Найлайин жон бўлсаю жон ичра жонон бўлмаса... Жалолий Найлайин жон бўлсаю жон ичра жонон бўлмаса Васл ким бўлса муяссар доғи ҳижрон бўлмаса. Кўрди гулни булбулу шўрида қилди кўп фиғон Ваҳ на билсун гулни қадрин доғи пинҳон бўлмаса. Кимки, лаззат васлидин истар, кирар ҳижрон аро Жон тополмас ул кишиким токи бежон бўлмаса. Тори зулфинг кўргали бахтим қоронғук бўлдиким Гул очилмас боғ аро ул лал хандон бўлмаса. Зоҳидо қилма риё жондин кечиб, кир ишқ аро Восил ўлмас ул кишиким ёки урён бўлмаса. Дарди зўримни кўруб келма бошимга, эй табиб Дард дорудин тузалмас васли дармон бўлмаса. Эй Жалолий зулф тобидин гар ўлдинг бунча зор Найласин ошиққа ҳажрида анга жон бўлмаса. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Найлайин_жон_бо%E2%80%98lsayu_жон_ичра_жонон_бо%E2%80%98lmasa.... Downloaded from uzbekai.com.