Сариғ тупроқ эмас гулшанда бу ранги назоримдур... Жалолий Сариғ тупроқ эмас гулшанда бу ранги назоримдур, Қизарған гул эмас ҳар ёни чашми хунфашонимдур. Эмасдур гарди бу ҳар лаҳза бу водийда чарх урган Такопўйи жунундин эл аро қолғон ғуборимдур. Қарорғон шом эмас, бахтим саводи урди дайр ичра, Оқорғон субҳ эмас йўлунгда чашми интизоримдур. Эмас сунбул, эрур жон риштаси сарвингга чирмашган Гур эрмас фурқатингдин ўт туташган жисми зоримдур. Эмас ҳол юз узра тиғинг дамидин сачраган қоним Эмас ел, титраган зулфингга жони беқароримдур. Эмас гулшанда ҳар су оташин гул хўблар ичра Ўтурғон бу чаман сайринда сарви гул узоримдур. Гадолиғидур Жалолиддинға сансиз давлати шоҳий Камина итларинг зайлида бўлмоқ ифтихоримдур. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Сариг%E2%80%98_тупроқ_эмас_гулшанда_бу_ранги_назоримдур.... Downloaded from uzbekai.com.