Кўнгул доғ ўлди, доғ ўлди Жаҳон отин Увайсий Замона куфатидин бу кўнгул доғ ўлди, доғ ўлди, Бу чархи бемурувватдин кўнгул доғ ўлди, доғ ўлди. Жароҳат бўлди бағрим тиғи бедоди рақиблардин, Бу кўтоҳфаҳм мардумдин кўнгул доғ ўлди, доғ ўлди. Бу гулзори фано ичра маҳали бехалал йўқтур, Ҳамеша захми хородин кўнгул доғ ўлди, доғ ўлди. Фано мардумларини сирридин ҳеч кимса йўқ огаҳ, Қабиҳгуфтор мардумдин кўнгул доғ ўлди, доғ ўлди. Кўнгул қони фароғи дуйдадин бир лаҳза банд ўлмас, Вужудим изтириб айлаб кўнгул доғ ўлди, доғ ўлди. Турубдур бағрим ичра қон мисоли ғунча, найларман, Очилмай гулсифат ушбу кўнгул доғ ўлди, доғ ўлди. Сўзимдин хотиринг узра гумоне ўзга еткурма Ки, изҳор айламай найлай, кўнгул доғ ўлди, доғ ўлди. Мени расвойи оламдин мабодо эътироз этма, Такаллум бирла шод айла, кўнгул доғ ўлди, доғ ўлди. Кўнгулни оташин бежо қилибдур нутқи гуфтори, Қаю боғ андалибидин кўнгул доғ ўлди, доғ ўлди. Бу сўзни айлади барпо ажаб густоҳлиқ бирла, Малоли хотир ўлғаймй, кўнгул доғ ўлди, доғ ўлди. Ажаб ашъори мавзун боғлади Вайсий ҳасаддинким, Умархон зуфунунеким, кўнгул доғ ўлди, доғ ўлди. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ко%27ngul_дог%27_о%27ldi%2C_дог%27_о%27ldi. Downloaded from uzbekai.com.