На янглиғ оқти ҳажринг дастидин бу жисми урёним... Жалолий На янглиғ оқти ҳажринг дастидин бу жисми урёним, Эзилди шиддати шавқи билан бу бағри бирёним, Дамодам фурқатингни завқи куйдурди ҳазин жоним, Бузуқ бир манледур ҳажрида бу жисмии урёним, Кўнар ҳар дам кўруб ғам карвони дуди хирмоним. Биҳамдиллаҳки, ишқингни гузори бирла пок эрдим, Сени васлинг тилаб ҳеч тинмади(ю) дарднок эрдим, Танимда хонгил эмас ишқ ҳанжаридин сийна чок эрдим, Очилган лола эрмас ҳажр саҳросида хок эрдим, Ки охир зоҳир ўлди туфроғимдин доғи пинҳоним. Муроду мақсадим улдур фалак заррин равоқидин, Кўнгулни шод қилғайму бу шаҳ расми сиёқидин, Кўзумни равшан этгайму нужуми ихтироқидин, Yo‘лида то саҳар ҳар тун қудуми иштиёқидин, Ёқар ўт бағри пур сўзим, сепар сув чашми гирёним. Кўнгул юз пора бўлди касрати ханжар ила ёраб, Ётиб зиндони ғамда неча қайғулар ила раб, Хуморим дафъи қилсанг на бўлур соғар ила ёраб, Қолиб жон васлидин жисмим ародур ҳажр ила ёраб, На бўлғай байтулаҳзан ичра ҳоли пири Канъоним. Муҳаббат шуъласи куйдурди, дўстлар, йўқу боримни, Хазони ғам тегиб сўлдурди бул дам лолазоримни, Ки бир жоми мурасса’ бирла даф’ айла хуморимни, Қуюни ишқ саргардон қилиб чандин ғуборимни, Бу шоми ҳажр ўтди, ўтмади ул моҳи тобоним. Назар омола қил, то раҳми келгай гул узоримни, Тараҳҳум айлагай шояд кўруб ошифта ҳолимни, Мурувват айлабон куйига еткургай гузоримни, Жалолиддин йиғилдим, ер уза чашми низоримни, Келур сўрмоқға ҳар дам оҳи сарду ашки сўзоним. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/На_янглиг%E2%80%98_оқти_ҳажринг_дастидин_бу_жисми_урёним.... Downloaded from uzbekai.com.