Маломатлар етишти сачга, эй жон, мен ёмондин кўп... Жоний Маломатлар етишти сачга, эй жон, мен ёмондин кўп. Нечаким менга етти сарзаниш аҳли замондин кўп. Агар булбул чаман саҳнида юз йил навҳа тортаркан Эмастур бир нафас мен бенаво чеккан фиғондин кўп. Итинг бирла менинг шаънимда сонсиз можаролардур, Басо, Фарҳоду Мажнун элга қилган достондин кўп. Жамолингдин кўзум боғида бир наврас гул очилмиш. Шукуҳи жилваси юз гулшану минг гулситондин кўп. Сари кўйингда танҳо мен киби зору ҳазин йўқтур, Агарчандеки сенда ўртаган бехонумондин кўп. Қадинг сарвини истаб бир гулистон ичра кўз солдим, Анга монанд кўзга кирмади сарви равондин кўп. Адамдур, беибодур Жонийи мискин, афокаллоҳ, Жаҳон ичра баҳосин қилмағил аҳли замондин кўп. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Маломатлар_етишти_сачга%2C_эй_жон%2C_мен_ёмондин_ко%E2%80%98p.... Downloaded from uzbekai.com.