Увайсийман Жаҳон отин Увайсий Меҳнат-у аламларга мубтало Увайсийман, Қайда дард эли бўлса, ошно Увайсийман. Истадим бу оламни, топмадим вафо аҳлин, Барчадин юмуб кўзни муддао Увайсийман, Уз дилинг тааллуқдин, банд қил худо сори, То дегил кеча-кундуз: «Мосиво Увайсийман!» Кечалар фиғонимдин тинмади кавокиблар, Арз то само узра можаро Увайсийман. То кўриб хароботин таъна этма, эй зоҳид, Бир нафас эмас холи иқтидо Увайсийман. Фақр боргоҳига қўйса гар қадам ҳар ким, Бош агар керак бўлса, жон фидо Увайсийман. Вайсий бериёзат деб саҳл тутма, эй ориф, Ишқ аро ниҳон дарди бедаво Увайсийман. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Увайсийман. Downloaded from uzbekai.com.