Вой, юз минг войким, сарви равоним бордило... Ҳусайн Бойқаро Вой, юз минг войким, сарви равоним бордило, Сабру ҳушим мулкидин ороми жоним бордило. Риштаи жоним била васли анинг пайванд эди, Жовидон фурқат келиб пайванди жоним бордило. Ким била ангизи меҳр эткаймен эмди, эй кўнгул, Чунки Меҳрангиз отлиғ меҳрибоним бордило. Сўрма жоним ҳолидин, доғи жаҳон иқболидин, Эй рафиқи меҳрибон, жону жаҳоним бордило. Нотавон бўлсам ғариб эрмас анинг ҳижронидин, Не учунким ул ғариби нотавоним бордило. Гарчи истаб топмадим, лекин кўзумдин борғали, Они истаб юз сори ашки равоним бордило. Эй Ҳусайний, ҳажрида топсам ҳалоки жовидон, Қилмағил ҳайрат, ҳаёти жовидоним бордило. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Вой%2C_юз_минг_войким%2C_сарви_равоним_бордило.... Downloaded from uzbekai.com.