Алишер Навоий ғазалига мухаммас (Жоний) Жоний Боғи жаннат гулшани ҳуснингга руҳафзо эмас, Нахли тўби қоматингдек сарв гардунсо эмас, Не деб олам ичра хаттинг рашкидин савдо эмас, Сунбулин Лайли очибдур ел абир осо эмас, Доғини Мажнун қонатмиш лолаи ҳумро эмас. Баҳри ҳайрат ичра Вомиқ туздинг, эй Узро узор, Гулда Лайли аксидур, булбулда Мажнундин шиор. Бир тараф Ширин ҳадиси, бир тараф Фарҳоди зор. Настаран кўзгусида бир сори мен, бир сори ёр. Чеҳра аксин кўргузубдур ул гули раъно эмас. Савсани тўн бирла сабзи хат муносибдур анга. Нилуфарга хол юзида мазҳари нурул-ҳудо, Мунча зебу зийнат ила сарви қаддидин адо, Гулга ўхшатган каби ёримни гўё боғ аро, Музтариб кўнглум қушидур булбули шайдо эмас. Гўиё шамсу қамардур ҳусн шаҳристонида. Кўрмадим ул ҳурваш шабхуни ризвон ёнида, Гулжабинлар ҳасратидин бош қўюб остонида, Гулни сарв узра хаёл этдим кўнгул бўстонида. Рост айтиб сарви гулрўйим киби зебо эмас, Ул ситамгардин кўнгул ҳифзиға қилдим эҳтиёт, Ҳар касу нокас била беҳуда қилмай инхирот. Мутриби гулчеҳра илҳони-ла туздим инбисот. Доим афғонимда булбул ноласидии йўқ нишот. Ул ҳам андуҳзо эмас, бул ҳам нишот афзо эмас. Новаки мужгон этиб ул шўх чўқ гўстоғ аро, Қолди кўнглум захми пайконидин асру доғ аро, Хизр бўлсун йўқ иложи кирмайин туфроғ аро, Бўлмангиз мағрури ҳусн, эй шўхларким, боғ аро, Сиз киби бултурги гуллардин бири пайдо эмас. Қошларининг эгмасидин аксдур қавси қузаҳ, Ёй агар булдур жаҳон ичра савод этмас шабаҳ, Жоний ўз гулчеҳраси эҳсонидин топмиш фараҳ. Менга гулруҳ соқи-ю, булбулга гул тутти қадаҳ, Мастдур улким, Навоийдек вале расво эмас. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Алишер_Навоий_г%E2%80%98azaliga_мухаммас_%28Joniy%29. Downloaded from uzbekai.com.