Эй кўнгул, ул дилрабонинг ўзга ёри бор эмиш... Ҳусайн Бойқаро Эй кўнгул, ул дилрабонинг ўзга ёри бор эмиш, Ваҳ,санга душман бўлуб, ул ўзгаларга ёр эмиш. Ҳар замон юз бор дил озоридин кўнглумдадур, Баҳким,озори бузуқ кўнглумда мунча бор эмиш. Дарди ишқинг шарҳини кўзумга дегач тўкти ёш, Ваҳки,они ёр соғиндим, ул вале ағёр эмиш. Зор ўлуб ишқида озори келурни билмадим, Зорларға ишқдин келган насиб озор эмиш. Юз очиб ўртар мени, ваҳ,ишқ ўтидин не гила – Ким, манга ўт солғучи ул оташин рухсор эмиш. Ҳажрида бечоралиғдин оҳ-вовайло не суд — Ким,балолиғ ишқ ила бечоралиғ ночор эмиш. Эй Ҳусайний, дер эдинг ул дилрабони бевафо, Мен ҳам ани мубҳам этибменким, онча бор эмиш. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Эй_ко%E2%80%99ngul%2C_ул_дилрабонинг_о%E2%80%99zga_ёри_бор_эмиш.... Downloaded from uzbekai.com.