Ҳеч мусулмонға, нигоро, доғи ҳижрон бўлмасун... Ҳусайн Бойқаро Ҳеч мусулмонға, нигоро, доғи ҳижрон бўлмасун — Ким, висолингдин жудо бўлса, анга жон бўлмасун. Кўз учидин новаки жаврунг била ўлтур мани, Домани покинг, бегим, ногаҳ яна қон бўлмасун. Хаста кўнглум банди зулфунгдин паришондур басе, Жам’ қилғил сунбулингниким, паришон бўлмасун. Жонға еттим дилбари нодон элиндин, оҳ,оҳ! Ҳеч кишининг дунёда маҳбуби нодон бўлмасун. Жон берурда келиб ўлтур, бир даме кўрай сени — Ким, Ҳусайний кўнглида, эй дўст, армон бўлмасун. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ҳеч_мусулмонг%E2%80%99a%2C_нигоро%2C_дог%E2%80%99и_ҳижрон_бо%E2%80%99lmasun.... Downloaded from uzbekai.com.