Ҳусайнийнинг Алишер Навоий ғазалига мухаммаси Ҳусайн Бойқаро Лаъли жонбахшиндин айру оби ҳайвонни нетай? Ҳардам ар юз жон берур, жононасиз жонни нетай? Гар эмас манзур юзинг, ҳуру ғилмонни нетай? Гулшани кўюнгдин айру боғи ризвонни нетай? Бошима гар гул сочар, сенсиз гул афшонни нетай? Ҳажри андуҳида то гулшан аро қилдим гузар, Сарв бўйи қоматингнинг нахлидин берди хабар, Лекин онинг васлидин не баҳра топдим, не самар, Нахли қаддинг чун эмас гирён кўзумда жилвагар, Жуибор атрофида сарви хиромонни нетай? Жисму жонни истамон, биллаҳки, жонондан жудо, Кўрсанг ул маҳвашни, ҳолим арз этиб айт, эй сабо, Лек зинҳор оллида бу нав’ қилғайсен адо, Ул итингга бўлмаса тў’ма наволингда фидо, Заъфлик пайкарни найлай, нотавон жонни нетай? Бирдам, эй аҳбоб, ҳар сори қошимдан кетмангиз, Ҳарнаким дерман муважжаҳ бўлмаса, эшитмангиз, Буки дерман чеҳрадин қонлиғ ёшим оритмангиз, Лаългун ашким лаби ҳижронида айб этмангиз, Кўз йўлидин тўкмайин бағримдаги қонни нетай? Бу ажабдурким, санга маълум бўлмайдур бу сир — Ким, эрурмен лаъли шавқидин ўлумга мунтазир, Гар суюнгдин ҳар нафас юз жом берсанг, бор музир, Зулмати ҳажрида чашманг васфин этма, эй Хизр, Менки умрумдан тўйибмен, оби ҳайвонни нетай? Сўз иложимдан дема, эй баҳри ишқ ичра ғариқ, Ким бўлубтур деб ғамингдин доғ ила жисминг ҳариқ, Гар манга борсен муҳиббу мушфиқу ёру шафиқ, Доғима марҳамни кўп таклиф қилма, эй рафиқ, Туттум ул доғим ўнгалди, доғи ҳижронни нетай? То айирди мендин ул маҳвашни чархи кажниҳод, Эй Ҳусайний, телба кўнглум бўлмади бир лаҳза шод, Оқибат чун топмадим ул шўх васлидин мурод, Ёрдин айру бузуғ кўнглумга қилдим хайрбод, Эй Навоий, ўйла ганж ўлмай чу вайронни нетай? — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ҳусайнийнинг_Алишер_Навоий_г%E2%80%99azaliga_мухаммаси. Downloaded from uzbekai.com.