Қил амон, ё раб... Жаҳон отин Увайсий Қил амон, ё раб, адувлар можаросидин мени, Сақлағил осий бу мардумнинг изосидин мени, Сер айла лутфи султонлар атосидин мени, Қил жудо бул бахт-у толелар қаросидин мени, Қутқар, эй хоним, Ҳасан боққол балосидин мени, Қилғон ул беҳуда ҳам жабр-у жафосидин мени. Кошғар юрти бузулди келди, бердим хонумон. Бош суқарға жой тополмай юрган эркан бамакон, Яхшилик қилдим, уйимга, этмадим дод-у фиғон, Чиқмайин жойи имомдин, айлади бағримни қон. Қутқар, эй хоним, Ҳасан боққол балосидин мени, Қилғон ул беҳуда ҳам жабр-у жафосидин мени. Ул мударрис сотти деб, солди бу кўнглумга ғубор, Охири бўлди алар кори қошингда ошкор, Раҳм этиб, арзимга еттинг сен, дединг: «Эй Тунқатор, Йўқ замонимда менинг зўрлиқ!» дединг, эй шаҳриёр, Қутқар, эй хоним, Ҳасан боққол балосидин мени, Қилғон ул беҳуда ҳам жабр-у жафосидин мени. Қозилар олдида бердим ўн ики тиллосини, Ёна беш тиллони бердим, мен пулни фойдосини, Рози қилди қозилар, ман айлади, иғвосини, Ёна чиқмас жойидин, ялғон қилур даъвосини, Қутқар эй хоним, Ҳасан боққол балосидин мени, Қилғон ул беҳуда ҳам жабр-у жафосидан мени... — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Қил_амон%2C_ё_раб.... Downloaded from uzbekai.com.