Фузулий ғазалига мухаммас (Жоний) Жоний Завқиминг вори ўшал тожи сазовора фидо, Шавқиминг шуҳраси бошинг уза зар тора фидо, Кўнглуминг маҳзани гул орази гулнора фидо, Жониминг жавҳари ул лаъли гуҳарбора фидо, Умриминг ҳосили ул шеваи рафтора фидо. Қанд дерлар сўзинги, йўхса малоҳат кони, Рамзидин гул тўкилур, дур гуҳари эҳсони, Кўзларим ул ики меҳроби яшил ҳайрони, Дард чекмиш бошим ул чашми сияҳ қурбони, Тоб кўрмиш таним ул турраи таррора фидо. Сарв дерлар қадинга аслида жаннат шажари, Гуллари руҳи равон, инсу малакдур самари, Юзларим лолалари шабнами сони саҳари, Кўзларимдин тўкулан қатраи ашким гуҳари, Лабларингдин сочилан луълуи шаҳвора фидо. Юзинга садқа чаман сайрида гул соралари, Бенгзатурлар дахи насрин киби бечоралари, Кўзларим оқида мардум деялар қоралари, Чок кўксумда ўлан қонлу жигарпоралари, Маст чашмингда ўлан ғамзаи хунхора фидо. Кўзларинг ўқи ўтуб кўксима бал жонимдин, Қатра қонлар тўкула хар сари мужгонимдин, Бехабар бўлдум ўшал этдуги пайконимдин, Пора-пора дили мажруҳи паришонимдин, Сари кўйингда киран ҳар ита бир пора фидо. Манга даст берса внсолинг унин ошуртордим, Кирпиким найза қилиб душманингни туртордим, Шукрлиллаҳки кўйинг хокина кўз суртордим, Жону дил қайдини чекмакдин ўзум қуртордим Жонни жононима қилдим, дили дилдора фидо. Тонг дагил булбул агар тутса гулистонни азиз, Дўгулуб гули ҳумро қилса бу бўстонни азиз, Жоний, ҳоқонлар аро беклади султонни азиз, Эй Фузулий, нўла гар сахлар эсанг жонни азиз, Вақт ўла ким ўла бир шўхи ситамгора фидо. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Фузулий_г%E2%80%98azaliga_мухаммас_%28Joniy%29. Downloaded from uzbekai.com.