Ваҳки, ғам даштида итган нотавон кўнглум қани... Ҳусайн Бойқаро Ваҳки, ғам даштида итган нотавон кўнглум қани, Тарки жоним айлаган бехонумон кўнглум қани? Не нишонидин хабар топтим, не отидин асар, Ҳажр водисинда беному нишон кўнглум қани? Демаким, жонингға ором истасанг топшур кўнгул, Сен бурун кўргандек, эй оромижон, кўнглум қани? Лутфлар қилмиш жаҳон расвоси ушшоқиға ёр, Ваҳ, мунингдек чоғда расвои жаҳон кўнглум қани? Сел сочар гулбарги бўстон ичра ул ой бошиға, Бу маҳалда томғудек ҳар қатра қон кўнглум қани? Сен худ айтурсенки, ишқ ичра керак кўнглумға сабр, Сабр этарға, эй рафиқи меҳрибон, кўнглум қани? Эйки, дерсенким Ҳусайний ўзгага бермиш кўнгул, Ўзгага бермак учун, эй бадгумон, кўнглум қани? — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ваҳки%2C_г%E2%80%99am_даштида_итган_нотавон_ко%E2%80%99nglum_қани.... Downloaded from uzbekai.com.