Санга бир кун дедим, эй маҳжабин, шомимни маҳтоб эт... Жоний Санга бир кун дедим, эй маҳжабин, шомимни маҳтоб эт, Сен айдинг йиғламоқдин ашки олинг бодаи ноб эт. Мен онга навҳа қилдим ҳолима бир келмадинг ҳаргиз, Гулоб урмай, кўзум мардумларин дерсенки симоб эт. Сариғ рухсор уза гулгун сиришким ҳолатин кўргил, Гулистон ичра раъно қоматингдин гулни бетоб эт. Хатинг савдосида гул оразингдин бехабар сонма, Нигоҳ тиғи била гул ғунчадек кўнглимни сероб эт. Юраклар пора-пора, таҳ-батаҳ қондур жигар, Жоний, Чаманда сийна очиб, гул яқо чокини ноёб эт. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Санга_бир_кун_дедим%2C_эй_маҳжабин%2C_шомимни_маҳтоб_эт.... Downloaded from uzbekai.com.