқида озори келурни билмадим, Зорларға ишқдин келган насиб озор эмиш. Юз очиб ўртар мени, ваҳ,ишқ ўтидин не гила – Ким, манга ўт солғучи ул оташин рухсор эмиш. Ҳажрида бечоралиғдин оҳ-вовайло не суд — Ким,балолиғ ишқ ила бечоралиғ ночор эмиш. Эй Ҳусайний, дер эдинг ул дилрабони бевафо, Мен ҳам ани мубҳам этибменким, онча бор эмиш. Эй сабо бергил хабар, сарви равоним келдиму... Эй сабо бергил хабар, сарви равоним келдиму, Жон иси сендин келур, руҳи равоним келдиму? Ҳажр даштида мунграб қолмиш эрди хаста жон, Ваҳ денгизким, ул ғариби нотавоним келдиму? Келган эрмиш хўблар ишқ аҳли қонин тўккали, Эй кўнгул, кўрким менинг қатлимга жоним келдиму? Зулфида сен банду мен кўйида бемор, эй кўнгул, Заъфдин деким, санга мунглуғ забоним келдиму? Ёр меҳмон бўлса жисм уйига, жон айлай нисор, Айтингиз, эй дўстларким, меҳмоним келдиму? Раҳм этиб бир кун Ҳусайнийни итингдин сўрғасен, Ул маломат кўйида итган ямоним келдиму? Фироқингда хаста кўнглум қатра-қатра қон эрур... Фироқингда хаста кўнглум қатра-қатра қон эрур, Оллоҳ-оллоҳ, бу не ҳажри беҳаду поён эрур? Ҳар сари юз заҳм эрур жисмимда,ваҳ,нозиж била Ҳажр ўқидин ҳар жароҳат ичра бир пайкон эрур. Кўз қилур бу важҳдин тунлар дури ашкин нисор – Ким,хаёлинг жон уйида бир кеча меҳмон эрур. Ханжари жавринг дурур ўтлуғ кўнгул осойиши, Сув нечукким, ташна лаблар дардиға дармон эрур. Эй Ҳусайний, ҳажр аро бехудлуғум айб этмагай, Ҳар кишиким бир пари ишқида саргардон эрур. Ғунчани оғзинг десам, найлай анинг гуфтори йўқ... Ғунчани оғзинг десам, найлай анинг гуфтори йўқ, Сарвни қаддинг десам, нетай анинг рафтори йўқ. Ойни не янглиғ санга нисбат қилурким,ҳусн аро Сарвдек ҳам қадди йўқ, ҳам гул киби рухсори йўқ. Зулфунга сунбулни не нав’ айлагай ташбиҳким, Ҳам дилосо атри йўқ, ҳам жон риштасидек тори йўқ. Айта олмон лаълингга ёқут ўхшарким, онинг Ҳам чучук таъми-ю ҳам жонбахшлиқ осори йўқ. Гар рақибингдин мени ўксук кўрарсен тонг эмас, Кимки ошиқ бўлди итдин кам ҳам онинг ори йўқ. Истасанг кўнглумга осойиш қадаҳ тут, соқиё, Ким даме йўқким улусдин юз туман озори йўқ. Кўйида итти Ҳусайний кўнгли, тонг йўқ, истаса — Ким, бўлубтур онда бир девонаи афгори йўқ. Ҳеч мусулмонға, нигоро, доғи ҳижрон бўлмасун... Ҳеч мусулмонға, нигоро, доғи ҳижрон бўлмасун — Ким, висолингдин жудо бўлса, анга жон бўлмасун. Кўз учидин новаки жаврунг била ўлтур мани, Домани покинг, бегим, ногаҳ яна қон бўлмасун. Хаста кўнглум банди зулфунгдин паришондур басе, Жам’ қилғил сунбулингниким, паришон бўлмасун. Жонға еттим дилбари нодон элиндин, оҳ,оҳ! Ҳеч кишининг дунёда маҳбуби нодон бўлмасун. Жон берурда келиб ўлтур, бир даме кўрай сени — Ким, Ҳусайний кўнглида, эй дўст, армон бўлмасун. Ҳусайнийнинг Алишер Навоий ғазалига мухаммаси Лаъли жонбахшиндин айру оби ҳайвонни нетай? Ҳардам ар юз жон берур, жононасиз жонни нетай? Гар эмас манзур юзинг, ҳуру ғилмонни нетай? Гулшани кўюнгдин айру боғи ризвонни нетай? Бошима гар гул сочар, сенсиз гул афшонни нетай? Ҳажри андуҳида то гулшан аро қилдим гузар, Сарв бўйи қоматингнинг нахлидин берди хабар, Лекин онинг васлидин не баҳра топдим, не самар, Нахли қаддинг чун эмас гирён кўзумда жилвагар, Жуибор атрофида сарви хиромонни нетай? Жисму жонни истамон, биллаҳки, жонондан жудо, Кўрсанг ул маҳвашни, ҳолим арз этиб айт, эй сабо, Лек зинҳор оллида бу нав’ қилғайсен адо, Ул итингга бўлмаса тў’ма наволингда фидо, Заъфлик пайкарни найлай, нотавон жонни нетай? Бирдам, эй аҳбоб, ҳар сори қошимдан кетмангиз, Ҳарнаким дерман муважжаҳ бўлмаса, эшитмангиз, Буки дерман чеҳрадин қонлиғ ёшим оритмангиз, Лаългун ашким лаби ҳижронида айб этмангиз, Кўз йўлидин тўкмайин бағримдаги қонни нетай? Бу ажабдурким, санга маълум бўлмайдур бу сир — Ким, эрурмен лаъли шавқидин ўлумга мунтазир, Гар суюнгдин ҳар нафас юз жом берсанг, бор музир, Зулмати ҳажрида чашманг васфин этма, эй Хизр, Менки умрумдан тўйибмен, оби ҳайвонни нетай? Сўз иложимдан дема, эй баҳри ишқ ичра ғариқ, Ким бўлубтур деб ғамингдин доғ ила жисминг ҳариқ, Гар манга борсен муҳиббу мушфиқу ёру шафиқ, Доғима марҳамни кўп таклиф қилма, эй рафиқ, Туттум ул доғим ўнгалди, доғи ҳижронни нетай? То айирди мендин ул маҳвашни чархи кажниҳод, Эй Ҳусайний, телба кўнглум бўлмади бир лаҳза шод, Оқибат чун топмадим ул шўх васлидин мурод, Ёрдин айру бузуғ кўнглумга қилдим хайрбод, Эй Навоий, ўйла ганж ўлмай чу вайронни нетай? Кўрсатма чаманда сарви йўлдош манга... Кўрсатма чаманда сарви йўлдош манга – Ким, кўрганидан кўздин оқар ёш манга. Индурса не бўлди ҳар нафас бош манга, Ул сарви равонки, бўлди бўйдош манга. Неча куйгай ҳажр ила фарсуда жоним дам-бадам... Неча куйгай ҳажр ила фарсуда жоним дам-бадам, Ҳажридин кўнглумга юз ғам, ғам уза дарду алам. Ёр борди кўздину кўнглимда фурқат шиддати, Ҳажри бедод айлади, жонимға даврон жавр ҳам. Кеча-кундуз жонима, ваҳки,балолар юз қўюб, Шом то субҳ уйқу йўқдин кўнглума юз минг ситам. Ҳажр аро сабрим йўқи андуҳ аро кўп музтариб, Ашкдин сели бало, оҳ ўтидин ҳар дам алам. Барча бир сорию йўқтур ёр васлидин умед, Топкасен васл, эй кўнгул, ул дамки бўлғайсен адам. Эй Ҳусайний, мотамим шарҳини дедимким ёзай, Сўзидин ҳам сафҳаға ўт тушти, ҳам куйди қалам. Ул шўхки бирдам манга ҳамдам бўлмас... Ул шўхки бирдам манга ҳамдам бўлмас, Захм урса фироқи, васли марҳам бўлмас. Ишқида кўнгул насиби жуз ғам бўлмас, Кўнгул кўтарай десам, кўнгул ҳам бўлмас. Ваҳки, ғам даштида итган нотавон кўнглум қани... Ваҳки, ғам даштида итган нотавон кўнглум қани, Тарки жоним айлаган бехонумон кўнглум қани? Не нишонидин хабар топтим, не отидин асар, Ҳажр водисинда беному нишон кўнглум қани? Демаким, жонингға ором истасанг топшур кўнгул, Сен бурун кўргандек, эй оромижон, кўнглум қани? Лутфлар қилмиш жаҳон расвоси ушшоқиға ёр, Ваҳ, мунингдек чоғда расвои жаҳон кўнглум қани? Сел сочар гулбарги бўстон ичра ул ой бошиға, Бу маҳалда томғудек ҳар қатра қон кўнглум қани? Сен худ айтурсенки, ишқ ичра керак кўнглумға сабр, Сабр этарға, эй рафиқи меҳрибон, кўнглум қани? Эйки, дерсенким Ҳусайний ўзгага бермиш кўнгул, Ўзгага бермак учун, эй бадгумон, кўнглум қани? Вой, юз минг войким, сарви равоним бордило... Вой, юз минг войким, сарви равоним бордило, Сабру ҳушим мулкидин ороми жоним бордило. Риштаи жоним била васли анинг пайванд эди, Жовидон фурқат келиб пайванди жоним бордило. Ким била ангизи меҳр эткаймен эмди, эй кўнгул, Чунки Меҳрангиз отлиғ меҳрибоним бордило. Сўрма жоним ҳолидин, доғи жаҳон иқболидин, Эй рафиқи меҳрибон, жону жаҳоним бордило. Нотавон бўлсам ғариб эрмас анинг ҳижронидин, Не учунким ул ғариби нотавоним бордило. Гарчи истаб топмадим, лекин кўзумдин борғали, Они истаб юз сори ашки равоним бордило. Эй Ҳусайний, ҳажрида топсам ҳалоки жовидон, Қилмағил ҳайрат, ҳаёти жовидоним бордило. — Source: ҳттпс://wikisource.орг (works оф Ҳусайн Бойқаро). Downloaded from uzbekai.com.