Чун жунун занжирига бўлдум гирифтор, эй кўнгул... Ҳусайн Бойқаро Чун жунун занжирига бўлдум гирифтор, эй кўнгул, Бўлғасен мен телба ҳолидин хабардор, эй кўнгул. Қочсам ул занжир ила оворалиғ саҳросига, Қилма ҳолимни хирад аҳлиға изҳор, эй кўнгул. Қўйки давроннинг жафо ойин эли бедодидин, Бўлмасин ҳаргиз алар ичра падидор, эй кўнгул. Анда ҳам қўймай топиб, “девонадур”, деб боғлабон, Судраб элтур бўлсалар халқи ситамкор, эй кўнгул. Келди ул маҳваш менинг жонимға бедод этгали, Эмди мендин lahzae айрилма зинҳор, эй кўнгул. Шояд ул янглиғ томошо сори маҳвшлар била Келгай ул шамшод қадду моҳрухсор, эй кўнгул. Кўргач они гар Ҳусайний янглиғ этсанг тарки ҳуш, Ҳасратида қилғасен жонимни ийсор, эй кўнгул. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Чун_жунун_занжирига_бо%E2%80%99ldum_гирифтор%2C_эй_ко%E2%80%99ngul.... Downloaded from uzbekai.com.