Фироқингда хаста кўнглум қатра-қатра қон эрур... Ҳусайн Бойқаро Фироқингда хаста кўнглум қатра-қатра қон эрур, Оллоҳ-оллоҳ, бу не ҳажри беҳаду поён эрур? Ҳар сари юз заҳм эрур жисмимда,ваҳ,нозиж била Ҳажр ўқидин ҳар жароҳат ичра бир пайкон эрур. Кўз қилур бу важҳдин тунлар дури ашкин нисор – Ким,хаёлинг жон уйида бир кеча меҳмон эрур. Ханжари жавринг дурур ўтлуғ кўнгул осойиши, Сув нечукким, ташна лаблар дардиға дармон эрур. Эй Ҳусайний, ҳажр аро бехудлуғум айб этмагай, Ҳар кишиким бир пари ишқида саргардон эрур. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Фироқингда_хаста_ко%E2%80%99nglum_қатра-қатра_қон_эрур.... Downloaded from uzbekai.com.