Ишқида Жаҳон отин Увайсий Оҳ, гулрухсора жонон, хордурман ишқида, Дил аро қон, сийнаси афгордурман ишқида. Кечалар кирдим чаман, вақти саҳар зор айладим, Қумри-ю ҳам андалиби зордурман ишқида. Хотирим тай қилса ногаҳ наргиси ул масти хоб, Кавкаби сайёрадек бедордурман ишқида. Мўрдек помолдурманким, саломат аҳлига, Дард аҳлига бу дам сардордурман ишқида. Ақл-у, фаҳм-у, ҳуш-у идроким сазовор ўлдиким, Мижмари бардош ичинда нордурман ишқида. Истасам марҳам ажаб эрмаски, сендин, эй табиб, Дардсизлар захмидин бемордурман ишқида. Соқиё, бергил алимга соғареким, хосдин, Соғиниб ул соф май, хуммордурман ишқида. Гул юзи ўхшарму ул гул юзига, эй боғбон, Оч даринг, кўрмаклигим душвордурман ишқида. Хотирим зулфига банд-у ихтиёрим ҳуснига, Дин ила пайваст ул зуннордурман ишқида. Қилма, эй зоҳид, кўруб, аҳволима сен сарзаниш, Ноз-у истиғноли, сўз бардордурман ишқида. Гар киши бўлса харидори Увайсий ичра бор Ул матойи рамзға бозордурман ишқида. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ишқида. Downloaded from uzbekai.com.