Иброҳим Даврон Иброҳим Даврон Ҳақсўз Намангон уездида Тўрақўрғон қозиси ас-саййид-ул-ҳаж Ишоқхон тўра афанди бир ҳақиқий мусулмони комил эканини ўз ҳамқарялари билиб туруб, баъзи афкори содиқона тарафдори ўлдуғи учун қози афанди хирожи вос-вос деб таажжублануб, таън еткурадурлар. Лекин биз ўз фикри қосиронамиз бирла тафаккурот эдуб, у жаноб қозини жумла ҳаракоту ақли писандонасини маъқул топмоқдин бошқа йўлимиз йўқ. Албатта йўқ. Чунки Бокуда Ҳусайнзода жаноблари бир фикри содиқонада бир гўшая чеқди. Ишоқхон тўра жаноблари эса бу гўшая чекмоқни ҳам бошқа фикр ила мардуд эдур. Чунки ақли комил инсон дунёнинг сонсиз меҳнат ва андуҳлариндин ва чархи кажрафтор таъналариндин бир зарра қадар ўлсада малулият ҳосил эдмаз. Ишоқхон тўра саййидзода ҳам ҳожи ва олим ва фозил бир зоти олий ўлуб, бу турфа фазойили инсонияя молик ҳам хаттоти азимдур. Чунки мусулмонча хат ёзмоқдин ўн етти нав’ ёзув бирла қалам юргузурлар. Бу осори қаламия ва ақлиясинда намунаи зотий демакка шоён бир санъати ўтган йил 1907 йилда жаноб Туркистон генерол губернаториға тақдим қилинуб, шойисталиғиға иккинчи даража почотной халат олгон эдилар. Мазкур фазойили инсониядин моада қози тўра жаноблари арабча, туркча, форсча, ҳиндча, русча лисон билуб, яна русча, франтсузча, арманича ва бошқа хатлар ёзмоққа яна моҳирдурлар. Баъзи ихтиролари ҳам бордур. Бу сўзумдин мурод Ишоқхон тўрани элға танитмоқ ёки хушомад қилмоқ эмас. Балки шул қадар инсония жам’ бўлган бир одамни мамнуъи бутун вилоятда бўлунмагани учун инсониятда адм ул-мисол эканини маданият ҳурмати учун ёзмоқ қаламимга малол келмади ва мунча фазойили инсонияси орасиндаги ошиқона ва ҳақирона ва гиряхезона шеърларини таъдид қилмоққа ҳусулим бўлмади. Йўқса, бир неча газетаға ёзсам-да, ҳануз итмомиға еткузмоқ мумкин бўлмаз. Мана ислом эътиқоди, фаранг фикрли, оврупо қиёфали, мўмин инсон. Раҳмат анго! Агар Ишоқхон тўрага тобе қишлоқ фуқаролари, яъни Тўрақўрғон бўлусти аҳолиси мундоқ қозийи инсониятпарварни билмасалар, минбаъд авсоли бадахлоқ, нафс овораси, мажнундин хароброқ қозиға учраб, фалокат остида эзилмоқлари ҳақиқийдур. Қози тўрани(нг) фуқаропарвар ва инсоф доирасинда ҳақшунослик ила ширин ва беозор халқуллоҳға қилган муомалаи комилоналарини ёзмоққа мажбур ўлдум. Ҳамда ёзмоқ шаънига лойиқ бир ишдур. Ҳуррият Ҳуррият: бу калимайи муқаддаса Жаноби Раббил-оламин ҳазратларининг инсонлара бахш айладиги неъмати узмодурки, олами мавжудотда ҳар махлуқнинг истадиги нарса бу ҳурриятдур. Ҳар махлуқ учун об, ҳаво, офтоб ва соя каби лозим ва малзум ўлан шайлардан-да муқаддам «Ҳуррият» керак! Зероки, бир инсон ҳар нарсадан мамнун ўлуб-да, турар ери зиндон бўлса ва бир золим қўлинда асир ўлуб, онинг адолатсиз ҳукминдан чиқолмасдан умр кечурса, у ҳаётинаги нарсалардан мамнуниятининг не маъноси ва қиймати ўлур? Инсон ҳар нарсага саъй қилса, бўлдурмоқға солиҳ ўла тўруб, бу салоҳиятга ўз-ўзундан етиша олмаса ва ҳуқуқи машруъина на зару на зўр ила молик бўла олмаса, ҳаққи сариҳи ҳар кимнинг қўлинда ғасб ва талаф ўлинса ва бу юздан арзи ҳол этилса. инсоф ила қулоқ солуб, фарёдини эшитадурган ибр маъмур бўлинмаса, ҳар миллатнинг ирз ва номуси оёқ остинда босилуб, иззат ва шараф деган инсониятга хос бўлган унвонлар қавлдан феълга чиқмаса, бу ашнаъи асоратдур… Лил-ҳамд ва-л-миннаки, хости илоҳий бирла у нажиб ва шариф инқилобчи фидокор аскарларнинг хун баҳосина бундоқ «Ҳуррият» олиндики, ҳуррият фидойиларини дунё тургунча олқишлаб, таъзим ва тақдис этмак бизларга улуғ ифтихорлик қарздур. Бу фидойилар ҳаққинда жон ва мол қурбон этмак ва яхшиликларини илал-абад жон баҳоснда қийматини билмак алзамдур. Юқорида ҳар махлуқнинг истадиги нарса бу ҳурриятдур, дедик. Бали. яна ҳурриятдур! Чунки инсониятдан бис-бутун бошқа оламда вуҳуш ва туюрлар дахи ҳуррият истарлар, яъни бир ваҳший ҳайвонни тўқойдин тутуб келтуруб, юз йил бир масканда эъзозлаб асралса, яна у ҳайвон ўзини асоратда боғли ўлдиғини билур. Тўқойда бўлган замонидаги ўюн ва шўхликларини қилмас, тўқойдаги кайфу сафосини топмас, тўқойдаги осойишу роҳатни ва эркинчиликни асоратда ўхшата олмас, балки кундан-кун озар, охирда ҳалок ўлур-кетар. Озодликда учуб юрган булбул доимо палид қурт ва қумурсқа еюр, лекин тутуб келтуруб, қумурсқа ўрниға писта, қанд ва асал берсангиз, емас; бир сукутда қолуб, ҳуррият ва озодлиғни тушунур, учуб-қўнуб юрган ерларини соғинур… Ишта ҳуррият ҳар нарсадан қимматли бир жавҳардур. Бизлар бу ҳурриятни мардона ва ғазанфарона жон фидо қилган мукаррам аскарлар ва соҳиби тадбир диловарлар соясинда тобдук. Энди керакки, бу муқаддас ҳурриятни чин маъносина мувофиқ амал қилуб, лойиқи-ла истифода қилмоқға кўшиш қилсак. Ҳуррият демак шариат ва қонуни ҳукуматға итоат қилуб, ижтимўи башариятда бир-биримизға зарар ва заҳмат еткузмасликдур. Ҳар ким ҳур ва озоддур, фақат озодлик қонуниға итоат бирла, фисқу фужур, ғасбу ғорат ва бир-биримизға ҳурматсизлик каби мухосамат ва муфосадатдан куллиян воз кечмак бирла тўғри сўз, тўғри юруш ва тўғри иш қилуб, биримиз дигаримизга масъудият ва рафоҳият истамакдур… — Source: ҳттпс://wikisource.орг (works оф Иброҳим Даврон). Downloaded from uzbekai.com.