Неча куйгай ҳажр ила фарсуда жоним дам-бадам... Ҳусайн Бойқаро Неча куйгай ҳажр ила фарсуда жоним дам-бадам, Ҳажридин кўнглумга юз ғам, ғам уза дарду алам. Ёр борди кўздину кўнглимда фурқат шиддати, Ҳажри бедод айлади, жонимға даврон жавр ҳам. Кеча-кундуз жонима, ваҳки,балолар юз қўюб, Шом то субҳ уйқу йўқдин кўнглума юз минг ситам. Ҳажр аро сабрим йўқи андуҳ аро кўп музтариб, Ашкдин сели бало, оҳ ўтидин ҳар дам алам. Барча бир сорию йўқтур ёр васлидин умед, Топкасен васл, эй кўнгул, ул дамки бўлғайсен адам. Эй Ҳусайний, мотамим шарҳини дедимким ёзай, Сўзидин ҳам сафҳаға ўт тушти, ҳам куйди қалам. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Неча_куйгай_ҳажр_ила_фарсуда_жоним_дам-бадам.... Downloaded from uzbekai.com.